Джумла

Ақида

Муфтий Усмонхон Алимов: Тавҳид ҳақида

Биз Аллоҳнинг қули бўлатуриб, Унга, Хожамизга туҳмат қилайлик, мушрик бўлмайлик! Ширк ўзи нима? Нима ширк бўлади? Ким мушрик дейилади? Бу саволларга жавобни тавҳидни ўрганганимиздан кейин билиб оламиз. Тавҳид Аллоҳ таолони якка-ягона деб билиш ва тан олишдир.

Истиво маълум, унинг қандайлиги номаълум

Аллоҳ, кўриб турганингиздек, осмонларни устунсиз кўтарган, сўнгра Аршга истиво қилган, қуёш ва ойни бўйсундириб қўйган Зотдир. Ҳар бири муайян муддатгача ҳаракат қилади. У ишларнинг тадбирини қилади, сизларнинг Парвардигорга рўбарў бўлишга имон келтиришингиз учун оятларини муфассал баён қилади. (Раъд сураси, 2) Қуръон нозил бўлган еттинчи асрда араблар илм-фан соҳасида қолоқ, ирим-сиримлар, афсона ва чўпчакларга берилган халқ эди. Табиат ва коинотни тадқиқ…

Пантеизм

Пантеизм (юнон. раn – ҳамма, theos – худо) – қадимги даврдан бошлаб шаклланган фалсафий таълимот бўлиб, унга кўра худо билан табиат (хатто инсон ҳам) бир–бирига, тамоман, мос бўлиб тушади деган ғоя устунлик қилади.

Муташабиҳат

Аввал айтиб ўтилганидек, мусулмон уламоларнинг бундай оятларга нисбатан умумий қараши шундай – бу оятларни қатъий лексик (луғавий) маънолардан (оятларда келган сўзлардан) воз кечган ҳолда Аллоҳнинг Ўзи яратган маҳлуқлардан бирортасига тенг ёки ўхшаш бўлишига йўл қўйиладиган шаклда изоҳлаш мумкин эмас. Бундай вазиятда ушбу жумлаларни изоҳлашнинг ягона тўғри йўли уларнинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг беназирлигига мос келадиган айнан (зоҳирий) маъносини олишдир. Бу…

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам

Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам Исломни фақат арабларга олиб келдими ёки бутун инсониятга? 1. Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам илк бор одамларга даъват билан мурожаат қилганларида, шундай деган эдилар: “Мен Аллоҳ тарафидан бутун инсониятга, жумладан, сизларга ҳам пайғамбар этиб юборилдим”. Демак, бу илоҳий даъват аввал бошдан айтилганидек, бутун инсониятга келди. Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қачон бу дин фақат…

Ўлганлар нимани орзу қилишади?

Ҳар кимнинг ўз истак ва орзулари бўлади. Кимдир юқори мансабларни орзу қилса, бошқалар яхши жойларда дам олишни, яна бошқалар эса Маккани зиёрат қилишни ўйлайди. Камбағал ширин таомни орзу қилса, дардга чалинган одам соғлиқни, мусофир эса уйига қайтишни орзу қилади. Биз уларни тезроқ амалга ошиши учун режалар қиламиз, тинмай меҳнатда бўламиз. Орзуга етгач эса янги мақсадларни қўйиб, уларни амалга ошириш учун…

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…