Джумла
Муфтий Усмонхон Алимов Written by  Oct 19, 2017 - 444 Views

Бобийя (баҳоийя) фирқаси қандай фирқа?

Бобийя (баҳоийя) фирқаси қандай фирқа?
Жавоб (Муфтий Усмонхон Алимов): Бобийя фирқаси милодий XIX асрда Эрон ҳудудида вужудга келган. Бу фирқа номи ушбу фирқанинг асосчиси Али Муҳаммад Шерозий ўзига лақаб қилиб олган “боб” (эшик) сўзидан келиб чиқкан.
Баҳоийя номи эса “Баҳоуллоҳ” сўзидан ясалган. “Баҳоуллоҳ” номи Боб ўлганидан кейин унинг ўрнига ўринбосар бўлиб қолган Ҳусайн Нурий лақабидир. У милодий 1892 йили Акка шаҳрида вафот этгач, ўғли Аб-бос Афанди даъват ишларини олиб борган.
Ҳусайн Нурий бир неча китоб ёзган. Китобларининг энг машҳури “Ал-китаб ал-акдас”дир.
Баҳоуллоҳ илоҳликни даъво қилган. Баҳоийлар қиёматни, пайғамбарларнинг мўъжизаларини инкор этади, жаннатни руҳий ҳаёт ва дўзахни руҳий ўлим деб даъво қилади. Муҳаммад (алайҳиссалом) билан пайғамбарлик тугамаган, дейди. Қиблани Баҳоуллоҳ томонда деб ва ҳажни Байтуллоҳда қилиш ботил, деб даъво қилади.
Азҳардаги фатво ҳайъати Баҳоийя фирқасига аъзо бўлган киши Исломдан чиқади, аёл бўлса, унга уйланиш мумкин эмас, деб фатво чикарган. “Маҳаллатул кубро” маҳкамасининг 1946 йил 30 июнда чиқарган фатвосига кўра, баҳоийя бўлган киши муртад, аёли талоқ бўлиши ҳукм қилинган.
Tagged under
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…