Джумла
Муфтий Усмонхон Алимов Written by  Sep 19, 2017 - 728 Views

"Авлиё номига атаб жонлиқ сўйиш..."

Савол: Ҳазрат, айримлар бирор авлиё номига атаб жонлиқ (ҳўкиз, эчки ёки товуқ) сўйишади ёки таомлар (ширгуруч, шавла сингари) пиширишади. Шу тўғрими?
Жавоб (Муфтий Усмонхон Алимов): Мутлақо нотўғридир. Бирор жонлиқни Аллоҳ таолодан ўзгага атаб сўйиш, мутлақ мумкин эмас. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: «У сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни (қатъий) ҳаром қилди...» (Бақара 173).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мозорларга, азиз-авлиёларга атаб жонлиқ сўйиш Исломда йўқ”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Tagged under
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…