Джумла
Мубашшир Аҳмад Written by  May 26, 2011 - 1211 Views

Ҳайвонни бичиш ва куйдириш

Савол: Баъзилар ҳайвонни бичишади ёки белги қўйиш учун куйдиришади, қулоғини қирқишади. Бу ишлар шаръан дурустми?
Жавоб: “Раддул муҳтор”да келади: “Ҳайвонларни, ҳатто мушукни ҳам бичса бўлади. Аммо одамзотни бичиш ҳаромдир. Ҳайвонларда мубоҳлиги манфаат сабабидандир. Бу манфаат уни семиртириш ёки тишлашдан маън қилишда кўринади. Одамни бичишда гуноҳдан бошқа нарса йўқ”.
Ҳайвонларни куйдириш ёки қиз гўдакларнинг қулоғини тешишнинг ҳеч боки йўқдир. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида ҳеч бир қаршиликсиз шундай қилишарди.”
Агар куйдириш унга азоб бериш учун бўлса ҳаромдир. Юзига белги қўйилган эшакнинг олдидан ўта туриб Расулуллоҳ (с.а.в.): Аллоҳ унга белги қўйганни лаънатласин”, дедилар. Аммо ажратиш ва таниб олиш учун бўлса жоиздир. Қуртубий айтадилар: Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳайвонни олов билан азоблашдан истисно қилиб бунга рухсат бердилар. Муслимда Анас (р.а.)дан шундай ривоят бор: “Расулуллоҳ (с.а.в.) қўлларида белги қўйгич бор эди. У билан садақа, ғанимат ва бошқа сабаблар билан келган туяларга белги қўярдилар.” Шунда ҳамма молни фарқлаб олинар, ундаги ҳаққи адо этилар ва бошқа томонга ўтиб кетмасди. Белгини юзга қўйиш шарафли бўлгани учун жоизмас. Чунки у ҳусн ва чирой ўрнидир.
Валлоҳу аълам.
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…