Джумла

Ислом

Исроилиёт

Яҳудийлар ва насронийлардан ўтиб қолган ҳамда олдинги умматлар ва набийлар қиссаларига тегишли ривоятлар «исроилиёт» дейилади. Таврот ва Инжилда келган хабарлар қисман Қуръони каримда ҳам зикр этилган. Масалан, Одам алайҳиссалом ва унинг ерга тушиши қиссаси, Мусо алайҳиссалом билан унинг қавмига тегишли нақллар, Исо аллайҳиссалом ва онаси Марям ҳақидаги ривоят кабилар шу жумладандир. Буларнинг ҳаммаси Қуръони каримда ваъз-ибрат учун мухтасар ҳолда баён…

Охират уламоларининг аломатлари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Имом Ғаззолий айтадилар: “Аллоҳ таолога муқарраб, камёб ва нодир бўлган охират уламолари борки, қуйида уларнинг бир қанча аломатларини келтириб ўтамиз:

Сўзда ва амалда Аллоҳдан қўрқиш

Инсон қалби, Маҳшар куни унга тақдим этиладиган китобга ёзилаётган сўз ва амалларидан кўра, кўпроқ ўзининг ташқи кўриниши ҳақида ўйлайди. Биз Ислом – нафақат дин, балки яшаш тарзи эканлигини унутмаслигимиз керак, шундай экан, мусулмонлар ҳар қандай ҳолатда тақвони тутишлари лозим, бу сўзимиз ва амалимизга ҳам тааллуқлидир.

Бомдод намозига ухлаб қолишнинг олтита сабаби

Нега сўнгги кунларда бомдод намозига ухлаб қоляпсиз? Энди намоз бошлаган вақтингизни бир эсланг?! Бомдод намози вақтидан камида бир соат аввал уйғонар эдингиз. Унгача таҳажжудни адо этардинггиз, зикру дуолар қилардингиз.?.. Ҳозир эса... кеч уйғондингиз-у шошлинч равишда ювиняпсиз, ишга кеч қолмаслик учун... Намоз қазо бўлган, ҳатто қазони-да ҳали ҳам адо қилганингиз йўқ? Ҳаётингизда нимадир ўзгариш бўлганга ўхшайди? Нималар бўляпти сизда? Келинг, шуни…

“Билағонлик” балоси

Ислом уммати бири-бирига устоз, бири-бирига шогирд бўлиб келган. Илм ўргатиш ва ўрганиш мусулмонларни бошқалардан ажратиб турувчи асосий фазилатларидан бўлган. Ҳар бир мусулмон ўзи билган нарсани бошқа бировга ўргатишни муқаддас бурчи, деб билган. Лекин орамизда шундай инсонлар ҳам борки, улар сўралаётган масаланинг шаръий ҳукмини билмайдилар ёки билсалар ҳам қониқарли жавоб беришга ожизлик қиладилар. Афсусланарли жойи шундаки, “билмайман” дейишнинг ўрнига ўзларича жавоб…

Эй инсон!

Эй инсон! Қачонлардир сен бу оламда бўлмагансан. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтганидай: “Ўша инсон Биз уни бундан олдин ҳеч нарса бўлмай турганида яратганимизни эсламайдими?!” (Марям сураси, 67). Кейин Аллоҳ сени кичкинагина томчидан яратди ва сенга эшитиш ва кўриш қобилиятини берди. “Ҳақиқатда инсонга, у эсга олинадиган нарса бўлмаган бир замон келмадими? Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Синаш учун, бас, уни…

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…