Савол: Кўзмунчоқ тақиб юриш жоизми?
Жавоб (Муфтий Усмонхон Алимов): Агар киши «кўзмунчоқ боламни балолардан сақлайди», деб тақадиган бўлса (Аллоҳ асрасин) ширк бўлади. Зийнат ёки безак учун тақса, жоиз. Лекин юқоридагидек эътиқод пайдо бўлиб қолмаслиги учун тақмагани маъқул.