Джумла
Абу Муслим

Абу Муслим

Ҳақиқий эркаклар

Кўпчилик мардлик барча мусулмонларга хос хислат деб ҳисоблайди. Бу ерда гап жинсий мансублик ҳақида эмас, албатта.
Мардликнинг акси ишончсиз ва масъулиятсизликдир. Баъзи ҳолатларда ёш бола ҳам ҳақиқий эркакдек ўзини тутиши мумкин.
Қуръони Каримда эркак сўзи зикр қилинган баъзи оятларни зикр қилиб ўтмоқчимиз. Бу китобда эркак деб қуйидаги бешта  хислатларга эга одамлар айтилган.

Ҳақиқатдан ҳам Қуёш қора балчиқ булоққа ботадими?

Насронийлардан фарқли ўлароқ, мусулмонлар ҳеч қачон Ерни текис деб айтмаган. Қуръони Каримда осмондаги жисмлар ўз орбиталарида ҳаракат қилиши аниқ айтилган:

Нуҳ тўфони

Нуҳ алайҳиссаломни қавмига, Аллоҳнинг динига эргашинглар, дея бот-бот насиҳат қилгани, уларни Аллоҳнинг азобидан қайта-қайта огоҳлантиргани ҳолда, улар Нуҳ алайҳиссаломни ёлғончига чиқариб, зулмларида давом этдилар.

Ўлимнинг биофизик маъноси

Табиатда ҳануз илмий изоҳи топилмаган жуда кўп ҳодисалар мавжуд. Бундай ҳодисалар устида олиб борилган тажрибалар натижалари кўпинча кенг оммага такдим этилмайди. Шундай ҳодисалардан бири ўлим ва биобадан тушунчасидир.

Од қавми тарихи ҳақида ўйлар

Ҳуд алайҳиссалом қавми Яман ва Уммон ўртасидаги Аҳқоф деган жойда яшаган. Улар Нуҳ алайҳиссаломдан кейин яшаб, Нуҳ тўфонидан сўнг тўғри йўлдан озиб кетган қавмларнинг бири бўлади.
Ҳуд алайҳиссалом қавми ҳақида Қуръони каримнинг “Аъроф” ва “Ҳуд” сураларида батафсил зикр қилинган. Уларнинг қиссаси “Мўминун” сурасида ҳам пайғамбари ва қавмиларининг номи зикр этилмасдан баён қилинган.

Қуллар

“Қул бўлиш”, дегани нима? Кенг маънода кимгадир бўйсиниш, сиғиниш ёки кимнингдир ёки ниманингдир таъсирида бўлишдир. Қуллиқ деган ҳар бир нарса инсон шаънининг хорланиши ёки ҳақоратланиши, дегани эмас. Кимга қул эканига қараб инсон қадри белгиланади. Яъни, эгасини шарафсизлантирадиган ва юксалтирадиган қуллик турлари бор.

Уриш ёки урмаслик?

Ислом аёлларга жисмоний жазо бериш ҳақида нима дейди? Тарбияда асосий мезон муҳаббат ва ҳурмат деб айтадиган Қуръони каримда бу ҳақда нима дейилган? Ҳалқаро Исломий фикрат институтининг президенти, Малайзия Ислом университетининг собиқ ректори Абдулҳамид Абу Сулаймон ушбу саволлар юзасидан ўз фикрларини баён этади.

Муфтий Усмонхон Алимов: Соф адабий тилда сўзлашиш

Тилининг фасоҳати ва ширинсўзлик инсон зийнати. Бир ривоятда Ибн Аббос Расулуллоҳга (алайҳиссалом) юзландилар. Ул зотнинг устиларида иккита кийим бор эди. Ибн Аббоснинг кифтида эса икки ўрам соч бўлиб, оппоқ эди. Расулуллоҳ (алайҳиссалом) амакиларига қараб туриб, табассум килдилар.
Шунда Ибн Аббос: “Ё Аллоҳнинг Расули, сизни кулдирган нарса нима?” деди. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Пайғамбарнинг амакисининг жамоли мени ажаблантирди”, дедилар. Ибн Аббос “Жамоли нима?” деди. “Фасоҳатли тил”, дедилар.

Диний мутаасибликнинг тўрт аломати

Мутаассиблик ҳар бир диний конфессиядан топилади. Бироқ, сўнгги вақтларда маълум сабабларга кўра фақат Ислом мутаассиблиги ҳақида кўп гапириладиган бўлди. Террористик ҳуружлар, диний масалалардаги ихтилофлар, тўқнашувлар, умматнинг парокандалиги, буларга баъзи бир далиллар холос. Буларни кўрган одам салбий ҳаракатлар Исломнинг узвий бир қисмидир, деган хулосага ҳам келиб қолиши ҳеч гап эмас. Бироқ, Расулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи вассалом суннатларини асос қилиб олган ҳолда таассуб нималигини ўрганар эканмиз, пайғамбаримиз олиб келган Исломда таассуб йўқлигини кўрамиз.

Абу Муслимнинг ўлими

Ҳижрий 137 йил 24 шаъбон ойи (755 йил феврал ойи) халифа Мансурнинг буйруғи билан умавийларга қарши қўзғолон кўтарган исёнчиларнинг сарварларидан бири Абу Муслим Хуросоний ўлдирилади.
Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Доғистон халқларининг достон ва эртакларида Абу Муслим адолатсизлик ва зулмга қарши аёвсиз курашувчи қаҳрамон сифатида талқин қилинган. Бироқ жуда кўп ривоятлар тўқима бўлиб, тарихий ҳақиқатдан анча йироқдир. Бу айниқса, Абу Тоҳир Тартусийнинг “Абу Муслимнома”сида яққол кўзга ташланади. “Абу Муслим Хуросоний” деб номланган тарихий роман эса араб ёзувчиси Жиржи Зейданнинг (1914 йил вафот қилган) энг яхши асари ҳисобланади. Ўлкамизда ҳам Абу Муслим ҳақида жуда кўп китоблар бўлган.

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…