Джумла

"Авлиё номига атаб жонлиқ сўйиш..."

Савол: Ҳазрат, айримлар бирор авлиё номига атаб жонлиқ (ҳўкиз, эчки ёки товуқ) сўйишади ёки таомлар (ширгуруч, шавла сингари) пиширишади. Шу тўғрими?

Бобийя (баҳоийя) фирқаси қандай фирқа?

Бобийя (баҳоийя) фирқаси қандай фирқа?

Кўзмунчоқ тақиб юриш жоизми?

Савол: Кўзмунчоқ тақиб юриш жоизми?

“Ота-боболаримизнинг руҳи қўлласин”

Савол: Кўпинча ёши катта одамлар дастурхон атрофида дуо қилатуриб: “Еган-ичганларимизнинг савобини шу ердан ўтганларга бахшида этдик”, деб айтишади. Шунингдек, бир кишининг бошига оғир иш тушганида: “Худо унинг раҳмини есин” (Худонинг унга раҳми келсин, деган маънода бўлса керак), дейишади. Мана шунақа гапларни айтишда гуноҳ йўқми? “Ота-боболаримизнинг руҳи қўлласин” деган ибора ҳам кўп ишлатилади. Шу ҳақда динимизда нима дейилган?

ХУЛАСОТУЛ ФАТАВО (1-жуз)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Муқаддима

Ҳеч ҳад ва ҳудуди бўлмаган, чексиз ҳамду-сано Аллоҳгадир ва дуруду саломлар унинг бандаси ва расули Муҳаммадга ва аҳли байтига ҳамда асҳобларигадир. Аммо баъд:
Маълумки, фиқҳ илми шаъни улуғ илмлар жумласидандир. Бу илмни ибодатларни тўғри бажара оладиган миқдорда ўрганиш ҳар бир мусулмонга фарзи айндир. Фиқҳ илми бизга қандай ибодат қилишимизни, кундалик турмушимизда учраб турадиган муомалаларни қай тарзда ҳал этишимизни ўргатади. Фиқҳ бизга динимизда нима ҳалолу нима ҳаромлигини таълим беради. Ҳар бир мусулмон фиқҳ илмини ўрганишга муҳтождир.
Ҳазрати Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилиб айтдилар: “Кимгаки Аллоҳ таоло яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ (яъни, динни теран тушунадиган) қилиб қўяди” (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Уламоларимиз (Аллоҳ уларни раҳматига олсин) биз мусулмонларга осон бўлсин учун фиқҳ ва фатво китобларини мерос қилиб, ёзиб кетишган. Биз эса мазкур маънавий меросдан унумли фойдаланишга ҳар доим эҳтиёж сезамиз.
“Баззозия” китобида айтиладики: “Бизнинг асҳобларимиз (фақиҳ уламоларимиз) китобига назар қилмоқ кечалари туриб ибодат қилмоқдан кўра яхшироқдир”. Чунки ўша ибодатлар илмини ҳам бизга фиқҳ таълим беради. Фиқҳсиз ибодатда эса яхшилик йўқ.
Аждодларимиз қолдириб кетган улкан маънавий меросдан сиз азизларни ҳам озгина баҳраманд қилиш мақсади ила Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолимизда ҳанафий мазҳабида битилган мўътабар ва мўътамад (суянилган, эътимодли) саналган “Хулоса” фатволар китобини ўз она тилимизга таржима қилишга жазм этдик. Мазкур асарнинг аҳамияти ҳақида Сўфи Аллоҳёр “Маслак ул муттақин” китобларида шундай ёзадилар: “...Бу ерда улуғ китобларни отини айтур: Аввали “Хулосат ул-фатво” (биз ожиз таржима қилаётган асар), иккинчи “Қозийхон” ва “Муҳит” ва “Захийра” ва “Мултақит” ва “Хизона” ва “Қинния”. Агар бу китоблардан нақл қилсалар, буларга амал қилсунлар”.
“Хулоса” фатво китоби ҳанафий мазҳабидаги эътиборли фатво китобларидан бири эканлигини кўпчилик уламолар таъкидлашган. Албатта, шундай мўътабар фатво китобини она тилимизга таржима қилиб, мусулмонларга тақдим қилиш ҳам таржимондан улкан илм, сабр ва эътиборни талаб қилиши табиий. Бундай аҳамиятли, қолаверса савобли ишга қўл урар эканмиз, қалбимизда катта ҳаяжон ва минг бир ҳадик билан иш бошладик. Ўқувчи тушунмайдиган баъзи ўринларда қавс ичида илмимиз етганича фатвони изоҳлашга ҳаракат қилдик. Келтирилган изоҳларни эгик (курсив) матнда ёздик, токи асосий матндан ажралиб турсин. Баъзи ўринларда шарҳга муҳтож бўлинганда фатвони қисқача шарҳлаб ўтдик ва шарҳга манба бўлган китобнинг номини зикр қилиб ўтдик. Таржима ишида биринчи уринишимиз бўлганлиги боис бу ишимиз хатолардан холи эмас, деб қатъий айта оламиз. Ҳадисда ҳам: “Ҳар бир одам боласи хато қилувчидир. Хато қилувчиларнинг яхшироғи эса тавба қилгувчиларидир”, деб марҳамат қилинган.
Шу ўринда қуйидаги ривоятни келтиришни лозим деб топдик:
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ бир китоб ёзиб, устозларига кўрсатдилар. Устозлари китобдан мингта хато топдилар. Имом Шофеъий хатоларни тузатиб яна олиб бордилар. Устозлари яна хато топдилар. Шофеъий тушкунликка тушганларида устозлари “Нисо”сурасининг 82-оятини ўқиб бердилар. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: “Агар у(Қуръон) Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганда, ундан кўп ихтилофлар топар эдилар”. Яъни, Қуръондан бошқа китоблар хатодан холи эмас. Пайғамбарлардан бошқа инсонлар ҳам маъсум (гуноҳлардан пок) эмаслар.
Ҳадисда: “Инсонларнинг яхшиси одамларга манфаати етадиганидир”, дейилган.  Мазкур ҳадисга мувофиқ биз ҳам илмимиз, куч-қувватимиз етгунча мазкур “Хулоса” фатволар китобини таржима қилишда Аллоҳ таоло Ўзининг каломида келган дуо билан ёрдам сўраб: “Роббим қалбимни кенг очиб қўйгин, ишимни осон қилгин, тилимни тугунини ечиб қўйгин, токи сўзимни улар тушунсинлар” (Тоҳо”сураси 25-28-оятлар) деб илтижо қиламиз.
Мазкур китобдан бирор манфаат олсангиз бу Аллоҳ таолонинг тавфиқ ва марҳаматидан деб билгайсиз. Таржимада хато ва камчиликлар бўлса, биз ожизнинг илмсизлигимиз ва нуқсонли эканлигимиздан, масалаларни гўзал ва тушунарли ҳолатда баён қилолмаган бўлсак, тил санъатида нўноқлигимиздандир, деб билгайсиз.
Бизнинг ҳам хатолармиз кўринса, ҳурматли аҳли илм ва ўқувчилардан аввалдан кўпдан-кўп узр сўраймиз. Хато ва камчиликларимизни беркитиб тўғрилаб қўйишса, қиёматда Аллоҳ таоло уларнинг барча гуноҳларини сатр қилишини умид қиламиз.
Бу ишимизда бизга кўпдан-кўп ёрдам берган шогирдларимизга ҳамда таржима ишларига кўмакчи бўлган барча яқинларимизга миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз.
Дуоларингизда биз осий бандаларни ҳам дуо қилсангиз, шоядки рўзи машҳарда дуоларингиз шарофатидан Аллоҳнинг марҳаматига эришсак.

МАЗҲАБИМИЗДАГИ КИТОБЛАРНИНГ ДАРАЖАЛАРИ

Мазҳабимизда фиқҳий масалаларини ўрганишда бир неча табақаларга бўлиб ўрганилади:
1. Асл масалалар. Асл деганда“зоҳир мазҳаб”“зоҳир ривоят” ёки “Ривояти усул” тушунилади. Мухаммад ибн Ҳасан ибн Воҳид Абу Абдуллоҳ аш-Шайбонийнинг (вафоти 189 ҳижрий) 6 та китобида келган масалаларни “зоҳир мазҳаб”ёки “зоҳир ривоят” ёки “ривояти усул” деб аталади: ва яна китобларимизда ҳувал ҳукму деб келса,имом Муҳаммаднинг,”Ал-асл”ёки “Ал-мабсут”китобларини тушунилади
1.”Ал-асл” ёки “Ал-мабсут”.
2. “Зиёдот”.
3. “Жомуъ ул кабир”
4. “Жомуъ ус сағир”
5. “Сияр ул кабир”
6. “Сияр ус-сағир”.
Баъзи уламолар иккита “сияр” ни зоҳир ривоятдан санамаганлар,ушбу китобларда келган масалалар имом Абу Ҳанифа имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад.рҳ.нинг иштиҳодий масалаларидир.
Зоҳир ривоятда келган масалаларга хилоф қилиш,мазҳабимизда мумкин эмас,унинг энг асосиси, “мабсут” китобидир,энг машҳур нусхаларидан бири,имом Муҳаммадни шогирди, абу Сулаймон ал-Жузжоний, имом Муҳаммадни “мабсут” идан кучирилган нусхасидир,ва у “ал-Асл” деб аталади.
Аслга ва ҳамда зоҳир ривоят масалаларига ёзилган шарҳлар жуда кўп, булардан Абу Бакр “Мабсути” “Катта мабсут”деб аталадиган шарҳи ёки Шамсул-аимма ал-Ҳалвонийнинг “Мабсут”лари, яна Шамсул-аимма ас Сарахсийнинг “Мабсут”и, Абул Йуср ал-Паздавийнинг “Мабсут”и, Абул уср ал-Паздавийнинг “Мабсут”и, Носириддин ас-Самарқандийнинг “Мабсут”и, Абу Лайс ас-Самарқандийнинг “Мабсут”лари бор. Ҳаким аш-Шаҳид Муҳамад ибн Муҳаммад“Кофий” деган асари бор. Бу китоб Имом Муҳаммаднинг 6 та асарида келган зоҳир ривоятларнинг тўплами ҳисобланади. Бу китобга Шамсул-аимма ас-Сарахсий “Мабсут”деган шарҳ ёзган, фиқҳ китобларида “Мабсут”да зикр қилинган”, дейилса, Сарахсийнинг “Мабсут”лари тушунилади,бошкаларни мабсутини зикр қилинса,фалончини “мабсут”и деб келади.
Аллома Имомуддин Тартусий: “Мабсут ас-Сарахсий” китобининг хилофига амал қилинмайди, бунгагина суянилади, бундан ўзга масалаларга фатво берилмайди”, деганлар.
2. “Наводир масалалар”. Бу номдаги асарлар кўпдир. Наводир масалалари Имоми Аъзам ва у кишининг катта шогирдларидан ривоят қилинган масалалар, лекин ушбу масалалар юқорида зикр қилинган 6та зоҳир ривоят китобларига киритилмаган балки бошқа китобларда келган.
Имом Муҳаммаднинг “Кайсониёт”, “Журжониёт”, “Хоруниёт” асарлари, Имом Абу Юсуфнинг “ал-Амолий”, Ҳасан ибн Зиёднинг “ал-Мужаррад” асарларидан олинган масалалар “наводир масалалар”дейилади.
Ал-Амолий деб номланиши -машойихларимизнинг одатлари шундай эдики,масалаларни айтиб турардилар ва шогирдлар қўлларидақоғоз ва қалам билан ёзиб борардилар,сўнг уни жамлаб китоб шаклига келтирар эдилар. Мана шундай масалаларни амолий масалалар дейилади.
Имом Муҳаммаднинг шогирдларидан Ибн Симоа ва Ҳишом ибн Абдуллох ар-Розий ва Ибн Рустам сингари зотлар юқорида зикр қилинган китоблардан наводир масалаларини ажратиб алоҳида китоб қилиб ёзганлар. Агарда нодир ривоят зоҳир ривоятнинг зиддига келса зоҳир ривоят олинади.
3. “Воқиот” масалалари. Бундай масалалар Имом Аъзам, Имом Абу Юсуф ҳамда Имом Муҳаммадан ривоят қилинмаган, лекин уларнинг асҳоблари ёки асҳобларининг шогирдлари Усома ибн Юсуфга ўхшаш, Ибн Рустамга ўхшаш ва Муҳаммад ибн Самоа ва Муҳаммад ибн Муқотил ва Абу Ҳафс ал-кабийр ал-Бухорийга ўхшаш шогирдлари зоҳир ривоят ва нодир ривоятларда келмаган ҳукмларга устозларини раъйига мувофиқ ҳолда килган масалалари айтилади.
          Бундай масалаларни жамлаб биринчи китоб қилиб ёзган фақиҳлардан бири Абу Лайс ас-Самаркандийдирлар. Ва яна Ан-Нотифий ва Садруш-Шаҳид сингари уламолар хам воқиот масалаларини ўз китобларида жамлаганлар.
 “Фатово масалалари”.Бу ҳам мазҳабимизнинг учинчи табақотида турадиган масалалар тўпламига мансуб китобларни “Фатаво масалалари” дейилади. Ундай масалаларга “асҳоби тахриж ва тажрид даражаси”га етган уламолар тартиб бериб ёзган китоблар киради. Бундай уламолар ўзлари ижтиҳод даражасига етмаган бўлсалар хам мужтаҳидлардан келган қисқа матнларни кенг ёйиб, тушунтириб бера оладиган ва яна эҳтимоли икки хил таъвил қилинадиган масалаларни баён қилиб бера оладиган ва яна икки хил маънога далолат қиладиган сўзларни аниқлаб бера оладиган уламолардир.
Бундай асарларга “Фатавойи Қозихон”, “Хуласотул фатаво” сингари китоблар киради. Бундай табақадаги уламолар мазҳабимиз мужтаҳидларининг учинчи табақотига мансубдир.

“ХУЛАСОТУЛ ФАТАВО”
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

  Ҳамду санодан сўнг, Исломнинг рукни бўлган, дин ва миллатнинг ифтихори, шайх, имом Тоҳир ибн Аҳмад ибн Абдуррашид ибн Ҳусайн Ифтихоруддин Бухорий,(ваф 542.м1147) Аллоҳ у кишини раҳматига олсин, айтадиларки: “Аллоҳ сизларга қувват берсин, эй дўстларим! Албатта илмлар кўп, лекин умр эса қисқадир. Ишнинг аълороғи - ҳимматни муҳимроқ нарсага сарфлашдадир. Хурсандчилик эса умрни оммага фойда берадиган нарсаларга сарфлашдадир. У нарса воқиот масалалари ва уларга тартиб беришда ва унинг меваларини жамлашдадир”.
Розияллоху анҳу(мусанниф) айтадилар: “Бу фанда икки нусха китоб ёздим. Бирини “Хизонат ул воқиот” деб номладим, иккинчисини “Китобун нисоб” деб номладим. Шундан сўнг баъзи дўстларимиз мендан, қисқагина бир китоб ёзсангиз, токи уни забт этиш мумкин бўлсин ва ёдлаш осон бўлсин, деб сўрадилар. Шундан сўнг мана шу китобни ёздим. Бу ривоятларни жамловчи, маломатчиларнинг маломатини даф қилган ҳолда масалаларни ўз ўрнида баён қилишлик билан махфий хабарлардан холи ва динда қоим бўлиш учун ҳамда охират йўлига чиқиш учун етарлидир. Ва ҳар бир китобни бошланишида жинсларини, фаслларини, мундарижасини ёздим. Фатво берувчи кишига ёрдам бўлиши учун ва уни “Китоби Хулоса” деб номладим. Буни ҳаммасини таълим олувчининг иши осон бўлиши учун Аллоҳдан савоб умид қилганим ҳолда адо қилдим”.

ТАҲОРАТ КИТОБИ

Бу китоб тўққизта фаслни ўз ичига олади:
Биринчи фасл: сувлар ҳақида;
Иккинчи фасл: Ғусл тўғрисида;
Учунчи фасл: таҳорат;
Тўртинчи фасл: масҳ;
Бешинчи фасл: таяммум;
Олтинчи фасл: либослар ва бошқа нарсаларни ювиш ҳақида;
Еттинчи фасл: нима нажас эканлиги ва нима нажас эмаслиги ҳақида;
Саккизинчи фасл: нима нажосат қиладию, нима нажосат қилмайди;
Тўққизинчи фасл: зарар ва мубоҳ нарсалар ҳақида.
 
БИРИНЧИ ФАСЛ
СУВЛАР ҲАҚИДА

Биринчи фасл уч хил масалани ўз ичига олади:
1. Ҳовузлар, чуқурликдаги сувлар ва жойлардаги (тўпланган) сувлар ва мустаъмал сувларнинг масаласи, мутлақ сув ва чекланган (сувлик табиати ўзгарган) сувлар баёни.
2. Анҳорлар тўғрисида.
3. Қудуқлар тўғрисида, охирида сичқоннинг ёғга тушгандаги ҳукмининг баёни.
Аммо китобнинг аввалги жинсда ва “асл”да келадики, (мусанниф “асл” деб зикр қилдилар, бу у кишининг одобларидан эди, ”асл” дейишдан мурод “Мабсут”ни ирода қилдилар) агар нажосат катта ҳовузга тушса, ранги ёки таъми, ёки ҳиди ўзгармаса, нажосат бўлмайди, у денгиз ўрнидадир. Нажосат тушган жой нажас бўладими? Биз айтамиз, нажосат икки хил бўлади: кўринадиган нажосат ва кўринмайдиган нажосат.
Кўринадиган нажосат тезак ва ўлимтикларга ўхшаш. Кўринмайдиган нажосат бир-икки қатра ароққа ўхшаш.
Аммо кўринадиган нажосат тушган жойни нажосат қилади, бунга ижмоъ қилинган. Ва нажосат тушган жойдан таҳорат қилишда кичик ҳовуз миқдорича ташлаб таҳорат қилинади. Кичик ҳовуз миқдори тўғрисида розияллоҳу анҳу айтдиларки, унинг миқдори биз баён қилганимиздек тўрт зироъ га тўрт зироъдир. Сўнгра шу кичик ҳовузни қуйи томонида таҳорат қилинади (яъни нажосат тушган жойдан тўрт зироъ масофа ташлаб пастидан таҳорат қилинади). Ва баъзи нусхаларда келадики, агар таҳорат қиладиган жой билан нажосат тушган жой (оралиғи) ўн зироъга ўн зироъ ёки ундан зиёдароқ бўлса (таҳорат) жоиз ва агар оз бўлса (таҳорат) жоиз эмас.
Аммо кўринмайдиган нажосат бўлса, Ироқ машойихлари наздида унинг ҳукми кўринадиган нажосатни ҳукмидадир (яъни тўрт зироъ ёки ўн зироъ масофа пастидан таҳорат қилинади). Балх ва Бухоро машойихлари наздида нажосат тушган ўриндан таҳорат қилинаверади, бу имом Хоҳарзода роҳимаҳуллоҳ нусхасида келган (Катта Мабсут).
Садруш Шаҳид роҳимаҳуллоҳга мансуб бўлган “Асл”да келади: сув оқадиган бўлса ва нажосат кўринган бўлса, нажосат яқинидан таҳорат қилинааверади.
Ва Имом Сарахсий роҳимаҳуллоҳнинг “Мабсут”ларида, агар ҳовузда истинжо қилса, сув(истинжодан тушган сув)ни тушган жойини ҳаракатлантирмасдан олдин таҳорат жоиз эмас, дейилган (бу ерда масаланинг хукми баён килинмокда, катта ховуз хам окар сувнинг хукмида, истинжо килишлик билан нажосат булмайди, фукахоларимиз оқар сувга бавл килиш ва унга истинжо килишни макрух санаганлар).  
Юзини ювгандаги сув (ҳовузга) тушса, сувни ҳаракатлантириш жоизми?
Шамсул аимма Ҳалвоний роҳимаҳуллоҳнинг нусхаларида (Мабсут) Имом Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиб айтиладики, ҳаракатлантирмасдан олдин жоиз эмас. Ва бунга фақиҳ Абу Жаъфар роҳимаҳуллоҳ ҳам мойил бўлганлар. Ва у зотдан бошқа машойихлар, ҳаракатлантирмасдан олдин таҳорат қилиш жоиз, дедилар ҳамда унинг ҳукмини оқар сувнинг ҳукмига айлантирдилар.
Ва фатово (охирги табақа масалалари)да катта ҳовузни миқдори ўн зироъга ўн зироъ, унинг кўриниши ҳовузни ҳар (тўрт) тарафи ўн зироъ бўлмоқлиги ва сувни айлана (узунлиги) қирқ зироъ ҳамда сувнинг юза сатҳи юз зироъ бўлмоқлигидир. Бу миқдор узунлик ва кенглик миқдоридир.
Аммо чуқурлиги шундайки, сувни ҳовучлаб олганда, ҳовузнинг ери кўринмасин. Бу миқдор кифоя қилувчи миқдор ва шунга фатво берилган. Бу ҳар вақтоки, ҳовуз тўрт бурчакли бўлса. Ва агарда доирасимон бўлса, бўзчилар зироъсида қирқ саккиз зироъга эътибор қилдилар.
Агар ҳовузнинг усти ўн зироъга ўн зироъ бўлса ва унинг туби озроқ бўлса ва сув тўла бўлса,(сўнг нажосат тушса)ундан таҳорат ва ғусл қилиш жоиздир. Агар сув озайиб  тўққиз зироъга тўққиз зироъ бўлиб қолса, (сўнг нажосат тушса) таҳорат жоиз эмас. Лекин у ҳовуздан (яъни ўнга ўн бўлган ҳовуздан) сув олинса (ва натижада) миқдори ўн зироъга ўн зироъдан кам қолса, лекин чуқур бўлса, сўнг унга нажосат тушса, ундан сўнг сув кенгайиб, ўнга ўн бўлса, бас у нажосатдир.
Агар ўнга ўн бўлган ҳовузга нажосат тушса, сув жамланиб, ўнга ўн зироъ миқдордан озайса, у покдир. Эътибор қилинадиган нарса нажосатнинг тушган вақтидир.
Ва агар ҳовузни устки сатҳи ўнга ўндан кам бўлса ва пастки қисми (яъни туби) ўнга ўн бўлса, унга бир томчи ароқ тушса, ундан бир киши таҳорат қилса, сўнг ҳовуздаги сув пасайиб ўнга ўн зироъ бўлиб қолса, машойихларимиз (у кишининг таҳорати жоиз ёки жоиз эмаслиги тўғрисида) ихтилоф қилдилар. Бу масалага алоҳида алоҳида қилиб жавоб бериш лозим бўлади.
Агар ҳовузнинг устидаги нажосатли сув унинг пастки қисмидаги (тубидаги) сувдан кўпроқ бўлса ва нажосатли сув бирданига пастга тушса (яъни, ҳовуз тубидаги сувга бирданига тезлик билан аралашиб кетса.) сув нажосат бўлади ва пок сувни устидан бир вақтда аралашгани сабабли нажас сув ғолиб бўлади.
Ва агар нажосат аралашган сув пастга аста-секин, даражама-даража тушса, сув пок бўлади. бу музлаган сувнинг масаласида келади. Ва баъзилар айтдиларки, оз сувга нажосат тушиб, сўнг кенгайиб ўнга ўн бўлгандагига ўхшаш сув нажосат бўлади, пок бўлмайди. Баёни юқорида ўтди.
Агар катта ҳовузнинг суви музласа ва биров уни тешса(сўнг тешикга нажосат тушса) ва таҳорат қилса, агар сув музнинг устида бўлса ёки музга тегмасдан турган бўлса, таҳорати жоиздир. (сув музнинг устида бўлганда, сув алоҳида бўлиб колади, нажосат тешикка тушган ва пастда қолган бўлади, шунда таҳорат жоиз бўлади, сув музга тегмасдан турган пайтда тешикка нажосат тушса, пастдаги сув катта ҳовуз бўлганлиги учун,таҳорат дуруст). Агар сув музга тегиб турган бўлса, таҳорат жоиз бўлишида машойихлар ихтилоф қилдилар. Улардан баъзилари сувни ҳаммасини эътиборга олиб, (ўнга-ўн деб) сув нажосат бўлмайди, дедилар. Ва яна улардан баъзилари, жоиз санадилар, қачонки у музнинг тешилган жойи биз зикр қилгандек катта бўлса. Агар бундан оз бўлса таҳорат қилиш жоиз эмас. Ва агар тешикдаги сув тоғорадаги сувга ўхшаш бўлса ва тешик кичик бўлса, ундан таҳорат қилиш жоиз эмас. Ва агар тешилганидан сўнг тешикдаги сув нажосат бўлса, сўнг музлаган сув аста аста эриб кетса, сув нажосат бўлади. ва Шамсул аимма Ҳалвоний роҳимаҳуллоҳ айтдилар, сув покдир,хоҳ аста аста эрисин, хоҳ бирданига эрисин.
Фақиҳ Абу Жаъфар Ҳиндувонийнинг “Фавоид”  китобларида, агар таҳорат қилса қамишзор ерда ёки экин экиладиган ер бўлса, бир бирига уланган бўлса, ҳамда у ўнга ўн газ бўлса, қамишларнинг бир-бирига уланиши сувнинг бир-бирига уланишига монеълик қилмайди. Ва ҳовузни усти бақа тўни бўлиб кетган бўлса, агар шу турган ҳолида ҳаракатлантирилганда сув ҳаракатланса, (у сувдан таҳорат олиш) жоиз, ва агар сувнинг ҳиди ўзгарган бўлса (бадбўй бўлса) ва сув кўп бўлса, ва нажосат тушган жойи билинмаса бу сувдан таҳорат олиш жоиздир.
Ўнга ўн бўлган ҳовуз ичида мевадан сиқиб олинган шарбат бўлса ва унга сийдик тушса, шарбат фасод бўлмайди. Агар ундан оз миқдорда бўлса, уни фасод қилади. Буларнинг ҳаммаси фатавода келган.
Ва “Асл”да (Мабсутда) айтадилар, бир ҳовуздаги сувнинг ифлослигидан қўрқса (яъни шубҳаланса), бир тўхтамга кела олмаса, бирор сўрайдиган кимса бўлмаса, токи унинг ифлослигига аниқ ишонч ҳосил қилмагунича, (у сувдан) таҳорат қилишни қўймайди (яъни, у сувга таҳорат қилаверади). Ҳаттоки, сув нажас, деб гумон қилса ва ундан таҳорат қилса, сўнг поклиги зоҳир бўлса (аниқ бўлса), таҳорати жоиз бўлади.
  Шунга биноан, меҳмоннинг олдига таом олиб келинса, меҳмон буни қаердан олганлигини, бировдан зулм билан тортиб олганлигини ёки ўғирланганлигини сўраб ўтирмай, таомни истеъмол қилаверади (яъни гумон билан таҳорат қилишни ва таомни истеъмол қилишни тарк қилмайди).
Ва яна шунга ўхшаш катта бир сув идишда сув бўлса, ундан ичиш учун олинадиган идиши ҳовли рўпарасида турган бўлса, уни ифлослиги маълум бўлмаса, ундан таҳорат қилинаверади.
Бошқалар ундан фойдаланмасликлари учун ўзига алоҳида таҳорат учун идиш хослаб олиш макруҳдир.
Ҳовуз билан ёнма-ён бир ариқ бўлса, қачонки ҳовуз сувга тўлганда, шу ариққа ҳам сув кирадиган бўлса, бас инсонлар ундан таҳорат қилсалар, ариқнинг кенглиги икки ярим зироъ бўлса (тахминан 1.5 метр,  ариқ катта ҳовуз миқдорича бўлмагани учун) у ариқдан таҳорат жоиз эмас (агар ариққа нажосат тушган бўлса)ва ҳовузга қўшмайдилар (яъни, ўнга ўн бўлган ҳовузга). Агар икки ярим зироъдан кам бўлса, ҳовузга қўшадилар ва ундан инсонлар таҳорат қилаверадилар (бу сувга нажосат тушганда, тарж) ва баъзилар наздида бир зироъ ҳам қўшилмайди.
Айтиладики, ариқнинг гирдоб бўлиб айланиб турган жойидан таҳорат қилиш жоиз эмас (чунки, у жойга тушган мустаъмал сув гирдобдан чиқиб кетмаган бўлади).
Фатавода айтадилар, катта чуқурлик бўлса, баҳорда суви бўлмаса ва ҳайвонлар ва одамлар уни нажосат билан ифлос қилсалар, сўнг қишда ўша чуқур сувга тўлса, ва устидан муз кўчса, қаралади, агарда сувнинг кирадиган жойида нажосат бўлса, сув ҳам муз ҳам нажосатдир, агар чандики ундан сўнг яна ўша жойдан сув кириб кўпайса ҳам. Ва агар чуқурга кирган сув пок жойга бориб тўхтаса, ҳаттоки ўнга ўн газ бўлса, шундан сўнг нажосатли жойга сув кенгайиб етиб борса, сув ҳам, муз ҳам покдир. Нажосатли сув агарда катта ҳовузга кирса ва ҳовуздаги сувга ғолиб келса ҳам нажосат бўлмайди. Кўпинча (нажосат аралашган) сув ҳовузга кирганда ҳовузни (тоза) суви ғолиб келганга ўхшаш.  
Ва Рустафғанийнинг “Фавоид”ларида келадики, ариқдаги сув билан таҳорат қилишдан кўра ҳовуздаги сув билан таҳорат қилиш афзалдир, чунки мўътазила аҳли ҳовуздан таҳорат қилишни жоиз, деб билмайдилар. Биз эса уларнинг нафратини қўзғаш учун (яъни, уларга хилоф қилиб) таҳорат қилаверамиз.
Аммо кичик ҳовузнинг ҳукми сув идишларига қиёсан бўлади. агар унга бир қатра хамр (ароқ) томса, у нажас бўлади, таҳорат қилиш жоиз эмас.
Аммо булоқ сувларидан таҳорат қилишга келсак, сув ўз ҳолича қайнаб чиққан жойдан таҳорат қилиш жоиздир. Ва аммо чиқиш жойидан бошқа жойдан таҳорат қилиш тўртга тўрт зироъдан кам ёки тўртга тўрт зироъ бўлса мутлоқ жоиздир, агар бешга беш зироъ бўлса, машойихларимиз ихтилоф қилганлар. (Бу масалада) Қози, рукнул Ислом Алий ас-Сўғдий, таҳорат қилиш жоиздир, фатво шунгадир, деганлар.     
Аммо ҳаммомни ҳовузига нажосат тушса, “Тажрид” китобида келишича, ( “Тажрид” Имом Абул Ҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Бағдодий ал-Қудурийнинг мазҳабимиздаги икки машҳур китобларидан бири, бу китобда масалани баён қилгандан сўнг, бу ҳанафийларнинг далили ва бу шофиъийларнинг далили деб, ҳар икки мазҳабнинг далилини келтирганлари учун икки мазҳабда ҳам машҳур саналади) Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ, агар нажосат ҳовузда қарор топмаса, у оқар сувга ўхшаш ҳукмидадир, деганлар. Агар ҳаммомни ҳовузи нажосат бўлса, сув қувурдан кириб, бошқа тарафидан чиқиб кетса, у кичик ҳовузга ўхшаш бўлса, бу ҳақда сўз жуда кўп бўлиб, буни келгуси матнларда келтирамиз.
Эркакларнинг эркаклар ҳаммомига кириши ва аёлларнинг ҳам аёллар ҳаммомига киришининг зарари йўқдир (шарти ҳаммомда авратларини бегоналарга кўрсатмасинлар, токи фитна чиқмасин ва фасод тарқалмасин).
Фатавода келадики, ҳовузни сувидан бирор киши ҳовучлаб сув олса, қўлида нажосат бўлса ва сув қувурдан ҳовузга тушиб турса, инсонлар у ҳовуздан тўхтовсиз сув олиб турсалар, сув нажосат бўлмайди (оқар ҳукмидадир).
Кичик ҳовузда агар нажосат бўлса, бир томонидан  сув кириб, бошқа томонидан чиқиб турса, бунда жуда кўп сўзлар бор. Садруш Шаҳид роҳимаҳуллоҳ айтадиларки, ихтиёр қилинган сўз у сув покдир, агар кирган сувни мислича чиқмаса ҳам.
Агарда ҳовуз тўлиб, бошқа бир томонидан сув шалдираб оқиб чиқса, ҳовуз покдир. Ва аммо ҳовузга кирган сув бир ёки икки зироъ кенгликдан аста сизиб чиқса, ҳовуз суви пок эмасдир.
Ва агар ҳовузга кирган ариқдан қайта чиқса, пок эмас.

ВА ҚУДУҚ МАСАЛАЛАРИГА ҚЎШИМЧА МАСАЛАЛАР

Бир идишда мева қиёми ёки сув бўлса, ундан бир идишга олиб қуйсалар ва идиш ярим бўлганида, иккинчи идишдан олиб у идишни тўлдирилса, сўнг тўлдирилган идишда сичқон ўлигини кўриб қолса, агар ўлик сичқон шу заҳоти сувга чўкиб кетса,тўлдирилган  идишда ўлган бўлади. Агар чўкмаса, қайси идишдан чиққанини билиб бўлмаса ёки бирон бир идишдан чиққанига ишонч ҳосил қилолмаса, ўлик сичқон иккинчи идишдан чиққан бўлади.Бу ҳар вақтоки сичқон қайси идишдан эканлигига бир қарорга келмаса. Аммо икки идишнинг биридан чиққанлигига ишонч ҳосил қилса, ўша идишдан чиққан деб билади, қачонки бу идишлар бир кишиники бўлса. Ва агар бу идишлар икки кишиники бўлса, уларнинг ҳар бири ҳам, у менинг идишимдан чиқмади, балки сеникидан чиққандир, деб айтсалар, бунда ҳар икки идишдаги қиём покдир. Бу масаланинг асли, байъ (савдо) китобидаги ихтилоф бобида келади. Иншааллоҳ ўз ўрнида баён қилинади.
Ва агар учта катта идиш бўлса, бирида ёғ, яна бири сирка ва бошқасида қиём шинниси бўлса ва ҳар бир идишдан олиб бир тоғарага қуйса, сўнг тоғарада сичқоннинг ўлигини кўрса, сичқоннинг қорнини ёриб кўрилади, агарда қорнидан ёғ чиқса, сирка билан қиём шинниси покдир, ёғ идиши нажасдир. Агар қорнидан сирка чиқса, сирка  идиши нажас, агар қиём чиқса, қиём идиши нажас бўлган ҳисобланади. Агарда ҳеч нарса чиқмаса, сичқон мушукни олдига ташланади, мушук уни еса, ёғ идиши нажас бўлган бўлади, сирка билан қиём покдир, агарда уни емаса, сирка идиши нажас бўлиб, ёғ билан қиём идиши пок бўлади.
Таҳовийнинг шарҳида келади, сичқон мушукдан қочиб, лагандаги сувни босиб ўтса, сув мутлоқ нажас бўлади, ихтиёр қилинган сўз шу (Шамсул аимма ал-Ҳалавоний, агар мушук сичқонни жароҳатлаган бўлса, дедилар, лекин Таҳовийнинг шарҳларида сичқон мушукдан қочганида қўрққанидан сийиб юборади, шунинг учун мутлақ нажасдир дедилар. “Фатавойи Оламгирийя”. Дорул кутубил илмия. Байрут. Биринчи жилд)
Сув идишидан қўйнинг бир дона қумалоғи чиқса, сув нажас бўлади, қудуқнинг хилофида бунинг масаласи келади.
Мушук идишга ёки кўйлакка бавл қилса (сийса), нажас бўлади, шунингдек, сичқонни сийдиги ҳам. (Бу масалада) Фақиҳ Абу Жаъфар айтадиларки, идиш нажас бўлади, кўйлак нажас бўлмайди.  
Кўршапалакнинг сийдиги ва тезаги нажосат эмас ва “Тажрид”да ҳеч нарса эмас (яъни нажосат эмас), дейилган.
Сувли идишнинг бирор жойидан сув сизилиб чиқиб турса, ит келиб, идишни яласа, идишдаги сув покдир. Чунки бу ҳолатдан сақланишлик узрли бўлганлиги учун.

МУСТАЪМАЛ СУВ МАСАЛАСИГА ҚЎШИМЧАЛАР

Бир киши ҳаммоминг ҳовузига тоғорани тиқиб таҳорат қилиш учун сув олса ва бошқалар ҳам тоғарасини тиқиб сув олса, таҳоратлари дуруст, ҳаммом ҳовузининг суви мустаъмал бўлмайди. Бу аслда (яъни “Мабсут”да келган. Бу албатта кадимги ҳаммомлардаги ҳолат. Ҳозирги ҳаммомларда иссиқ сувга, совуқ сувга алоҳида-алоҳида жумраклар ўрнатилган ва бунданда такомиллаштирилган).
Жунуб киши ёки хайзли аёл ёки таҳорати йўқ киши (қўлида нажосат бўлмаса) агар қўли билан ҳовучлаб сув олиш учун идишга тиқса ёки чўмич сув идишига тушиб кетса, уни оламан деб, қўлини идишга то тирсагигача киргизса, сув мустаъмал бўлмайди. Шуни хилофидаки, зарурат бўлмагани ҳолда қўлини ёки оёғини роҳатланиш учун киргизса (бу ҳолатда сув мустаъмал бўлади).
Агар сувни (идишдан) оғзи билан олса, оғзини ғарғара қилиш (чайқаш) ниятида бўлмаса, сув мустаъмал бўлмайди. Бу Имом Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ наздларида. Ва яна шунга ўхшаш оғзи билан сувни олиб, аъзоларини ювса, (оғзидаги) сув мустаъмал бўлмайди. Имом Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ (сувнинг) поклаш хусусияти қолмайди дейдилар. Мана шу сўз саҳиҳдир. Агарда ғарғарани ният қилса, сўнг либосига пуркаса, нажосат бўлмайди.
Жунуб киши (қўлида нажосат бўлмаганда) қўлини идишга тиқиб сув олса, нияти ювиш эмас, балки сув олиш бўлса, сув нажосат бўлмайди. Шунингдек, битта ёки иккита панжасини ювишни ирода қилса, сув нажосат бўлмайди. Агар кафтини киргизиб ювишни ирода қилса, сув нажосат бўлади, бу имом Абу Юсуфнинг сўзлари, Имом Абу Ҳанифадан қилинган икки ривоятдан бирида ҳам шундай келган. Ва аммо Имом Муҳаммад сўзларига биноан ва бу Имом Абу Ҳанифанинг сўзлари дейилади саҳиҳ сўз бу имом Муҳаммаддан қилинган ривоят (сув) покдир. Фатво шунгадир. Сўнг агар қўлида нажас бўлганда(қандай?) Абу Юсуф ва Абу Ҳанийфадан қилинган икки ривоятдан бирида, у нажосат нажосати ғализами ёки хафифами? Абу Юсуф наздларида хафифадир. Ва Абу Ҳанийфанинг икки ривоятидан бирида, сувни миқдорига қаралади. Сув кўп бўлганда, у нажосати хафифадир. Ва Абу Ҳанифадан қилинган бошқа бир ривоятда нажосати ғализадир. Бу қўлини идишдаги сувга киргизгандаги масала.
Агар жунуб киши оёғини ёки қўлини қудуққа киргизса, сув фасод бўлмайди, шунингдек, Имом Абу Юсуфдан қилинган ривоятда ҳам фасод бўлмайди, лекин идишга оёғини киргизса сув фасод бўлади.
Агарда жунуб киши қўл ва оёғидан бошқа баъзи жасадини қудуққа киргизса, сув фасод бўлади, баъзи жасади деган сўзлари, аъзони баъзиси сувни мустаъмал бўлишини тақозо қилади, бу Абу Юсуфни зоҳир ривоятига мувофиқки, агар бошини сувга киргизса, бошини баъзи жойи нам бўлса, сув мустаъмал бўлади дейилган.
  Аммо сув нима қилганда мустаъмал бўлади деган сўзга биноан,Абу Юсуфдан қилинган маъруф (юқоридаги ривоятдан таниқли)ривоятда баъзи аъзосини киргизиш билан сув мустаъмал бўлмайди дейилган,ҳатто ухлаган ҳолда қўлини киргизса.
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ва Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ наздларида сувни таҳоратсизликни кеткизиш учун ишлатса ёки сувни ишлатишда курбатни қасд қилиш учун ишлатса, сув мустаъмал бўлади (қурбат деб, қилган таҳорати билан савобни ният қилса, мисол учун намоз ўқишни ният қилса мустаъмал бўлади). Ва Имом Муҳаммад роҳимаҳуллоҳнинг наздида фақат курбатни қасд қилиш билан мустаъмал бўлади.
Бизни наздимизда сувни таҳорат учун ишлатса сув мустаъмал бўлади.
Таҳорати йўқ одам ҳар вақтики илм олиш учун ёки муздак бўлиб олиш учун таҳорат қилса, сув мустаъмал бўлади. Бу икки шайх (Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф)наздларида. Имом Муҳаммад назларида қурбат қасди бўлмагани учун мустаъмал бўлмайди
Сув качонки ювилган аъзодан узилиб тушиб, бир жойда қарор топса (тўпланса) мустаъмал ҳукмини олади, аммо модомики аъзода турар экан мустаъмал эмас.
Бунинг мисоли, агар аъзосини ювишда бирон жойига сув тегмаган бўлса, ўша аъзосида турган сув билан сув тегмаган жойини ювса жоиз, лекин ўнг қўлида колган сувни чап қўлига ёки чап қўлидаги сувни ўнг қўлидаги сув етмаган жойига ишлатса жоиз эмас, жанобатда (ғуслда) эса жоиз (яъни, жанобатдан ғусл қилаётган киши ювилган бир аъзосидан қолган сувни олиб, бошқа бир сув тегмаган аъзосини ювиши ёки намлаб қўйишлиги жоиз).
Инсонни аъзосидан узилиб тушган сув (яъни жанобатдаги сув ерга тушмасдан аввал ушлаб олиб ишлатиш) тўғрисида машойихларимиз ихтилоф қилганлар ва баъзилари мустаъмал бўлади деганлар. Бир инсон қўлини ювса, сув ерга тушмасдан аввал бошқа бир одам сувни ҳавода ушлаб олиб аъзосини ювиши жоиз эмас ва шунингдек, таҳоратсиз киши бир аъзосини ювса, ўша сув бир маконда тўпланмасдан аввал, олиб ишлатиши жоиз эмас, мустаъмал бўлади дейдилар. Ихтиёр қилинган сўз биз зикр қилган сўз,Содруш шахийднинг “Жомиъ ус-сағир” даги шарларида, сув то бир маконда қарор топмаса ва ҳаракатдан тўхтаб сокинликка ўтмаган бўлса,сув мустаъмал бўлмайди, ишлатиш жоиз.
Ва фатавода (яъни мазҳабимизни охирги табақотига мансуб бўлган масала китобларимизда)айтадилар: Бир киши ҳаммомдан ковушсиз чиқса жоиздур, қачонки ҳаммомда жунуб киши ғусл қилганини билмаса (яъни оёғини остида жунуб кишининг аъзосидан тушган сув борлигини билмаса) ва Абу Ҳанифа наздларида то икки оёғини ювмагунича жоиз эмас.
Пок одам агар қудукда қурбат ниятида ювинса, сувни фасод қилади. Агарда бир пок одам қудуқдан пақирни олиш учун сувга шўнғиса, баданида нажосат бўлмаса ва сувга шўнғиганида баданини ишқамаса, сув фасод бўлмайди, ҳаммаларининг наздларида шундай.
Агар жунуб ёки таҳоратсиз киши сувга пақирни олиш учун шўнғиса, Абу Юсуф айтадиларки, сув ўз ҳолича покдур ва сувга шўнғиган киши нажосат ҳолича қолади. Имом Муҳаммад айтадилар, сув ҳам инсон ҳам покдир (қудуқ ҳам оқар сувни ҳукмида деган ривоятга биноан) ва Абу Ҳанифадан икки хил ривоят бордир. Бирида Имом Абу Юсуф айтганидай ва иккинчи ривоятда иккови ҳам нажосатдир, бунда киши сув нажосатга айланганидан нажосат бўладими ёки жунублик ҳолида колганлиги учун нажосат бўладими? Бу тўғрисида машойихларимиз ихтилоф қилишган, ассаҳ сўз сувни нажосат бўлганлигидан (сувга тушган жунуб киши жанобатдан пок бўлади, сув эса нажосатга айланганлиги сабабли) нажосат бўлади, ҳатто (сувдан чиққандан сўнг) оғиз бурнини чайқаса Қуръонни (Мусҳафдан) қироат қилишига рухсат этилган (чунки бир киши таҳоратли бўлса, устига бирон бир нажосат тўкилиб кетса, таҳорати синмайди, шунинг учун китобдан қироат қилиши дуруст, намоз ўқиш жоиз эмас. Намоз ўқиш жоиз эмаслигининг маъноси шуки, баданига нажосат сув текканлиги учундир), бу качонки жунуб киши (қудуққа тушмасдан олдин) сув билан истинжо қилган бўлса, агар истинжо қилмаган бўлса, қудуқ нажосат бўлади, қудуқдаги сувнинг ҳаммасини олиб ташланади. (Биз айтамиз, ҳар икки ҳолда ҳам қудуқ сувининг ҳаммасини олиб ташланади, яъни, биринчи ҳолатда сув билан истинжо қилмаганда орқа ёки олдида нажосат чиқиш ўрнида нажосат қолганлиги сабабидан сув нажосат бўлади, иккинчи холатда эса сув билан поклаган бўлса ҳам, жунублиги сувни нажосат қилади, чунки мусанниф айтмоқдаларки, ассаҳ сўз сув нажосат бўлганлигидан сувга тушган киши нажосат бўлади, демак сув нажосат бўлгандан сўнг сувни олиб ташланади, валлоху аълам)
Агар ҳайзли хотин ҳайз қони тўхтагандан сўнг қудуққа тушиб кетса ва бирон аъзосида нажосат бўлмаса, у жунуб кишини ҳукмидадир ва агар ҳайз қони тўхтамасдан илгари тушиб кетса, пок кишини ҳукмида, чунки қон тўхтамаганлиги сабабли у ҳайздан чиқмагандир. (ҳайз қони тўхтамасдан илгари тушиб кетса, яъни фаржидаги ҳайз қонини ювган ва истинжо қилган ва баданида нажосат бўлмаган ҳолда ҳайзли хотин сувга тушиб кетса пок кишини ҳукмидадир)
Ва таҳорат аъзоси ёки баданининг бирон жойини ювиш билан мустаъмал сувга айланган сув  билан таҳорат қилишлик жоиз эмас, бу сўзда машойихларимиз ихтилоф қилишган, ҳатто (мустаъмал сув билан)таҳорат аъзосидан бошқа бир аъзосини ювишда ҳам (ихтилоф қилишган),худди оёғининг сонига ўхшаш ёки белига ўхшаш жойини ювса сув мустаъмал бўладими? (деб ихтилоф қилганларидек) Асаҳ сўз мустаъмал бўлмайди. Таҳорат (да ювиладиган) аъзосининг хилофида (яъни, таҳоратда ювиладиган аъзолар: икки қўл, икки оёқ ва юзни ювишда сув мустаъмалга айланади).
Ва мустаъмал сув билан бадандан бошқа нарсаларни поклаш жоиздир, мисол учун  кўйлакни ювишга ўхшаш ёки тоза идишни ювишга ўхшаш. Ва бунинг ҳаммаси “Фиқҳ ал-умаро” да (Имом Абдус-Сомад ал Қалонисийга мансуб форсий китобнинг номи) келган.
Аммо агар гўдак (қўлини сувга тиққан) бўлса, у гўдакнинг қўли ҳақиқатда пок эканлигига ишонч ҳосил қилинса ва у гўдакни юрган йўлини назорат қилиб турилган бўлса, у сув билан таҳорат жоиз бўлади ва агар унинг қўли нажосат эканлигига ишонч ҳосил қилинса ва гўдак пок ёки нажосатни билмайдиган бўлса, у сув билан таҳорат жоиз эмас. У (гўдак қўлида нажосат бўлмаганда кўлини тиққан) сувдан бошқа сув билан таҳорат қилиш мустаҳабдир ва агар у сув билан таҳорат қилса ҳам жоиздир ва бунда агар гўдак қўлини идишга тиққан бўлсаю, қўлини ювмаган бўлса.
Аммо тоғорада таҳорат қилса, сув мустаъмал бўладими? Бунда мутааххир уламолар (кейинги уламолар) ихтилоф қилишди. Ихтиёр қилинган сўз агар гўдак оқил бўлса сув мустаъмал бўлади, Таҳовийнинг шарҳларида бунинг ҳаммаси агар (гўдак бола оқил бўлса) намоз учун таҳорат қилганда. Аммо балоғатга етган киши қўлини таом учун ювса ёки таомдан сўнг ювса, сув мустаъмал бўлади дедилар. Аммо қўлини кирини ювса ёки хотин киши қўлидаги хамирни ювса, сув мустаъмал бўлмайди (Қурбат деб савоб бўладиган ишларга айтилади, агар қўлини таом ейиш учун ёки таомдан кейин ювса, бу суннатдир. Ҳар бир суннат ибодатдир, ибодат эса қурбатдир. Қурбат учун ювилган сув мустаъмалдир, қўлининг кирини ювиш қурбат эмас). Фатавода айтадилар, бу тирик одам (таҳорат аъзосидан тушган сув) тўғрисида. Аммо ўликнинг аввалги, иккинчи ва учинчи марта ювгандаги сув агар бир жойга тўпланса, у нажасдир, лекин аъзосининг устидаги сув нажас эмас ва Имом Муҳаммад наздларида ва Абу Ҳанифанинг икки ривоятидан бирида (ўликнинг аъзосидаги сув) мутлақ покдир.
Хотин киши агарда сочига инсон сочини улаб олса, сўнгра уланган сочни ювса, сув мустаъмал бўлмайди. Агарда инсонни боши кесилиб танасидан жудо қилинган бўлса, ўша бошни ювгандаги сув мустаъмалдир.
Жунуб киши ғусл қилса, ғусл қилган сувидан идишга сачраса, идишдаги сувни фасод қилмайди, лекин идишга оқиб тушса, сувни фасод қилади ва шунингдек, ҳаммомнинг ҳовузига сачраб тушган сув ҳам (сувни фасод қилмайди, лекин оқиб тушгани фасод қилади). Имом Муҳаммаднинг сўзларига кўра (тоза) сувга (мустаъмал сув) ғолиб келмаса, сув поклигидан чиқмайди.
Мустаъмал сувни ичиш макруҳдир, аммо балчиқни сувига ўхшаш нажосатли сувдан ҳайвонларни у ерларда суғоришда фойдаланиш жоиздир, фатавода шундай.

ЧЕКЛАНГАН СУВЛАР
(сувлик табиати ўзгарган сувлар)

Киши сарғайган сувлар ёки совун аралашган сув билан таҳорат қилса бўлади, агарда совунли сув суюқ ва сувлиги билиниб турса, аммо унга қизиллик ғалаба қилиб, буёқга айланса, жоиз эмас, шунингдек сувга совун ғолиб келиб қуюқлашган бўлса таҳорат жоиз эмас. Шамсул аимма Ҳалвонийнинг “Фавоид”ларида ҳам шунга ўхшаш, агар (сув) ишқор билан қайнатилса ва у билан бадандаги енгил нажосатни кетказишлик, жоиз эмас,ва буни Кархий ва Таҳовий раҳимаҳумоллоҳ ҳам зикир қилишган.Ва фақеҳ Абу Лайс ўзларининг “Мухталифот”ларида: ижмоъ  шуки, (нажосатни) кеткизмайди, деганлар.
Таховийнинг шарҳларида Агар сувга ўзига ўхшаш суюқлик: сирка ёки мевадан сиқиб олинган шарбат аралашса, сувга ғолиб келса, ғолиб келган нарсани ҳукми берилади,сув дейилмайди, агар сувга аралашган нарсага сув ғолиб келиб, сувлик табиати кетмаса, унинг ҳукми мутлақ сувнинг ҳукмидадир ва сувга аралашган нарса сувга ғолиб келса, унинг ҳукми, чекланган сувнинг ҳукмидадир (Чекланган сув билан таҳорат қилиб бўлмайди ва нимаики сувга аралашиб ғолиб келса, ғолиб келган нарсани ҳукми берилади. Сирка ғолиб келса сирка дейилади, шарбат ғолиб келса шарбат,сув голиб келса сув ҳукми берилади ва хоказо).
      Ва “Фатаво”да айтадилар, шўр сув билан таҳорат қилиш жоиз эмас, (яъни туз ташланган сув шўр бўлса, денгиз суви эмас). Ва қор суви билан таҳорат қилиш жоиз, қачонки қор эриган ва ювган аъзосидан бир икки қатра сув томиб тушса. Ва яна баданига сийдик текса, тили билан қўлини ҳўллаб, ўша жойни артса, агар бир икки қатра сув томса жоиз.
Мевалардан олинган сувлар билан ва дарахлардан сиқиб олинган сувлар билан ва тайёрланган шарбатлар билан таҳорат жоиз эмас ва аммо хурмодан сиқиб олинган шарбат билан (таҳорат қилиш) сув бор жойда ижмо билан жоиз эмас,ва сув бўлмаганда ҳам Абу Юсуф наздларида жоиз эмас. Ва имом Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ наздларида хурмо суви билан таҳорат қилиб, сўнг таяммум ҳам қилинади. Ва Имом Абу Ҳанифа наздларида, таҳорат қилиш жоиз.
Ва хурмо суви билан ғусл килиш тўғрисида Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг сўзларида ихтилоф қилинган ва бу қачонки тозаловчи суюқ ҳолда бўлса ва инсоннинг аъзосидан оқиб турадиган бўлса жоиз ва агар мураббога ўхшаш қуюқ, бўлса ижмоъ билан жоиз эмас (чунки ғуслда баданни намлашни ўзи кифоя қиларди, мана шу тўғрисида қуюқлашиб қолган сирка билан аъзоларни намлаб поклашда ихтилоф қилдилар) ва шунингдек, кўп туришлик билан маст қиладиган ҳолатга келган бўлса ҳам ижмоъ билан жоиз эмас. Маст қилувчи  нарсалар масаласи нажосат бўлувчи нарсалар фаслида келади.
Таховийнинг шарҳларида, агар макруҳ сувга қодир бўлса, хурмодан сиқиб олинган сув ҳам бўлса, макруҳ сув билан таҳорат қилади ва агар шак сув билан хурмо суви бўлса, Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ наздларида хурмо суви билан таҳорат қилади ва Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ наздларида шак сув билан таҳорат қилади, сўнг таяммум ҳам қилади, хурмо сувига эътибор қилмайди ва имом Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ айтдилар, эҳтиётан уччаласини жамлайди (1-шак сув ва 2-хурмо суви билан таҳорат килади ва 3-таяммум қилади). Имом Муҳаммад наздларида агар уччаласидан бирини тарк қилса жоиз эмас, қайси бирини аввал қилса ҳам жоиз бўлаверади (хоҳ таяммумни аввал қилсин, хоҳ таҳоратни аввал  килсин).

ЧЕКЛАНГАН СУВЛАР БИЛАН ТАҲОРАТ КИЛИШНИ ЯНА БИР БОШҚА КЎРИНИШИ

Фатавода айтадилар, оқар сувга нажосат тушса, сувни таъми, ранги, ҳиди ўзгармаса, нажосат бўлмайди. Сувни оқувчи миқдорининг энг ками бир дона сомонни сувга ташланса, турган жойидан оқизадиган бўлишидир, бу оқар сув ҳукмидадир.
Секин оқувчи сувда таҳорат қилса, юзи сув оқиб келаётган томонга қараган бўлса, жоиз, тескари ҳолатда бўлса, ҳар сув олганда бироз миқдорда туради, токи таҳоратидан тушган сув оқиб кетгунча.,бунда икки ривоят бор.
Оқувчи сувни устини бойласа (тўсса) сув оқишлиги тўхтамаса, оқиб турган жойидан таҳорат қилса жоиз.Ва агарда(оқмайдигон ёки кўлмак) ариқ узун ва чуқур бўлса, унинг кенглиги номаълум бўлса, агар унинг узунлиги ва эни жамланса, ўн зироъ бўладиган бўлса таҳорат қилишлик жоиздир. Бу Абу Сулаймон ал-Жавзажоний сўзидир. Абу Лайс Самарқандий ҳам шу сўзни олганлар ва Содруш-Шаҳид ҳам шу сўзга суянганлар. Имом Абу Бакр Тархоний, агар у (оқмайдиган)ариқ шу жойдан то Самарқандгача бўлса ҳам жоиз эмас, деганлар (яъни, катта ҳовуз ҳукмида эмас). Жоиз эмас дегувчилар наздида, тўпланган сувни ёнига бир чуқур кавланади, сўнг унга қараб бир ариқ кавланади ва ариқдан чуқурга сувни оқизилади ва ўша ариқдан таҳорат қилинади.
Агарда ўнга-ўн бўлган (оқмайдиган)ариққа нажосат тушса, сув нажосат бўлади дейдилар, ихтиёр қилинган сўз нажосат бўлмаслигидир. Фақат катта ҳовуз,нима бўлганда  нажосат бўлса,шунда катта ариқ ҳам нажосат бўлади катта ҳовуз ҳақидаги масалага қаралсин, баёни аввалда ўтди.
Оқар сувга бавл қилиш (сийиш) макруҳдир (оқар сувга катта ҳожат ушатишлик бундан кўра оғирроқ макруҳ амаллардандир).
Агарда оқаётган сув ўлимтик ҳайвоннинг устидан оқиб ўтса, оқаётган сувнинг ярми ёки кўпроғи ўлимтикка тегиб оқса, сув нажасдир. Агар озроғига тегиб оқса, сув покдир. Бу кам учрайдиган масаладир.
Ёмғир суви томнинг тарновидан оқса ва том устида ахлатлар бўлса, бунинг масаласи “Сув нима билан нажас бўладию ва нима билан нажас бўлмайди” деган фаслда келади.
“Мунтақий”да келади: агар ариқ ўртасида нажосат бўлса ва сув унинг устидан оқиб ўтса, агар сув кўп бўлса, шу миқдордаки, унинг остидаги нажосат кўринмаса, сув нажосат бўлмайди, агар чандики ариқни остини ҳаммаси нажосат бўлса ҳам.
Қор суви эриб йўлларда оқса ва йўлларда нажосатлар бўлса, агар нажосат сувда йўқолиб кетиб аралашиб кетса, унинг ранги, асари йўқ бўлиб кетса, “Фатаво”да унинг ҳаммасидан таҳорат қилинаверади, дейилган.
Бухоро кўчаларининг ўртасида (қор ёки ёмғирдан) оқиб юрувчи нажосатдан холи сувлар деб атайдиган сувлар тўпланиб, катта ариқни ҳосил килади, форсий тилда “руд” ёки “рувуд” - катта сувли ариқ дейилади, агар ўша оқар сув кўп бўлса, сувнинг таъмини, рангини, ҳидини ўзгартирмаса, нажосат бўлмайди, агар ўзгартирса, нажосат бўлади,лекин Қози Имомнинг нусхаларида, сув оқишлиги билан тезда пок бўлади, агарда сувни ранги, ҳиди кетса, дейилган.

ОҚАР СУВГА ҚЎШИЛГАН НАРСАЛАР

“Фатаво”да келади: истинжо қилаётган киши обдастадан сувни қўлига қуйганида обдастадан қуйган сув қўлига тушмасдан аввал, закарида қолган озгина сийдиги чиқиб, сувга қўшилиб, сўнг қўлига тушса, сув покдир (яъни сувни қўлига қуяётганида закари (жинсий аъзоси)дан сийдиги чиқиб кетиб, ҳавода сув билан аралашиб, сўнг қўлига тушган сув покдир. Бу сувнинг пок дейилишининг сабаби шуки, обдастадан қўлга қараб оқиб тушаётган сув оқувчи сув ҳукмидадир. Яна Аллоҳ билгувчироқдир).
Иккита идишда сув бўлса, бирида нажас сув, иккинчисида тоза сув, ҳар иккала идишдаги сувни биргаликда қуйилса, (қуйилганда) ҳавода аралашиб кетса ёки иккала идишдаги сув аралашиб ерда оқса, оқар сувга айланади(яъни пок хукмида бўлади).

ҚУДУҚ МАСАЛАСИ
(СУВГА) ҚЎШИЛГАН НАРСАЛАРНИНГ БОШҚА КЎРИНИШИ

Қудуқга нажосат аралашган балчиқ тушса, сувни озини ҳам кўпини ҳам нажосат қилади. Абу Юсуфдан қилинган ривоятга кўра, битта ёки иккита нажосат аралашган сомон қудуққа тушса зарари йўқ. Агар қудуққа бир қатра ароқ ёки сийдик тушса, қудуқ нажосат бўлади, агарда қудуққа сичқон, чумчуқ каби жонли нарса тушган бўлса, тирикми ёки ўликми, ўлгандан сўнг титилганми ёки титилмаганми, (фарқи йўқ) уни шундай қолдирилмайди. Агарда тирик ҳолида чиқариб олинса, сув нажас бўлмайди. Қайси ҳайвон бўлишидан қатъий назар, лекин ит билан тўнғизни хоҳ тирик олинган бўлсин, хоҳ оғзи сувга теккан ёки тегмаган бўлсин, сувнинг ҳаммаси олиб ташланади.
Ит ва тўнғиздан бошқа ҳайвонни сувдан тирик чиқариб олинса, оғзи сувга тегмаган бўлса, қудуқдан ҳеч нарса олиб ташланмайди (агар танасида нажосат бўлмаса). Агарда оғзи сувга теккан бўлса, сарқити нажас бўлган ҳайвон бўлса, сув нажасдир, агар макруҳ бўлса, сув макруҳ бўлади. Шунда йигирма пақир сув олиб ташланади ва агар эшак ва хачирга ўхшаш шакли бўлса қудуқ сувини ҳаммасини олиб ташланади.Ва агар ўлганидан сўнг, чириб кетмасдан олдин чиқариб олинган бўлса ҳам(қудуқ сувини ҳаммасини олиб ташланади). Агар чумчуқ ва унга ўхшаш нарса тушиб ўлган бўлса, йигирма пақир сувни олиб ташлаш вожибдир, ўттиз пақир чиқариш мустаҳабдир. Товуқ ва унга ўхшаш жонзотлар тушса, қирқ ёки эллик пақир, қўй ва одамга ўхшаш жонзотлар тушиб кетса, сувнинг ҳаммаси олиб ташланади.
Абу Ҳанифа (қудуққа тушадиган жонзотларни) беш турга бўлдилар. Аввалги учтасини зикр қилдик(чумчуқ, товуқ ва одамга ўхшаш), тўртинчиси катта кана(қонни сўргандаги)га ўхшаш бўлса йигирма пақир сув олиб ташланади. Бешинчиси каптарга ўхшаш бўлса, ўттиз пақир олиб ташланади ва икковларидан қилинган ривоятда катта кана бўлса йигирма пақир, каптарга ўхшаш бўлса қирқ пақир. Агар сичқон ўлиб, чириб кетган бўлса, қудуқ сувининг ҳаммаси олиб ташланади. Қози Имом нусхаларида келишича, саъва қуши ва чумчуқ сингари қушларнинг ҳукми сичқонга ўхшатилган ва каптар, ёввойи каптар мушукка ўхшатилган, ғоз ҳамда ўрдакнинг кичиги бўлса товуққа ўхшатилган, агарда жуссаси катта бўлса катта юкли(тахминан 80 кг оғирликдаги ҳайвонга),ўхшатилган  сувининг ҳаммаси олиб ташланади.
Сўнг сичқон сингари жонли нарсалар сувга тушса (20 пақир сув чиқариш керак  эди) ўн пақир олганда қудуқнинг суви қолмаса, сўнг яна сув тўлса, бошқа ундан сув олиб ташланмайди,
Агар қудуқнинг суви нажосат бўлса, сувини тортиб тугатолмасдан чарчасалар, эртасига келиб қарасалар, кечаги қолган сувдан кўпайиб қолган бўлса (яъни аввалги ҳолидаги сувдек бўлиб қолган бўлса)улардан (қудуқни сувини торганлардан)бир киши сувнинг ҳаммасини тортамиз деса, яна бир киши кеча қолдириб кетган миқдорини тортамиз деса, унинг мана шу гапи саҳиҳдир (яъни, сувнинг кечаги қолган қисмигина тортиб чиқарилади).
Биттадан кўп сичқон тушган бўлса, Абу Юсуфдан қилинган ривоятда, иккитадан тўрттагача тушган бўлса, йигирма пақир, бештадан тўккизтагача эллик пақир ва агар ўнта тушган бўлса, қудуқ сувининг хаммаси олиб ташланади. Имом Муҳаммаддан қилинган ривоятга кўра, иккита сичқон бўлса (иккисини қўшганда) катталиги товуқдек бўладиган бўлса, қирқ пақир сув олиб ташланади.
Сувнинг ҳаммаси олиб ташланади деган масалада Имом Абу Ҳанифадан нақл қилинган сўзга кўра, икки юз пақир (сув чиқарилади) ва Имом Муҳаммаддан нақл қилинган сўзга кўра икки ёки уч юз (пақир) гача (сув чиқарилади) ва фатво уч юз пақирга берилган.
“Мухтасарул Қудурий”да келади: агар ҳайвон титилса ёки сичқоннинг туки тушиб кетса, қудуқ сувининг хаммаси тортилади. Нажосатга буркалган суяк қудуққа тушса, уни чиқаришнинг иложи бўлмаса, биз зикр қилган миқдордаги сув олиб ташланса, қудуқ пок бўлади, суякнинг қудуқда қолгани зарар қилмайди.
Агар қудуққа сичқоннинг думи тушиб кетса, сувнинг хаммаси олиб ташланади (ҳаром ўлган нарсанинг агарда тирноқдай бўлаги қудуққа тушса сувнинг ҳаммасини нажас қилади, шунингдек, узилиб тушган сичқоннинг думи жонсиз ҳаром хисобланади. Имом Муҳаммад қудуққа тушган сиқчон думи тўғрисида айтдиларки, сувнинг ҳаммаси олиб ташланади, чунки думининг кесилган жойи суюқ нажосатдан пок эмас. Жасади соғ бўлган сичқоннинг хилофида (яъни, жасади соғлом бўлса, у суюқ нажосатдан пок бўлади).
Агар қудуқдан йигирма пақир сув олиш вожиб бўлса, бир катта пақирни олиб келинса, унга йигирма пақир сув сиғадиган бўлса, бир марта тортиш билан қудуқ пок бўлади, уччовлари (Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳимаҳумаллоҳ)нинг наздларида шундай (“Асл”да келадики, агар қудуққа сичқон тушса, бас, бир катта пақир олиб келсалар, унга йигирма пақир сув сиғадиган бўлса, у билан бир мартада сувни олиб ташласалар жоиздир. Ва мана шу мен учун яхшироқдир. Чунки қудуққа сувнинг томчилари қайтиб тушиши камроқ бўлади. Ҳасан ибн Зиёд, бир бор тортишлик билан пок бўлмайди, чунки қайта-қайта сувни қудуқдан тортишлик билан қудуқ суви оқар сувга айланади, дедилар. Биз айтамизки, пақирларни хос миқдор билан шариат миқдорлаганини билдик. Албатта эътибор қилинган миқдор тортиб ташланса, маънан оқар сув ҳукми соқит бўлади ва ана шунда катта пақир билан ҳам мақсад ҳосил бўлади. “Фатҳул қодир”).
“Шарҳи Таҳовий”да келади: агар (қудуқдаги сув) ҳар хил пақир билан тортилса ҳам покланади. Ва эътиборга олинган сўз шуки, ҳар бир қудуқни ўзининг пақири билан тортилгани (афзал)дир. Агар қудуқни пақири бўлмаса, бир соъ сиғадиган пақир билан тортилади, у саккиз ратлдир. Абу Ҳанифа беш мань, деганлар (бир ратл 149.28гр ва бир мань 298.56гр)
Агар қудуқдан йигирма пақир ёки қанча микдорда сув олиш белгиланган бўлса, ўша миқдорни олиб ташлангандан сўнг пақир ва арқонни ювиш вожиб эмас, балки қудуқни пок бўлишлиги билан ҳар иккиси ҳам пок бўлади. Шунга биноан бир кишининг қўлига хўл нажосат тегса, нажас қўли билан обдастанинг дастасини ушласа ва қўлини уч бор ювса, ҳар сув қуйганда обдастанинг дастасини ушласа, қўлини пок бўлиши билан обдастанинг дастаси ҳам пок бўлади. Яна бир хумга хамр (ароқ) қуйилса, хамрнинг ҳаромлиги хумни ҳам ҳаром қилади, сўнг хамр сиркага айланса, хумни тозага ҳукум қилинади (чунки хамр сиркага айлангандан сўнг ҳалол бўлади ва хум ҳам покланади).
Бир қудуқдан йигирма пақир сув олиш вожиб бўлса, биринчи пақирдагини тортиб сўнг яна қайтариб қудуққа қуйса, йигирма пақирдан ортиқ олинмайди ва шунингдек аввалги пақирни бошқа бир қудуққа тўкса, ундан ҳам йигирма пақир сув олинади, иккинчи пақирни қуйса ўн тўққиз пақир, учинчисини қуйса ўн саккиз пақир, тўртинчисини қуйса ўн етти пақир олинади, иккинчи қудуқни пок бўлиши, биринчи қудуқ қанчада пок бўлса, ўша миқдорда сув олишлик билан пок бўлади. Агарда охирги пақирдаги сувни қудуқни тепасидан четроққа олиб қўйилса, сўнг бир киши келиб қудуқни сувидан олиб таҳорат қилса, жоиз бўлади, лекин охирги пақир қудуқ ичида бўлса, сувни ичидан олиб қуймаган бўлса, кимдир келиб ўша сувни қудуқдан тортиб таҳорат қилса, жоиз эмас. Агарда сув ичидан олиб қуйилган бўлсаю, қудуқнинг тепасидан олиб қуйилмаган бўлса ва сув пақирдан қудуққа томиб турган бўлса, қудуқнинг сувидан фойдаланмайди. Бу Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф наздларида, Имом Муҳаммад хам шундай деганлар.
Агар қавм ўзлари таҳорат қиладиган қудуқдан бир ўлик сичқонни топсалар, агар унинг тушган вақтини аниқ билсалар, ана шу (тушган)вақтдан(кейин таҳорат қилиб ўқиган) намозларини қайта ўқийдилар. Агар тушган вақтини билмасалар, Абу Ҳанифа айтадилар, сичқон шишиб, титилиб кетган бўлса, уч кеча-кундуздаги намозларини қайта ўқийдилар. Агар шишмаган, титилмаган бўлса, бир кеча-кундуздаги намозларини қайта ўқийдилар. Ва икковларининг наздларида эса, тушган вақтини билмасалар, қилган таҳоратларидан олдинги намозларини қайтармайдилар (яъни, таҳорат килиб бўлганидан сўнг сичқонни кўриб қолса, фақат ўша қилган таҳоратини ёки ўша таҳорат билан ўқилган намозини қайтаради).
Ижмоъ қилиндики, кишининг либосига дирҳам миқдоридан кўпрок нажосат текканлиги маълум бўлса, либосга теккан вақти маълум бўлмаса, биронта ҳам намозини қайта ўқимайди.
Нажосат аралашган балчиқ қудуққа тушиб кетса, сувнинг ҳаммасини нажосат қилади, оз бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам. Ва Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ, битта ёки иккита нажосат аралашган сомон қудуққа тушса зарари йўқ, дейдилар, аммо қумалоққа келсак, агар қўйнинг ёки туянинг қумалоғи қудуққа тушса, агар ҳўл бўлса, нажосатлиги вожиб бўлади ва агарда қумалоқ озроқ бўлса ва қуриган ва майдаланмаган бўлса, нажосатлиги вожиб бўлмайди ва ҳаддан зиёда кўп бўлса, сувни нажосат қилади. Кўпининг миқдори шундайки, сув юзининг тўртдан бирини коплаган бўлса. Ва баъзилар, сув юзасининг ҳаммасини қоплаган бўлса, дедилар ва баъзилар эса, қараган одамга кўп бўлиб кўринса (ўша кўп дегани), дедилар. Муҳаммад ибн Салама роҳимаҳуллоҳ ҳар бир пақирдан битта ёки иккита қумалоқ чиқса кўп деб санадилар ва баъзилар уч донасини кўпга ҳисобладилар. “Жомиъ ус-сағир”даги саҳиҳ гап шуки, қумалоқ майдаланганми, мадаланмаганми, ҳўлми, қуруқми, фарқи йўқ деганлар. Буларнинг ҳаммаси Таҳовийнинг шарҳларида келган.
Мушук агар қудуққа сийса қудуқ сувининг ҳаммаси олиб ташланади. Қудуққа агар нажосат тушса, бас уни суви ерга сингиб кетса, сўнг суви яна қайтса, (қайтган сув) қайта нажосат бўлмайди, “Асл”да(Имом Муҳаммадни “Мабсут”ларида) келадики, агарда суви қуригандан сўнг қудуқни қаъри (туби)да намоз ўқиса жоиз бўлади. “Тажрид” китобида, қуриса пок бўлади, деган сўзни Имом Муҳаммадга нисбат берилган, Имом Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ наздларида, қайта чиққан сувни то олиб ташланмагунча пок бўлмайди.
Ва агар нажосат ташлаш учун чуқур кавласа ва унинг сув қудуғи яқинига кавласалар ва кавланган нажосат чуқури ўртасидаги масофа миқдори(етти зироъ)нажосат (ер остидан) етиб борган жой миқдорича бўлса, сув покдир, (қудуқнинг)атрофи нажосатдир ва агар у миқдордан кенгроқ қилиб кавланса (яъни нажосат ер остидан сизиб борадиган миқдордан узоқроқ  жойдан кавланса), сув ҳам (қудуқ) атрофи ҳам покдир. Ва сув қудуғи билан нажосат чуқурининг энг оз миқдори етти зироъ бўлмоғи лозим.
(Ахлат) ҳиди ўтишлигининг таъвили шуки, сувнинг ранги ёки таъми ёки ҳиди ўзгарса сув нажасдир ва ундай бўлмаса нажас эмас ва сув қудуғи билан мағзава чуқурининг(оралиқ масофаси) шунинг масофасига ўхшашдир, бу Имом Абу Ҳафснинг ривоятидир(Бу масала қўшничиликда кўп воқеъ бўлади, яъни бир қўшни қудуқ кавлаган бўлса, иккинчиси девор ортига ҳожатхона кавлаган бўлса,  оралиқ масофа мана шунда керак бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки бир қудуқ кавласа, айланасига қирқ зироъ унинг учундир” дедилар. “Шарҳул виқоя”).
(Қудуқ билан нажосат қудуғининг ораси нажосатнинг асари кўринмайдиган бўлиши. Қудуқ ва ахлат қудуғи орасидаги нажосат етиб борадиган масофада ихтилоф қилдилар. Бир ривоятда беш ва бир ривоятда етти зироъ дедилар. Имом Ҳалавоний айтдиларки, таъми, ранги, ҳиди ўзгармаса жоиздир ва агар ўзгарадиган бўлса, ўн зироъ бўлса ҳам жоиз эмас. Ва ҳосил бўладиган гап шуки, ернинг қаттиқ ёки юмшоқлигини ҳисобга олганлар. Ким қанча масофани миқдорлаган бўлса, ернинг ҳолатини олган. “Раддул мухтор” Таҳорат китоби. Дорул кутуб ал илмия, Байрут, Лубнон шаҳри)
Ва “Мунтақий”да келади, Имом Муҳаммад наздларида, киши тоғорада таҳорат қилса, сўнг шу сувни қудуққа қуйса, қудуққа қуйган сув билан бирга йигирма пақирдан зиёда сув олиб ташланади,. Ва Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ наздларида сувнинг хаммаси олиб ташланади, чунки икковларининг наздларида у сув нажасдир.    
 
ВА ШУНГА ҚЎШИМЧА МАСАЛАЛАР

Сичқон агарда ёққа тушган бўлса, ёғ қаттик бўлса, сичқоннинг атрофига тегиб турган ёғни олиб ташланади, қолгани покдир, истеъмол қилинаверади. Агарда ёғ суюқ бўлса ейилмайди, ейишдан бошқа жиҳатларга ишлатилади: чироқларга, тери ошлашга ўхшаш нарсаларга. Агарда у ёғ билан тери ошланса, терини сув билан ювиб ташланса, тери пок бўлади, тери ўзига шимиб олган ёғ афв қилингандир ва (ошланган терини) айбини баён қилиб сотса жоиздир, баён қилмасдан сотса, сотиб олувчида ихтиёр бордир, хоҳласа қайтариб беради.
Эшакнинг ёғини Имом Таҳовий шарҳида ва “Жомиус-сағир”нинг “Кароҳият боби”да, еб бўлмайди деганлар, ва истеъмолдан бошқа нарсаларга фойдаланиш жоизми? машойихларимиз ихтилоф қилишган. Ихтилоф қилганлардан (истеъмолдан бошқа нарсага фойдаланса) жоиз бўлади, дегувчилар айтдиларки, агар эшак “бисмиллоҳ” деб сўйилган бўлса, ёғини истеъмолдан бошқа нарсада фойдаланса жоиздир. Бу қачонки ёғ ўлган ҳайвоннинг семиз гўштига аралашиб кетган бўлса, шунда ёғ гўштга ғолиб келса, истеъмолдан бошқа нарсада фойдаланса бўлади, лекин ейилмайди.

ИККИНЧИ ФАСЛ
ҒУСЛ ТЎҒРИСИДА

“Асл” китобида (Сарахсийнинг “Мабсут”ларида) манийдан ғусл қилинади, дейдилар. Маний оқ рангдаги қуюқлашган, отилиб чиқувчи сувдир. Манийнинг чиқишлиги билан эркакларнинг закари бўшашади ва ундан ҳомила вужудга келади. Ва мазий суюқ оқишрокдир. Киши ўз аҳли билан ўйнашганда чиқадигон сувдир. Ва вадий эса киши бавл қилгандан сўнг чиқадиган суюқ сувдир.
Аммо манийдан ғусл қилишга асҳобларимиз иттифоқ қилишган. Ғуслни вожиб қиладиган нарса манийнинг чиқишлиги билан бўлади. Ҳар вақтики шаҳват(лаззат) билан отилиб чиқса. Эътибор қилинадигани, маний шаҳват ва отилиб чиқишлик йўли (шиддат) билан ажралиб чиқса(ғуслни вожиб қилади), шаҳватнинг ўзи билан (яъни шиддатсиз) ташқарига чиқишида эмас. Ва Абу Юсуфнинг наздларида, эътибор қилинадигани шаҳват  билан чиқса(ғуслни вожиб қилади). Ихтилофлари уч ўринда кўринади:
Биринчиси: агар эҳтилом (уйқуда булғаниш) бўлса, закарини ушлаб олса, ҳатто шаҳвати сўнса, сўнг маний оқса, унга ғусл вожиб бўлади. Бу икковлари (Абу Ҳанифа ва Муҳаммад)нинг наздларида. Ва Абу Юсуф наздларида вожиб эмас.
Иккинчиси: хотинига шаҳват билан қараса, бас маний(белидан)шаҳват билан кўчса, закарини ушлаб олса, ҳаттоки шаҳвати тўхтаса, шундан сўнг шиддат билан эмас, секин оқса, ғусл вожиб бўладими? Бунда ҳам хилоф қилишган(икковларининг наздларида шаҳват билан кўчгани учун вожиб, Абу Юсуф наздларида шаҳват билан оқмагани учун вожиб эмас).
Учинчиси: жимоъ (жинсий яқинлик) қилувчи бавл қилмасдан аввал ғусл қилса, ғуслдан сўнг манийнинг қолгани оқса, ғусл вожиб бўладими? Бунда ҳам ихтилоф қилдилар(икковларини наздларида вожиб,Абу Юсуфда вожиб эмас) ва (ғусл қилгандан сўнг) агар бавл қилса ёки ухласа сўнг маний чиқса, ғусл вожиб эмас, деб ижмоъ килдилар (фақат таҳоратни вожиб қилади).
Ва шунинг кўринишидаги бир неча мисоллар: агар жимоъ қилса, бавл қилмасдан илгари ғусл қилса ва намоз ўқиса, намози жоиздир. Ва агар ғуслдан кейин бавл қилса (ва шу аснода закаридан маний чиқса), унда икковларининг наздларида ғуслни қайта қилиш вожибдир ва Абу Юсуф наздларида вожиб эмас ва ўқиган бирон-бир намозини қайта ўқимайди. Ва шунга биноан бавл қилмасдан аввал ғусл қилса, сўнг закаридан мазий чиқса, (икковларининг наздларида) кайта ғусл қилади, Абу Юсуф наздларида қайта ғусл қилмайди ва ўқиган бирон-бир намозини қайта ўқимайди.
Киши закари таранг ҳолда бавл қилса ва закаридан маний чиқса, унга ғусл вожибдир ва агар (закари) бўшашган ҳолда(закаридан маний чиққан) бўлса, унда таҳорат қилади.
Ва агарда (бавл қилганида маний бавлига) ўралиб (аралашиб) чиқса, сўнг чўзилиб(маний чиқса) ёки майдаланиб (маний чиқса), сўнг (сийдик)тиниқлашса, (маний) чўзилиб ёки майдаланиб чиққандан сўнг мазий кўринса, унга ғусл вожиб бўлмайди, уйкудан турганида мазийни кўрган кишининг хилофида (унга ғусл вожибдир). Бунинг асли киши эҳтилом бўлгандаги масаладир. Бунинг кўриниши уч хилдир:
1. Агар(уйкусида) эҳтилом бўлса ва (тўшагида) бирон-бир  нарсани кўрмаса, иттифоқ билан унга ғусл вожиб эмас.
2. Ва агар(уйқусида) эҳтилом бўлганини эсласа ва (тўшагида) намликни кўрса, агарда (у намлик) вадий бўлса, ҳеч бир хилофсиз ғусл вожиб эмас. Ва агар маний ёки мазий бўлса, ижмоъ билан ғусл вожибдир. Мазий сабабидан ғусл вожиб демаймиз, лекин, маний кўп туришлик билан суюқлашади, шунда манийнинг сурати мазийнинг суратида бўлади, ҳақиқатда мазий бўлмайди. Ва шу масалага биноан кўзи кўр одамнинг кўзи оғриган бўлса, агарда кўзидан ёш оқса, ҳар бир намоз вақтида таҳорат қилмоги лозимдир, чунки у йиринг бўлишининг эҳтимоли бор (кўр одам у йирингми, кўз ёшими била олмаганлиги сабабли).
3. Тўшагида намликни кўрсаю, эҳтилом бўлганини эслолмаса, икки имом наздларида ғусл вожиб бўлади ва имом Абу Юсуф наздларида вожиб эмас.
Агар тушида хотин киши билан яланғоч ҳолда қучоқлашиб ётганини кўрса ва тўшагида намликни кўрмаса, бас бир оз туриб, сўнг мазий чиқса, унга ғусл вожиб эмас.
Ва фатавода келади: хотин киши эҳтилом бўлсаю, маний суви чиқмаса, лекин инзоллик лаззатини сезса, унга ғусл вожибдир, лаззатни сезмаса  вожиб эмас, бир ривоятда айтиладики, ғусл вожиб эмас, мана шу асаҳ (саҳиҳроқ) сўздир. Эркак киши эҳтилом бўлсаю закарининг учида намлик кўринмаса, унга ғусл вожиб эмас.
“Мажмаъ ул навозил” китобида келишича, эр-хотин бир тўшакда ухласа, вақтики уйғонганларида тўшакларида намликни кўрсалар, ҳар иккиси ҳам, (намлик) меники эмас деб бош тортсалар, агарда (ўша намлик) сарғиш рангли бўлса, хотин кишининг маний суви ва оққиш рангли бўлса, эркак кишининг маний суви бўлади. Ва айтиладики, агарда, намлик узунчоқ бўлса, эркакники ва агар ёйилган бўлса, хотинникидир. Эҳтиётроғи ҳар иккиси ҳам ғусл қилади.
Хотин киши тушимда жин келиб бир неча маротаба мен билан жимоъ қилди ва эрим билан жимоъ қилганда топадиган лаззатни топдим, деса,унга ғусл вожиб эмас.

КИМГА ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛИШЛИГИНИНГ ЯНА БИР КЎРИНИШИ

“Асл” китобидан келади, (агар эркак киши) ҳашафни (олатининг бош қисмини) икки йўл (олд ва орқа аврат)нинг бирига киргизса, қилувчига ҳам қилдирувчига ҳам, хоҳ инзол (маний чиққан) бўлсин, хоҳ бўлмасин ғусл қилишни вожиб қилади,ва олатини учи кирса ҳамми,ҳа вожиб бўлади дедилар    
(Закарини) ўликнинг (фаржи - жинсий аъзосига) киргизганда, инзол бўлмаса, ғусл вожиб бўлмайди (жимоънинг ҳақиқий сурати топилмагани учун, чунки бунда лаззат топилмагани учун инзол рўй бермайди) ва шунингдек, ҳайвонга ҳам киргизса, инзол бўлмаса, (ғусл) вожиб бўлмайди (Агар инзол рўй бериб, маний чиқса ғусл вожиб бўлади. Бу каби фатволар масаланинг ҳукмини баён қилиш учундир, юқоридаги ифлос ишни қилиш мумкин, дегани эмас, шунга эътибор берилсин!).
Киши хотинига яқинлик қилса ва у хотин бокиралигича қолса, эркакка модомики инзол бўлмаган бўлса, ғусл вожиб эмас (бокиралик пардасини йиртмай алоқа қилишда олат фаржга тўлиқ кирмаган бўлади). Бунинг асли шуки, инзол бўлмаганда ғусл вожиб бўлмаслиги ижмоъ биландир. Фаржидан бошқа жойига(яқинлик қилганда маний инзол бўлмаганда ғусул вожиб бўлмаганидек).
Ва агар(фаржидан бошқа жойига яқинлашганда) мазий ёки вадий чиқса(манийдан)бирон нарса чиқмаса, таҳорат қилиш вожиб бўлади,ва агар ҳеч нарса чиқмас бас унинг ҳукми яланғоч ҳолда хотинини қучган ҳукмида бўлади. Бу таҳорат бобида келади.
Ва “Фатаво”да келади: хотинининг фаржидан бошқа жойига жимоъ қилса ва хотиннинг фаржига эркакнинг маний суви кирса, хотин кишига ғусл вожиб эмас, магар, ҳомиладор бўлиб қолса, бас мана шу пайтда хотин кишига ғусл вожиб бўлади.
Ва агар эри жимоъ қилганидан сўнг хотин киши ғусл қилса, сўнг эрининг манийси (фаржидан)чиқса, хотинга (қайта)ғусл қилиши вожиб эмас.
“Асл” китобида келади: балоғатга етган кишига ғусл вожиб эмас, лекин то ғусл қилмагунича намоз ўқиши манъ қилинади ва шунингдек таҳоратсиз намоз ўқишни ирода қилса, таҳорат қилмагунча (намоз ўқиши манъ килинади) ва балоғатга етган кишига ҳам (ғусл қилмагунча) ва кофир кимса жунуб бўлса, сўнг исломга кирса ва намозни ёки қироат қилишни ирода қилса, то ғусл қилмагунича манъ қилинади (яъни намоз вақти келганда таҳорат қилмагунча намозга киролмагандай, ғусл қилмагунча намозга киролмайди ёки қироат қилолмайди, ғусл вожиб бўлган кишига дарҳол ғусл қилмасдан, ғуслни намоз вақтигача кечиктириш жоиз) ва бунинг ҳаммаси, иншаАллох намоз китобининг қироат фаслида келади.
Билгин, ғусл ўн бир хил навдир, ундан фарз бўлган ғусллар:
1. Эр-хотин қўшилганда;
2. Маний суви чиққанида;
3. Эҳтилом бўлганда;
4-5. Ҳайз ва нифосдаги ғусл.
Ундан тўрттаси суннатдир:
1. Жума кунининг ғусли;
2. Арафа кунининг ғусли;
3. Эҳром боғлаш пайтида ғусл;
4. Икки ийд учун қилинадиган ғусл.
Ва биттаси вожиб ғусл: ўликни ювиш ва яна биттаси мустаҳаб ғусл: бу кофир исломга киргандан сўнг ғусл қилиши. Ва агарда (исломга келмасидан аввал) жунуб бўлмаган бўлса ва агар жунуб бўлсаю, ғусл килмаган бўлса, ҳатто исломга кирса, бунда (ғусл қилиш ёки қилмаслик тўғрисида) машойихларимиз ихтилоф қилдилар.
Энди жума намози учун жума куни ғусл қилиш тўғрисида: Абу Юсуфнинг сўзларига кўра, агар жума куни ғусл қилса, сўнг таҳоратини синдирса ва таҳорат қилиб жумани ўқиса, жума кунининг намозини ғусл билан ўқиганни савобини топмапти. Ва Ҳасан ибн Зиёднинг наздларида (жума ғуслининг) савобини топибди.
Бас, агар субҳдан (тонг отишидан) олдин ғусл қилса ва ана шу таҳорати билан жума намозини ўқиса Абу Юсуфнинг наздларида ғусл билан жумани ўқиганликнинг савобига етади, Ҳасан ибн Зиёднинг наздларида эса, савобига етмайди (Чунки у зот субҳдан кейинги ғуслни мустаҳаб санадилар, субҳдан аввалги ғуслни эмас. Ҳадисда ҳам “ким жума куни ғусл қилса...”, деб келган. Яна Аллоҳ билгувчироқдир).

ҒУСЛ КАЙФИЯТИНИ БИЛИШДАГИ ЯНА БИР НАВ

“Асл” китобида, жанобатдан ғусл қилишда қўлдан бошлайди, дедилар, бас уни уч бор ювишлик суннатдир, сўнг идишни ўнг қўлига олади ва чап қўлига қуйиб, фаржини ювиб поклайди. Шунингдек, хотин киши ҳам ғусл қилишда аввал фаржини ювади, сўнг намозга таҳорат қилганидай таҳорат қилади, икки оёғини ювмайди ва (сув қуйишни) ўнг елкасидан бошлайди ва унга уч бор қуяди, сўнг чап елкасидан уч бор қуяди, сўнг сувни бошига ва жасадининг бошқа жойларига уч бор қуяди, сўнг четроққа чиқиб оёғини ювади. Бу ҳар вақтики оёқ остида тахта ёки тош бўлмаса, агар тахта ёки тошнинг устида бўлса, оёғини ювишни таъхир қилмайди (кечиктирмайди),ва бошига масҳ тортади. Ва ғуслдан олдин таҳорат қилиш суннатдир. Агар сувни бошига ва жасадининг бошқа жойларига уч мартадан қуйса жоиз ва шунингдек, сувни бир маротабадан қуйса ҳам жоиз. Бизнинг наздимизда ғарғара (оғизга сув олиб ювса) ва истиншоқ (бурун чайқаса) ғусл жоиз бўлади. (чунки бизда фарздир). Жасадидаги нажосатдан бўлган нарсаларни ювади. Бизнинг (яъни ҳанафийларнинг) наздимизда ишқалаб ювиш шарт эмас, имом Моликка хилоф ҳолатда (Имом Молик ғуслда аъзоларни ишқалаб ювишни фарз деганлар).
Хотин киши жанобатдан ёки ҳайздан ғусл қилса, бошидаги ўриб олган сочини ечиб ёймайди, илло ечиб ёйса, сув соч ўримининг остига етиб борса, ғусли жоиз. Ва агар соч ўримининг остига(бошга) етиб борсаю, сочнинг ораларига сув етиб бормаган бўлса, бунда машойихларимиз ихтилоф қилганлар. Шунингдек, ўриб олган сочни ҳўллашда ҳам ихтилоф қилишган, ихтиёр қилинган сўз (сочни ҳўллаш)шарт эмаслигидир.
 Эркаклар осилиб турган сочларига (ғуслда) сувни етказишликлари фарздир. Ва киндикни ичига сув етказишлик ҳам фарздир.
Хотин киши (жимоъдан кейин) жунуб бўлса, сўнгра хайз кўрса, хоҳласа(жанобатига) ғусл қилади, хоҳласа (хайздан)пок бўлгунга қадар кечиктиради, худди жунуб киши ғуслни намоз вақтигача кечиктирса гуноҳкор бўлмаганидек.
Шунингдек, хайз кўрган хотин эҳтилом бўлса ёки жимоъ қилинса (эри яқинлашса), хоҳиш ўзида (хоҳласа эҳтиломига ёки жимоъ қилинганига ғусл қилади, хоҳласа хайздан пок бўлганда ғуслни битта қилади).
Жунуб кишининг ғусл қилмасдан ёки таҳорат қилмасдан олдин ухламоқлиги ёки ўз аҳлига қайта яқинлашмоқлигида зарар йўқдир.
Жунуб киши ғусл қилсаю, аъзосида сув тегмасдан қолган жой бўлса, жанобатдан пок бўлмайди.
Эр-хотиннинг бир идишда ғусл қилишларида зарар йукдир.
Ва жанобатдан пок бўлишга кифоя қилувчи сувнинг энг оз микдори бир соъдир (1 соъ – тахминан 2.750 литр). Ва таҳоратда эса бир муддир (1 мудд – тахминан 0.6875 литр ёки 544 гр). Бу лозим деган нарса эмас (яъни айни шу миқдордаги сувни ишлатиш шарт дегани эмас). Агар бир муддан озроқ сув таҳоратига етса, таҳорати жоиз бўлади. Таҳоратдаги сувни миқдори агар истинжога эхтиёж бўлмаса, бир муддир ва агар истинжога эҳтиёжи бўлса, бир мудд кифоя қилмайди балки бир ратл (ратл – тахминан 0.516 литр) билан истинжо қилади ва бир мудд билан таҳорат қилади. Ва агар махси кийган бўлса, бир ратл билан таҳорат қилади.
Бас ҳосил гап шуки, бир ратл истинжога ва бир ратл икки оёғига ва бир ратл бошқа бошқа аъзоларига. Ғуслда эса афзал сўз бир соъдан кам ишлатмасликдир. Васвасага бормаслик учун бир соъдан зиёда ишлатилади, шунда ҳам хожатидан зиёда миқдорда ишлатилмайди.
Хотин кишининг ғусл қилиши, эркакнинг ғуслига ўхшашдир. Хотин кишининг фаржи иккитадур: ташқи фаржи ва ички фаржи. Ва ички фаржини поклаш хотин кишига вожиб эмас ва панжасини олд фаржига киргизмайди.
Бир киши ғусл қилсаю, оғиз бурнини ювиш ёдидан чиққан бўлса, агарда сувни суннатга мувофиқ ичса жанобатдан чиқмабти. Суннатга хилоф равишда ичса жанобатдан чиқибти (суннатга мувофиқ сув ичишнинг кайфияти шундайки,  уч марта нафас олиб, сувни сўриб, тилни устидан олиб ўтиб кейин ютишдир, унинг хилофи нафас олмасдан оғизни тўлдириб сув ичишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай сув ичишдан қайтарганлар ва бундан жигар касали келиб чиқади, деганлар. Жанобатдан чиқиши эса, оғзини тўлдириб сув ичганлиги сабаблидир).
Фатавода айтадилар, сувни сўриб ичувчи жанобатдан чиқмайди, суннат кўринишида ичадими ёки суннатдан бошқа кўринишда ичадими, оғизга сувни олиб, ташламагунча жанобатдан чиқмайди дейдилар, эҳтиётроғи мана шунисидир.

УЧИНЧИ ФАСЛ
ТАҲОРАТ, УЙҚУ ВА ҚАҲҚАХА ТЎҒРИСИДАГИ МАСАЛАЛАР

Хотин кишини ўпишлик ва ушлашлик ва фаржини ёки ундан бошқа жойини ушлашлик, шаҳват билан бўлсин ёки шаҳватсиз бўлсин, бизнинг наздимизда (ундай кишига) таҳорат вожиб бўлмайди.
Ва агар хотин билан мубошаратул фоҳиша қилса (яъни, уят жойларини бир-бирига тегизса) ва ораларида либос бўлмаса ва эркакнинг олати қўзгалса, Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ва Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ наздларида (олати) ҳўл бўлсин ёки бўлмасин, таҳорат қилиши вожиб бўлади. Имом Муҳаммад наздларида, вожиб эмас (эр ва хотин яланғоч бир-бири билан қучоқлашса, эркакнинг олати кўзғалса, лекин мазийга ўхшаган бирон бир таҳоратни синдирувчи нарса олатидан чиқмаса, таҳорати синмайди. “Умдатур риоя”/Мавлоно Абдулҳай Лакнавий)
Мубошаратул фохиша дегани, бу эркак киши қорнини хотин кишининг қорнига либоссиз текизмоқлиги ёки (эркак киши) фаржини (хотиннинг) фаржига хоҳ олдидан бўлсин, хоҳ орқасидан бўлсин текказмоқлигига айтилади.
Уч Имомнинг наздларида, агар киши оғзи тўлмасдан озгина овқат ёки зардоб ёки сув қайт қилса, таҳорати синмайди. Имом Зуфар бунга хилоф қилганлар.
Агарда оғиз тўла қайт қилса бизнинг наздимизда таҳорат синади.
Оғиз тўла қайт қилишнинг кўриниши, гапира олмайдиган даражада бўлишидир. Ихтиёр қилинган сўз, бу(қайтни) машаққат ва қийинчилик билан(оғизда)ушлаб колганидир.
Ва агар балғам қайт қилса ва у бошдан келса, тупукка ўхшашдир(уччала имом наздида) ва қориндан кўтарилиб чиқса, у хам икки имом наздларида тупукка ўхшашдир. Имом Абу Юсуф айтадилар: агар оғиз тўла бўлса (кориндан чиққан балғам) таҳоратни синдиради, шунга биноанки икки имом наздларида тоҳирдир ва Абу Юсуф наздларида (қориндан чиққан балғам) нажасдир.
Имом Таховий Абу Юсуф сўзларига мойил бўлганлар, ҳатто айтадиларки: агар балғамни енгини бир чеккасига тупурса ва (ўша кийим билан) намоз ўқиса макруҳдир.
Ва агар(қайт қилинган) балғам таомга аралашиб чиқса ва балғамга таом ғолиб келса, бунинг ҳоли маълум (яъни юқорида сув бобида зикри келди, нима ғолиб келса ҳукм шунга биноандир ва оғиз тўлмагани учун таҳорат синмайди)
    Ва агар (қайт қилинганда) балғам таомга аралашиб чиқса, ва балғамга таом ғолиб келса,бунинг холи малум ва агар оғзим балғамга тўлди деб қалбида қўрқув пайдо бўлса,биз зикр қилган хилофда бўлади. (яъни имом Абу Юсуф наздларида нажасдир,оғиз тўла қайт қилса, таҳорат синади, қалбидаги қўрқув оғзим балғамга тўлди деб гумон қилди, икки имом наздларида нажас эмас, синмайди). Ва агар баробар бўлса, таҳоратни синдирмайди. Агарда қон қайт қилса ва у қайт оғиз тўла бўлса (яъни, оғизни тўлдириб чиқса), таҳоратни синдиришида шак йўқ.
Ва агар оғиз тўлишидан озгина кам бўлса, икки имом наздларида, таҳоратни синдиради. Имом Муҳаммад наздларида синдирмайди ва Абу Ҳанифа наздларида бу қачонки (оғиз тўлмаган қайт) суюқ бўлса(синдиради) ва қонга ўхшаш қотиб қолган бўлса, Имом Муҳаммадни сўзларига ўхшаш синдирмайди.    
Ва агар бирон киши бурун қоқса, бурнидан катталиги мошдек қотиб қолган қон чиқса, таҳоратни синдирмайди ва Имом Муҳаммад наздларида қотган қонга хилоф ўлароқ (бурнидан) бир қатра қон томса ҳам, таҳоратни синдиради,.
Ва агар оз-оздан қайт қилса, жамланганда оғиз тўладиган бўлса, Имом Абу Юсуф ўтирган жой битта бўлиши керак дейдилар (яъни битта ўтирган жойида оз-оздан қилинган қайтни жамланади, оғиз тўладиган бўлса, таҳорат синади. “Шарҳул виқоя”). Имом Муҳаммад сабаб битта бўлиши керак дейдилар (яъни, бир кўнгил айнишда оз-оздан қилинадиган қайтни жамланади, оғиз тўладиган бўлса, таҳорат синади. “Шарҳул викоя”)
Агар жароҳати бор кишини жароҳатидан қон ёки йиринг ёки йирингланган нарса чиқиб, жароҳатнинг устидан (жароҳатнинг ёнига) оқиб тушса, бизнинг наздимизда таҳоратни синдиради.
Агар жароҳатни силаса ёки атрофига турпоқ сепса, ўз ҳолича(турганда) жароҳатни тарк қилганда, қон оқадиган бўлса, таҳорат лозим бўлади, агарда ўз ҳолича жароҳатни тарк қилганда, қон оқмаса, таҳорат лозим эмас.
Шунингдек, жароҳатга латта ёки пахта қўйилса ёки қон бор жойга (чўпакни қонга теккизса) ёғочга қон ёпишиб чиқса, таҳорат лозим эмас.
Жароҳат устида кўринган қон ёнига оқмаса, Имом Муҳаммад наздларида нажасдир, Абу Юсуф наздларида таҳоратни синдирмайдиган нарса нажосат эмас. Хилоф қилинган нарсанинг фойдаси икки ўринда кўринади:
Биринчиси, агар жароҳат устидаги қонни бир пахтага олинса, ва озгина сувга ташланса, Абу Юсуф сув нажосат бўлмайди дедилар, имом Муҳаммад нажосат бўлади дедилар.
Иккинчиси агар (жароҳат устидаги) қон, кўйлагига ёки баданига, дирҳам миқдоридан кўпроқ жойига текса, намознинг жойизлигини ман қиладими? Бунда ҳам хилоф қилдилар(Абу Юсуф жароҳат устига чиққан қон дирҳам миқдоридан катта бўлса ҳам оқмаса у нажосат эмас ва таҳоратни синдирмайди,шунинг учун ўша қон либосга ёки баданга тегса, намоз жоиз дейдилар, Имом  Муҳаммад нажосат дедилар ва намоз жоиз эмас дейдилар).
Қон олдирувчига бизнинг наздимизда (унинг қон олдириши) таҳоратни вожиб қилади ва қон олдирган жойни ювиш вожиб бўлади. Агар қон олган жойини ювмасдан таҳорат қилса, қон теккан жой дирҳам микдоридан катта бўлса, намози жоиз эмас. Агар дирҳам миқдорича ёки ундан озроқ бўлса, намози жоиз.
Агар қон олдирган жойни ҳўл латталар билан(таҳоратдан олдин ёки кейин) уч бор артса, (намоз)жоиз(ёки битта ҳўл латтани учта тарафи билан артса намоз жоиз).
Агар закаридан сийдиги чиқсаю, оқмаса, таҳоратни синдирмайди(яъни закарини сийдик чикиш жойида кўриниб турсаю, оқмаса). Ва бурун қонаса, қон буруннинг тешигига тушса, таҳорат синади(оқувчи қон бўлганлиги учун).
Сийдик агар закарини сийдик чиқадиган найчасига тушса, таҳорат синмайди ва кулфаси бўлса (кесилмаган бўлса) сийдик кулфасига тушса, таҳорат синади. Ва шунингдек, маний кулфага чиқса, терисидан чикмаса, ғусл вожиб бўлади.
Ва хотин кишининг чиққан сийдиги фаржининг ички жойига (фаржини икки лабини орасига) тушса, ташқарига чикмаса таҳорати синади ва шунингдек, хотин кишининг маний суви ана ўша жойга тушса, ғусл вожиб бўлади.
Жароҳатидан йиринг оқиб турувчи соҳиби узр ҳар бир намоз вақтида таҳорат қилади ва шу таҳорат билан намоз вақти чиққунига қадар фарз намозларини ва нафл намозларини хоҳлаганича ўқийди. Ва агар намоз вакти чиқса, таҳорати синади.
Сўнг (соҳиби узрнинг)таҳорати Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад наздларида, фақат намоз вақтининг чиқиши билан синади, Имом Абу Юсуф наздларида (намоз вақтининг) чиқишлиги ҳам, киришлиги ҳам (таҳоратни) синдиради. Ва агар истиҳоза (беморлик сабабидан аёлларнинг фаржидан келадиган қон) қон кўрувчи аёл бомдод вақтида таҳорат қилса, сўнг қуёш чиқса, уч имом наздларида таҳорати синади. Ва қуёш чиққандан кейин таҳорат қилса, сўнг куёш оғиб пешин вақти кирса, Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад наздларида, таҳорат синмайди, Имом Абу Юсуф наздида синади.
     Ва жароҳатидан қон оқиб турувчи соҳиби узур кишини кўриниши мана бундай, модомики жароҳатидан қон оқиб турар экан,намозни вақти чиқиб кетгунча у соҳиби узурдир, (яъни таҳорати синмайди, токи намозни вақти чиқмагунича).
       Абул Қосим ас-Сиғор роҳимаҳуллоҳ айтдиларки, жароҳатидан қон оқиб турувчи соҳиби узр намоз вақтида икки бор ёки ундан кўпроқ қон оқмоқлиги билан соҳиби узр ҳисобланади. Агар ундан кам бўлса, соҳиби узр эмас.
Жароҳатидан оқаётган қонни оқишликдан манъ қилса (яъни мажбуран тўхтатса), жароҳатидан йиринг окувчи киши бўлмокликдан чиқади (яъни окаётган қонни боғлаб тўхтатса, сохиби узрликдан чиқади).
Ва хайз кўрувчи ҳайз қонини мажбурлаб тўхтатса ҳоиза (ҳайз кўрувчи аёл)ликдан чиқмайди, қолгани ҳайз китобида келади. Ва истиҳоза қон курувчи аёл ўн кундан зиёда қон кўрса, унга хайз (деб олинадиган кунлар, ўзи) билган кунлардир (яъни ҳар ой одати бўйича кўрган қонлар ҳайздандир, зиёда кундаги қонлар истиҳозадир).
Ва бир кишининг закаридан бавл томиб турадиган бўлса ва бир кишининг бўғимлари бўшашиб кетган бўлса, ҳаттоки таҳоратини ўз ҳолича турганида ушлаб туролмайдиган бўлса, комил бир намоз вақти ўтмагунча, таҳорати синмайди, магар (узрлик иллатидан бошқа амал билан, мисол учун қон оқиши, ел келиши, ухлаши каби сабаблар билан) таҳорат синдирадиган амални топса таҳорати синади (инсонларга осон бўлиши учун “ўз ҳолича” деб келтирдилар, чунки томиб турган бавлни таҳоратим синмасин деб, машаққат билан ушлаб туриш машаққатдир).
Ва бир кишининг қорнидан бод доимий чиқадиган бўлса, жароҳатидан қон оқувчи кишига ўхшашдир(соҳиби узрдир).
Ва бурнидан ёки жароҳатидан қон оқадиган кишига намознинг охирги вақтигача (таҳорат қилмай) қараб турмоқлиги лозимдир. Агар қон тўхтамаса, таҳорат қилиб вақти чиқмасдан аввал намозни ўқиб олади. Ва агар таҳорат қилса ва намоз ўқиса, сўнг намоз вақти чиқиб, бошқа намознинг вақти кирса ва қон оқиши тўхтаса, таҳорат қилиб (ўтган вақтда ўқиган) намозини (қазо қилиб) қайта ўқиб олади. Ва (агар) иккинчи намоз вақтида хам тўхтамаса, ҳатто (иккинчи) намоз вақти ҳам чиқса, намози жоиз (аввалги вақтда ўқиган намозини қазо қилмайди).
 Ва жароҳатни ўраб боғлайди ва агар боғлашни тарк қилса ҳам зарари йўк. Ва агар таҳорат қилганидан сўнг қон чиқиб, боғланган латтага ўтиб кетса, намоз ўқишдан мань қилмайди.
Ва чиққан қондан кўйлагига тегса, уни ювмоқ фарздир, агар аҳамияти бўлса (яъни намозни манъ қиладиган дирҳам миқдорича қон чиққан бўлса). Аммо кейинги маротаба теккан бўлса, иккинчи маротаба, учинчи маротаба теккан бўлса,аҳамиятсиз бўлса,(яъни бир неча маротаба тегиб  дирҳам миқдоридан зиёда бўлиб кетмаган бўлса) бу пайтда уни ювиш фарз эмас.
Ва Муҳаммад ибн Муқотил роҳимаҳуллоҳ айтадиларки, қон теккан кўйлагини ҳар бир намоз вақтида ювмоқлиги фарздир. Ва фатво аввалги сўзгадир.
Агар қон (узрли бўлган) жароҳатдан бошқа жойдан оқса, қайта таҳорат қилади.
Ва агар қон бурун тешигининг биридан оқса, бас таҳорат қилсаю, яна қон оқаверса, ундан сўнг қон тўхтаса, сўнг иккинчи бурун тешигидан қон келса, таҳорати синади (соҳиби узрлиги биринчи буруннинг тешигидан оққан қонга эди).
Ва агар қон оқишга мойил бўлган жароҳатлар бир нечта бўлса ёки чечак касали бўлса, улардан биридан қон оқиб турса, бошқа биридан оқмаса, қон оқаётган баъзи жароҳат учун таҳорат қилса, сўнг оқишдан тўхтаб, бошқа бир жароҳатдан қон оқса, таҳоратни синдиради. Чечак касалида бир неча кичик жароҳатлар бўлади.
 Орқа тешигидан қурт чиқишлиги таҳоратни синдиради (Агар қурт орқа тешикдан чиқса, унинг устида нажосат бўлиши эҳтимолидан таҳорат синган ҳисобланади). Агар жароҳатдан чиқса синдирмайди. Жароҳатдан чиқувчи қурт таҳоратни синдирмайди, буни форсчасига “ришта” дейилади. Ва шунингдек, оғиздан чиққан ёки қулоқдан ёки бурундан чиққан қурт таҳоратни синдирмайди, аммо пешоб йулининг тешигидан чиққан қурт таҳоратни синдиради.
Кана ҳар вақтики инсоннинг бирор аъзосини чақиб сўрса ва қонга тўлса, агар (кана) кичик бўлса (таҳоратни) синдирмайди, катта бўлса, зулук (қон сўрганда) синдирганга ўхшаш синдиради. Инсонни баъзи аъзосини чақиб, инсон қонини сўриб тўлса, шу кўринишдагики, агар ерга тушса, оғзидан қон оқадиган даражада бўлса, таҳоратни синдиради.
Ва агар пашша чақса, бас, қон кўринса (оқмаса), таҳорат синмайди. Ва “Мажмаун-навозил” китобида: агар аъзосига тиконми ёки игнами ёки шунга ўхшаш нарсани санчса, уни чиқарса, бас, (баданда) қон кўринсаю, ташқарига оқмаса, таҳоратни синдиради. Ва “Жомиус-сағир”нинг баъзи нусхаларида келишича, жароҳатни устидан қон чиқиб кетмаса, лекин қон кўтарилиб, жароҳатнинг ўзидан каттароқ бўлса, у таҳоратни синдирмайди. Шу масалага биноан, тикон ёки игнани санчганда таҳоратни синмаслиги лозим бўлади.
Ва “Мажмаун-навозил”да келишича, ярани сиқмасдан ўз ҳолида турганида (ундан йиринг ёки қон) чиқмасди (ва таҳоратни синдирмасди), лекин ўша яра сиқилса ва ярадан кўпроқ бирор-бир нарса (йиринг ёки қон) чиқса, таҳорат синади(сиқиб чиқарилди ўзи чиқмадику,шунинг учун таҳорат синмайди дейилмайди).
Ичида қон ёки йиринг бўлмаган жароҳат эгаси хаммомга кирса, жароҳатнинг ичига сув кирса, бас жароҳатини сиқсаю, ундан сув чиқиб оқса, таҳорат синмайди. Шу масалага биноан, агарда сувга шўнғиса ёки сувга йиқилса, шунда сув бурнига кириб бошига етиб борса, сўнгра етиб борган сув бошда турса, тургандан сўнг бурнидан ёки қулоғидан оқиб тушса, таҳоратни синдирмайди. Фатавода келадики, кимки истинжо қилишда панжасини орқасига киргизса, унинг таҳорати синади ва рўзаси бузилади ва агар ҳуқна (клизма) қилиш учун киргизса, сўнг уни чиқариб олса, унга таҳорат лозим бўлади. Ва шунингдек, ҳар бир нарсаки, орқага кирса, сўнг уни чиқарилса ёки ўзи чиқса, унга таҳорат лозим бўлади ва рўзасини қазосини тутиб беради. Ва агар у кирган нарсанинг бир тарафи ташқарида бўлса (ва ҳар вақтики орқага кирган тарафини чиқарганда нам бўлмаса), таҳорат синмайди ва рўзанинг қазоси вожиб бўлмайди,ва бу ҳар вақтики орқага кирган тарафини чиқарганда нам бўлмаса.
Киши сийдик йулига ёки орқа тешигига бирор бир (пахтага ўхшаш) нарсани ундан бирор бир нарса чиқмаслиги учун киргизса, агар пахта бўлмаган ҳолатда олатидан бавл чиқиб кетадиган бўлса, (бу ҳолатда) Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ айтадилар: токи бирор бир нарса(намлик) кўринмагунча унга таҳорат лозим эмас. Ана шундан сўнг (пахтани киргизгандан сўнг) агар (орқага киргизган пахтани) ташқарида кўриниб тургани нам бўлса, таҳорат синади (нам бўлмаса синмайди). Агарда ичкаридаги пахта нам бўлса, таҳорат синмайди.
Ва агар киргизган пахтани чиқарса, бас пахтада бирор нарса (нажосат асари) топилса, у таҳоратни синдиради, таҳорат қилади, лекин ўқиган намозларини қайтариб ўқимайди(намозларини қайтариб ўқимаслигига сабаб шуки, олди ёки орқа тешигига киргизган пахтани ички томони нам бўлсаю, ташқарига чиқиб турган жойи нам бўлмаса, таҳорат синмайди ва намози жоиз бўлади, шундан сўнг пахтани чиқарса, таҳорати синади, ўқиган намози бузилмайди ва қайта ўқимайди).
Ва хотин киши агар пахтани фаржига қўйиб олса, шунда пахта нам бўлса, пахта фаржининг(устида) бўлса ва намлик ҳалқумидан(фаржининг ичидан) чиққан бўлса, унга таҳорат лозим бўлади ва агар пахта ҳалқумида бўлса, таҳорат лозим бўлмайди(токи латтани чиқармагунча).
Агар латтада ип бўлса ва хотин киши латтани фаржининг ичига тиқса, ип эса ташқарида қолса, агар ип ўз ҳолича турганда латтани куч билан тортиб чиқарса, ип ташқари ҳукмидадир(ип нам бўлса таҳорат синади, ичкаридаги латта нам бўлса, то чиқармагунча синмайди), рўзани ҳам қиёси шунга ўхшаш. Сўнг ўралган ипни халқумидаги ипга қўшиб, тиқиб олса, иншааллоҳ буни масаласи рўза китобида келади
Эркак кишининг закаридан ел чиқса ёки хотин кишининг олдидан ел чиқса, таҳорат лозим эмас ва Имом Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ вожиб, дедилар.
Ва агар бокира бўлмаган аёлларнинг олди(фаржи)дан ёқимсиз ҳид чиқса, таҳорат қилиб олмоғи мустаҳабдир.
Ва орқадан чиққан елнинг чиққан ёки чиқмаганлигига шак (гумон) қилса, бир ишончга келолмаса, унинг ичкаридан(кориндан) келмаганлиги маълум бўлса, унга таҳорат қилиш лозим бўлмайди.
Киши таҳорат қилса, юзини ювса ва соқолини устидан сув қуйса сўнг соқолини қириб ташласа, қайта соқол ўрнини ювиш вожиб эмас. Қош ҳам шунга ўхшаш.
Бунинг асли шуки, киши таҳорат қилса, сўнг сочини қирса ёки тирноғини қисқартирса ёки қўлтиқ ости мўйларини юлса ёки мўйловидан бир оз қисқартирса ёки таҳорат қилган аъзосидан бирор бир териси кўчиб тушса, у жойларига сув тегмаган бўлса, у таҳоратини янгидан қилмайди
Ва мўйловни ювмоқ фарздир. Агар мўйлов узун бўлса, мўйлов остига сув етказмоқлик вожиб эмас (шариатимизда муйловни узайтиришдан қайтарилган).

ШАК ТЎҒРИСИДАГИ БОШҚА КЎРИНИШ

Асл китобида келишича, кимки таҳорат килишда бирор аъзосини ювишда биринчи бор ювганлигига шак килса, бу (яъни шакка тушиш) қачонки унга одат бўлиб қолмаган бўлса, ўша аъзосини қайта ювади. Агар бундай гумонга тез-тез тушадиган бўлса, эътибор қилмайди ва бу шак қилиши таҳорат қилиш вақтида бўлса (шундайдир) ва агар таҳоратдан бўшаганидан сўнг бўлса, унга эътибор қилмайди,
       Бир киши таҳорати бўлсаю,(таҳоратим)синганмикин деб гумон қилса,унинг таҳорати бордир ва таҳоратсиз киши, таҳоратим бормиди деб гумон қилса,унинг таҳорати йўқдир, қасд қилганига амал қилмайди(яъни, таҳоратим синдимикин деб гумон қилса, гумон билан таҳорат кетмайди ва таҳоратим бормикин деб гумон қилса, таҳоратли ҳисобланмайди, нимани гумон қилса, гумон қилган нарсасига амал қилавермайди).
Ва имом Муҳаммаддан қилинган ривоятда айтилишича, таҳоратли киши ҳожатхонага қазои ҳожат учун кирганини эсласа ва қазои ҳожат қилиб кейин чиқдимми ёки қазои ҳожат қилмасдан олдин чиқиб кетдимми деб гумонга борса, унга таҳорат қилиш лозим бўлади.
Ва шунингдек, бир киши қўлида идишдаги сув билан таҳорат қилиш учун ўтирганин билади, таҳорат қилдимми ё қилмадимми деб, гумонга тушса ёки таҳорат қилмасдан олдин ўрнимдан туриб кетдимми, деб гумон қилса, идишга қарайди, агар идишда сув қолган бўлса, унга таҳорат қилиш лозим бўлади, агар идишда сув қолмаган бўлса, таҳорат лозим эмас.
Агар таҳорат аъзоларидан бир аъзосини ювмаганлигига ишонч ҳосил қилса, лекин ана шу аъзо қайси аъзо эканлигига гумон қилса, “Мажмаун-навозил”да зикр қилинганига кўра, у чап оёғини ювади.
Бир киши таҳорат қилса, сўнг закаридан оққан намликни кўриб қолса, таҳоратни қайта қилади. Бас шайтон унга кўпинча сийдигинг деб, васваса қилса ёки у сийдикми ё сувми билмаса, намозини давом қилаверади ва (таҳоратдан сўнг) таҳоратдаги васвасани кеткизиш учун сувни фаржига ва изорига сепиб юбормоғи лозим бўлади. Ҳар вақтики таҳорат қилган вақти яқин бўлса, бу ҳийла қилишлиги фойда беради, аммо (тахорат қилганига) анча вақт ўтган бўлса ва (таҳорат аъзолари) қуриган бўлса, бу иши фойда бермайди. Ва бу ҳар вақтики сийдик эканлигига ишонч ҳосил қилмаса, бас агар (сийдиклигига) ишонч ҳосил қилса, бу ҳийла фойда бермайди. Бунинг ҳаммаси зоҳир ривоят китобининг намоз бобида келган.
 
ВА ЯНА ШАК КИЛИШДА ҲУШИДАН КЕТИШ ВА УЙҚУДАГИ БИР КЎРИНИШ

Асл китобида келадики, ҳушидан кетишлик таҳоратни синдиради. Ва шунингдек, мудроқ босиши ва жиннилик ҳам. Ва ана шу ҳолатлар намоз ичида содир бўлса, намозни тўхтатади ва намозга киришмайди. Ва шунингдек ўлим хам, яъни агар имом намозда ўлиб қолса, қавм намозни янгитдан ўқийдилар. Агар таҳоратли киши маст бўлса, сўнг  юришда гандираклаб қолса, агар мастлиги шу ҳолатда бўлсаки, эркак билан аёлни ажрата олмаса, таҳорати синади. Бу эса фатавода келган.
“Асл”да келишича, намозда ўтирган ҳолдаги уйқу ёки рукудаги ёки қаъдадаги ёки саждадаги уйқу бўлсин, таҳоратни бузмайди.
Абу Юсуфдан қилинган ривоятда, у киши роҳимаҳуллоҳ айтадиларки, сажда қилишда бирор нарсага атайлаб суяниб ухлашлик таҳоратини синдиради. Агар кўзи юмилиб кетса, таҳорат синмайди. Буни ҳаммаси намоз ичида ухласа, агарда намоздан ташқарида намозда ўтирган кўринишда ухласа ёки руку ёки сажда кўринишида ухласа, зоҳир мазҳабда хоҳ намоз ичида бўлсин, хоҳ ташқарисида бўлсин фарқи йўқ. Ва агар ерда думбасида тўғри туриб, ерга ишонарли даражада маҳкам ўтириб, бирор бир нарсага суянмасдан ухласа, унга таҳорат вожиб эмас. Ва агар ўтирган ҳолатда думбасини орқага қилиб(яъни, бошини пастга эгиб думбасини кўтариб) ухласа, Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ наздларида таҳорат унга вожиб эмас ва бу Абу Ҳанифанинг ҳам сўзларидир.
Ва агар бошини тиззасига қўйиб ухласа, баъзилар синади деб айтдилар ва Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ синмайди, дедилар. Аммо қорнини тиззасига ёпиштириб, суянганга ўхшаб ухласа, Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ албатта ундай ухлашлик синдиради, дедилар. Имом Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ эса синдирмайди дедилар ва чордона қуриб ухлашликни ҳам Имом Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ синдирмайди, дедилар.
Ва шунингдек, икки оёғини икки томонга чиқариб, думбасини ерга ёпиштириб ухласа, таҳорати синмайди. Ва агар намозда ўтиргандагига ўхшаш ўтириб ухласа ва ерга йиқилса, Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан қилинган ривоятда, ёнбоши ерга етиб бормасдан аввал (уйғонса) ёки ерга етгандан сўнг орада ҳеч бир фосила(муддат)ўтмасдан (уйғонса) таҳорати синмайди.  Ва Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳдан қилинган ривоятда таҳоратни синдиради,
Имом Муҳаммад роҳимаҳуллоҳдан қилинган ривоятда, ердан думбаси ажралмасдан илгари уйғонса, таҳорати синмайди ва ердан ажралгандан сўнг уйғонса, таҳорати синади. Фатво Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг ривоятларигадир.
Шамсул аимма ал-Ҳалавоний роҳимаҳуллоҳ айтдиларки, Абу Ҳанийфанинг зоҳир мазҳаб масаласида қилган ривояти Имом Муҳаммад роҳимаҳуллоҳнинг ривоятига ўхшашдир. У (ривоятда) хоҳ йиқилсин, хоҳ йиқилмасин баробардир, фарқи йўқ.
Ва агар гоҳида думбаси ердан кўтарилиб гоҳида кўтарилмасдан ухласа, Шамсул аимма ал-Ҳалавоний роҳимаҳуллоҳ айтадиларки, зоҳир мазҳабда синдирувчи эмас ва агар қўлини ерга қуйиб олса, бас, уйғонса таҳорат синмайди, уйғонмасдан аввал ёнбоши ерга тегмасидан хоҳ кафтини олдини хоҳ орқасини қўйиб олсин баробардир, синдирмайди.
Ва агар деворга суяниб ухлагувчи ёки бирор ўриндиқда ўтириб ёки касал бўлса, ёки бир киши ушлаб турса, Таҳовий роҳимаҳуллоҳ айтдиларки, агар ўз ҳолича турганида суянган нарсаси олинса, йиқилса синади ва Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан қилинган ривоятда хар қандай ҳолатда синмайди дейдилар. Агар ерга икки думбаси маҳкам ёпишган бўлса ва отни эгарида ёки туяга ўрнатилган замбилда ўтириб ухласа, таҳорати синмайди, магар туянинг замбилида ёнбошлаб ухласа синади. Ва агар тандирни бошида оёғини осилтириб ухласа таҳорати синган бўлади (Тандир ёки печ устида оёқни  осилтириб ухлашда бўғинлар бўшашиб кетади. Ел чиқиш эҳтимоли борлиги учун бу ҳолатда таҳорат синади).
Касал одам агар имо ишора билан намоз ўқиса, яъни туянинг замбилида(тик туриб намоз ўқишга имкон бўлмаган пайтда) ёнбошлаб намоз ўқиса, бас намозда ухлаб қолса, Ибн Муборак роҳимаҳуллоҳдан қилинган ривоятга кўра таҳоратни синдиради, семиз бўлсин ёки ориқ бўлсин(яъни, туянинг устидаги замбилда тик туриб намоз ўқишни иложи бўлмаганда кишининг семизлигидан замбилда тик туролмаган бўлсин ёки ориқлигидан замбилни бир чеккасига тиқилиб қолган бўлсин, намоз ўқишда ухлаб қолса, таҳорати синади. Валлоҳу аълам)
Агар саждаи тиловатда ухлаб қолса, ҳаммаларининг наздларида шукр саждаси ва намоздагига ўхшаш таҳорат синган бўлмайди ва Имом Муҳаммад роҳимаҳуллоҳнинг наздларида хам шундай.
Ва шунга ўхшаш Абу Юсуфдан ривоят қилинди, хоҳ суннатга мувофиқ сажда қилсин, хоҳ мувофиқ бўлмасин, сажда қилиб ухлаб қолишдаги каби (таҳорати) синмайди. Мисол учун, икки тирсагини ерга ёйиб олиш ва қорнини тиззасига ёпиштириб олиш (яъни, суннатга мувофиқ бўлмаган ҳолатларда синамайди). Ва Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ наздларида (саждаи тиловатда суннатга хилоф бўлса)таҳорат синган ҳисобланади. Ва саждаи саҳвда таҳорат синган бўлмайди.
Аммо қаҳқаҳа “Асл” китобида келишича, намоздаги қаҳқаҳа таҳоратни синдиради, бу хоҳ фарз намозида бўлсин ёки нафл намозида бўлсин, қасддан бўлсин, саҳван (адашиб) бўлсин, фарқи йўқдир (Таҳоратни синдиришининг шарти рукули ва саждали намоз бўлиши керак, ҳатто жаноза намозида ёки тиловат саждасида қаҳқаҳа билан кулса, таҳорати синмайди, балки жаноза намозини ёки тиловат саждасини бузади. Чунки рукули ва саждали намоз бўлиши шарт деб зикр қилганларининг сабаби, бу ҳадис билан собит бўлган. “Шарҳул виқоя”. Ҳадисни Имом Табароний Абу Мусо ал-Ашъарийдан ривоят қилиб келтирдилар. Унда мазмунан шундай дейилади: “Масжидда одамлар намоз ўқиётган вақтда бир киши кириб келди ва кўзи яхши кўрмасди, қоқилиб йиқилди. Шунда намоз ўқиётганлардан кўпчилик кулиб юборишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кулганларга таҳорат ва намозни қайтаришларини буюрдилар.“Умдатур риоя” . Мавлоно Абдулҳайй Лакнавий). Табассум синдирмайди.
Ва зеҳк (кишининг фақат ўзи эшитадиган даражадаги кулгиси) билан кулишлик жаноза намозида ва тиловат саждасида таҳоратни синдирмайди, лекин жаноза намозини ва тиловат саждасини бузади (зеҳк ўзи эшитадиган бўлса, лекин ёнидаги эшитмайдиган бўлса зеҳк бўлади ва у намозни бузади, таҳоратни эса бузмайди. “Шарҳул виқоя”). Зеҳк кулгуси шу ҳолатда бўлсаки, кулганини ўзи эшитса, таҳоратни синдиради, хоҳ тишлари кўринсин, хоҳ кўринмасин, фарқи йўқ.
Шамсул аимма ал-Ҳалавоний айтадиларки, Қозий Имомнинг нусхаларидаги Шайхул Имомдан ҳикоя қилинадики, агарда зеҳк ҳолда кулса, ҳаттоки унинг озиқ тишлари кўриниб, қироат ва тасбеҳ айтишдан монеълик қилса, бас таҳоратни синдирувчидир ва ғуслни кетказмайди ва таяммумни синдиради ва шунингдек, узр билан имо-ишора қилиб намоз ўқувчининг ва яна шаҳар ва қишлоқдан ташқарида от миниб нафл намоз ўқувчининг зеҳк кулиши таҳоратини синдиради.
Ва агар шаҳар ва қишлоқ ичида бўлса, таҳорат унга лозим эмас дейдилар(яъни шаҳар ва қишлоқ ичидаги одамга от устида нафл намоз ўқишлиги дуруст бўлмаганлиги учун, агарда отни устида намозга киришса, намозга кирган бўлмайди ва кулса намоздан ташқарида кулган бўлади, шунинг учун таҳорати синмайди ва таҳорат унга лозим эмас) ва Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ унга таҳорат лозим дейдилар. Шунга биноанки, у кишининг наздларида шаҳар ичида нафл намозини от устида ўқишлик жоиздир, бунинг масаласи ўз ўрнида келади.
Ва агар имом таҳоратини қасддан синдиргандан кейин қавм зеҳк билан кулса, уларга таҳорат лозим эмас (чунки имом қасддан таҳоратини синдирса,намоздан чиққан бўлади ва қавмни кулгуси намоздан ташқарида бўлди ва таҳорат синмайди) ва шунингдек имомнинг саломидан кейин ҳам кулсалар (таҳорат лозим эмас) ва мана шуниси асаҳдир.
Киши аввалги намозини имом билан топса, сўнг таҳоратини синдирса, намоздан чиқиб таҳорат қилса, қайтиб келганида имом намозни тугатган бўлса ва ана шу ракатни ўқиса, сўнг кулса, унга таҳорат лозим эмас. Ва агар ташаҳҳуд миқдорича ўтирса, лекин ташаҳҳудни ўқимаса, ҳатто кулса, намози жоиздир. Ва унинг учун бошқа намозга таҳорат қилиши лозимдир(ташаҳҳуд миқдорича ўтиргани учун намози дуруст, намозни ичида кулгани учун таҳорати синади).
Ва агар имом ташаҳҳуд миқдорича ўтирса ва ташаҳҳуд ўқишни эсидан чиқарган бўлса ва қавм имомнинг орқасидаги ташаҳҳудни ўқиса, сўнг қавм кулса, қавм учун бошқа намозга таҳорат қилиш лозим бўлади. Агар имом ана шуни билиб туриб салом берса, (имомга)таҳорат лозим эмас(қавмнинг ҳам имомнинг ҳам намозлари дуруст бўлади, ташаҳҳуд миқдорича ўтирганликлари учун, лекин қавмнинг таҳорати синади намозни ичида кулганликлари учун, имом эса кулмади таҳорат лозим эмас).
Киши жума намозига киришса, бас вақт ўтиб кетса ва у намоз ичида турса, сўнг қаҳқаҳа қилса, Имом Абу Юсуф  (вақт ўтиб кетса ҳам намоз ичида бўлади ва қаҳқаҳа намоз ичида бўлади)таҳорати синади, дедилар ва Имом Муҳаммад(вақт ўтиб кетса намоз ботил бўлади, қаҳқаҳаси намоздан ташқарида бўлади) синмайди дедилар. Ва шунга биноан агар намоз ўқиётган пайтда қолдирган намози эсига тушса ва ҳали ўқиб турган намозини вақти тугашига анча вақт бўлса, сўнг қаҳқаҳа билан кулса ёки пешин намозини вақтидан аввал ўқишни бошлаган бўлса, сўнг қаҳқаҳа билан кулса. Ва бу масалада Имом Муҳаммад Абу Юсуфни сўзларини олдилар (Яъни, биринчи масалада, аҳли тартиб киши намоз ўқиётган вақтда қолдирган намози эсига тушса,намози фасод бўлиши керак эди, демак намоз фасод бўлган бўлса, унинг кулгуси намоздан ташқарида бўлади ва имом Муҳаммад наздларида таҳорати синмаслиги керак эди. Бу ерда қолдирган намози ёдига тушди, лекин қолдирган намозини тартибга мувофиқ адо этишга вақт етарли бўлса ҳам намозни довом эттиргани билан намоз фосид бўлмайди, балки намозни жоиз бўлишлиги вақтинча фасод бўлиб тўхтаб туради. Мўътабар китобларимиздан бўлган “Шарҳул виқоя”да мана бундай келади: “Кимки қолдирган намозини билиб туриб беш вақт намозини ўқиса, ўқиган беш вақт намози вақтинча фасод бўлиб, тўхтаб туради. Агар олтинчи вақтдаги намозини ўқиса, ҳамма намози саҳиҳ бўлади”. Демак, унинг намози фасод бўлмайди ва кулгуси намоз ичида бўлган бўлади ва таҳорати синади.
Иккинчи масала. Пешин намозини вақтидан олдин ўқишни бошлаган эди, бунда вақт кириши фарз эди. Битта фарз топилмаса, пешин намозига киришган бўлмайди. Демак унинг кулгуси намоздан ташқарида бўлди ва имом Муҳаммад наздларида таҳорати синмаслиги керак эди. Бу ерда вақтидан олдин намозни бошлаганлиги учун пешин намозига киришган бўлмайди. Лекин шундай бўлса ҳам  нафл намозига киришган бўлади ва унинг кулгуси намоз ичида бўлган бўлади. Абу Юсуф синади дедилар ва бу икки масалада имом Муҳаммад Абу Юсуфнинг сўзларини олдилар. Валлоҳу аълам.)
Агар қироатсиз (қироат қилмай) фарз ёки нафл намозга киришса ёки имо ишора билан фарз намозига киришса ёки узрсиз ўтирган ҳолда киришса, сўнг қаҳқаҳа билан кулса ва шунингдек, агар имом салом берса, сўнг тиловат саждаси қилиши ёдига тушса, сўнг қаҳқаҳа билан кулса, унга таҳорат лозим бўлади. Намоз китобида келган ривоятда шундайдир(бу ҳолатларнинг ҳаммасида намоз ичида кулган бўлади).
Агар бомдод намозидан бир ракат ўқиган бўлса сўнг қуёш чиқса, ундан сўнг қаҳқаҳа билан кулса, Абу Ҳанифанинг қиёсларига мувофиқ унга таҳорат лозим бўлади (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки, “Кимки қуёш чиқмасдан аввал тонг намозининг бир ракатини топса, намозни топибди ва кимки қуёш ботмасдан аввал аср намозининг бир ракатини топса, аср намозини топибди. “Шарҳул виқоя”).  Ва агар хотинларни имоматчилигини ният қилса, бас хотинлар унинг ёнида саф тортиб унга иқтидо қилсалар, сўнг у киши қаҳқаҳа билан кулса, унга таҳорат лозим эмас(синмайди, чунки хотинларга имомликни ният қилса ёки хотинлар сафда эркаклар билан баробар бўлса, намоз бузилади ва кулгу намоздан ташқарида бўлди).
Агар маҳсисига масҳ тортувчининг масҳ муддати намоз ичида тугаса, сўнг қаҳқаҳа қилса, унга таҳорат лозим эмас.
Ва агар баъзи аъзосини таҳоратда ювганида, сув тўкилиб кетса,қолган аъзосини ювишга сув тополмаса,ва таяммум қилиб, намозга киришса, ва кулуб юборса, сўнг сувни топса, Абу Юсуф айтадилар,қолган аъзосини ювади (қаҳқаҳа таҳоратдаги ювган баъзи аъзони ботил қилмайди) ва намозни ўқийди, ва икковларини наздларида, (қаҳқаҳа таҳоратдаги ювган баъзи аъзони ботил қилади) ҳамма аъзосини қайта ювади. Шунга биноанки,таҳоратда ювган аъзосини қаҳқаҳа ботил қиладими, бас хилоф мана шунда, бу масалани (мужтаҳидларимизнинг далиллари)имом ас-Сарахсийнинг нусхаларидаги жунуб масаласида берилган. Агар таҳорат аъзоларидан юзини, икки қўлини тирсаккача ювса ва яна бошини ва фаржини ювса, сўнг сув тўкилиб кетса ва таяммум қилиб намозга киришса ва намоз ичида қаҳқаҳа билан кулса (икковларининг наздларида қаҳқаҳа таҳоратда ювган баъзи аъзони ботил қилади), сўнг (таҳоратга етарли) сувни топса (жанобатига етмайдиган бўлса таҳоратни қайта қилади) юзини ювади ва икки қўлини тирсаггача ювади, ва бошига масх тортади ва таҳорат аъзосини ювади (яъни оёғини), лекин унга бошини ва фаржини ювиш (таҳоратни) фарзидан эмас(чунки таҳорат аъзосидан эмас, бу масалада Абу Юсуфга ўхшаш қолган аъзосини ювади, демадилар, хилоф мана шунда).   
    Ва Абу Юсуфдан қилинган амлои масалада (амлои масала ҳақида кириш қисмида берилди, матнни ўзини келтиришда бироз тушунмовчилик бўладиган бўлса ҳам айни ўзини келтирамиз) албатта намоздаги қаҳқаҳа сув билан қилган таҳоратни синдиради дедилар,бу шундай бир таҳоратики намозга ўша таҳорат билан кирганди ва (ундан аввал) таяммум билан кирганди,юзини ва икки қўлини тирсаги билан ювмай қилган таҳорат, яъни юзи ва икки қўлини тирсаги билан қайта ювишлиги лозим бўлмаган таҳорат эди (яъни, юзи ва икки қўлини ювгандан сўнг сув тўкилиб кетиб, таяммум билан намозга кирган эди, сўнг намоз ичида сувни топиб олди ва таҳорат қилишда юзи ва икки қўлини тирсагигача ювмасдан оёғининг ўзини ювиб, бошига масх тортиб намозга кирган таҳорат эди)худди ғуслда танасини ювишда таҳорат аъзоларидан бошқа жойларини ювганди (сўнг сув тўкилиб кетиб, қолганига таяммум қилганди, сўнг сувни топганида, ювган аъзосини) қайта ювиш лозим бўлмаганидек (таҳоратда ҳам ғуслга ўхшаш келган жойидан давом эттиради дедилар) Ва бу масала “Асл” китобини, таяммум бобини охирида Шамсул аимма ас-сарахсийнинг нусхаларида Абу Юсуфдан қилинган ривоятда келган.
 Ва агар соғлом киши имо-ишора билан намоз ўқувчига иқтидо қилса ёки қори киши омийга (бир узун оят ёдламаганга) ва ёки қибладан бошқа тарафга қараб намоз ўқувчига ёки таҳоратли киши таяммум қилувчига иқтидо қилса, сўнг имом сувни кўрса, сўнг муқтадий қаҳқаҳа қилса, уларнинг тоҳоратлари бил иттифоқ синмайди (чунки таяммум билан имоматчилик қилгандан бошқа ҳаммасини иқтидоси дуруст эмас, имоматчилиги ҳам дуруст эмас, улар намоздан ташқарида, кулгулари ҳам намоздан ташқарида, таяммум билан имомат қилганники, сувни кўрганда таяммуми синди ва қаҳқаҳа намоздан ташқарида бўлди, ҳаммаларини таҳоратлари синмайди).
Ва омий киши агар намозга киришса, сўнг бир қисқа сурани (намоз ичида қибла деворида ёзилган оят бўлса, шуни) ёдласа (ва намозида қироат қилмаса намози бузилади) ёки кийимсиз киши намозга киришса, сўнг кийим топиб олса(намози бўзилади,кийимсиз давом эттирса) ёки жория хотин намозни бош яланг ўқиётган бўлса, сўнг(шу ҳолатда хожаси)озод қилса, намозни давом эттирса(намози бузилади,озод хотинга бош яланг намоз ўқиш жоиз эмас), сўнг қаҳқаҳа қилса, уларнинг таҳоратлари бил иттифоқ синмайди(қаҳқаҳа намоздан ташқарида бўлганлиги учун).
 
БОШҚА БИР КЎРИНИШ
ТАҲОРАТНИНГ СИНДИРУВЧИЛАРИНИ БИЛДИНГИЗ ЭНДИ СИЗ УНИ ВОЖИБ ҚИЛАДИГАН САБАБЛАРИНИ ВА СИФАТЛАРИНИ ВА ОДОБЛАРИНИ БИЛИШДАН ЧОРАСИЗДИРСИЗ (буларни билишга муҳтождирсиз)

Биз айтамиз, таҳоратни вожиб қиладиган нарса бу таҳоратсизликдир ва баъзилар айтадиларки, намозни вақти қойим бўлишлигидир ва мана шу саҳиҳроқдир ва аввалгисини Имом ас-Сарахсий олганлар.
Ва аммо таҳоратнинг суннатлари. Биз айтамиз унинг суннати икки қўлини ошиғигача уч бора ювмоқлик ва юзни уч бор ювмоқлик.
Суннат кўринишдаги ювиш агар идиш кичкина бўлса, кўтариш мумкин бўлса, бас уни чап қўли билан олиб ўнг қўлига қуяди ва уч бор ювади. Ва агар идиш катта бўлса уни ёнида кичик идиш бўлса, уни чап қўлига олиб, катта идишдан сувни олади, сўнг сувни ўнг қўлига қўяди. Агар кичик идиш бўлмаса, чап панжаларини юмган ҳолда сувга киргизади, кафтини киргизмайди ва идишдан сувни олиб, ўнг қўлига қуяди ва уч бор ювади. Сўнг ўнг қўлини бемалол киргизади ва бу қўлида нажосат бўлмаганда ва агар нажосат бўлса бошқа ҳийла билан сув олади.
Сўнг таҳоратда тасмия (бисмиллоҳ)айтиш суннатдир. Ва зоҳир ривоятда у одобга далолат қилади дейдилар ва истинжодан олдин ҳам суннатдир. Ва баъзилар айтдиларки, (истинжодан) кейин ҳам (суннатдир), бас агар тасмияни қасддан ёки саҳван тарк қилса намози жоиздир. Ва қасддан тарк қилишлик макруҳдир ва Хоҳарзодани нусхаларида, зарари йўқ дедилар.
Сўнг оғизни ғарғара қилиш ва бурунни чайқашлик таҳоратда суннатдир ва ғуслда фарздир ва оғизни ғарғара қилишни чегараси оғизни ҳамма жойига сувни етказмоқлик ва ҳалқумигача сувни олиб бориб етказмоқликдир.
Бурунни чайқашнинг чегараси сувни бурунни ачитиб ювмоқ ва юмшоқ суягигача етказмоқликдир.
Агар тишларини орасида таомга ўхшаш бирор нарса бўлса, уни остига сув етказмоқлик вожибми? Агар кўп бўлса назар солувчига маълум бўлади, худди тиши тушган ўрнидек бўлса остига сув етказмоқлик вожибдир ва оз бўлса авф қилингандир.
Ва агар озиқ тишларида тешик бўлса ва унда бирор бир нарса бўлса остига сувни етказмоқлик вожибдир.
Ва фатавода келадики, таҳоратдаги нун бобида келади, агар тишларини орасида таом бўлса, жанобатдан ғусл қилганда уни остига сув етмаса жоиздир, чунки сув кўпинча остига етиб борувчидир ва мусанниф айтадилар, фатво мана шунгадир.
Ва аммо сув ичишлик мазмаза ўрнида жоиз бўладими? Буни ғусл бобида зикр қилиб ўтдик.
Сўнг оғиз ювишда ва бурун чайқашда тартиб билан ювишлик бизнинг наздимизда суннатдир. Ҳатто оғиз бурнини ювади сўнг уч бора юзини ювади.
Ва юзни ювиш чегараси соч чиққан жойидан жағнинг остигачадир ва кўзнинг ичкариси юздан ҳисобланмайди ва сувни кўзни атрофидаги терисига етказмоқлик вожибдир (кўзнинг ичига сув етказишда машаққат қилмайди, кўзни катта очиб ҳам юбормайди, жуда юмиб ҳам олмайди).
Ва аммо лабнинг юмиб турганда кўриниб турган жойи юздан ва юмилганда кўринмай турган жойи оғиздан (ҳисобаланади). Мана шу саҳиҳдир.
Сувни юзнинг узорига етказмоқлик вожибдир. У узор соқол билан қулоқ ўртасидаги соқолсиз жойдир. Ва Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ у жойга сув етказиш вожиб эмас, дейдилар.
Ва соқол чиқмасидан олдин жағга сув етказиш вожибдир ва жағни остига сувни етказмоқлик вожиб эмас. Агар соқол чиқса унинг остига сув етказишлик бизнинг наздимизда вожиб эмас.
Ва Абу Юсуфнинг Абу Ҳанифадан қилган ривоятида, албатта соқолни устидан сув юргизиб қўймоқлик лозимдир, дейилган. Ва Абу Ҳанифадан қилинган бошқа бир ривоятда, соқолга уч бор ёки тўрт бор масҳ тортиб қўйса, жоиздир, дейилган. Худди бошга масҳ тортганга ўхшаш ва икки қош ва мўйлов ҳукмда, соқолга ўхшайди. Ва агар бошни олдидан соч тўкилиб кетса, саҳиҳ сўз сув теккизмоқлик вожиб эмас. Аммо соқолни осилиб турган жойига сувни оқизишлик бизнинг наздимизда вожиб эмас ва соқолни  хилол қилишлик суннатдир. Имом ас-Сарахсий айтадиларки, бу имом Абу Юсуф наздларидадир ва Имом Муҳаммад наздларида ихтиёрлидир, хоҳласа хилол қилади, хоҳласа қилмайди. Ва (юзни) уч бор ювгандан кейин хилол қилади. Ва юзини уч бор ювади, сўнг икки тирсагини уч бор ювади ва қўлини бир марта ювгандан кейин ювмайди(таҳоратни аввалида бўғимигача ювганди)  ва уч бор ювиш суннатдир.
Ва икки тирсак ва икки тўпиқни ювиш уч имом наздларида фарздир. Ва агар таҳорат аъзоларидан бўлган тирноқ остиларида хамир бўлса, остига сув етказишлик вожибдир. Ва кир бўлса вожиб эмас ва шунингдек, хоҳ қишлоқ лойи бўлсин, хоҳ шаҳар лойи бўлсин, фарқи йўқ. Ва агар тирноқ панжа учларини беркитиб қўядиган даражада узун бўлса, остига сув етказмоқлик вожибдир. Агар калта бўлса, вожиб эмас. Сўнг бошига масҳ тортади ва масҳ масаласи иншааллоҳ келади. Сўнг оёғини тупиғигача  уч бор ювади.
Ва ювишнинг кўриниши шуки, идишни ўнг қўлига олади ва ўнг оёғини учига қуяди ва ана шу унга осонроғи бўлади ва уч бор ювади. Сўнг чап оёғини учидан қуяди ва ана шу унга осонроғ бўлади. Ва ишқамоқлик бизнинг наздимизда суннатдир ва бир бор ювмоқлик бизнинг наздимизда фарздир. Ва агар бир мартада (сувни) ҳамма жойига етказиб ювса, жоиздир. Ва ҳамма жойига етказиб ювишнинг тафсири шуки, сувни аъзосига қуймоғи ва оқизмоқлиги ва ундан қатра томчилар томчиламоғидир. Ва баъзилар айтдиларки, аввал аъзони намлаб олинади, сўнг унинг устидан аъзонинг ҳамма жойларига сув етганига ишонч ҳосил қилгунича сувни оқизади.
Ва Ҳишом Абу Юсуфдан қилган ривоятда айтилади, агар аъзони уч бор намласа, ювишни ўрнига жоиз бўлади. Аммо аъзони учига (мисол учун қўлнинг учига) сувни қуйса ва тирсаги ёки тупиғига етиб бормасдан олдин сувни ушлаб олса ва аъзосини охиригача кафти билан сувни тортиб борса ҳамма жойига сув етиб борган ҳисоб бўлмайди. Ва агар (аъзоларини) бир марта бир мартадан (ювиб) таҳорат қилса ва буни сувни қимматлилигидан ёки совуқдан узрли бўлгани учун ёки зарурий ҳожатдан қилса, макруҳ эмас. Ва шунингдек аҳён-аҳёнда қилса, макруҳ эмас. Аммо буни одат қилиб олса, макруҳдир. Ва агар таҳорат аъзоларини тўрт маротабадан ювса макруҳдир. Ва фақиҳ Абу Жаъфар айтадиларки, бу биринчи ювгандан кейинги уч бор ювишни суннат деб билса макруҳ эмас ва бу таҳоратдан бўшамасдан илгаридаги масаладир. Ва агар таҳоратдан бўшаса, сўнг янгитдан таҳорат қилса, бил иттифоқ макруҳ эмас,.
Ва икки тупиғини ювади ва тупиқ Абу Ҳанифанинг наздларида, оёқдан бўртиб чиққан икки суякдир. Ва Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад наздларида оёқ қадамини устидаги бўртиб турган жойдир.
Ва панжа учларига ва панжа ораларига сувни етказмоқлик фарздир. Ва сувни оқизгандан кейин хилол қилиш суннатдир. Ва тартиб ва пайдар-пай ювиш бизнинг наздимизда суннатдир. Ва ниятсиз қилинган таҳорат ва ғусл жоиздир, магар Кархий ўз  китобларида ишора қилиб ўтдиларки, ниятсиз таҳорат, таҳорат эмас ва уни (ниятни) фарз деб буюрдилар.
Ва агар ният қилмаса, гуноҳкор бўлади ва хато қилади ва суннатга хилоф қилган бўлади. Ва бу мутақаддимин асҳобларимизнинг сўзларидирки (ниятсиз қилинган таҳорат билан), савобга етмайди ва (шариатда) буюрилган таҳоратни қоим қилган бўлмайди. Ва баъзи мутааххиринлар, савобига етади ва (шариатдаги таҳоратни)қоим қилган бўлади, дедилар.
Ниятни кайфияти таҳоратсизликни кетказиш ёки намозни қоим қилиш учун бўлиши керак.
Ва агар таҳоратни инкор қилса кофир бўладими?  Қаралади, агар намоз учун қилинган таҳоратни инкор қилса, кофир бўлади ва намоздан бошқага қилинган таҳоратни инкор қилса, бизни наздимизда кофир бўлмайди. Шунга биноанки, бизнинг наздимизда таҳорат қасд қилинган ибодат эмас (яъни намозга киришиш учун қилинадиган ибодат).
Ва мисвок қилиш суннатдир ва мисвок бўлмаса, бас қўли билан мисвок қилади ва хоҳ шаҳарлик бўлсин хоҳ қишлоқлик бўлсин, мисвок қилганлик савобига етади. Бунда фарқ йўқдир.
Икки қўлни ва икки оёқни ювишдаги суннат панжа учларидан бошлашдир.
Кишида жароҳати бўлса ва тузалиб терига ёпишиб турган жароҳатни териси кўчиб тушса,магар йиринг чиқиб турган жойи тузалмаса, кўчиб тушган терини остидаги нарсага сув етмаса, таҳорат жоиздир.
Ва агар баъзи аъзосида жароҳат бўлса ва ундан терисими ёки шунга ўхшаш бирор нарса узилиб тушса, уни остига сув етказмоқлик вожибми? Фақиҳ Абу Исҳоқ ал-Ҳофиз айтдиларки, қарайди, агар кўчиб тушган тери (чаққадаги)оғриқни йўқотса, то тушган терини остига сув етмагунича таҳорат жоиз эмас ва агар оғрийдиган бўлса, сув етмаслиги билан ҳам жоиз, чунки у кўчиб тушмаган ўрнидадир.
“Мажмаун навозил”да келадики, агар таҳорат аъзоларини баъзи жойларида чипқон ва шунга ўхшаш жароҳат бўлса ва унинг устида юпқа териси бўлса, таҳорат қилиб, сувни терини устидан оқизиб қўяди. Ундан сўнг териси кўчиб тушса, кўчиб тушишлигини сабаби соғайгандан сўнг бўлса, шу кўринишдаки, ўша жойи оғримаса, бас унга ўша жойни ювишлиги фарздир. Ва агар соғаймасдан аввал тушса, жароҳат ўрнида оғриқ бўлса, агар ундан бирор-бир нажосат чиқса, таҳоратни синдиради. Ва агар чиқмаса, жароҳат жойларини ювиш лозим эмас ва шунга ўхшаш икки ҳолатдаги кўринишда ҳам ювиш лозим эмас дедилар.
“Мажмаун-навозил”да келади, агар оёқни ёрилган жойларига ёғ суртса ва оёғини ювса, унга сув тегмаса ҳам жоиздир,ва агар тегиши зарар қиладиган бўлса, сувни ундан оқизиб қўяди. Ва агар уни тикиб кўйса, ҳамма ҳолатда ҳам жоиздир.
    Ва Абу Бакр Муҳаммад ибн ал-Фазл ал-Бухорийдан инсонларнинг оёғидаги ёрилган жой тўғрисида сўралдики,  ҳар вақтики  ёғлаш билан тўқима ҳосил қилса, бас ўша ёрилган жойни тепаси беркилса ва  ўраб олса, таҳорат жоиз бўладими? Ҳа, жоиз бўлади дедилар, лекин оёқни ёрилган жойидан зиёда бўлиб кетмаган бўлса, аммо ёрилгандан ўтиб кетса таҳорати жоиз бўлмайди ва унга ана ўша жойини (ёрилган жойнинг чеккасига теккан ёғни)сув билан ювиб кетказмоғи лозим бўлади.
Ва қозиюл имом Абу Алий ан-Насафийнинг “Фавоид”ларида келади, агар киши таҳорат  ёки ғусл қилса ва танасида ёки таҳорат аъзосида бургани нажосати ёки пашшани нажосати бўлса ва уни остига сув етиб бормаган бўлса, таҳорат ва намози жоиздир.
Ва шунингдек агар таҳорат аъзосида фалнабож (фалнабож форс тилида бадандаги кирдан пайдо бўлган кирни айтилади, одатда кўпинча унинг тагидан сув  ўтади)бўлса, сув уни остига етиб бормаса, таҳорати жоиздир, кана бўлса жоиз эмас.
“Мажмаун-навозил”да келади, узук агар кенг бўлса, қимирлатмоқ суннатдир. Агар тор бўлса, остига сув етиб бормайдиган бўлса, қимирлатмоқ фарздир. Ва тешилган бўлса ва унда халқа бўлса, қиёси шунга ўхшашдир.
Ва аммо истинжо ҳақида. Унинг масалалари “Асл”да келадики, тошлар билан истинжо қилиш суннати муаккададир ва тошларни саноғи учта тош ёки учта кесак ёки уни ўрнига қоим бўладиган нарса (ҳозирги махсус ҳожатхона қоғозлари) билан истинжо қилиш суннатдир. Агар уни тарк қилса, бизни наздимизда намози жоиз бўлади. Шунга биноанки, нажосатни ози бизни наздимизда афв қилингандир.
Уламоларимиз нажосат чиқадиган (орқа тешик) ўрнидаги ва бошқа жойдаги нажосатни ози билан намоз ўқиб келганлар ва орқа тешикдан бошқа жойдаги оз нажосатни тарк қилишлик (яъни ювмаслик) макруҳдир. Ва орқа тешик ўрнидаги оз нажосатни тарк қилиш (яъни ювмаслик) макруҳ эмас.
Агар битта тош билан истинжо қилса ва покланиш ҳосил бўлса, бизнинг наздимизда суннат қоим қилинган бўлади. Ва агар учта тош билан истинжо қилса ва поклик ҳосил бўлмаса, токи покламагунича жоиз эмас (яъни, учтадан ортиқ ишлатиб покланади, тоқ бўлиши афзал, мисол учун, бешта).
Ва агар орқа тешигидан йиринг ёки қон чиқса, битта тош кифоя қилмайди. Бу истинжо қиладиган жойда нажосат дирҳам миқдорида ёки ундан оз бўлганда.
Ва агар дирҳам миқдоридан катта бўлса (покланганига ишонч ҳосил қилса)битта тош кифоя қиладими? Абу Ҳанифадан қилинган ривоятда, у кифоя қилади, дедилар ва Имом Муҳаммад кифоя қилмайди, дедилар. Ва Абу Юсуфдан (бу масалада) икки ривоят бор.
Ва агар суяк ёки тезак билан истинжо қилса макруҳдир. Шунга ижмоъ қилдилар. Ва бизни наздимизда жоиз санадилар
Бир маротаба истинжо қилган тош билан яна истинжо қилиш жоиз эмас, қачонки истинжо қилмаган бошқа томонини айлантириб истинжо қилса жоиздир.
Сўнг қандай истинжо қилади? Айтдиларки, биринчисини (орқадан) олдинга тортади, иккинчисини олдиндан орқага тортади ва бу (яъни айнан шундай қилиб истинжо қилишлик) шарт эмас. Лекин, (буни) мақсадни ҳосил қилиш учун қилади.
Ва  сув ва тош билан истинжо қилишда чап қўли билан истинжо қилади.
Сўнг истинжодан кейин сув билан ювади. Ва тош билан  истинжо қилиш одобдандир ва машойихларимиз айтадилар, бу аввалги замонларда, аммо бизни замонимизда суннатдир.
Ва унинг кайфияти шундайки, оёғини кериб ўтиради ва ўзини бўш қўяди, токи ундаги нажосат чиқиб кетгунча ва тоза бўлгунча ювади. Ва сув қуйишни ададини шарт қилдиларми? Улардан баъзиси уч бор сувни қуяди дедилар. Яна баъзилари етти бор ва баъзилари ўн бор дедилар ва баъзилари олдини ювадиган бўлса, уч бор ювади, орқани ювиш бўлса, беш бор дедилар. Саҳиҳ сўз шуки, қалбига тоза бўлди деган фикр келгунча сув қуйиб ювади ва сувни озроқ қуяди, сўнг тозаланиб бориши учун зиёда қилиб боради. Ва истинжони битта ёки иккита ёки учта панжаларини ўртаси билан қилади ва хотинлар ҳам шундай истинжо қилади.
Ва қўлини истинжодан олдин ювади ва кейин ҳам ювади, ихтиёр қилинган сўз шу.
Ва агар махси кийган бўлса, истинжо қилган жой пок бўлиши билан махсини ҳам пок деб ҳукм қилинади (Агар киши истинжо қилса ва истинжо суви оёғи орасидан оқиб ўтса агар махсини ичига кирмаса, зарари йўқ. Истинжо ўрни пок бўлиши билан махси ҳам пок бўлади, худди нажосат қўли билан обдастани ушлаб уч бор қўлини ювганда, қўли пок бўлиши билан обдастанинг дастаси ҳам пок бўлганидек, пок бўлади.”Фатавойи қозихон”). Ва шунингдек, агар тошни устида сув билан истинжо қилса (истинжо қилган авратни пок бўлиши билан)тош ҳам покдир(яъни тошни биринчи тушган сув нажосат қилса, кейинги тушган сувлар, уни пок қилганидек, махси ҳам шунга ўхшаш).
Агар биринчи ёки учинчи истинжо қилган сув енги ёки ёқасига тегса, ғализа нажосат бўлганлиги учун нажосат қилади. Тўртинчи сув тегса, мустаъмал сув нажосат бўлганлигидан  нажосат қилади. Агар биринчи ёки учинчи сув маҳсига ёки қўнжига кирса нажосат қилади.
 Маҳси ва латта истинжо ўрни пок бўлиши билан пок бўлмайди(латта билан истинжо қилган бўлса, истинжо ўрни пок бўлади, латта пок бўлмайди ёки истинжо қилгандаги нажосат бўлган сув махсига теккан бўлса, махси пок бўлмайди).
Ва агар пешоб йўли тарафида дирҳам миқдоридан кам нажосат бўлса ва бошқа бир жойида дирҳамдан кам нажосат бўлса, лекин жамланса дирҳам миқдоридан зиёда бўладиган бўлса, жамланади(нажосат чиқадиган ўрнидаги дирҳам миқдоридан кам нажосат афв қилинади, юқорида зикри келди), агар афв қилинган бўлса, бошқа жойга теккан нажосат билан у афв қилинган нажосатни жамланадими?-деган саволга жавобан мусанниф жамланади, дедилар)ва шунингдек агар маълум бир жойда дирҳам миқдоридан озроқ нажосат бўлса ва бошқа бир жойида ҳам дирҳам миқдоридан кам бўлса, лекин жамланса дирҳам миқдоридан кўп бўладиган бўлса, жамланади.
Имом Хоҳарзоданинг нусхаларида келади, нажосат орқа тешик ўрнидан ёнига чиқса (яъни атрофига ёйилса), агар (ўша нажосат) дирҳам миқдоридан зиёда бўлса, сув билан уни кетказмоқлик ижмоъ билан фарздир.
Ва агар дирҳам миқдорича бўлса ёки ундан озроқ бўлса, Имом Муҳаммад наздларида ана шундай(сув билан ювади). Шунингдек, ҳар вақтики баданидаги нажосат дирҳам миқдоридан кам бўлса, сўнг  дирҳам миқдоридан зиёда бўлса, озини афв қилиб, зиёдасини эътиборга олинмайди, балки ҳаммаси жамланади.
Ва икковлари (Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф)нинг наздларида орқа тешигидаги нажосат афв қилингандир ва дирҳам миқдорича нажосат қолса, уни кеткизмоқлик фарз эмас.
Ва фатавода айтадилар, бир неча қадамлар қўйгандан кейин истинжо қилиш лозимдир ва сув билан истинжо қилишда ўзини тўсадиган бир жой топса қилади, аммо ариқ лабида бўлса, у ерда тўсадиган нарса бўлмаса, агар (ўша ерда) сув билан истинжо қилса фосиқ бўлибди.
Агар қишда истинжо қиладиган бўлса муболаға билан(яхшилаб) қилади.
“Тажнийс” китобида келади: баҳорда ҳам муболаға билан қилади, лекин қишдагидай муболаға қилмайди.
Агар қишда иссиқ сув билан истинжо қилса, худди баҳорда совуқ сув билан истинжо қилганидек, лекин савоби совуқ сув билан истинжо қилганидек эмас (қишда совуқ сув билан истинжо қилиш машаққат бўлганлиги учун савоби зиёда).
Агар рўзадор бўлса, (сув билан) истинжо қилиш вақтида нафас олмайди. Ва агар рўзадор бўлганида орқаси чиқиб қолса. ичига сув кириб, рўзасини фасод қилмаслиги учун ўша жойдан турмасдан олдин латта билан артиб қуритиб олади. Ва рўзадор учун сув билан истинжо қилишлигининг зарари йўқ.
Ва Абу Ҳафс ал Кабийрнинг “Фавоид”ларида келишича, агар чап қўли шол бўлиб қолса ва истинжо қилишга қодир бўлмай қолса ва унга сув қўйиб берадиган киши топилмаса, истинжо қилмайди. Агар (ўшандай киши) оқар сувга қодир бўлиб қолса, ўзи (ўнг қўли билан) истинжо қилади.
Ва агар икки қўли шол бўлиб қолса, икки қўлини ерга суртади, яъни икки зиросини тирсаги билан ва юзини деворга суртади. Намозни ташлаб (тарк қилиб)қўймайди.
Ва касал ҳам агар унинг ўғли ёки укаси бўлса ёки касал хотиннинг қизи бўлса, истинжо ундан соқит. (Лекин таҳорат қилишда) эркакнинг ўғли ёки укаси таҳорат қилдириб қўяди ва хотинни эса қизи. (Изоҳ: Агар касал кишининг аёли ёки чўриси бўлмаса, ўзи таҳорат қила олмаса, ўғли ёки ака-укаси таҳорат қилишда унга сув қуйишда ёрдам беради. Фақат истинжо қилдирмайди. Чунки улар бемор авратини ушлашлари жоиз эмас. Бундай ҳолатда бемордан истинжо соқит бўлади (“Ал-муҳит”). Агар касал аёлнинг эри бўлмаса ва таҳорат қилишга қодир бўлмаса, қизи ёки опа-синглиси унга таҳоратда сув қуйишда ёрдам беради. Ундан ҳам истинжо соқит бўлади (“Фатаво қозихон”). Истинжога қодир бўлмаган кишини фақат унинг никоҳида бўлганларгина (яъни хотини ёки жорияси) истинжо қилдириши мумкин (“Таҳорат китоби”-Зиёвуддин Раҳим).
Оёғи кесилганда агар таҳорат ўрнидан бир озгина қолган бўлса, у уч панжа миқдорича бўлса, уни ювмоғлиги фарздир. Ва икки қўли ва икки оёғ кесилган бўлса, у тўғрисида машойихларимиз ихтилоф қилдилар. Баъзилар айтдилар, ундан таҳорат соқит бўлади деб. Ва “Мажмаун-навозил”да ёздилар, агар унга таҳорат ва таяммум мумкин бўлмаса, намоз ўқимайди дедилар (Абу Ҳанийфа ва Имом Муҳаммад). Ва Абу Юсуф: (ундай одам) худди ҳибсдаги кишига ўхшаш имо-ишора билан намоз ўқийди дедилар. Ва қандай истинжо қилишини зикр қилиб ўтдик.
Таҳорат қилувчи агар истинжо қилса(яъни таҳоратни ярмини қилиб сўнг истинжо қилса, ундан сўнг таҳоратини тамомига етказадиган бўлса, қолган аъзосидан давом эттириб), таҳорат қилишлик унга вожиб бўлади, агар суннат кўринишда истинжо қилса(ёки суннатга хилоф ҳолда истинжо қилсин фарқи йўқ) Бу масҳ масалаларида келади.
(Масҳдаги масала. Ва таҳорат қилишда аввал оёғини ювса ва иккита махсисини кийса, сўнг (қазои ҳожат қилмасдан факат кесак ёки сув билан) истинжо қилса, ундан сўнг таҳоратини тамомига етказса, агар суннатга мувофиқ истинжо қилган бўлса, таҳоратини синдирса, масҳ тортади ва суннатга мувофиқ бўлмаса ҳам масҳ тортади. “Китоби Зарин”да келган).

ТАҲОРАТНИНГ ОДОБЛАРИ

 Ва асл масалада келади(таҳоратнинг одоблари қуйидагилардир): сувни исроф қилмаслик ва ўта зиёда тежаб ҳам юбормаслик ва таҳоратдан ошиб қолган сувни турган ҳолда ёки ўтирган ҳолда қиблага қараб ичмоқлик. Ва Имом Хоҳарзода турган ҳолатда ичади  ва замзамни ҳам (турган ҳолда ичади), дедилар. Ва обдастани таҳоратдан бўшагандан сўнг кейинги намоз учун тўлдириб қўяди. Ва таҳоратдан бўшагандан сўнг қиблага қараб турган ҳолатда: “Ашҳаду ан лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ. Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду ан лаа илааҳа илла анта астағфирука ва атубу илайк ва таҳорат қилишда,қиблага юзланади ва ҳарбир аъзосини ювганда ашҳадду ан лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расулуҳ”, деб айтади.
Ва яна одобларидан: таҳорат вақтида дунё сўзларини сўзламаслик ва таҳоратдаги ишларни ўз нафсидан устун қўймоқ ва авратини очиқ ҳолда қолдирмаслик ва истинжо қилган жойларини артган сочиқ билан бошқа аъзоларини артмаслиги ва намоз вақти кирмасдан аввал унга (таҳорат қилиб) тайёрланиб турмоқ.
Ва яна одобларидан: таҳоратдан бўшаганидан сўнг икки ракат намоз ўқимоқ,
Ва таҳорат уч хил бўлади:
1-Фарз қилинган таҳорат: намоз учун (бу намоз хоҳ фарз бўлсин, хоҳ нафл) ва жаноза учун ва тиловат саждаси учун;
2-Вожиб таҳорат: байтуллоҳни тавоф қилишдаги таҳорат;
3-Мустаҳаб таҳорат: ухлашдан олдин, ғийбат қилганидан, ёлғон гапирганидан ва бемаъни шеър ўқигандан кейин ва қаҳқаҳа отиб кулганидан кейин ва таҳорат устига таҳорат қилиш ва ўликни ювгандан сўнг таҳорат қилиш мустаҳабдир.
Изоҳ: мустаҳаб бўлган таҳоратнинг турлари кўп. Бу китобда келмаган, лекин бошқа уламолар мустаҳаб деган таҳорат турлари қуйидагилар:
- уйқудан уйғонганида;
- доим таҳоратли юриш учун таҳорат қилиш;
- ҳар бир намоздан олдин;
- Аллоҳни зикр қилишдан олдин;
- Аллоҳга дуо қилишдан олдин;
- жунуб кишининг ғуслдан олдин таҳорат қилиши(баъзилар буни суннат дедилар);
- жунуб киши таом ейиш, ичимлик ичиш ёки ухлашдан олдин таҳорат қилиши;
- жунуб кишининг аёли билан қайта қўшилишидан олдин таҳорат қилиши;
- ғазабланган вақтда таҳорат қилиш;
- Қуръон ўқиш, ҳадис ривоят қилиш ёки шаръий илм олиш учун;
- азон ва такбир айтиш ёки хутба ўқиш учун;
- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилиш учун;
- Арафотда туриш учун;
- Сафо ва марва орасини саъй қилиш учун;

ТЎРТИНЧИ ФАСЛ
МАСҲ ТЎҒРИСИДА

Битта ёки иккита панжа билан тортилган масҳ жоиз эмас. Учта панжа билан тортилган масҳ жоиздир. Ва агар бош бармоқ ва ўрта бармоқ билан ўртасини очган ҳолда масҳ тортса,жоиздир. Ва агар учта бармоғини (масҳ тортиш учун)бошига ёки маҳсисига қўйса-ю, уни тортиб қўймаса жоиз эмас ва Муҳаммад наздларида жоиздир.
Ва Таҳовийни шарҳларида ва “Асл”дан айтадилар, учта панжасини очган ҳолда дедилар, қўйилган ҳолда ёки тортилган ҳолда деб зикр қилмадилар.
Ва Иброҳим ибн Рустам (Имом Муҳаммаднинг энг яқин шогирларидан бири) Имом Муҳаммаддан қилган ривоятда, агар тортмасдан босиб қўйилган ҳолатда ҳам жоиз дедилар ва шунингдек, Ҳишомнинг Абу Ҳанийфа ва Абу Юсуфдан қилган ривоятида ҳам шундай.
Зуфарнинг ихтилофларида Абу Ҳанийфа ва Абу Юсуфдан қилинган ривоятда жоиз эмас дедилар. Жоиз бўлишлиги қўлини учта панжаси билан бошини учдан бири ёки тўртдан бирига масҳ тортишлик билан бўлади.
Ва агар битта ёки иккита панжаси билан бошини тўртдан бирига масҳ тортса, уч имом наздларида жоиз эмас. Ва аммо битта панжаси билан масҳ тортса, ҳар масҳ тортганда панжасини сув билан қайта ювиб сўнг яна масҳ тортса жоиздир.
Ва агар битта панжасини тўрт томони билан масҳ торса, саҳиҳ сўзга кўра жоиз эмас. Ва хоҳ сув оқиб турсин, хоҳ оқмасин панжасини учи билан (масҳ тортиш) жоиздир, мана шу саҳиҳ сўздир. Ва соқолидан сувни олиб бошига тортган масҳ жоиз эмас.
Ва агар кафтида намлик бўлса ва у билан масҳ тортса жоиздир, хоҳ уни идишдан олган бўлсин, хох икки қўлини ювгандан қолган кафтидаги намлик бўлсин. Мана шу саҳиҳдир. Лекин бошига масҳ тортгандан ёки маҳсисига масҳ тортгандан қолган намликнинг хилофида(яъни, ўша намлик билан масҳ тортса жоиз эмас).
Ва агар юзини боши билан қўшиб ювса, масҳ тортиш ўрнида жоиз бўлади.
Ва агар дўпписига ёки салласига масҳ торса, масҳ ўрнига жоиз бўлмайди ва шунингдек, хотин киши рўмолига масҳ торса жоиз эмас, лекин қўлидан сув томиб турганда масҳ торса ва бошига намлик етиб борса, шунда жоиздир. Ва хотин киши сочига масҳ тортади, шунингдек алавийлар ҳам.
Ювишда юзидан сувни оқизизишлик фарз қилинди.
Ва агар хотинни бошида бўёқ бўлса ва бўёқни устидан масҳ тортса, агар қўлидаги намликка бўёқ аралашиб, сувлик табиатидан мутлақ чиқиб кетса, масҳ жоиз эмас.
Ва агар эркакми, аёлми сочи узун бўлса, қулоғини остига масҳ торса, жоиз эмас.Ва агар устига масҳ тортса жоиздир.
Бизнинг наздимизда масҳ тортишдаги суннат бир маротаба сув билан масҳ тортишликдир ва уч бор қайта-қайта масҳ тормоқлик бидъатдир. Ва баъзилар зарари йўқ, дедилар. Ва бошни ҳаммасига масҳ тортмоқлик суннатдир.
Масҳ тортишни кайфияти - кафти ва панжаларини намлайди, ҳар икки кафтини учта панжасини бошининг олдига қўяди ва икки кўрсаткич ва бош бармоқларини қўймайди ва икки кафтини  бошидан кўтариб, бошини охиригача масҳ тортиб боради. Сўнг икки кафти билан бошини икки чаккасига масҳ тортади ва қулоғини устига  икки бош бармоғи билан ва қулоғини ичига икки кўрсаткич бармоғини ичи билан масҳ тортади. Ва битта намланган сув билан масҳ тортилган бўлади, мустаъмал бўлмайди
Бошга масҳ тортишни пешонадан бошламоқлиги бизнинг наздимизда масҳнинг суннатидандир.
Ва аммо икки қулоққа масҳ тормоқлик суннатдандир ва қулоққа масҳ тортишга янги сув олинмайди. Ва шундай қилса, яхшидир. Ва қулоққа тортилган масҳ бошга тортилган масҳни ўрнига ўтмайди. Ва бўйинга масҳ тортишлик саҳиҳ сўзга кўра одобдандир (баъзилар мустаҳаб дедилар) .
Ва аммо жабирага масҳ тортади, деган сўзга биноан бир киши, албатта у фарзми?- деб айтса.  Ҳаммасига масҳ тормоқлик фарздир ва у Абу Ҳанийфадан қилинган ривоятда. Ва у кишидан қилинган бошқа бир ривоятда, агар кўпроғига масҳ тортса, жоиз бўлади ва фатво ана шунгадир,
Ва агар масҳ тортишлик жабирага зарар етказадиган бўлса, тарк қилиш жоиздир.
Ва агар зарар қилмайдиган бўлса, Абу Ҳанийфа наздида жоиздир, икки имомга хилофан ва бу Абу Ҳанийфанинг сўзидир. Сўнг Абу Ҳанийфа икки имом сўзларига қайтганлар.
Имом Волид роҳимаҳуллоҳ нусхасида келадики, кишида жароҳати бўлса, агар ювса зарар қилишидан қўрқса, боғланган латтани устига масҳ тортади. Агар боғланган латта тушиб кетса, бошқа латта билан боғлайди ва масҳни қайта тортса яхшидир ва масҳни қайтармаса ҳам жоиздир.
Жабирага вақт белгилаб қўйилмади. Таҳорат устига боғласин, хоҳ таҳоратсиз боғласин, бунинг фарқи йўқ.
Панжасида йиринглаган жароҳати бор киши, бас, панжасига  дорини киргизса ёки малҳам дори суртса ва малҳам йиринглаган жойга бориб етса ва таҳорат қилса ва малҳамнинг устига масҳ тортса, тортган масҳи жоиздир,ҳар вақтики  ҳаммасига масҳ тортилган бўлса шунда жоиздир ва шунга ўхшаш томиридан қон олдирганга ҳам ва фатво шунга. Иккита боғланганнинг ўртасидаги очиқ жойга сув етказмоқлик фарздир(Икки жабирани орасини ювиш асаҳ сўзга кўра масҳ тортиб қўйишлик билан кифоя қилади, агар ювса, чаққани кўчириб юборади.“Шарҳул Виқоя”).
Кишининг билагида жароҳатлар бўлса ва масҳни ирода қилиб сувли идишга қўлини тиқса, жоиз эмас ва сувни фасод қилади ва агар панжасида ёки кафтида жароҳатлар бўлса ва масҳни ирода қилиб қўлини сувли идишга тиқса, жоиздир, сувни фасод қилмайди (панжани заруратдан киргизади, билаКни киргизиш заруратдан бўлмайди).
Ва таҳоратда бошига масҳ тортмаса ва масҳни ирода қилиб, бошини сувли идишга тиқса, жоиздир. (Сув) нажосат бўлмайди.

ИККИ МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШЛИК МАСАЛАЛАРИ

Муқим киши маҳсига бир кеча кундуз масҳ тортади, мусофир уч кеча кундуз ва масҳ тортишнинг бошланиш муддати таҳорат синган вақтдан бошлабдир. Ва таҳорат қилишни вожиб қиладиган ҳар бир таҳоратни синдирувчи нарса масҳ тортишни вожиб қилади. Ғусл бундай эмас (Яъни, жунуб ғуслда оёқни ювмай, маҳсисига масҳ тортиб қўймайди, балки маҳсини ечиб, оёқларини ювади).
Маҳсини комил таҳорат билан кийган бўлса масҳ тортишлик жоиз бўлади. Ва агар (маҳсини) икки оёғини аввал ювиб кийган бўлса, сўнг таҳоратини синдирмасдан олдин қолган таҳоратини  тугатса, бизнинг наздимизда масҳ тортишлик жоиздир. Ва шунга ўхшаш таҳоратини қилса, охирида ўнг  оёғини ювса ва маҳсисини кийса, сўнг чап оёғини ювса, иккинчи маҳсисини кийса, сўнг таҳоратини синдирса(масҳ тортишлик жоиздир).
Жунуб киши агар ғусл қилса ва танасида озгина жой қолса ва маҳсисини кийса, сўнг  танасида қолган озгина жойни ювса, сўнг таҳоратини синдирса, маҳсисига масҳ тортади.
Ва бир маротаба масҳ тортади. Ва панжа томонидан соққа қараб тортади ва такроран масҳ тортишлик суннат эмас. Ва агар соқидан бошлаб масҳ торса, жоиздир лекин суннат тарк бўлади.
Ва агар кафтини қўйса ва юқорига тортса ёки панжаларини кафти билан қўйса ва қўлини тортса, ҳар иккиси ҳам яхшидир ва қўлини ҳаммаси билан масҳ тортса, ундан яхшидир ва агар учта панжаси билан масҳ тортса жоиздир. Булар бошга масҳ тортишдаги масалаларда ўтди.
Бунда масҳ тортишни миқдорида ихтилоф қилдилар. Қўлнинг уч панжаси миқдоридами ёки оёқни уч панжаси миқдоридами? Кархий айтдилар, оёқнинг панжа миқдорида ва Абу Бакр Розий айтдилар, қўлнинг панжаси  эътибор қилинган ва панжасининг учи билан соққа қараб масҳ тортади ва панжа ораларини озгина очиб олади.
Ва агар кафтини орқаси билан масҳ торса жоиздир. Ва панжасининг ички тарафи билан масҳ тортмоқлиги мустаҳабдир. Ва масҳ тортадиган жой оёқнинг устидир.
Шуниг учун “Зиёдот”да айтдилар: икки оёғидан бири кесилган киши ва ундан озгина жойи қолган бўлса ва маҳсини кийса, саҳиҳ сўз шуки, унга масҳ тортиш жоиз эмасдир.
Ва агар кесилган оёғидан уч панжа миқдорича қолган оёғига маҳси кийса, бунга ҳам жоиз эмас. Ва агар уч панжа миқдорда қолган бўлса, лекин масҳ тортадиган жойидан эмас, балки орқа томондан қолган бўлса, бу ҳам шунга ўхшаш. Агар оёғини устидан қолса жоиздир. Ва агар бировга икки махсимга масҳ тортиб қўй деб буюрса, масҳи жоиз.
Ва агар таълим учун ният қилса, таҳоратни ният қилмаса, сўнг таҳорат қилса ва масҳ тортса, масҳ торгани саҳиҳдир. Таҳоратдаги ниятнинг масаласига биноан (ҳанафий мазҳабида ният фарз эмас, суннатдир).
Ва агар таҳорат қилса ва маҳсига масҳ тортишни унутган бўлса, сўнг сувни босиб ўтса ва сув маҳсисини устига ва ичига кирса, у билан масҳ жоиз бўлади. Ва агар майса устида юрса ёки ёмғир ёғса ва маҳсисини усти нам бўлса, жоиз бўлади. Ва шудринг билан (масҳ жоиз бўлишига) машойихларимиз ихтилоф қилишган ва саҳиҳ сўз у билан ҳам жоиздир.
Ва агар хурмо суви билан таҳорат қилиб маҳсини кийган бўлса ёки таяммум билан кийган бўлса ва сувни топса ва маҳсини ечса, “Зиёдот”да айтдиларки, унда Абу Ҳанийфанинг сўзларига машойихларимизнинг ихтилофлари бор (Хурмо суви билан сув бор жойда таҳорат қилиш билиттифоқ жоиз эмас. Абу Юсуф наздларида сув йўқ жойда ҳам жоиз эмас. Имоми Муҳаммад наздларида хурмо суви билан таҳорат қилиб, сўнг таяммум ҳам қилади. Абу Ҳанифа наздларида сув бўлмаса, хурмо суви билан таҳорат жоиздир ,хилоф мана шу жойда, яъни хурмо суви билан таҳорат қилиб, махсини кийса, сўнг сувни топса, махсини ечиб, оёқнинг ўзини ювадими ёки таҳоратни бошидан қиладими? Наводир масалада келади, агар таяммум қилса ва маҳсини кийса ёки хурмодан сиқиб олинган сув билан таҳорат қилса ва маҳсини кийса ёки эшакдан қолган сув билан таҳорат қилса ва таяммум қилса ва маҳсини кийса, сўнг мутлақ ( яъни шак сув ёки хурмо суви эмас) сувни топса, маҳсини ечади. Чунки у сувлар билан қилинган таҳорат заруратдан эди ва сувни топилганлиги билан таҳорат кетади). Ва имом Муҳаммад наздларида у эшакнинг сарқитига ўхшашдир(яъни бу кишини наздларида хурмо суви билан таҳорат қилиб таяммум ҳам қилади).
Ва агар эшакдан қолган сув билан таҳорат қилса, сўнг таяммум қилса ёки таяммум қилмаса, ҳатто таҳоратини синдирса ва ўзи билан эшакдан қолган сув бўлса, таҳорат қилади ва таяммум ҳам қилади. Ва шунга ўхшаш истиҳоза қон кўрувчи хотин ҳам, яъни агар таҳорат қилса ва маҳсисини кийса, модомики намоз вақти чиқиб кетмаган бўлса, масҳ тортаверади ва агар вақт чиқиб кетса, маҳсисини ечади. Ва уч имом наздларида (фақат)оёғини ювади ва бу қачонки таҳорат қилаётганида ва маҳсини кияётганида қон оқаётган бўлса ёки иккисидан бирида бўлса. Ва аммо маҳсини кийган ва таҳорат қилганда қон тўхтаган бўлса, бир кеча кундуз муддатни комил қилгунча масҳ тортади. Сафарда бўлса уч кеча кундуз масҳ тортади.
Ва таҳорат қилишда аввал оёғини ювса ва иккита маҳсисини кийса, сўнг(қазои ҳожат қилмасдан факат кесак ёки сув билан) истинжо қилса, ундан сўнг таҳоратини тамомига етказса, (бу ҳолатда) агар суннатга мувофиқ истинжо қилган бўлса, кейин таҳоратини синдирса, масҳ тортади ва суннатга мувофиқ бўлмаса ҳам масҳ тортади. Бу “Зарин”  китобида келган.
Ва маҳсини ички томонига масҳ тортса-ю, ташқарисига тортмаса, бизнинг наздимизда жоиз эмас.
Ковушга масҳ тортмоқлик (шундайки), агар оёқ қадамини беркитса ва тўпиғи ва ҳамда оёқ қадамини устки томони кўринмаса, илло битта ёки иккита панжа миқдорича кўриниб турса, унга масҳ тормоқлик жоиздир.  Ва агар ундай бўлмаса, лекин оёқ қадами тери билан тўсилган бўлса ва у терини ковушга тикиб ёпиштириб қўйилган бўлса, унга масҳ тормоқлик жоиздир ва у тикилган терини бирон нарса ечиб юборса, масҳ жоиз эмас.
Ва агар латта билан оёғини қадамини беркитса, Самарқанд машойихлари (унга масҳ тортишни) жоиз санаганлар. Бухоро машойихлари жоиз санамадилар.
Ва аммо икки пайпоққа масҳ тортишлик, агар иккиси ҳам қаттиқ бўлса, ости теридан бўлса, унга масҳ тормоқ жоиздир. Ва юмшоқ ва ости теридан қилинмаган бўлса, жоиз эмас. Ва иккиси ҳам қаттиқ чармдан бўлса, лекин ости чарм бўлмаса, Абу Ҳанийфа наздларида жоиз эмас ва икки имом наздларида жоиздир.
Ва қаттиқлиги шундайки, соқига бирон бир нарса билан боғламасдан тик турса ва агар пайпоқнинг ичи тивитдан бўлса, имомларимиз наздларида жоиз эмас. Ва пайпоқ ипдан тўқилган бўлса ва юмшоқ бўлса, унга масҳ тортмоқлик жоиз эмас. Ва агар тик турадиган бўлса ва тўпиқни беркитиб турса ва қараганда кўринмаса, бу унинг хилофидир.
Ижмоъ қилдиларки, агар ости теридан бўлса ва ичи астарланган бўлса, унга масҳ тортиш жоиздир. Ва юпқа пахтадан бўлса унга масҳ тортишлик жоиз эмас ва жундан бўлса, саҳиҳ сўз, агар у қаттиқ бўлса, у билан бир фарсах (5544 метр) ёки бир неча фарсах юриш мумкин бўлса, юмшоқ пахтадан қилинган пайпоққа хилоф ўлароқ(унга масҳ тортиш жоиздир).
Ва оёқ қадамининг устки томонига яқин жойи йиртилган бўлса ва оёқ қадами ундан кўриниб турса ва ўша йиртилган жойни ип билан тикиб қўйса ёки кўриниб турган қадамини маҳкам ўраб қўйса, у йиртилмаган пайпоқдай. Ва агар айрим панжани беркитиб, айрим панжани беркитмаса, бу бир оёқ кийимига ўхшашдир. Агар у юмшоқ теридан бўлса, саҳиҳ сўз бунинг хилофида(юмшоқ пайпоқни зикр қилиб ўтдик).
Ва туркийларнинг кигиздан(жундан) қилинган маҳсисига масҳ тортишлик, саҳиҳ сўзга кўра жоиздир ва бизнинг наздимизда маҳсининг устидаги оёқ кийимига масҳ тортишлик жоиздир. Ва агар ўзи маҳсисиз кийилган бўлса, унга масҳ тортилмайди. Ва пайпоққа масҳ тортишлик жоиз эмас, ҳатто оёғини устки томони то панжасини учигача теридан бўлса. Яъни агар уни ости юпқа пахтадан бўлса масҳ тортилмайди ва агар қаттиқ чарм ёки теридан бўлса, жоиздир.
Ва маҳсини устига маҳси кийиш,  худди оёқ кийимига ўхшаш, масҳ тортиш жоиздир.
Ва ости чармли пайпоқнинг баёни: ёш болалар кийиб юрадиган, ости чармли қаттиқ пайпоқ ва ости дағал чармдир, унга масҳ тортмоқлик жоиздир.
Ва бизнинг наздимизда, маҳсини устидан кийилган оёқ кийимига масҳ тортмоқлик жоиз дейилди, аммо агар маҳсига масҳ тортилган бўлса, сўнг унга оёқ кийими кийилган бўлса, оёқ кийимига масҳ тормоқлик жоиз эмас ва шунингдек маҳсини таҳорат билан кийгандан сўнг, таҳоратини синдирса, сўнг устидан оёқ кийимини кийса, оёқ кийимига масҳ тортмоқлик жоиз эмас.
Ва агар маҳси устидан кийилган оёқ кийими уч панжа миқдорича катта бўлса ва ўша учи бўш жойга масҳ тортса, жоиз эмас, лекин маҳсини ўша бўш жойига олиб бориб устига масҳ торса, жоиздир. Ва агар маҳси кийган оёғи яна ортга қайтса, қайта масҳ тортади.
Ва агар оёқ кийимининг ичига қўлини тиқиб маҳсига масҳ торса жоиз эмас,
Ва агар маҳсини устидаги оёқ кийимига масҳ тортгандан сўнг, уни биттасини ечиб олса, ечиб олинган маҳсига масҳ тортади ва қолган иккинчи оёқ кийимига ҳам масҳ тортади ва баъзи “Асл” (зоҳир мазҳабда келган)ривоятда, қолган иккинчи оёқ кийимини ҳам ечиб, икки маҳсига масҳ тортади. Ва “Тажрид” китобида, оёқ кийимининг иккаласига тортилган масҳ синади, дедилар. Ва агар икки махсини устига масҳ тортилгандан сўнг икки маҳсидан бирини ечса, ҳар икки маҳсига тортилган масҳ синади.
Сўнг икки маҳсига масҳ тортишликнинг жоиз бўлишлиги учун иккисидаги йиртиқлар кўп бўлмаслиги керак. Агар оз бўлса масҳ тортишликни манъ қилмайди ва кўпининг миқдорини қўл панжаларининг учтасини миқдори дедилар ва “Зиёдот” даги келган ривоятда, оёқнинг учта кичик панжасининг миқдорича дейилган.
Ва агар маҳси қалин бўлса, ундан бирон бир нарса кўринмаса (яъни оёқ кўринмаса), унга масҳ тортишлик жоиздир. Ва агар юрганда кўринса ва оёқни ерга қўйганда кўринмаса, масҳ тортиш жоиз эмас.
Ва шунингдек оёқ панжаларидан учтаси кўринса, имом ас-Сарахсий саҳиҳ сўз масҳ тортиш жоиз эмас, дедилар. Ва имом Шамсул аимма ал-Ҳалавоний ҳар вақтики панжани остки қисми кўринмаса ва панжаларнинг учи кўриниб турса, маҳсига масҳ тортишликни манъ қилмайди, дедилар. Ва йиртиқлар маҳсини соқида бўлса масҳ тортишни манъ қилмайди ва маҳсини остида бўлса манъ қилади.
    Ва йиртиқлар панжалар томонидаги оёқ қадамининг устки томонида бўлса (масҳни) манъ қилади, шунингдек баъзи нусхаларда келишича, орқа томонида бўлса хам манъ қилади. Ва Шамсул аимма ва Хоҳарзоданинг нусхаларида, агар маҳсини орқа томондаги йиртиқ йиртилмагани (қисмидан)дан кўпроқ бўлса, унга масҳ тортишлик жоиз эмас ва агар оз бўлса жоиздир, дедилар.
   Ва имом Қозихоннинг “Жомиус-сағир”га ёзган шарҳларида, агар йиртиқ оёқнинг катта панжаси тарафида бўлса ва катта панжа ва унинг ёнидаги (панжа) кўриниб турса ва қолгани берк бўлса, масҳ тортиш жоиздир. Ҳақиқатда учта панжа эътиборга олинади ва Қудурий Ҳоким аш-Шаҳийддан қилган ривоятга кўра, катта панжани иккита панжага қиёсладилар.
Ва агар бир ё иккита панжаси кўринадиган қўнжи бор маҳсини кийса, унга масҳ тортишлик жоиздир. Ва битта маҳсидаги йиртиқларни жамланади, иккисида бор йиртиқ жамланмайди.
Ва икки маҳсида ва либосда нажосат бўлса ва унинг ҳар бирида бир дирҳамдан камроқ бўлса, жамланганда дирҳам миқдоридан кўпроқ бўлса, жамланади ва намознинг жоиз бўлишини манъ қилади ва шунингдек намоз ўқувчи либосининг бир неча жойида бўлса, жамланади.
Ва шунингдек намоз ўқувчининг ҳар икки оёғи остида дирҳам миқдоридан кам нажосат бўлса, агар жамланса, дирҳам миқдоридан зиёда бўладиган бўлса,жамланади ва намози жоиз бўлмайди.
Ва агар сажда қиладиган жойида дирҳам миқдоридан кам бўлса ва оёғи остида ҳам дирҳам миқдоридан кам бўлса, у нажосат хоҳ у жойнамозида бўлсин, хоҳ ерда оёғи остида бўлсин, хоҳ сажда қиладиган жойида бўлсин, жамланади.
Ва намоз ўқувчининг либосида дирҳам миқдоридан кам нажосат бўлса ва оёғи остидаги ерда ҳам дирҳам миқдоридан кам нажосат бўлса, агар жамланса дирҳам миқдоридан зиёда бўлса, уни жамланмайди.
Ва аврати очилиб кетадиган аёл агар намозни тик турган ҳолда ўқиса, либосининг икки этаги кўтарилиб кетиб, ҳар бир сонининг тўртдан биридан озроғи очилиб кетадиган бўлса, агар жамланса тўртдан бир миқдорга етадиган бўлса, жамланади. Намози бўзилмаслиги учун ўтириб ўқийди.
Ва қурбонлик қилинадиган ҳайвон қулоғидаги тешик жамланадими? (Бу масалада) машойихларимиз ихтилоф қилишган. Ва кўйлакнинг йиртиқ тешиги жамланади.
Ва “Зиёдот”да келади, кишининг икки оёғининг бирида жароҳати бўлса, уни ювишни иложи бўлмаса ва боғланган латтага масҳ торса ва иккинчи соғлом оёғини ювиб, унга маҳсини кийса ва таҳорати синса (янги таҳорат қилганида, фақат жабирага масҳ тортади, соғлом оёғига кийган битта маҳсисига) масҳ тормайди, чунки жабирага масҳ тортишлик, уни остини ювганга ўхшашдир. (лекин махсига масҳ тортишлик унинг остини ювиш ўрнида бўлмайди, демак ҳам жабирага ва ҳамда махсига масҳ тортса, ювган билан масҳ тортганни иккаласини жамлаган бўлади яъни)бадал билан мубаддални орасини жамлаган бўлади.
Ва Абу Ҳанийфадан қилинган ривоятга қиёсланади, масҳ тортишлик билан масҳни тарк қилса зарари йўқдир, жоиз бўлмоғлиги лозим бўлади.
(Бунинг тафсилоти мана бундай):
Бас, соғлом оёғига маҳсини кийса ва жабирага масҳ тортиб ва маҳсини жароҳатни устидан кийса, сўнг таҳорати синса, ҳар икки махсисига масҳ тортса жоиздир (яъни маҳсига масҳ тортишлик билан жабирага масҳ тортишни тарк қилди, зарари йўқ, жоизлиги лозим бўлади).
Ва комил таҳорат билан маҳсини кийса, сўнг унга масҳ торса, сўнг иккисидан бирига сув кириб тупиғигача етиб борса, (ва битта) оёғини ҳаммаси (ўша маҳсисига кирган сув билан) ювилса, иккинчи маҳсини ҳам ечиб ювмоқлиги вожиб бўлади ва тортган масҳини синдиради. Ва агар тупиққача етмаса, масҳ синмайди. Ва баъзилар айтдилар, бир оёқ аъзосининг кўпроғига етса, масҳни синдиради.
Ва масҳни синишида машойихларимиз ихтилоф қилганлар. Масҳ тортувчи маҳсисини ечилиб кетмоқлигидан эҳтиёт бўлмоқлиги зарур. Оёқ қадамини маҳсидан тортса, маҳсини соқигача етса, бизнинг наздимизда масҳ синади. Ва агар қадамини баъзиси ўз ўрнидан чиқса, Абу Ҳанийфадан қилинган ривоятда, агар оёғини орқа томонини маҳсининг орқа тарафига чиқарса ёки кўпроғини чиқарса, масҳ синади ва бу ривоятни Абу Юсуф келтирдилар. Ва бошқа бир ривоятда, оёғини устки томонидан уч панжа миқдорича чиқарса, тортилган масҳ синади. Ва Муҳаммадан қилинган ривоятда, агар масҳ тортилган жойда қадамининг устки томонидан уч панжа миқдорида қолса, тортилган масҳ синмайди.
Ва бир ривоятда агар оёқ қадами масҳ тортадиган ўрнидан қимирлагандан кейин юришнинг имкони бўлса, бунда масҳ тортишни манъ қилмайди.
Агар маҳсиси кенг бўлса ва оёғини кўтарганда қадами чиқиб кетадиган бўлса, ҳатто орқа товони чиқиб кетса, қайта оёғини қўйганда товони ўз ўрнига қайтиб келса, буни масҳга зарари йўқ (масҳи синмайди).
Имом Хоҳарзоданинг нусхаларида келади, агар маҳси оёқдан чиқса ва оёқ қадамининг кўпроғи орқа томонига чиқса, ҳатто уч панжа миқдорича қолса, қолган миқдорига масҳ тормоқлик жоиздир. Ва шунингдек чўлоқ киши оёғини учида юрса ва маҳсида уч панжа миқдорича қолса, қолганига масҳ тортишлик жоиздир, ундан оз миқдорда қолса, жоиз эмас.
    Ва масҳнинг муддати ўтса, шу вақтда таҳорати синмаган бўлса, у икки маҳсисини ечиб олиб, икки оёғини ювади, таҳоратни қайта қилмайди. Ва муқим киши масҳининг муддати комилликка етса(бир кеча кундузга), сўнг сафарга чиқса, маҳсисини ечиб, икки оёғини ювади. Аммо муқим киши маҳсини кийса,таҳоратини синдирмасдан аввал сафарга чиқса, ижмоъ билан сафарнинг муддатини камолига етказгунича масҳ тортади.
Ва агар таҳорат қилиб, икки маҳсини кийса, сўнг таҳорати синса, масҳ тортсин ёки тортмасин, бир кеча кундуз мукаммал бўлмасидан аввал сафарга чиқса, уч имомнинг наздларида мусофирнинг масҳи муддатича масҳ тортади.
Ва мусофир бир кеча ва кундуз ёки ундан кўпроқ масҳ тортгандан кейин, шаҳрига келса, маҳсини ечади ва оёғини ювади. Ва ана шу муқим бўлган вақтдаги муддати ўтиб кетган масҳи билан агар намоз ўқиган бўлса, ўқиган намозидан бошқа бирон бир намозини қайтариб ўқимайди. Ва бир кеча кундуз комил бўлмасдан шаҳрига келса, муқим кишини масҳ муддатича масҳ тортади.
Ва агар масҳ муддати тугаган бўлса, маҳсини ечганида совуқ сабаб оёғига зарар етадиган бўлса, совуқ қанча кунга чўзилиб кетса ҳам унинг учун масҳ тортмоқлиги жоиздир.
Агар намоз ичида маҳсини муддати тугаб қолса ва сув топилмайдиган бўлса, намозида давом этади.
Наводир масалада келади, агар таяммум қилса ва маҳсини кийса ёки хурмодан сиқиб олинган сув билан таҳорат қилса ва маҳсини кийса ёки эшакдан қолган сув билан таҳорат қилса ва таяммум қилса ва маҳсини кийса, сўнг мутлақ (яъни шак сув ёки хурмо суви эмас)сувни топса, маҳсини ечади. Чунки у сувлар билан қилинган таҳорат заруратдан эди ва сувни топилганлиги билан таҳорат кетади.

 БЕШИНЧИ ФАСЛ
ТАЯММУМ ҲАҚИДА

Сувни топишликнинг умиди бўлса, намознинг охирги вақтигача (таяммум қилмай) кутмоғи мустаҳабдир. Аммо сув топишни умиди бўлмаган жойда бўлса, таъхир қилинмайди (кечиктирилмайди). Ва агар кечиктирадиган бўлса, жуда кечга ўтказиб юбормаслиги керак, токи намознинг макруҳ вақтига бориб қолмасин. Ва агар сувни қидирмасдан аввал яшаб турган жойда,таяммум қилиб намоз ўқиса, жоиз эмас(яъни турган жойида сувни йўқотган бўлса уни қидириб кўриши керак) ва саҳрода бўлганда жоиздир. Ва шунингдек аввалги вақтида таяммум қилса ёки вақти кирмасидан олдин таяммум қилса,бизнинг наздимизда жоиздир. Ва ана шундан кейин агар намозга кирмасидан аввал сувни топса, таяммуми синади ва агар намозга кирганидан сўнг топса,намозни фасод қилади. Ийд ва жаноза намозини хилофида.
Сўнг гумони ғалаба қилиб сув шу яқин орада деб гумон қилса ёки биров унга сувнинг хабарини берса, сувни талаб қилишлик вожиб бўладими?  Бир ғалва ва шунинг мислича(ўртача камон ўқи масофаси, 184.80 метр) вожиб бўлади. Ва аммо сувни хабарини бермаса ёки гумонида ғолиблик бўлмаса, талаб қилишлик вожиб эмас. Ва Қудурийнинг шарҳида ёзадилар, мусофир киши агар сув топилишига ишонч ҳосил қилса ёки гумони охирги вақтида(сув топилиш ишончига) ғолиб келса, намозни аввалги вақтида таяммум қилади ва намозини ўқийди. Агар ўзи билан сувнинг ораси бир мил (1848 метр, ўртача ташланган 4000 қадам, ўртача тезликда пиёда юрилганда 30 дақиқада босиб ўтиладиган масофа) бўлса жоиздир. Ва агар ўзи билан сувни ораси бир милдан озроқ бўлса, лекин намоз вақтининг чиқиб кетишидан қўрқса ҳам таяммум қилмайди. Бунда мусофир ҳам муқим ҳам баробардир(таяммумни шартлари топилмаганлиги учун бунда мусофир бўлса ҳам сув бир милдан узоқ эмас). Ва таяммумни шарти ўзи билан сувнинг ораси бир мил ёки ундан кўпроқ бўлмоғидир.
Ва агар ўзи билан сувни ораси,бир мил ёки озроқ ёки кўпроқ эканлигини билса, лекин ўтин йиғишга чиқса, шу ҳолатда сувни топмаса, агар сувга борса, вақт чиқиб кетадиган бўлса, (намознинг) охирги вақтида таяммум қилади. Бу “Навозил”да келган.
Агар юкида сув бўлса, борлиги эсида бўлмаса, Абу Юсуф наздларида таяммуми жоиздир. Ва бошқа бир сўзларида таяммуми жоиз эмас, (бунда сувни) хоҳ ўзи қўйиб эсидан чиққан бўлсин, хоҳ ўзидан бошқа бир инсон қўйган бўлсин (фарқи йўқдир).Ва закотдаги қасд қилишлик шу масалага мувофиқ (яъни закотни фақир киши деб гумон қилиб берса, бас, унинг бой эканлиги маълум бўлса, Абу Ҳанийфа наздларида жоиздир)
Ва юкида либоси борлиги эсида йўқ, ялонғоч ҳолда намоз ўқиса, бунда машойихларимиз ихтилоф қилишган. Ва имом Муҳаммад жоиз бўлади, дедилар.
Ижмоъ қилдиларки, теридан бўлган сув идишини бўйнига илиб олган бўлса ёки орқасида бўлса ва идиш ичида сув бўлса (суви борлиги ёдидан кўтарилса), асл масалада таяммуми жоиз эмас.
Ва Имом Таҳовийнинг шарҳларида келади, агар сув эшак эгарининг орқасига осиб қўйилган бўлса, ўзи эшакни миниб олган бўлса ва эсида йўқ таяммум қилса, таяммуми жоиздир. Ва агар эшакни олдида бўлса, жоиз эмас (чунки эшакнинг олдидаги сувни кўрмай қолишлиги мумкин эмас, лекин орқа томонида бўлса ёдидан чиқишлик эҳтимоли бор).
Ва агар у (ҳайвонларни) ҳайдаб борувчи бўлса, агар сув, юк ташувчи ҳайвонларнинг охирида бўлса, жоиз эмас ва агар олдиндаги ҳайвонда бўлса жоиздир(чунки ҳайдаб борувчи орқада юради).
Агар сув йўқолди деб гумон қилса ва таяммум қилиб намоз ўқиса, сўнг сув йўқолмаганлиги маълум бўлса, ижмоъ билан жоиз эмас(таяммуми жоиз эмас ва намозни  таяммумсиз ўқиган бўлади).
Ва бировнинг бўйнида қасамни каффорати бўлса ва унинг юкида таом бўлса ёки қул хизматкори бўлса, эсида йўқ рўза тутса, ижмо билан рўзаси дуруст эмас, дейдилар. Ва таяммум қилган киши таяммум қилгани эсида йўқ сув бор жойдан ўтса, таяммуми синади. Ва яна уловда ухлаб қолганида сув бор жойдан ўтса ёки уйғоқ бўлсаю сувдан ўтганини билмаса, таяммуми синади. Аммо сувни билса, лекин душмандан қўрқиб тушишликка имкони булмаса ёки ваҳший ҳайвондан қўрқса,таяммуми синмайди,бу Шамсул аимма ал-Ҳалавонийнинг нусхаларида лекин имом Таҳовийнинг шарҳларида, ҳар икки ҳолатда ҳам синади.
Абу Юсуфдан қилинган ривоятга кўра агар қудуқнинг ёнига чодир тикса ва қудуқни устини ўраб қўйилган бўлса,ва у ерда қудуқ борлигини билмаса,таяммум қилиб намоз ўқиса сўнг сув болигини билса,намозини қайта ўқиб олишини буюраман, дедилар (Бу кишининг наздларида, юкида сув бўлса, эсида йўқ таяммум қилиб намоз ўқиса жоиз ва бошқа бир сўзларида жоиз эмас. Ўзи қўйган бўлсин, хоҳ ўзи қўймаган бўлсин. Бу масала иккинчи сўзларига мувофиқ келади..“Фатавойи Ҳиндияда” келади: агар чодирини қудуқ бошига тикса ва қудуқ оғзи ўраб қўйилган бўлса, унда сув бор, лекин уни билмаса ёки анҳор лабига чодирини тиккан бўлса ва сув борлигини билмаса, таяммум қилса ва намоз ўқиса жоиздир. Абу Юсуфга хилофан) ва агар йўлда суви бор қудуқни топса ва у қудуқдан сув олишга имкони бўлмаса, ундан бошқа сув тополмаса, таяммум қилади. Агарда ўзи билан тоза белбоғи бўлса, таяммуми жоиз эмас. Ва агар ўзи билан таҳоратига етадиган сув бўлса, лекин йўлда ташналикдан қўрқса, таяммум қилади. Ва шунингдек, уловини чанқашидан қўрқса ҳам (таяммум қилади). Ва Шамсул аимма ал-Ҳалавонийнинг нусхаларида келади, таҳорат сувидан кўпроқ суви бор бўлсаю, лекин йўлда чанқаб қолишидан қўрқса, таяммум қилади.
Ва фатавода келадики, бир киши таҳорат қиламан деса, бошқа бир киши йўлда чанқоқликдан талофатга учраб қолишдан қўрқиб (ўша сув билан таҳорат қилишни) манъ қилса, таяммум қилади ва намозини ўқийди. Сўнг сув бор жойга келганда намозини қайта ўқиб олади.
Ва “Асл”да келади, агар шеригида сув бўлса, ўзида сув бўлмаса, сувни таҳоратига сўрайди. Ва “Тажрийд” китобида айтадилар, сўрашлик имом Абу Ҳанийфа наздларида вожиб эмас ва Абу Юсуф вожиб деб айтдилар. Агар сўраса ва шериги пулга бераман деса, сотиб олишга пули бўлмаса, ижмоъ билан таяммум қилади, дедилар. Ва агар пули бўлса, сотувчи ўша жойдаги сувнинг қийматига ёки ундан арзонроққа сотадиган бўлса, таяммум қилмайди. Сувни сотиб олади ва агар қимматроққа сотадиган бўлса, сотиб олмайди, таяммум қилиб намоз ўқийди. Қиммат сотиш деганда, сув нархи бир дирҳам (қадимги кумуш танга, 2.975 граммга тенг, тақрибан 3 грамм кумуш) бўлса, икки дирҳамга сотишни дейдилар,бу таҳоратдаги масала, аммо фақат ичиш учун қўйилган сув бўлса, таяммум қилиш мубоҳдир(агар мусофир ичиш учун тайёрлаб қўйилган сувни топса, унинг учун таяммум қилиш жоиздир.”Шарҳул виқоя”).
Ва баъзилар айдилар, таҳоратда (сувни) қиммат сотишлик, ярим дирҳам ва ғуслга бир дирҳам бўлса, сотиб олмасдан таяммум қилади.
Ва имом ас-Сарахсийнинг нусхаларида келади, агар сўрасаю бермаса ва таяммум қилиб намозини ўқиганидан сўнг берса, намози жоиз бўлади.
Ва агар шеригида челаги бўлса, ўзида бўлмаса, челакни сўрашлиги вожиб эмас. Агарда сўраса, шериги айтсаки, қараб тургин ҳайвонларимни суғориб бўлганимдан сўнг бераман деса, Имом Абу Ҳанийфанинг наздларида намозни охирги вақтигача қараб турмоғи мустаҳабдир. Агар намоз вақти чиқиб кетишидан қўрқса, таяммум қилиб намозини ўқийди(агар кутмасдан таяммум қилиб намоз ўқиса жоиздир ва шунингдек “Фатавойи Қозихон”да ҳам.”Фатавойи Ҳиндия”).
Ва икки имом наздларида ҳам қараб туради. Агар намозни вақти чиқиб кетадиган бўлса, таяммум қилади. Ва агар шеригида либоси бўлсаю, ўзида бўлмаса, сўраганида қараб тур, намозимни ўқиб бўлганимдан кейин бераман деса, бу масала ҳам шунга ўхшашдир(яъни охирги вақтигача қараб турмоғи мустаҳабдир, агар вақт чиқиб кетадиган бўлса, таяммум қилиб намозни ўқийди, қараб турмасдан яланғоч ўқиса, Абу Ҳанифа наздларида жоиздир.”Фатавой қозихон”).
Агар айтсаки ҳаж қилишинг учун молимдан олишингга рухсат бердим деса, унга ҳаж вожиб бўлмаслигига ижмоъ қилдилар. Сувда эса намознинг чиқиб кетадиган вақтигача қараб туришга ижмоъ қилдилар.
Ва ихтилоф қилингандаги ҳосил бўлган сўз шуки, сувдан бошқа нарсага қодир бўлгандаги масалада, бу мулкга собит бўлиш масаласида ижмоъ собит бўлганми? Имом Абу Ҳанийфа наздларида, собит бўлмаган ва икки имом наздларида собит бўлган. Бунинг ҳаммаси “Асл” китобида келган. Ва бу(сувга қодир бўлишдаги масаланинг)ҳаммаси намозга кирмасдан аввалдаги масаладир. Агар сафарда намозга таяммум билан киргандан сўнг бировда кўп сув борлигини кўрса, агар у сувни беради деб ўйласа, намоз ўқишни тўхтатади.  Ва агар бермайди деб ўйласа, намозини бузмай давом этади. Ва агар берадими ёки бермайдими, деб мушкулликка тушиб қолса, намозни бузади. Ва агар бермайди деб ўйласа намозни давом эттириб, сўнг сўрайди. Агарда берса, намозини қайтариб ўқийди.
Ва шунингдек агар ўша жойдаги сувнинг нархида сотадиган бўлса, унга қодир бўлса, ва унга сувни сотишдан бош торса,унинг намози мукаммал бўлди  Ва бермайман деганидан кейин яна сўраса, унга сувни берса, таяммуми синади. Лекин намози дуруст бўлади. Кейинги намозга таҳорат қилишлиги лозим бўлади.
“Зиёдот” ва “Разийн” китобларида келади, таяммум билан намоз ўқиётганида кишига яҳудий ёки насроний, сувни ол деса, намозини давом эттиради. Қачонки намоздан бўшаганидан сўнг, сўраса сувни берса,  намози бузилади,агар бермаса бузилмайди
Ва фатавода келади, таяммум қилувчи намозга киришганида,эшакдан қолган сувни кўрса ва намозини давом эттирса, намозидан бўшаганда, у сув билан таҳорат қилади ва намозини қайта ўқийди, таяммумини қайтармайди.

САҲРОЛАРДА ҚЎЙИЛГАН СУВЛАР ВА ҚУДУҚ ВА УНДАН БОШҚА СУВЛАР ҲАҚИДА

Ва мусофир киши таяммум қилиши жоиздир, лекин сув кўп бўлса, уни ичишга  ёки таҳорат қилишнинг ҳамма ҳолатлари учун қўйилган бўлса, таяммум қилиши жоиз эмас(мусофир киши фақат ичиш учун тайёрлаб қўйилган сувни топса, таяммум қилиши жоиздир, магар сув кўп бўлса, ичиш ва таҳоратга қўйилган бўлса, таяммум жоиз эмас.“Шарҳул виқоя”). Саҳрода яшовчи кишида зам-зам суви бўлса ва сув идишининг оғзини боғлаб қўйган бўлса, таяммум унга жоиз эмас. У ҳийла ишлатади. Зам-замни бировга ҳадя қилади, (намозини ўқиб бўлгандан) сўнг ундан қайтиб олади ёки унга гулдан олинган сув ёки заъфарон сувини қўшади токи сув таҳорат қилиш мумкин бўлмайдиган миқдорга келгунча қўшади(яъни сувга озгина зафарон қўшса, ранги сарғишранг бўлади ва таҳорат қиладиган табиатидан чиқади).
Жунуб киши ғусл қилса ва суви тўкилиб кетса ва баданига сув етмай қолса, у таяммум қилади ва намозини ўқийди. Шундан сўнг сувни топса, сув етмай қолган жойини ювади, таяммум қилмайди. Ва агар сув етмай қолган жойини ювмасдан илгари таяммумини синдирса, сўнгра сувни топса, сув ҳар иккисига етадиган бўлса, ҳар иккига сарфлайди. Ва агар ҳар иккисига ҳам етмайдиган бўлса, таҳоратсизлигига таяммум қилади ва жанобатидан қолган жойини камайтириш учун у сув билан ўша жойни ювади ва қолган жанобатига таяммум қилади. Ва агар иккисидан бирига етадиган бўлса, ўшанга сарфлайди. Ва агар фақат иккисидан бирига етадиган бўлса, жанобатидан қолган жойини ювади ва намозига таяммум қилади.
Агарда мусофир киши жунуб бўлса, фақат таҳоратига етадиган сув топса, бизнинг наздимизда таҳорат қилмайди, таяммум қилади. Шунингдек, таҳоратсиз киши таҳоратини баъзисига етадиган сув топса, бизнинг наздимизда таҳорат қилмасдан таяммум қилади ва шунингдек ҳақиқий нажосатни баъзисини ювишга сув топса ёки авратининг баъзисини беркитишга либос топса, лозим эмас.
Ва Имом Муҳаммаднинг намоз китобларида зикир қилинди, жунуб киши  фақат фаржини ювишга етадиган сув топса, таяммум қилади, фаржини ювмайди.
Ва “Асл китоби”да келишича, агар намозга таяммум билан кирса ва таҳоратини синдирса ва сувни топмаса таяммум қилиб намозини бино қилади.
Таяммум билан намоз ўқувчи агар эшакдан қолган сувни кўрса, у намозини бузмасдан давом эттиради. Тугатгандан сўнг эшакдан қолган сув билан таҳорат қилиб, қайта намозини ўқийди. Имом Абу Юсуф наздларида, намозида давом этади, лекин қайта ўқимайди.
Ва агар хурмодан сиқиб олинган сувни кўрса, Имом Муҳаммад наздларида намозида давом этиб, сўнг таҳорат қилиб, қайта ўқийди. Абу Юсуф наздларида намозни давом эттиради, қайта ўқимайди ва Имом Абу Ҳанийфа наздларида, намозни бузиб, хурмо суви билан таҳорат қилиб намозини қайта ўқийди.
Ва “Асл” китобида келади, мусофирда эшакдан қолган сув бўлса ва тоза суви ҳам бўлса, лекин қайси бири тоза сув эканлигини билмаса, Имом Муҳаммад айтадиларки, ҳар иккиси билан таҳорат қилади, таяммум қилмайди.
Ва “Воқиот” масалаларининг баъзи нусхаларида келади, агар эшакдан қолган сув билан таҳорат қилиб, намоз ўқиса, сўнг таяммум қилиб ўша намозини яна қайта ўқиса, бу масалада саҳиҳ сўз шуки, у намозини қайта ўқимайди(яъни аввал ўқиганида эшакдан қолган сув билан таҳорат қилиб ўқиди, сўнг таҳорати синмасдан илгари таяммум қилиб намоз ўқиди ва кейинги ўқиган намозида таҳорат ва таяммум иккиси жамъ бўлди ва намози жоиз бўлди).
Ва шунигдек, аввал таяммум билан намоз ўқиса, сўнг эшакдан қолган сув билан таҳорат қилиб ўша намозни ўқиса, қайта ўқимоғи лозим эмас.
Ва агар таяммум билан намоз ўқиса, сўнг эшакдан қолган сувни тўкиб ташласа, қайта таяммум қилади ва намозни ҳам қайта ўқийди, чунки эшакдан қолган сув пок бўлишининг эҳтимоли бор (пок сув турганда таяммум билан ўқилган намоз дуруст эмас).
Ва агар намоз ичида таҳорати синса ва таҳорат қилишга бориб,эшакдан қолган сувдан бошқа сувни топмаса, у билан таҳорат қилади ва таяммум ҳам қилади ва намозининг қолганини (келган жойидан)бино қилади, чунки у ҳар икковини қилишга муҳтождир.
Ва “Фатавойи Баққолий”да келади, мусофир киши жунуб бўлса ва намозга таяммум билан кирса, сўнг таяммуми синса ва таҳоратига етадиган миқдорда сув топса, бас, у таҳорат қилиб намозини (келган жойидан)бино қилади. Бу имом Муҳаммаднинг охирги сўзларидир ва Абу Ҳанийфадан қилинган ривоятдир
Ҳар вақтики таҳорат билан намоз ўқувчининг таҳорати синса ва таҳорат қилиш учун чиқиб сув топмаса, бас таяммум қилса, сўнг намоз ўқиш жойига қайтиб келаётганида сувни йўлда топса, таҳорат қилади ва намозни (келган жойидан)бино қилади. Ва агар қайтиб намоз ўқиган жойига келиб, сўнг сувни кўрса, таҳорат қилиб намозини бошидан бошлаб ўқимоқлиги мустаҳабдир.
Ва таяммум билан намоз ўқувчининг таяммуми намоз ичида синса ва таяммум қилиш учун чиқиб тоза тупроқ тополмаса, бас, (ундай киши) таяммум қилмади ва сувни топса, таҳорат қилади ва намозини (келган жойидан)бино қилади. Ва Ҳоким аш-Шаҳийд ”Мухтасар ал-кофий” китобида зикр қилдиларки, у таҳорат қилиб, намозини қайта ўқийди. Ва Исмоил аз-Зоҳид айтдиларки, мен Абу Юсуфдан бир ривоят топдим, у таҳорат қилиб намозини(келган жойидан) бино қилади дедилар ва бу у кишининг мазҳабларига қиёс қилинган ва у кишининг наздларида таҳорат қилувчи таяммум қилувчига иқтидо қилишлиги дурустдир. Ва шунингдек, у кишининг наздида таяммум устига таҳоратни бино қилишлиги дурустдир ва Ҳоким аш-Шаҳийд “Мухтасар ал-кофий”да зикр қилган сўз Имом Муҳаммаднинг сўзларига эҳтимол қилингандир.
Ва агар таҳорати йўқ кишида таҳоратига кифоя қиладиган суви бўлса ва либосида дирҳам миқдоридан кўп қон бўлса, ўша сув билан либосидаги қонни ювади ва таҳоратсизлигига таяммум қилади. Агар у сув билан таҳорат қилиб, нажосатли либоси билан намоз ўқиса, жоиздир. “Асл” китобида бундай қилса, гуноҳкор бўлади, дейилган.

БОШҚА БИР КЎРИНИШ

  Таяммум қилишнинг кўриниши ҳақида “Асл”да айтадиларки, икки қўлини турпоққа қўяди. Баъзи нусхаларда, ерга уради, яъни шиддат билан қўлини ерга қўяди ва мана шуниси аълороқдир. Сўнг Абу Юсуф наздларида қўлини икки бор пуфлайди ва Имом Муҳаммад наздларида, бир бор пуфлайди. Имом Муҳаммаддан қилинган ривоят турпоқ кам бўлгандаги ҳолатга ва Абу Юсуфдан қилинган ривоят эса турпоқнинг кўп бўлгандаги ҳолатига тааллуқлидир. Бир бор пуфлаши кифоя қилади ва икки бор пуфлашининг ҳам зарари йўқ.
Ва таяммум қилиш ерга икки зарба уришдир. Бир зарба юз учун ва бир зарба икки қўлини тирсагига масҳ тортиш учун. Ва икки қўли билан ерга зарб уради. Cўнг қўлини кўтариб, пуфлайди ва икки қўли билан юзига масҳ тортади. Сўнг яна бошқа бир зарба уради ва ўнг қўли билан чап қўлига масҳ тортади ва чап қўли билан ўнг қўлига масҳ тортади. Ва агар юзига ва икки тирсагига масҳ тортса ва кафтини орқасига масҳ тормаса, ҳаммасига масҳ тортишлик фарз деганларнинг сўзларига биноан, масҳ жоиз бўлмайди ва узугини ечмаслигининг иложи йўқ ва панжаларини хилол қилиши шарт ва хотинларнинг билак узугини ечмасликнинг иложи йўқ (яъни, ечиб таяммум қилади). Агар икки қошини остига ва икки кўзини устига масҳ тормаса, жоиз бўлмайди.
Ва Ҳасан ибн Зиёднинг Абу Ҳанийфадан қилган ривоятларида айтиладики, ҳамма жойига масҳ тортишлик фарз эмас. Ва агар кафтининг кўпроғига ва икки тирсагининг кўпроғига масҳ торса, жоиздир. Ва мана шу ривоятга кўра, узукни ечиши вожиб эмас ва панжаларини хилол қилиши ҳам вожиб эмас. Ва уч панжасидан ози билан масҳ тортса жоиз бўлмайди. Ва у (уч панжадан ози билан тортилган масҳ) масҳ бўлгани билан фарқи йўқ(жоиз эмас)/ Баёни юқорида ўтди.
Ва агар икки қўли тирсагидан кесилган одам таяммум қилса, у бизнинг наздимизда, кесилган жойига масҳ тортади. Агар таяммум қилишни ирода қилса, ерга юмалайди ва жасадининг ҳаммасини ерга ишқалайди. Агар турпоқ юзига ва икки тирсагига етса, жоиз. Ва агар юзига ва икки тирсагига етмаса, жоиз эмас.
Ва агар таяммумни икки тирсагидан бошласа ёки юзига масҳ тортгандан кейин бироз тўхтаса, тартиб ва пайдар-пай ювишнинг масаласига биноан таяммуми жоиздир. Бу таҳорат қилиш бобида ўтди.
Ва таяммумда ният қилмасликнинг иложи йўқ. Агар покланишни ният қилса ҳам жоиздир. Таҳоратга алоҳида ва жанобатга алоҳида ният қилиш шарт қилинмади. Ва баъзилар айтдилар, алоҳида-алоҳида ният қилади. Ва Имом Муҳаммаддан қилинган ривоятга кўра, жунуб киши агар таҳоратни ният қилиб, таяммум қилса, (таяммуми) жанобатдан ҳисобланиши жоиздир. Ва агар мутлақ намоз учун ният қилиб таяммум қилса ёки нафл учун ёки фарз учун ният қилса, ана шу таяммуми билан хоҳлаган намозини ўқиши жоиздир (фарзми, нафлми, фарқи йўқ). Ва шунингдек, агар жаноза учун ёки саждаи тиловат учун ният қилиб таяммум қилса ва у мусофир бўлса, ана шу таяммуми билан намозни адо қилмоқлиги жоиздир.
Ва агар Қуръонни қалбан ўқишлик учун ёки мусҳафдан ёки Қуръонни ушлаш учун ёки қабр зиёрати учун ёки ўликни дафн қилиш учун ёки азон ёки иқомат учун ёки масжидга кириш ёки чиқиш учун таяммум қилса ва ана шу таяммуми билан намоз ўқиса, уларнинг ҳаммалари, жоиз бўлмайди, дедилар. Шунингдек, агар салом бериш учун ёки жавоб қайтариш учун таяммум қилса ва кофир киши мусулмон бўлиш учун таяммум қилса ва исломга кирса, бу таяммуми билан Абу Ҳанийфа ва Имом Муҳаммад  наздларида намоз ўқиши жоиз эмас.
Ва агар бировга таълим беришни ирода қилиб таяммум қилса ва намозни ирода қилмаса, уч имом наздларида намоз ўқиши жоиз эмас.
Ва таҳоратсизликни кетказиш учун ва жанобат учун ва ҳайз учун таяммум қилиш жоиздир. Хотин кишининг таяммуми эркак кишининг таяммумига ўхшашдир.
Агар таяммум қилганидан сўнг жасадига дирҳам миқдоридан кўп нажосат тегса, уни бир латта ёки турпоқ билан артиб ташлайди, сўнг намоз ўқийди. Агар артиб ташламаса ҳам жоиздир.

ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗ БЎЛАДИГАН НАРСАЛАР ҲАҚИДА

Ва “Асл” китобида келади, Абу Ҳанийфа ва Имом Муҳаммад айтадилар, тупроққа ўхшаш ва қум, оҳак, ва зирниж (оқ тош қизил тош сариғ тош) гипс, тош, гувала, сурматош, қоратош, қизил лой ва сариқ лой, жигарранг лой ва деворга ва мурдорсанжга (кумушдан ажратиб олинган)ва шунга ўхшаш ер жинсидан бўлган жамики нарсалар билан таяммум қилса жоиздир. Абу Юсуф тупроқ ва қумдан бошқаси жоиз эмас дейдилар ва у кишидан келган бошқа бир ривоятда, фақат тупроқ билан жоиздир дедилар. Ва Имом Шофеъийнинг ҳам сўзлари шудир.
Ва бизнинг наздимизда, тупроқ экин экиладиган бўлсин, хоҳ экиладиган бўлмасин ва тошда чанги бўлсин, хоҳ бўлмасин, ювилган бўлсин, хоҳ ювилмаган бўлсин, майдаланган бўлсин, хоҳ майдаланмаган бўлсин, (унга таяммум қилиш) жоиздир. Ва Имом Муҳаммад айтдилар, тош майдаланган бўлса ва ёки чанги бўлса таяммум жоиздир, магар ундай бўлмаса, жоиз эмас.
Ва агар сув сепилган ерда намлиги қолган бўлса, таяммум жоиздир. Ва тоза лойга таяммум қилса жоиз эмас. Жоиз бўлиши учун лойга либосини ёки баданини суртади, сўнг қуригунча кутади ва унга таяммум қилади. Ва шундай бўлса ҳам лой билан таяммум қилса жоиз . Ва Кархий, лой билан ҳам жоиздир, деб айтдилар.
Ва ер жинси аралаш тилло ёки кумуш билан таяммум қилса Абу Ҳанийфа ва Имом Муҳаммад наздларида жоиз, аммо агар ер жинсидан ва шаклидан бўлмаган, тилло ёки кумуш ёки мис ёки қўрғошин ёки ун ёки ойнак ёки буғдой ёки арпалар (билан агар чанги бўлса жоиз) ёки унинг жинси ва шаклидан бўлган нарсалар билан (чанги бўлмаса ҳам)жоиз, агарда ер жинсларини эритиб ёки куйдириб ажратиб олган бўлса (тилло ва кумушга ўхшаш) билиттифоқ таяммум жоиз эмас. Ва забаржад билан таяммум жоиздир. Ва луьлу билан таяммум қилса жоиз эмас(чунки у сув ичида пайдо бўлади ер жинсидан эмас).
Ва агар силлиқ тошга ёки ювилган тошга таяммум қилса, Абу Ҳанийфа наздларида жоиз, Абу Юсуф наздларида жоиз эмас. Имом Муҳаммаддан иккита ривоят бор. Бир ривоятда, агар чанги бўлса жоиз ва бошқа бир ривоятда, мутлақ жоиздир дедилар.
Ва майдаланган тош ҳақида зикр қилиб ўтдик, (у билан таяммум қилиш) жоиздир. Ва пиширилган ғиштга Абу Ҳанийфа жоиз дедилар ва имом Муҳаммаддан икки ривоят бор ва Абу Юсуфнинг сўзлари рад қилингандир (чунки Абу Юсуф тупроқ ва қумдан бошқасига таяммум қилиш жоиз эмас, дейдилар).
Ва агар (сопол идиш ясаш учун) янги қилинган лой билан (таяммум қилишда) ихтилоф қилдилар. Магар у лойдан (олов билан пишириб)бирон идиш ясалган бўлса, жоиз эмас. (Агар тупроқнинг ўзидан олинган лой, ундан бирон идиш ясалмаган бўлса, чанги бўлмаса ҳам таяммум жоиз. Агар оловда пишириб, бирон идиш ясалган бўлса, чанги бўлмаса таяммум жоиз эмас.”Фатавойи қозихон”)
Ва агар кул билан таяммум қилса, жоиз эмас, деб ижмоъ қилдилар. Ва сув сизилиб чиқиб турувчи ерга таяммум қилиш тўғрисида ихтилоф бордир. Буни сопол идиш ясаш учун тайёрлаган лойда зикр қилиб ўтдик. Бундаги хилоф эса лой билан таяммум қилишдаги хилофдир.
Ва агар шўр тупроқ билан таяммум қилса, тупроқ аралашган бўлса, икки имом наздларида Абу Юсуфга хилоф ўлароқ жоиздир. Ва чинни табоққа таяммум қилса, агар табоқ сирти қалай ва шунга ўхшаш нарсалар билан бўялган бўлса, таяммум жоиз эмас ва агар бўялмасдан олдин таяммум қилса, жоиздир. Шунингдек чинни табоқни орқа томонига (таяммум қилиш)жоиздир. Агар кафти тўла тош билан таяммум қилса, икки имом наздларида жоиздир, Абу Юсуфдан икки хил ривоят бор.
Ва агар туз билан таяммум қилса, эриган бўлса, жоиз эмас. Ва тоғ жинсларидан бўлган тузга ихтилоф қилганлар. Агар устида чанги бўлса, жоиздир ва чанги бўлмаса, Абу Ҳанийфанинг наздларида жоиздир ва икки имом наздларида жоиз эмас. Асаҳ сўз у жоиздир. Шамсул аимма ал Ҳалавоний ўзларининг “Мустағний” номли китобларида, хоҳ эриган бўлсин, хоҳ тоғ жинсидан бўлган туз бўлсин, жоиз эмас, дедилар.

ТАЯММУМ ЖОИЗ БЎЛГАН НАРСАЛАРНИНГ ЯНА БИР НАВИ

Бир киши либосини қоқса ёки бир шолчани қоқса ва у киши тупроққа қодир бўла туриб, унинг чанги билан таяммум қилса, жоиздир. Абу Юсуф наздларида жоиз эмас. Ва агар тупроққа қодир бўлмаса, бил иттифоқ жоиздир. Агар унда чанги бўлмаса, ижмо қилдилар, жоиз эмаслилига.
Ва агар жунуб ёки ҳоиза (хайз кўрган аёл) бир макондан таяммум қилса, бири қўлини қўйган жойга иккинчиси қўйса, таяммуми жоиздир ва тупроқ мустаъмал бўлмайди. Балки юзи ва икки қўлига масҳ тортиб ишлатган тупроқ мустаъмал бўлади.
Ва нажосати бор маконда таяммум қилиш жоиз эмас. Агар нажосат асари кетиб унинг устида намоз ўқилса, жоиздир. Бунинг ҳаммаси “Асл” китобидан келган.
Агар шамол йўналишида турса ёки деворни бузса ва чанги юзи ва икки тирсагига етса, таяммумни ният қилиб, масҳ тортиб қўйса, жоиздир. Шунингдек, юзига тупроқни сепса, жоиз эмас. Агар таяммумни ният қилиб масҳ тортиб қўйса, Абу Ҳанийфа наздларида жоиздир. Ва бошини таяммум ниятида чанги бор жойга тиқса, жоиздир. Ва агар деворни бузса ва чанг кўтарилса, таяммумни ният қилиб бошини қимирлатса, жоиздир. Ва шарт бўлган нарса шуки, масҳ тортишдаги феълнинг топилишлигидадир.

ТАЯММУМНИ СИНИШЛИГИНИНГ БОШҚА БИР КЎРИНИШИ

Мусулмон киши таяммум қилса, сўнг - Аллоҳ сақласин - Исломдан юз ўгирса, сўнг яна Исломга қайтса, учала имом наздларида таяммуми синмайди.
Кимки (гумонида) таяммуми борлигига ишонч хосил қилса, унинг токи таяммуми синганига ишонч ҳосил қилмагунича таяммуми бордир.
Ва кимки (гумонида) таҳорати синганига ишонч ҳосил қилса, унинг токи таҳорати ёки таяммуми борлигига ишонч ҳосил қилмагунича таҳорати йўқдир..
Таяммум билан намоз ўқувчи агар намоз ичида сароб сувни кўриб, уни сув деб гумон қилса ва бир муддат унга қараб юрса, бироқ у сароб эканлиги маълум бўлса, унга намозни қайта ўқимоғи жоиздир, хоҳ намоз ўқиётган маконидан чиқсин, хоҳ чиқмасин, фарқи йўқдир. Ва бу масалалар ва унинг қўшимчалари намоз китобидаги “Намозни бузувчи нарсалар” фаслида ёзилган жойдан топасиз.
Таяммум билан намоз ўқувчи ташаҳҳуддан кейин салом бермасдан аввал сувни топса, Абу Ҳанийфанинг наздларида намози бузилади. Бу масалалар ва қўшимчалари, намоз китобидаги “Намозни нима амал бузади ва нима амал бузмайди” деган фаслда келади.
Киши қўлини таяммум қилиш учун ерга урса, сўнг уни масҳ тортмасдан аввал синдирса, бу тўғрисида машойихларимиз ихтилоф қилишган. Ва асаҳ сўз шуки, ўша зарба берган тупроқни ишлатмайди. Имом Шамсул аимма ас-Сарахсий ҳам шуни ихтиёр қилдилар. Бу худди таҳорат қилаётган вақтда орада таҳорат синадиган амал бўлгандагига ўхшаш. Ва воқиот масалаларининг баъзи нусхаларида ишлатса жоиз, деб зикр қилинди.
Сафарда таяммум билан намоз ўқувчи таҳорат аъзоларини бир маротабадан ювишга етарли миқдорда сувни топса, агар суннатга мувофиқ уч мартадан ювса сув етмайдиган бўлса, таяммуми синади. Ихтиёр қилинган сўз мана шудир.

ТАЯММУМ ҚИЛУВЧИЛАРНИНГ БЕШ ХИЛ КЎРИНИШИ

Мубоҳ қилинган сувни топсалар, у сув улардан бир кишига етадиган бўлса, ҳаммаларининг таяммумлари синади. Ва бир киши қўлида таяммум қилганлардан бир кишининг таҳоратига етадиган сув идиши билан келиб, мана бу сув билан хоҳлаганингиз таҳорат қилинг деса, ҳаммаларининг таяммумлари синади. Ва шунингдек айтсаки, бу сув сизлардан хоҳлаган бир кишига деса, ҳаммаларининг таяммуми синади.
Ва айтсаки, бу сув сизларга ёки сизларнинг ўрталарингиздаги сув деса ва уни ушлаб сукут сақласалар, ҳеч бирларининг таяммумлари синмайди ва ичларидан бирор бир кишига рухсат берсалар, ўша рухсат этилган кишининг таяммуми синади. Ва машойихларимиз айтадилар: бу икки имомнинг наздларида, аммо Абу Ҳанийфанинг сўзлари шуки (бундай ноаниқ ҳадя қилиб бериш), изн беришлик у кишининг наздларида ҳибани(эҳсонни) саҳиҳлигини йўққа чиқаради, амал қилинмайди
“Зиёдот”даги масалада келадики, агар бир кишининг қўлидаги идишда бир кишига кифоя қилувчи сув бўлса ва қавм таяммум билан бир ракат намоз ўқиган бўлсалар ва айтсаки, бу сув қавмнинг ичидан фалончига деса, ўша кишининг таяммуми синади. Ва қавм намозларида давом этадилар. Қачонки намоздан бўшагандан сўнг сув кимга деб сўрасалар, агар имомга берса, имом сув билан таҳорат қилади ва намозни қайта ўқийди ва қавм ҳам (қайта таяммум қилмасдан)имом билан намозларини қайта ўқийдилар. Ва агар имомга ва қавмга бермаса, ҳамманинг намози комилдир.
Ва намозхонлардан бир гуруҳи таҳоратсизликдан таяммум қилсалар ва бир гуруҳи жанобатдан таяммум қилсалар ва имомлари таҳорат билан намоз ўқиятган бўлса ва бир киши келиб, бу идишдаги сув сизлардан хоҳлаганингизга деса ва сув ғусл қилишга етмайдиган бўлса, таҳоратсизликдан таяммум қилганларнинг таяммуми синади ва жанобатдан таяммум қилгувчиларнинг таяммуми жоиздир(сув ғусл қилишга етарли бўлмаганлиги учун синмайди). Ва агар имомлари таҳоратсизликдан таяммум қилган бўлса, ҳаммаларининг намозлари бузилади. Ва агар имомлари жанобатдан таяммум қилган бўлса, имом ва жанобатдан таяммум қилувчиларнинг намозлари жоиздир ва таҳоратсизликдан таяммум қилганларнинг намози бузилади. Ғуслга кифоя киладиган сув бўлса, ҳамманинг намози бузилади.
Имом таяммум билан бўлса ва орқадаги иқтидо қилувчилар,таҳорат билан намозни бошлаган бўлсалар, шунда имомнинг таяммуми синса ва таҳорат билан намозга кирган кишини ўз ўрнига тортиб имомликка халифа қилиб қўйса, сўнг аввалги имом  чиқиб сувни топса, имомнинг ўзини намози бузилади.
Ва агар биринчи имом таҳорат билан намозга кирган бўлса, сўнг ўз ўрнига таяммум билан намозга кирган кишини халифа қилиб қўйса ва халифа сувни топса, халифани намози ва аввалги имомнинг намози ва қавмнинг ҳаммасининг намози бузилади. Бу икки имомнинг (Абу Ҳанийфа ва Абу Юсуфнинг)мазҳаблари ва Имом Муҳаммаднинг мазҳабига тўғри келмайди, чунки у кишининг наздларида таҳорат қилгувчининг таяммум қилгувчига иқтидоси жоиз эмас. Ва “Қудурий”нинг шарҳларида келади,Абу Ҳанийфанинг наздларида бузилади, чунки аввалги имомнинг таҳорати кейинги, яъни  халифа бўлиб турган имомнинг таҳоратига мувофиқ юради ва Абу Юсуфнинг наздларида биринчи имомнинг таҳорати бузилмайди.
Ва агар таяммум қилувчи таҳорат қилувчиларга имом бўлса ва қавмнинг баъзиси сувни кўрса ва имом ва кейингилар сувни кўрмаса, ҳатто намозни тугатсалар, уччала имомнинг наздларида хоссатан сувни кўрган кишининг намози бузилади. Ва шунингдек, бир киши қавмнинг пешин намозига имом бўлса ва бомдодни ўқимаган бўлса ва имом буни билмаса, яъни эсидан чиқарган бўлса ва қавм билсалар, истеҳсонан Абу Ҳанийфанинг наздларида қавмнинг намози бўзилади
Ва агар имом ва қавм таяммум билан намозга кирсалар ва имомнинг орқасидаги баъзи кишилар сувни кўрса ёки сув бор жойни билсалар, имом эса билмаса, сувни кўрган ёки билганларнинг намози бузилади.
Жанобат учун таяммум қилса ва намоз ўқиса, тугатгандан сўнг таҳоратини синдирса ва ўзи билан таҳоратга етадиган миқдорда сув бўлса, кейинги намозга таҳорат қилади. Ва ана шу сув билан таҳорат қилса ва икки маҳсини кийса, сўнг сув бор жойдан ўтиб, жанобатига ғусл қилмасдан сув йўқ жойга борса, сўнг намоз вақти кирса, ўзи билан таҳоратига етадиган сув бўлса, бас у таяммум қилади(яъни сув бор жойдан ўтганлиги сабабли жанобатга қилган таяммуми синди ва жанобат учун қайта таяммум қилади), таҳорат қилмайди. Ва агар таяммум қилса, сўнг бошқа бир намозни вақти кирса ва унга таҳоратсизлик етса, бас ўша сув билан таҳорат қилади ва икки маҳсисини ечади ва ювади. Лекин бу таҳоратдан аввалги қилган таҳорати билан сувни олдидан ўтмаган бўлса, маҳсини ечмайди ва маҳсига масҳ тортади. Бунинг ҳаммаси “Асл” китобидан.

ТАЯММУМ ҚИЛИШНИНГ БОШҚА БИР КЎРИНИШИ

Асл китобида келади, жунуб, ҳоиза (хайз кўрувчи аёл) ва таҳоратсиз киши таяммумда баробардир. Касал учун шаҳарда бўлса ҳам таяммум қилмоғлиги жоиздир,ҳар ватики касаллиги сабабли, таҳорат қилиш ёки ғусл қилишга тоқати кўтармаса ёки сувни ишлатиш сабабли унинг соғлиғига зарар етишидан қўрқса ёки аъзоларидан бирон бир аъзосига талофат етишидан қўрқса ва агар зарар етишидан ёки талофат етишидан қўрқмаса, лекин касални зиёда бўлишидан қўрқса ёки тузалиши кечга сурилишидан қўрқса, бизнинг наздимизда таяммум қилиши жоиздир.
Ва агар сув зарар қилмаса, лекин уни ишлатишнинг имкони бўлмаса, бизнинг наздимизда таяммум қилиши жоиздир. Ва шунингдек агар кўрпасида нажосат бўлса ёки қибладан бошқа томонга юзланиб ётган бўлса, уни тоза кўрпага олиб қўювчи ёки қиблага юзини буриб қўювчи бўлмаса, унга қандай ҳолатда бўлса ҳам намозни ўқиши жоиздир ва агар унга сувни ишлатишга ёрдам берувчи бирор киши бўлса ва агар ёрдам берувчи ҳур бўлса ёки никоҳланган бўлса ёки бегона бўлса (ҳақ эвазига ёрдам қиладиган бўлса, ундан ёрдам сўрамайди), унга таяммум қилиш жоиздир, икки имом наздларида жоиз эмас.
Ва агар ёрдам берувчи қул бўлса, Абу Ҳанийфанинг сўзларида машойихларимиз ихтилоф қилишган. Айтилдики, агар ёрдам берувчи бекорга (ҳақ олмай) ёрдам берадиган бўлса, ҳаммаларининг наздларида таяммуми жоиз эмас. Ва бу масаланинг хилофида (яъни ёрдам берувчи ҳур ва ҳақ эвазига  ёрдам берадиган бўлса) агар қиблага қарашга қудрати етмаса ёки қиблага бурилишга қудрати етмаса ва у нажосатли кўрпада ётган бўлса, унга ёрдам берувчи ёки қиблага буриб қўювчи ҳур киши бўлса ва шунингдек кўзи ожиз кишини жумага етаклаб олиб борадиган кишини топса, унинг учун жума фарз эмас (ва ҳақ эвазига ёрдам берадиган бўлса, таҳорат қилдириб қўйишини сўраш ёки қиблага юзини буриб қўйишни сўраш жоиз эмас). Шунга биноанки, бировдан ёрдам сўрашлик, Абу Ҳанийфанинг наздларида икки имомга хилофан собит эмас.
Ва ҳур билан қулнинг ўртасидаги фарқ шуки, агар никоҳланган хотини касал бўлса эрига никоҳидагини таҳорат қилдириб қўйиши ёки аҳдлашмоғи вожиб эмас ва қул ёки жория бўлса, унга ёрдам қилмоқлиги вожибдир.
(Таҳоратда сувни қуйиб ёрдам беришда асло кароҳияти йўқдир ва агар ёрдамни ўзи сўраса ҳам ва агар ювиб қўйишни ёки масҳ тортиб қўйишда узрсиз ёрдам сўраса, макруҳдир ва “Татархония”да айтдилар, таҳорат амалларини ўзи қилмоғи одобдандир ва агар бировдан ёрдам сўраса,жоиздир. Таҳорат аъзоларини ўзидан бошқа ювмаслиги, балки ўзи ювганда, сув қуйиб қўйишга ёрдам сўраса жоиздир. “Раддул мухтор”. “Таҳорат китоби”. Дорул кутубул илмийя, Байрут)
Ва қилган таяммуми билан бизнинг наздимизда хоҳлаганича намозлардан ўқийверади, хоҳ вақт намозлари бўлсин, хоҳ қазо намозлари бўлсин ва нафл бўлсин, фарз бўлсин, модомики таяммуми синмаган бўлса ёки бирон бир иллат кетказмаган бўлса ёки сувни топмаган бўлса. Ва агар сувни топган бўлса ва сув билан таҳорат қилмаса (йўлда давом этса ёки топган сувини йўқотиб қўйса)ва намознинг вақти кирса ва бошқа сув топмаса, таяммумини қайта қилади(чунки сувни кўрганида таяммуми синганди).
Ўтириб қолган ногирон киши,кўзи ожизга ўхшашдир, унда хилоф бордир (кўзи ожизни жумага етаклаб олиб борувчи бўлса,жума унга фарз эмас шунингдек ногиронни турғазиб қўйувчи киши бўлса ўтириб ўқиса жоиз) шу саҳеҳдир.
Ва ногирон киши агар қиёмда туришга ожиз бўлса ва унга ёрдам берувчи бирон киши бўлса, ўтириб ўқиса жоиздир.
Ва агар инсонда чечак касали ёки жароҳатлари  бўлса, таҳоратда ва жунубликда кўпи эътиборга олинади. Жанобатда баданнинг кўпи эътиборга олинади. Таҳоратда таҳорат аъзосининг кўпи эътиборга олинади. Ва агар баданнинг кўпи жароҳатли бўлса ва соғлом жойи оз бўлса, таяммум қилади. Ва агар кўпи соғлом бўлса ва оз жойи жароҳатли бўлса, соғлом жойини ювади ва имкони бўлса ҳамда масҳ қилишлик зарар бермаса, жароҳатига масҳ тортади. Жароҳатга масҳ тортишнинг имкони бўлмаса, боғланган латтанинг устига масҳ тортади ёки латтани жароҳатнинг устига қўйиб масҳ тортади.
Ювиш билан таяммумни жамламайди. Агар баданни ярми соғлом ва ярми жароҳатли бўлса, унда машойихларимиз ихтилоф қилишган. Саҳиҳ сўз унга масҳ тортади, сувни ишлатмайди. Ва ози ва кўпини билишда машойихларимиз ихтилоф килишган. Машойихларимиздан аъзонинг ададини эътиборга олганлари, агар боши ва юзи ва икки қўли соғлом бўлса ва икки оёғи жароҳатли бўлса ювиш вожиб дедилар ва бунинг акси бўлса, таяммум қилади дедилар. Ва бошқа машойихларимиз, таҳорат аъзоларидан ҳар бир аъзодаги жароҳатнинг кўпини эътиборга олганлар, агар бир аъзонинг кўпроғи соғлом бўлса, ювиш вожиб бўлади, таяммум қилмайди ва агар бунинг акси бўлса, таяммум қилади, яъни кўпроғи жароҳатли бўлса, таяммум қилади, дедилар.
Ва саҳиҳ сўз, шаҳарда яшовчи агар ҳалок бўлишдан қўрқса, ижмо билан таяммум қилади, таҳорат қилмайди, дедилар. Ва жунуб киши агар ҳалок бўлишидан қўрқса, ғусл қилишдан қўрқмаса, Абу Ҳанийфа наздларида икки имомга хилофан таяммум қилишга рухсат берилади.
Жунуб бўлган мусофирга ҳалок бўлишдан қўрқса, ижмо билан таяммум қилади дедилар, ғусл қилмайди.
Таҳоратсиз киши ҳалок бўлишдан қўрқса, Абу Ҳанийфанинг сўзларида ихтилоф қилдилар. Саҳиҳ сўз унга таяммумга рухсат берилмади ва бизнинг диёримиздаги баъзи машойихларимиз роҳимаҳумуллоҳ айтдилар, шаҳарда яшовчига таҳоратда ҳам, жунубликда ҳам таяммумга рухсат берилмайди.
Қамоқхонадаги маҳбус киши агар тоза жойда бўлса, сув топилмаса шаҳардан ташқарида бўлса, Абу Ҳанийфа айтдиларки, таяммум билан намоз ўқийди. Ва агар шаҳарда бўлса, таяммум билан намоз ўқимайди дедилар. Сўнг бу сўздан қайтдилар ва намоз ўқийди, сўнг қайта ўқийди дедилар. Бу икки имомнинг сўзларидир.
Ва шаҳар ичидаги қамоқхонадаги маҳбус нажосатли жойда бўлса ва тоза тупроқ топмаса ва у ерда намоз ўқишга тоза жой бўлмаса, таҳорат қилишга сув бўлмаса, Абу Ҳанийфа намоз ўқимайди, балки сув ёки тупроқ топилгунча қараб туради дедилар ва Абу Юсуф намоз ўқувчига ўхшатиб имо-ишора билан намоз ўқийди, дедилар. Ва баъзилар айтдиларки, агар қуруқ жой бўлмаса, Абу Юсуфнинг сўзларига мувофиқ имо-ишора билан намоз ўқийди. Агар қуруқ жой бўлса, руку ва сажда билан намоз ўқийди. Ва имом Муҳаммад баъзи ривоятда Абу Ҳанийфа тарафида бўлдилар.
Ижмоъ қилдиларки, юриб турган ҳолатда намоз ўқимайди ва сувда сузиб кетаётган киши сувда сузиб турган ҳолда намоз ўқимайди ва қилич билан жанг қилаётган киши жанг қилаётганида намоз ўқимайди, гарчи намоз вақти чиқиб кетишидан қўрқса ҳам.
Ва бу бирон бир нарса билан ерни ёки деворни кавлашнинг имкони бўлмаса ва агар имкони бўлса, ижмо билан тоза тупроқни чиқариб намоз ўқийди.
Душман қўлидаги асрни,агар кофир таҳорат ва намоздан манъ қилса, имо–ишора билан намоз ўқийди. Чиққанидан сўнг намозини қайта ўқийди. Шунингдек, қўл остидаги қулига агар таҳорат қилсанг қамаб қўяман ёки қатл қиламан деса, таяммум билан намоз ўқийди, сўнг қамоқдагига ўхшаш намозини қайта ўқийди.
Ва аммо яланғоч киши ёки либосида нажосат бор киши нажосатни ювишга сув тополмаса, улар намозни ўқийдилар, тарк қилмайдилар ва намозларини қайтариб ўқимайдилар.
ТАЯММУМДА БОШҚА БИР КЎРИНИШ
Мутафрриқот масалалар.Агар кофир сув йўқ ҳолатда таяммум қилса, сўнг Исломга кирса, қилган таяммуми билан, Исломга киришни ният килсин хоҳ ният қилмасин, у таяммуми билан намоз ўқиши жоиз эмас.
Агар кофир таҳорат қилса ёки ғусл қилса, сўнг Исломга кирса, ана шу қилган ғусл ёки таҳорати билан намоз ўқийди.
Ва агар мусофир аёл ҳайзидан пок бўлса, сувни тополмасдан таяммум қилса ва эри у билан жимоъ қилса жоиз ва бу икки имомнинг наздларида, имом Муҳаммадга хилофан. Масаланинг исботи “Талоқ китоби”да келади. Ва мусофир киши сувнинг топилмаслигини билиб туриб жорияси билан жимоъ қилса(бунда ҳам хилоф).
            Изоҳ: Мусофира аёл агар ўн кундан оз муддатда ҳайзидан пок бўлса ва таяммум қилса ва ўша таяммуми билан намоз ўқиса, имомларимизнинг ҳаммалари наздларида, эри унга яқинлик килиши ҳалол. Намоз ўқимасдан олдин яқинлик қилиши ҳалол эмас. Буни “Асл”даги масалада зикр қилдилар ва бу тўғрисида машойихларимиз ихтилоф қилдилар. Имом Муҳаммад наздларида, дуруст ва икки имом наздларида дуруст эмас.”Фатавойи қозихон”   
            Ва сафардаги уч киши: бири жунуб киши, бири ҳайзидан пок бўлган хотин ва яна бири ўлик киши. Уларнинг битталарига кифоя қилгувчи сув бўлса, агар сув улардан бир кишиники бўлса, ўша одам сувни ишлатишга ҳақли. Ва агар сув ҳаммалари учун бўлса, бирорталари ҳам ғусл қилишлари лозим эмас. Ва агар сув мубоҳ қилинган сув бўлса, жунуб киши сувни ишлатишга ҳақли, хотин киши таяммум қилади ва ўликни ҳам таяммум қилдирилади. Ва агар ҳайздан пок бўлган хотиннинг ўрнида таҳоратсиз киши бўлса, жунуб кишига сувни сарф қилинади.
Аммо жаноза намози учун таяммум қилиш шаҳардан ташқарида бўлса, сув бўлмаган вақтда, бунда мушкуллик йўқ(яъни сув бўлмаганлиги учун ҳеч ихтилофсиз таяммум қилади).
Ва агар шаҳарда бўлса, агар таҳорат қилса жаноза намозининг вақти ўтиб кетадиган бўлса, бизнинг наздимизда таяммумга рухсат берилган. Жуманинг хилофида(жумада вақт ўтиб кетса ҳам таяммумга рухсат йўқ, чунки унинг ўринбосари-пешин намози бор) ва бу жанозанинг валийсидан бошқа учун. Аммо валийси ёки валий (жанозани ўқишни)буюрган киши тўғрисидаги сўз эмас. Ва буларга(валий ва буюрганга) таяммум қилишга рухсат берилмаган (таҳорат қилиб келгунларигача кутиб турилади).
Ва “Асл” китоби ва “Фатавойи ас-суғро” китобида келади, хоҳ муқтадий бўлсин хоҳ имом бўлсин (таҳорати синиб қолса таяммум қилишида)фарқи йўқ(жаноза намозида имомнинг таҳорати синиб қолса, бировни халифа қилиб, ўзи таяммум қилиб иқтидо қилса жоиз, агар таҳорати синган имом таяммум қилиб, инсонларга имом бўлиб, намозни тамомига етказса, Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф наздларида ҳамманинг намози жоиздир ва Имом Муҳаммад ва Имом Зуфар наздларида, таҳорат билан жаноза намозини ўқугувчиларнинг намози бузилади ва таяммум билан ўқугувчиларнинг намози жоиздир.”Фатавойи Қозихон”).
Ва Ҳасаннинг ривоятида, имомга жоиз эмас,дедилар. Ва Содруш-шаҳийд ўшани оламиз дедилар. Ва агар Зоҳир-мазҳабда бўлса, имом билан муқтадийнинг ўртасида фарқ йўқ дедилар,ва агарда бошқа бир жанозани келтирилса(аввалги жанозани таяммум билан ўқиган бўлса) агар таҳорат қилишга қулай фурсат топса, қайта таҳорат қилиб олади, бу Абу Юсуфнинг сўзлари ва имом Муҳаммаднинг сўзларида аввалги таяммуми билан намоз ўқимайди(яъни, имом фурсат топиши шарт эмас, таҳорат қилади, одамлар кутиб туради).
Изоҳ: Агар таяммум билан жаноза намозини ўқиса ва таҳорат қилишга қодир бўлмасдан илгари бошқа бир жанозани келтирсалар, ана шу таяммуми билан кейинги жанозани ҳам ўқиши жоиз. Худди фарз намозига таяммум қилиб ўқиса, сўнг ана шу таяммуми билан бошқа бир фарз намозини ўқигани жоиз бўлганидек.”Фатавойи Қозихон”
Ва аммо ийд намозида агар саҳрода намозни бошламасидан олдин таҳорати синса, намозга етиб олишга умиди етса, унга таяммум қилиш рухсат берилмаган ва агар намозга етишга умиди бўлмаса, таяммум қилишга рухсат берилган.
Ва агар намозга киришгандан кейин таҳорати синса, агар таҳорат қилса қуёш заволга кетишидан қўрқса, ижмо билан таяммум қилиш жоиздир. Ва агар қўрқмаса ва намозга етиб олишга умид қилса, унга таяммум қилиши жоиз эмас. Ва агар таяммум билан намозга киришган бўлса(таяммуми синса)агар намозга етиш умиди бўлмаса, ижмо билан таяммум қилишга рухсат берилган. Ва агар таҳорат билан намозга киришган бўлса, Абу Ҳанийфанинг наздларида таяммум қилади ва намозни бино қилади. Ва икки имомнинг наздларида, таяммум қилмайди, таҳорат қилади. Айтилиндики, бу Кўфадаги намозгоҳлардаги масала, аммо бизнинг диёрларимизда намозгоҳларнинг атрофида сув топилади, шунинг учун намозни бошлашда ҳам, орасида қайта бино қилишда ҳам, таяммум қилмайди. Ва аммо сафарда бўлганлиги учун саждайи тиловат қилиш учун таяммум қилиш жоиздир ва шаҳарда бўлса жоиз эмас.

ОЛТИНЧИ ФАСЛ
ЛИБОС, ЁҒ ВА ШУНГА ЎХШАШ НАРСАЛАРНИ ПОКЛАШ ТЎҒРИСИДА

Агар кийимнинг бирон жойига нажосат тегса ва теккан жойини ёдидан чиқарган бўлса, кийимнинг бирон жойини қасд қилмасдан ювса, бунда ихтиёр қилинган сўз шуки, кийим пок деб ҳукм қилинади. Ва Қозий имом нусхаларида шундай келади, агар ўша кийим билан бир неча намозни ўқиса, сўнг нажосат кийимнинг бошқа тарафида эканлиги маълум бўлса, унга ўқиган намозларини қайтариб ўқишлиги вожиб бўлади.
Ва нажосатли кийимни ювишнинг тартиби шундай. Нажосат икки хилдир: қонга ўхшаш кўринувчи нажосат ва пешобга ўхшаш кўринмайдиган нажосат. Кўринмайдиган нажосатни ювишда мана шунча миқдордаги вақтда ювади, дейилмаган. Уни ювишлик қалби таскин топгуничадир. Ва агар кўринадиган нажосат бўлса, нажосатни ўзини кетказишлик билан пок бўлади. Агар унда нажосатни асари қолса,у кетмаса, нажосат асари қолишининг зарари йўқ. Ва имом ас-Сарахсий, нажосатни ўзини кетказишлик билан унинг асари қолишлиги мутлақ зарар қилмайди, дедилар.
Ва агар нажосат бир маротаба ювишда кетса, поклик сифати собит бўлади ва фақиҳ Абу Жаъфардан қилинган ривоятда, нажосатни ўзини кетказгандан кейин бир ёки икки маротаба ювади дедилар, лекин бу зоҳир ривоятларга хилофдир. Бундай ювиш либоснинг устига сувни қуйганда ёки оқаётган сувда ювгандаги сўз(га тегишлидир). Агар уни тоғарада ювса, уч бор ювади ва ҳар ювганда либосни сиқса, пок бўлади. Ва қиёс қилиндики, агар устидан сув қуйилмаса, ўнта тоғорада ювса ҳам пок бўлмайди. Ва Абу Юсуф истеҳсонан учинчи тоғорадан чиқарган пайтда либос пок бўлади, дедилар ва аъзога қиёсан пок бўлади, деб олдилар. Ва Имом Муҳаммад иккисини ҳам истеҳсонан пок деб санадилар.
Ва либосни сиқишнинг чегараси шуки, либосда томчилар қолмаслиги керак. Агар нажосатли либосни сиқса, сўнг ундан бир қатра сув томиб бирон бир нарсага тегса(масалан қўлига, қўли ҳам либос ҳам ундаги намлик ҳам нажасдир), бас учинчи маротаба  қаттиқ сиққанда, ҳатто шундай ҳолатга келсаки, агар либосни яна сиқса, ундан сув оқмаса, қўли ҳам, либоси ҳам, либосда қолган намлик ҳам покдир. Агар уни сиқса, ундан сув оқиб тушса, қўл ҳам, қолган намлик ҳам нажасдир.
Ва Абулқосим ас-Сиғорийнинг наздларида, агар либосни уч бор ювса ва бир маротаба сиқса, пок бўлади. Ва шунга ўхшаш ривоят қилинди Абу Юсуфдан зоҳир мазҳабда(мазҳабимиздаги биринчи табақотдаги масала номи) Ва ҳар ювганда сиқишликни шарт қилинди. Бунинг ҳаммаси либосни сув билан ювгандаги сўзлар.
Ва агар сувдан бошқа сирка ёки гуллардан олинган сув каби суюқлик билан ювса, Абу Ҳанийфа ва Абу Юсуф наздларида жоиз. Имом Муҳаммад наздларида жоиз эмас. Ва “Назм”да айтадиларки, мева қиёми ва шўрва суви ва сут ва ёғга ўхшаш суюқлик билан нажосатни ювишда ҳам хилоф бор(яъни имом Муҳаммад жоиз эмас дедилар). Ва “Назм”да имом Муҳаммаддан дедилар, Имом Муҳаммаднинг наздида демадилар. Ва баданга ва бирон аъзога теккан нажосатни сувдан бошқа суюқлик билан ювишлик жоиз эмас ва Абу Юсуфнинг наздларида жоиздир
Қўнжини астари юмшоқ латтадан бўлган маҳсига тешикларидан нажосатли сув кирса ва маҳсини ювса ва қўл билан ишқаласа, сўнг уч бор сувни тўлдириб, тўкиб ташласа(худди маҳсини сиқиб ювганга ўхшайди). Агар ундай қилмаса(яъни сувни тўкиб ташламаса), юмшоқ латтадан бўлган маҳсини сиқиб ювганнинг кўринишига эга бўлмайди.  Маҳсини пок бўлиши сувни оқизишлик билан бўлади.
Нажосатли бисотни масаласига этибор қилмайсизми агар оқар сувга бир кеча ташлаб қўйса, пок бўлади. Ва терисига ип билан кашта қилиб тикилган, ташқари томонини ҳаммаси ип билан кашталанган Хуросонча маҳсининг остига нажосат тегса, уни уч бор ювилади. Ҳар бир ювганда қуритилади. Ва баъзилар айтадилар: бир бор ювади ва қатраси тўхтагунча тарк қилинади, сўнг иккинчи бор, учинчи бор худди шундай қилиб ювади. Бу саҳиҳдир ва аввалгиси эҳтиётлироқдир.
Пишган ғиштга нажосот текса ва у нажосатни шимиб олса, агар ғишт эски бўлса, бир мартада уч маротаба ювса кифоя қилади. Ва агар янги бўлса, уч бор ювиб, ҳар ювганда қуритади. Қуритишнинг чегараси унда намликнинг асари қолмаслигидир.
Ва кўза идиши агар унда ароқ бўлса, уни пок бўлиши уч бор сувни тўлдиради,агар кўза янги бўлса ҳар тўлдирганда бир оз миқдорда туради. Бу Абу Юсуфнинг наздида. Ва имом Муҳаммад наздларида, умуман пок бўлмайди.
Бўйрадан қилинган шолчага нажосат текса, агар нажосат қуруқ бўлса, унинг туси ўзгаргунча ишқалаб, уни кеткизилади. Агар нажосат ҳўл бўлса, қалбида нажосат кетти дегунча,устидан сувни қуяди.
Ва агар нажосат янги бўлса, уч бор ювиб, ҳар ювганда қуритилади. Бу Абу Юсуфнинг наздларида.  Ва Имом Муҳаммаднинг наздларида(бўйрадан қилинган шолчадан) оёқ кийимига (боғич) ип қилган бўлса, ишқамаса пок бўлмайди.
Ва қамишдан бўлган бўйрани уч бор ювса шубҳасиз пок бўлади. Бу “Воқиот”нинг баъзи нусхаларида зикр қилинган.
Баздавийнинг ҳаммом масалаларида зикр қилдиларки, агар буйра қилинадиган қамишни буйра қилмасдан олдин нажосатли сувга ташланса, Имом Муҳаммад наздларида умуман пок бўлмайди. Ҳаттоки у буйра қилиб ясалган шолчадан оёқ кийимига боғич қилиб ип олинса ҳам нажас бўлиб тураверади(Имом Муҳаммад сиқиб бўлмайдиган нарсалар умуман пок бўлмайди дейдилар) ва Абу Юсуфнинг наздларида, уч бор ювади ва ҳар ювганда сиқади ёки ҳар ювганда қуритади ва пок бўлади.  Ва омматан машойихларимиз шундай деган.
Изоҳ: Шолча ва бўйра ясайдиган қамишсимон ўсимликдан агар (уни мато қилмасдан) олдин нажосатли сувга ташласа, Имом Муҳаммад сўзларига биноан (ювиш билан) умуман пок бўлмайди. Ҳаттоки ундан оёқ кимига боғич ип қилиб олинган бўлса ҳам. Ва Абу Юсуф ва омматан машойихларимиз уч бор ювади ва ҳар ювганда сиқади дедилар ёки ҳар ювганда уни қуритади. Бас шунда пок бўлади ва шунингдек, Имом Муҳаммад наздларида янги оёқ кийимига нажосатли сув текса ва нажосатни шимиб олса(ювиш билан), умуман пок бўлмайди. Абу Юсуф наздларида, уч бор сувни тўлдириб, қуйиб ташлайди ва ҳар қуйганида қуритади. Шунда пок бўлади. “Фатавойи Қозихон”).
Ва агар ерга нажосат тегса унга сувни қуяди, сўнг ишқаб ташлайди. Ва жун ёки латта билан артиб ташлайди. Уч бор қилса пок бўлади ва ундай қилмаса, унга кўп сув қуйса ҳатто нажосат кетгани билинса ва ҳиди ёки ранги топилмаса, сўнг шундай қолдирганда қуриса, пок бўлади. Ва ҳар қандай нажосатли ерда шундай қилади. Ва Таҳовийнинг шарҳларида айтадилар, бу қачонки ер юмшоқ бўлса, аммо қаттиқ бўлса ва қиялик ер бўлса, пастига чуқур ковланади ва ерга сув қуйилади ва ўша чуқурга сув тўпланса,бас ер пок бўлади. Сўнг у чуқурни кўмиб ташлайди. Ва агар ер қаттиқ ва текис бўлса, ювишнинг фойдаси йўқ, балки устки қисмини пастга ағдарилади.
           Сичқон агар идишга тушиб кетса ва унда ўлса, охирги қилинадиган иш шуки, уч бор ювиш билан тоза бўлади.
Ва агар идишга буғдойни биринчи марта солганда сичқон тушган бўлса ва сувни қуйса ва идишни оғзини бир кун очиқ қолдирса, сўнг сувни тўкиб ташласа, сўнг унга янгитдан сувни қуйса ва идишни оғзини боғлаб қўйса, вақтики идишнинг оғзини очганда ўлиб, титилиб кетган сичқонни кўрса ва уни аввалги мартада тушганини билса ва буғдой нажосатли сув билан ўзгарган бўлса, сув тўкиб ташланади. Буғдойни ювиш билан машғул бўлмайди. Агар уни экса яхши иш бўлади. Ва “Мажмаун навозил” да айтадилар, бу Имом Муҳаммаднинг сўзлари, аммо Абу Юсуфни қиёсларига биноан, уч бор ювиб, ҳар ювганда қуритишлик билан пок бўлади. Ва бунинг ҳаммасининг асли либос ва шунга ўхшаш нарсаларни уч бор ювишлик билан пок бўладиган нарсаларга қиёс қилинди. Ва Имом Муҳаммад наздларида ҳар бир сиқиб бўлмайдиган маҳси ва шунга ўхшаш нарсалар умуман пок бўлмайди ва Абу Юсуфнинг наздларида қуритиш,  сиқишликка ўхшатилган ва гўшт нажосат бўлса буни хилофида (яъни, имомларимиз бу ювишдаги масалада аксига хилоф қилишган, келгуси матнда ўқийсиз).
Сўнг Абу Юсуфнинг наздларида гўшт қандай ювилади? Агар гўшт қозонда бўлса, унга ароқ тўкилиб кетса, бас қозондаги нарсалар билан ароқ қайнаса, уч бор ювилади ва “Мунтақий”да буғдой унига, ароқни қуйса, ювишлик билан пок бўлмайди.
Бунда ҳийла қилиш йўқ ва шунингдек нон пиширишда ароқ билан хамир қилинса(ювиш билан) пок бўлмайди.
Хотин киши қозонда овқат пишираётган вақтда бир қуш учиб келиб, қозонга тушса ва ўша қозонда ўлса, ижмоъ билан шўрвани еб бўлмайди, дедилар. Аммо гўшт, сувда қайнаётганда нажосат тушса(ювишлик билан), еб бўлмайди ва агар қайнамаётган вақтда тушса(уч бор ювишлик билан)еб бўлади. Мусанниф айтдилар, “Разийн” китобида ҳам шундай ривоят қилинди, лекин бу Имом Муҳаммаднинг сўзларига қиёсандир(Имом Муҳаммад сиқиб бўлмайдиган нарса умуман пок бўлмайди деган эдилар, бу ердаги хилоф ювишлик билан пок бўлади дедилар). Аммо Абу Юсуфнинг сўзларига қиёс қилинганда, тоза сув билан гўштни уч бор қайнатилади, ҳар қайнатилганда янги сув билан қайнатилади ва пок бўлади. Шунингдек, қовурилган гўшт агар гўштнинг ичида қумалоқ бўлса, қовурилган пайтда гўштнинг баъзи жойларига тегса, тоза сув билан уч бор қайнатилади.
Эритилган ёғ агар нажосат бўлса, сувга ташлаб, сўнг сувни қуйиб ташланади. Шунда ёғ пок бўлади. Агар қотган ёғ бўлса, атрофини ўйиб олиб ташланади. Ва агар қотган ёғни сичқон нажосат қилган бўлса, сичқон мушукни олдига ташланали ва қолгани покдир. Ва агар суюқ ёғ бўлса, унга сичкон тушиб нажосат қилса, шам чироққа, тери ошлашга ўхшаш истеъмолдан бошқа нарсага фойдаланади. Ва агар терини нажосатли сув билан ошласа, тоза сув билан ювади ва пок бўлади ва тери шимиб олган нажосат афв қилингандир ва уни сотишлик жоиздир. Сотганда айбини айтиб сотади. Агар айбини айтмай сотса, Таҳовийнинг шарҳларида келадики, айби билан олиш сотиб олувчининг ихтиёридадир.
Ва “Мажмаун-навозил”да айтадиларки, агар бир бош узумни ит олса ва итнинг сўлаги узумга тегса, уч бор ювса покдир. Ва шунингдек, узумни қуригандан кейин  ит олган бўлса шундай қилинади.
Агар узумни сиқиб қиёми олинса ва (сиқаётган одамнинг) оёғи қонаса ва сиқиб олинган қиёмга қони оқиб тушса ва узум қиёми оқиб турган бўлганда қоннинг асари кўринмаса, нажосат бўлмайди. Оқар сувнинг ҳукмида зикр қилдик.

СУВДАН БОШҚА НАРСА БИЛАН ПОКЛАШНИНГ БОШҚА КЎРИНИШИ

Агар нажосатни ишқалаб ташласа жоиз эмас, фақат қуриган манийда жоиздир. Ва агар ҳўл бўлса, фақат ювиш билан пок бўлади ва у бизнинг наздимизда нажасдир. Ва агар баданга тегса фақат ювишлик билан пок бўлади ва агар либосга тегса, либос  астар-аврали бўлса, устки қисми ишқашлик билан пок бўлади ва пастки (ичкари) қисми фақат ювишлик билан пок бўлади, лекин бу маний чиқишидан олдин мазий чиқмаган бўлса, аммо аввал мазий чиқса, сўнг маний чиқса, либос ишқашлик билан пок бўлмайди. Ва хотин кишининг манийси тўғрисида айтилиндики, ишқашлик билан пок бўлмайди, чунки у пешобга ўхшаш суюқдир.
Ва аммо манийдан бошқа пешобга ўхшаш, ароққа ўхшаш суюқ нажосатлар хоҳ баданга теккан бўлсин, хоҳ либосга, хоҳ маҳсига теккан бўлсин, фақат сув билан пок бўлади.
Ва Абу Юсуфдан қилинган ривоятда, маҳсини тупроққа ташлаб унга суртса, пок бўлади, чунки уни шу маънога мужассамлаштирган(Абу Юсуфдан ривоят қилинди: у киши айтдилар, агар нажосатнинг устидан юрса, сўнг ерга маҳсисини ишқаласа, унда нажосат ҳиди ва асари қолмаса, сўнг у билан намоз ўқиса, намози жоиздир. Ва уни машаққат бўлган пайтда эътиборга олинади ва Шамсул аимма ас-Сарахсий айтдиларки, шуниси саҳиҳдир ва заруратда фатаво ана шунгадир. Ва имом Ҳалавонийнинг “Жомиус-сағийр”ларида ҳам шундай келган. Хуласотул фатаво ҳошиясидан).
Ва Қозий Имомга нисбат берилган “Воқиот”нинг баъзи нусхаларида келади, либос ёки баданга теккан нажосат дағал (қаттиқ) бўлса сув билан пок бўлади ва агар маҳсига молни ҳўл тезаги теккан бўлса, сув билан пок бўлади.
Ва Абу Юсуфдан ривоят қилинди: агар ерга муболаға билан суртса ва нажосатни айни ва ҳиди қолмаса, пок бўлади ва омма машойихларимиз ҳам шундай деган ва шу саҳиҳдир.
Ва агар қуруқ бўлса ва ерга ишқаса ва нажосатни асари кетса, бизнинг наздимизда Имом Муҳаммадга хилофан истеҳсонан (керакли, ажойиб, шариатга зид эмас деб, эътироф этиш) пок бўлади.
Қилич ва пичоқ агар нажосат текса, ерга ишқашлик билан пок бўлади. Ва агар пешоб текса, ювиш билан пок бўлади ва қон эса агар қўйни сўйса ва пичоқни жунига суртса ёки бирон-бир нарсага суртса, қонни асари кетса, покдир. Ва фатавода айтдилар, пичоқ билан қовунни сўйса ҳам пок бўлади.
Ва разияллоҳу анҳу айтдилар, Имом Волиднинг “Жомиус-сағийр”га ёзган шарҳларида у пок бўлмайди дедилар. Бас агар тили билан яласа ёки тупуги билан артса, пок бўлади ва шунингдек, ёш бола агар онасини кўкрагига қайт қилса, сўнг бир неча маротаба емса, пок бўлади. Ва бунинг асли, нажосатни сувдан бошқа тоза бўлган суюқликлар билан кетказишлик жоизлиги тўғрисида. Имом Муҳаммадга хилофан.
Ва мана шунга биноан, ароқни ичса, агар оғзидаги тупугини бир неча бор қайтариб ютса, оғзи пок бўлади. Ва агар ана шу нажосат либосида бўлса ҳам қайта-қайта тупуги билан яласа, либосни тупуги поклайди,оғзи ҳам пок бўлади ва шунингдек, мушук агар сичқонни еса, сўнг ўша заҳоти идишдан сувни ичса, нажосат қилади ва агар бироз вақт ўтгандан сўнг ичса, нажосат қилмайди.
Темирга нажосат тегса артмасдан ёки ювмасдан олдин оловга тиқса, пок бўлади, худди қон аралаш қўйнинг бошини куйдирганга ўхшаш. Нажосатли сув билан темирни артганни хилофида ва имом Муҳаммад наздларида ва Абу Юсуф наздларида, тоза сув билан уч бор ювади.
Хотин киши агар тандирни қиздирса, сўнг ҳўл бўлган нажосатли латта билан артса, тандирга нонни ёпиштирмасдан олдин сувни намлигини оловнинг ҳарорати йўқотиб юборса, нон нажосат бўлмайди ва агар йўқотмаса, нон нажосат бўлади.
Ерга нажосат тегса ва қуриса ва нажосат асари кетса, пок бўлади. Ва ҳовлида ерга ётқизилган ғиштни нажосатли сув нажосат қилса, сўнг қуриса ва нажосат асари кетса, пок бўлади. Ва ер нажосат бўлса, агар қуриса, пок бўлади, хоҳ ерда ўсимлик ўсуб турган бўлсин, хоҳ ўсмаган бўлсин, фарқи йўқ.
Ва нажосат дарахтга теккан бўлса, агар ёмғир суви тегса. пок бўлади ва агар ёмғир суви дарахтга тегмаса, дарахт тўғрисида ихтилоф қилишган. Агар ёмғир суви тегса, дарахт ва ердаги хашак тўғрисида ихтилоф қилишган. Ердан узилмаган бўлса, ихтиёр қилинган сўз, қуриши билан пок бўлади ва узилгандан сўнг фақат ювиш билан пок бўлади.
Ва нажосат теккан ердаги кўкариб турган ўсимликлар тўғрисида Шамсул аимма ал-Ҳалавонийдан нақл қилиндики, у покдир, чунки у ерга ёпишгандир.
Ва тошларнинг масаласи ернинг ҳукмидадир. Ерга ётқизилган ғиштнинг хилофида. Ва агар унга(ғиштга) сув тегса, икки ривоят бор. Ихтиёр қилинган сўз, нажосати қайтади (яъни, нажосат бўлади).
Маний агар либосда бўлса, ишқаласа ва унинг асари кетса ва унга сув тегса, бунда икки ривоят бор. Ва ихтиёр қилинган сўз, нажосатлилиги қайтмайди (яъни, нажасликдан чиқади).
 “Тажрийд” китобида келадики, агар либосга нажосатли сув тегса, шунингдек, маҳсига нажосатли сув тегса, ҳар вақтики қуриса, сўнг унга сув тегса ва шунингдек ер тўғрисида ҳам икки машҳур ривоят бор(қайта нажосат бўлиши ёки бўлмаслиги тўғрисида).
Киши бир катта идишга сиқилган шарбатни қуйса ва (шарбат) қаттиқ қайнаб, кўпиклаб отилса, сўнг тинса ва катта идишдан бир бошқа идишга олса, сўнг ароқ (қайнаб ароқга айланган шароб) сиркага айланса, ҳар икки идиш ҳам покдир, ҳатто чиқарилган тоза сирка идиши ароқ ҳиди кетишлиги билан покдир.
Ва Қозий Имомнинг “Жомиус-сағийр”га ёзган шарҳларида, сиркага мувофиқ келса пок бўлади, дедилар.
Ва ароқ бор кўза катта сирка идишига тушиб кетса ёки сирка идишига ароқни қуйса, сирка шу кўринишда бўлсаки, ундан ароқнинг таъми ёки ҳиди келмаса, ўша соатдаёқ сирка мубоҳ бўлади (яъни, ундан фойдаланса бўлади).
Ва агар катта сирка идишига ароқ тушса, бу масала ўз ҳолида, ҳатто бир муддат ўтмагунича мубоҳ қилинмайди.
Ва “Хилофийёт “да айтадилар, ҳатто бир муддат ўтиб, унинг сирка бўлганлиги билинсин(мубоҳ бўлади).
  Ароқ сувга тушса ёки сув ароққа тушса, сўнг ароқ сиркага айланса, пок бўлади ва шу билан сиркага зарар етгани маълум бўлса, зарари йўқ ва бу тўғрисида кўп ихтилофли сўзлар борлиги учун уни сирка қилиб емасдан, бирон бир ширинлик қилиб пиширгани эҳтиётлироқдир.
Сичқон ароқ идишига тушуб кетса, ароқ сиркага айланса, агар сичқонни сиркага айланмасдан олдин олиб ташланган бўлса, сирка покдир. Агар унда сичқон титилиб кетган бўлса, ундан истеъмолда фойдаланмайди.
 “Фатаво”масалаларида келадики, сичқон сиқиб олинган мева шарбатига тушиб кетса, сўнг сиқиб олинган мева шарбати ароқ бўлса сўнг сирка бўлса (яъни, аввал ароққа айланиб, сўнг сиркага айланса), ихтиёр қилинган сўз, уни истемол қилинмайди,сичқон ароққа тушиб кетган ўрнида эмас(ароққа тушганда сиркага айланмасдан олдин олиб ташланса, истеъмоли дуруст эди, бу ерда шарбатга тушди).
Агар шарбатни ит яласа, сўнг ароқ бўлса, сўнг сирка бўлса, пок бўлмайди (ит айни нажас бўлганлигидан). Аммо пешоб ароққа тушса, сўнг сирқа бўлса, ”Хилофиёт”да келадики, пок бўлмайди.
Нажосат аралашганни агар тозалаб ажратиб олинса, агар ҳаммаси ёки ярми нажосат бўлган бўлса, пок бўлмайди, аммо нажосат озгинагина бўлса, шу кўринишдаки, ажратиб олишлик билан нажосатни кетказиб бўлса, унинг поклигига ҳукм қилинади. Бу худди деҳқонларнинг орасида ва ишчиларни орасида бўлиб олинадиган дон нажосат бўлганда, уни покка ҳукм қилинганга ўхшаш.
Тезак ҳар вақтики ёниб кул бўлса, Абу Юсуф наздларида пок эмас ва Имом Муҳаммад наздларида, покка ҳукм қилинади. Мусанниф айтдилар, фатаво шунгадир. Ва тўнғиз бунинг (Абу Юсуфнинг)хилофида агар туз конига тушиб кетса, сўнг ҳаммаси тузга айланиб кетса, покдир (Абу Юсуф наздларида туз пок бўлмайди). Мусанниф айтадилар, бунинг ҳаммаси Имом Волиднинг намознинг шарҳидаги бобида келган ва “Фатаво”да Имом Муҳаммаднинг сўзларига суянилган. Ва “Тажрид”да Абу Ҳанийфанинг сўзларини Абу Юсуф сўзлари билан бирга олинган, пок бўлмайди.

ҲАЙВОНЛАРНИ СЎЙИШДАГИ НАВ

Агар тулки ва шунга ўхшаш ёввойи ҳайвонлардан бирини бисмиллоҳ билан сўйса,  ҳайвоннинг териси пок бўлади, гўшти пок бўладими,хаттоки дирҳам миқдоридан кўпроқ гўшти билан намоз ўқиса,намози фосид бўладими, машойихларимизда ихтилоф бордир.  Ва агар озгина сувга тушса, сувни фасод қилади ва факиҳ Содруш-шаҳийд ўзларининг ов бобидаги фатаволарида шуни зикр қилиб олдилар.
Ва агар сўйилган лочин бўлса ёки лочиндан бошқа қушлардан бўлса ёки сичқон ёки илон бўлса, унинг гўштини ёнига олиб намоз ўқилса, намози жоиздир, ҳар вақтики бисмиллоҳ деб сўйилган бўлса ва шунингдек, сарқити нажосат бўлмаган ҳар бир ҳайвонни бисмиллоҳ деб сўйилган бўлса, унинг гўшти билан намоз ўқишлик жоиздир,
Итнинг териси сўйишлик билан пок бўлади, сўйишда бисмиллоҳи аллоҳу акбар дейишни шарт қилдилар ва сўядигон жойидан сўйиш керак, у кўкрак тепаси билан соқолнинг ўртаси ва сўювчи аҳли китоблардан бўлиши керак ва териси ошлашлик билан покланади. Ва Абу Юсуф айтдилар, итнинг териси ошлаш ва бисмиллоҳни айтиш билан пок бўлмайди. Ва айтдиларки, мен  Абу Юсуфдан бундай деган сўзни билмайман.
Ва “Жомиус-сағийр”да зикр қилиндики, итга ўхшаш гўшти ейилмайдиган ҳайвонларнинг териси, бизнинг наздимизда, ошлашлик билан пок бўлади ва шунингдек бошқа ваҳший ҳайвонларнинг териси, ошлашлик билан пок бўлади.
Имом Шофеъий бир қавлда, итнинг териси ошлашлик билан пок бўлмайди, дедилар ва бошқа ваҳший ҳайвонлар тўғрисида икки ривоят бордир.
Ва ниманики териси ошлашлик билан пок бўларди, бисмиллоҳни айтиб сўйишлик билан ҳам пок бўлади ва агар гўшти ейилмайдиган бўлса ҳам бисмиллоҳни айтиш билан пок бўлади. Эшакнинг терисига ўхшаш ва хачир ва ёввойи ҳайвонларга ўхшаш ва шунингдек, уларни гўшти ейилмаса ҳам пок бўлади. Агарда озгина сувга тушиб кетса ёки шунга ўхшаш суюқликка тушса, нажосат қилмайди.
Тўнғизнинг териси ошлашлик билан пок бўлмайди, шунингдек бисмиллоҳни айтиш билан гўшти ҳам пок бўлмайди.
Ва ниманики териси ошлашлик билан пок бўлса, бисмиллоҳни айтишлик билан ҳам пок бўлади, ошлашлик билан пок бўлмаса, бисмиллоҳ билан ҳам пок бўлмайди.
Ва Абу Юсуф тўнғизни бисмиллоҳ билан сўйиб, териси ошланса, пок дедилар.
Ва Абу Юсуф айтдилар, мен Абу Ҳанийфанинг тулкини ва олмахоннинг терисини  кийганларини ва ўша билан намоз ўқиганларини кўрдим.
Ўликнинг териси агар қуриса, сўнг сувга тушса, сувни фасод қилмайди ва ўликнинг мушки (ҳайвонларнинг киндигидан олинадиган хушбўй нарса)агар қуёшга осиб қўйилса ва қуриса ва сувни фасод бўлишини манъ килса, ана шу ҳам ошлашдир.
Туя, эчки, қўйга ўхшаш туёқли ҳайвонларнинг суяги қуриб, ундаги гўшти кетса, зарари йўқ. Ва шунингдек пайлари ҳам(сувни фасод қилмайди).

ЕТТИНЧИ ФАСЛ
СУВНИ НИМА НАЖАС ҚИЛАДИ ВА НИМА НАЖАС ҚИЛМАЙДИ?

Агар идишда пашша ўлса ёки ари ёки чаён ёки чивин ёки бурга ёки гўнгқўнғиз ва шунга ўхшаш қони оқувчи бўлмаган нарсалар ўлса, бизнинг наздимизда сув фасод бўлмайди.
Ва агар ипак қурти билан намоз ўқиса, жоиздир. Ижмоъ қилдилар, сирканинг қурти ва меванинг қурти фасод қилмайди.
Ва унинг асли сувда яшовчилар ўлганида унинг қони оқувчи бўлмаса, бизни наздимизда сувда яшовчилар ўлиши билан сувни нажосатлигини вожиб қилмайди ва чигиртка ва балиқ сувни фасод қилмайди, фатво шунгадир.
Ва Қозий Имомнинг “Жомиус-сағир”ларида, сувда яшовчи қушлар озгина сувда ўлса, Абу Ҳанийфанинг ривоятида, саҳиҳ сўз шуки, сув фасод бўлмайди ва сувдан ташқарида яшовчи,сувда ўлса, иттифоқ қилинган ривоятларда, сувни фасод қилади ва фатво шунгадир.
Ва сувдан ташқарида яшовчи паррандалар,агар озгина сувга тушуб ўлса,Абу Ҳанийфадан икки ривоят бор, ва имом Муҳаммад нажас қилади дедилар,ва Абу Юсуф сувни нажас қилмайди дедилар.
Ва сув тўнғизи ва сув ити агар сувда ўлса ижмо қилдиларки, сувни фасод қилмайди ва сувда яшовчилар сувдан ташқарида ўлса, сувни фасод қиладими? Бунда машойихларимиз ихтилоф қилдилар. Хоҳ сувда ўлсин, хоҳ сувдан ташқарида ўлсин, Имом Муҳаммад наздида, агар титилиб кетган бўлса, у сувдан ичиш макруҳдир, бу сувда яшовчи бўлсун хох қуриқликда яшовчи бўлсун агар сувда ёки сувдан ташқарида ўлса(сўнг сувга тушиб, титилиб кетган бўлса).
Ва агар сувда ва сувдан ташқарида яшовчи сув қушлари агар сувдан ташқарида ўлса, сувни нажас қилади ва агар сувда ўлса, фасод бўлмайди, буни зикр қилдик.
Ва сувда яшовчи деб шунга айтиладики, уни сувдан чиқарилса ўша онда ўлса сувда яшовчи ҳисобланади ва агар сувдан чиқарилганда яшаса, сувда ва қуруқликда яшовчи дейилади.
Ва Шамсул аимма ал Ҳалавоний, нажосатда туғиладиган қуртни нажосат эмас, дедилар. Ва шунингдек, ҳар бир ҳайвонки, агар уни ювса, сўнг сувга тушиб кетса, нажосат қилмайди ва у сув билан намоз ўқишлик жоиздир.
Ва қурбақани ва қисқичбақани сувда ўлишлиги сувни фасод қилмайди. Фақат қуруқликда яшовчи катта қурбақа сувда ўлса, сувни фасод қилади, кичкинаси фасод қилмайди. Ва қурбақанинг сийдиги сувни фасод қилмайди.
Ва бисмиллоҳни айтиб сўйилгандан сўнг ҳайвонларнинг томирида қолган қон либосни фасод қилмайди.
Ва кананинг ва балиқнинг ва бурганинг қони ҳеч нарса эмас. Ва дирҳам миқдоридан катта бўлган кана кони намознинг жоиз бўлишини манъ қилади. Ва жигардан чиққан қон агар жигардан бошқа жойда бўлмаса, жигарни ўзида бўлса, у покдир ва шунингдек, суяги бор гўшт, агар кесилса, ундаги қон нажас эмас. Ва шунингдек, гўштдаги қонлар ҳам нажас эмас.
Ўликни ювмасдан аввал озгина сувга тушса, сувни фасод қилади ва ювгандан сўнг нажосат қилмайди. Бу мусулмонни ўлиги ҳақида. Кофирни ўлиги эса, ювгандан сўнг ҳам ювмасдан олдин ҳам сувни нажосат қилади.
     Хотин киши агар намоз ўқиса ва у билан туғилганда йиғламаган ўлик бола бўлса, хотиннинг намози фосиддир. Хоҳ болани ювган бўлсин, хоҳ ювмаган бўлсин. Ва агар туғилганда йиғлаган бўлса ва болани ювмаган бўлса, намози фасоддир ва агар ювган бўлса, жоиздир. Сувни нажосат қилмайди.
(Хотин киши ва у билан туғилишда йиғламасдан тушган ўлик бола бўлса, у болани ювган бўлсин ёки ювмаган бўлсин, намози фасоддир ва агар йиғлаб туғилган бўлса, сўнг ўлган бўлса, ювмаган бўлса намози фасоддир. Ювган бўлса намози жоиздир ва бундай ҳолатда намоз ўқимаслиги мустаҳабдир. “Фатовойи Қозихон”)
Инсоннинг териси ёки кўчиб кетган териси агар сувга тушса, тушган тери майдаланганга ўхшаш  озгина бўлса, худди оёғини ёрилган жойидан тушганга ўхшаш, сувни фасод қилмайди. Агар тирноқдай  катта бўлса, сувни фасод қилади. Тирноқнинг ўзи тушишлиги билан сувни фасод қилмайди, чунки у пайдир.
Ва инсоннинг сочи покдир. У билан намоз жоиздир, лекин сочдан бирон нарсада фойдаланишлик жоиз эмас. Ва тўнғизнинг жуни агар қудуққа тушса, хилоф қилганлар. Имом Муҳаммад наздларида нажосат бўлмайди, чунки у кишининг наздларида жунидан фойдаланишлик жоиздир. Унинг поклиги ундан фойдаланиш жоиз эканлигига далолат қилади. Ва Абу Юсуфнинг наздларида, нажосат қилади, чунки у айни нажасдир ва “Жомиус-сағир”нинг бай бобида,заруратдан жоиздир дедилар.
Ва Содруш-шаҳиднинг нусхаларида, бизнинг наздимизда инсоннинг сочи покдир, дейилган. Мана шу саҳиҳдир.
Агар инсоннинг тиши суғуриб олинса ёки қулоғини кесса, сўнг қайтариб ҳар иккисини ўрнига қўйса ва намоз ўқиса ёки тиши ёки қулоғи чўнтагида бўлса, зоҳир ривоятда намози жоиздир. Бу Қозий ал-имомнинг нусхаларида ва шунингдек, бўйнида мунчоқ билан намоз ўқиса, унда итнинг ёки бўрининг тиши бўлса, жоиздир.
Ва агар дирҳам миқдоридан катта бўлган илоннинг териси билан намоз ўқиса, намози жоиз эмас ва агар илонни бисмиллоҳ билан сўйилган бўлса, ошланганга эҳтимол қилинмайди, бошқа ҳайвонлардаги каби бисмиллоҳ билан сўйилган ҳайвоннинг териси ошлашнинг мақомида бўлагани каби.
Қозий ал-имомнинг нусхаларида, илоннинг териси покдир, дейилган.
Ва агар енгида, ичи бузулиб айниган тухум билан намоз ўқиса ёки янги туғилган ҳўл қонли қўзичоқ билан намоз ўқиса, намози жоиздир. Шунингдек, тухумнинг ичида ўлиб қолган жўжа билан намоз ўқиса, жоиздир.
Товуқни янги қўйган ҳўл тухуми ва ҳўл қўзичоқ агар сувга тушса ва уни чўпон кўтариб олса, сувни нажосат қилади. Агар қуруқ бўлса, нажосат қилмайди. Бу Таҳовийнинг шарҳларида келади.
Ва фатавонинг нун бобида келадики, қўзичоқ покдир, хоҳ ҳўл, хоҳ қуруқ бўлсин, Абу Ҳанийфанинг қиёсларига мувофиқки, худди ўлгандан сўнг туғилган қўзичоқ сувни нажас қилмаганидек.
Ва сигир ўлса, елинидаги сут покдир. Ва мушук ва сичқоннинг сийдиги агар либосга тегса, либос фасод бўлмайди. Ва баъзилар айтдиларки, дирҳам миқдоридан зиёда бўлса, фасод қилади. Ва у зоҳир ривоятдир ва агар сувга тушса, бу қудуқ масаласида ўтди.
Ит ва ваҳший ҳайвонларнинг ахлати оғир нажосатдир. Гўшти ейиладигон қушларни сарқити,покдир,лекин унда сассиқ ҳиди бўлса,худди товуқга ўхшаш ва ғоз ва ўрдакга ўхшаш бўлса,у нажосати ғализадир.Ва лочин, калхатга ўхшаш йиртқич қушларнинг тезаги покдир. Ва Имом Муҳаммаднинг наздларида оғир нажосатдир. Бунинг ҳаммаси аслда келган
Ва “Жомиус-сағир”да келадики, гўшти ейилмайдиган чорполарнинг тезаги,гўнги ва сийдиги нажасдир. Ва афв қилинган миқдори дирҳам миқдоричадир ва икковларининг наздларида, тезак ва таппакда ортиқ даражадаги миқдори афвдир ва Бухоронинг лойи покдир дедилар. Намознинг жоиз бўлишини манъ қилмайди, дедилар. Ва агар либос(гўшти ейилмайдиган чорполарнинг сийдиги билан)булғаниб кетса ва агар кўлмак сувлар билан аралашиб кетса, намозни манъ қилмайди (Ортиқ даражадаги миқдор келгуси матнларда келади).
Ва Шамсул аимма ал Ҳалавоний айтадиларки, бу қабул қилинмайди ва гўшти ейилмайдиган ҳайвонларнинг сийдиги нажосат қилади ва енгил нажосатдир. Ортиқ даражадаги миқдорда бўлмаса, намознинг жоиз бўлишини манъ қилмайди. Имом Муҳаммад наздларида покдир. Ҳатто озгина сувга тушса, сувни фасод қилмайди. Магар сувга ғолиб келса, шунда у сувдан таҳорат қилиш жоиз эмас, бундан учта масала чиқади:
Биринчиси: агар оз миқдордаги сувга тушса, сувни нажосат қилади ва Имом Муҳаммаднинг наздларидагисини зикр қилганимиз.
Иккинчиси: агар либосга тегса ортиқ даражадаги миқдорда бўлмаса, намознинг жоиз бўлишини манъ қилмайди ва Абу Ҳанийфанинг наздларида, бу масалада икки ривоят бордир. Бир ривоятда либоснинг тўртдан бири дедилар ва бир ривоятда, нажосат теккан жойнинг тўртдан бири деганлар. Ва Абу Юсуфнинг наздларида, бир зироъга бир зироъ деганлар ва бир ривоятда бир қаричга бир қарич деганлар ва бу имом Муҳаммаддан ҳам қилинган ривоят.
Ва ортиқ даражадаги миқдор маҳсида маҳсининг кўпроғига теккан бўлса ва ихтиёр қилинган сўз, тўртдан биридир.
Учинчиси: дорилик учун ёки бошқа бирон нарса учун ичиш ҳалолми?
Имом Муҳаммад наздларида, ҳалол эмас. Имом Абу юсуф наздларида, дорилик ёки бошқа бирон нарса учун ичиш, ҳалол саналади. Абу Ҳанийфа наздларида, асло ичишлик ҳалол эмас.
Отнинг сийдиги нажасдир ва афв қилинган миқдори, ортиқ даражадаги миқдорича ва имом Муҳаммад наздларида покдир.
Ва “Асл”да сарқитлар тўғрисида.
Жунуб, ҳайз кўрган хотинларнинг сарқити ҳеч қандай кароҳиятсиз покдир ва мушрикнинг сарқитида зарар йўқдир. Ва гўшти ейиладиган ҳайвонлар ва қушларники покдир. Фақат уйда боқаладиган товуқларники макруҳдир, магар қамаб боқилганники макруҳ эмас. Қамаб қўйишликнинг сурати, уйга қамаб қўйиш ва баъзилар айтдилар, товуққа бир чуқур кавланади ва икки оёғини чуқурга тушириб қўйилади ва бошини қафасдан ташқарига чиқариб қўйиб, олдига дон солиб қўйилади.
Ва бадандан чиққан тер ва сулак сарқитнинг ҳукмига ўхшашдир.
Ва гўшти ейилмайдиган ҳайвонлар ва йиртқич қушларнинг сарқити сувни фасод қилади ва тўнғизнинг сарқити ижмоъ билан нажасдир. Ва йиртқич ҳайвонларнинг сарқити, шер ва бўри ва йўлбарс ва қоплоннинг сарқити бизнинг наздимизда нажасдир. Итнинг сарқити Имом Моликка хилофан, бизнинг наздимизда нажасдир ва эшакнинг сарқити бизнинг наздимизда шаклидир. Ва агар эшакнинг сувидан бошқа сувни топса, шак сув билан таҳорат қилмайди ва агар сув топмаса, шак сув билан таҳорат қилади ва афзалроғи таҳорат қилиб, сўнг таяммум қилади. Ва аввал таяммум қилса ҳам жоиздир ва агар таяммум қилиб, таҳорат қилмаса, жоиз эмас. Шунингдек, таҳорат қилиб таяммум қилмаса, жоиз эмас ва поклигига шак қилинган ва аммо поклиги собитдир.
Фақат Абу Ҳанийфадан қилинган ривоятда, сўлаги нажасдир. Ва кўпини эътибор қилинган.
Ва агар эшакдан қолган сув билан таҳорат қилса, таяммум қилмаса ва намозни ўқиса, сўнг таяммум қилса, ўқиган намозини қайта ўқиса, намознинг ўҳдасидан чиқади (яъни, намози намоз бўлади).
Ва “Наводир ассолат”нинг маҳсига масҳ тортиш бобида келади, агар эшакдан қолган сув билан таҳорат қилса ва таяммум қилса, сўнг мутлақ(сувлик табиатидан чиқмаган) сув олдидан ўтса ва таҳорат қилмаса, ундан ўтиб кетса, таяммумни ўзини қайта қилади. Эшакдан қолган сув билан қилган таҳоратини қайта қилмайди. Чунки агар пок бўлса, бошқа сувни кўрганлиги билан таҳоратни ботил қилмайди ва агар нажосат бўлса, нажосатли сув билан қайта таҳорат қилишида маъно йўқдир.
Эшакдан қолган сув билан таҳорат қилишда ният шарт қилиндими? Бунда машойихларимиз ихтилоф қилишган. Эҳтиётроғи ният қилганидир ва агар у билан таҳорат қилса ва таяммум қилмаса, намози жоиз эмас.
Эшак агар мева шарбатидан ичса, уни ичишлик жоиз эмас ва эшакнинг баданидан чиққан тери покдир. Ва шунингдек, эшакни сўлаги либосга тегса, нажосат қилмайди, лекин озгина сувга тегса, ”Фатавойи ас-суғро” да сувни фасод қилади, дейилган.
Ва Имом Муҳаммаддан қилинган ривоятда келадики, урғочи эшакнинг сути покдир, лекин ейилмайди. Ва хачир эшакнинг ҳукмида. Ва Содруш шаҳийднинг “Жомиус сағир”га ёзган шарҳларида келишича, отнинг сарқити икки имомнинг наздларида покдир ва Абу Ҳанийфа наздларида икки ривоят бордир.
Ва илон, сичқон ва мушукка ўхшаш уй ҳашаротларининг сарқити макруҳдир. Макруҳни хам енгилидандир. Мана шу саҳиҳдир. Ва Абу Юсуф айтадиларки, хоссатан мушукда зарари йўқ.
Ва аммо йиртқич қушлар ва гўшти ейилмайдиган ҳайвонларнинг сарқити шариатга зид бўлмаган ҳолда покдир ва қиёсан макруҳдир. Ва мушук еган нарсалардан ва оғзидан идишга тушган нарсалардан,эҳтиёт бўлмоқ лозимдир,агар мушук инсонни яласа, ялашдан қайтаради. Ва агар сичқонни еса, сўнг сувни ичса, буни сувдан бошқа нарсалар билан поклаш бобида зикр қилиб ўтдик.
Ва “Шарҳи Таҳовий”даги макруҳ сувнинг ҳукми тўғрисидаги сарқитлар масаласида келадики, агар бошқа бир сувга қодир бўла туриб, макруҳ сув билан таҳорат қилса, кароҳиятлик билан жоиз ва агар пок сув бўлмаган пайтда (макруҳ сув билан) таяммум қилади, макруҳ сув бўлган ҳолатда, таяммуми жоиз эмас(яъни таҳорат қилиб таяммум ҳам қилади).
Ва агар ипак қурти билан намоз ўқиса жоиздир ва ҳайвонларнинг киндигидан олинадиган хушбўй мушк билан намоз ўқиса, агар қуруқ бўлса, намози жоиздир ва агар ҳўл бўлса ва уни олишда ҳайвонни бисмиллоҳ деб сўйиб олинган бўлса, намози жоиздир ва агар бисмиллоҳсиз сўйилган бўлса, жоиз эмас. Ва бу мушк ейилади ва дориликка ишлатилади.
 
САРҚИТЛАРДАН ЯНА БИР НАВИ

Ухлаб ётган одамнинг оғзидан оққан сув покдир ва мана шу саҳиҳдир. Ва Абу Юсуф наздларида нажасдир ва кўпининг миқдори аъзонинг тўртдан бирига эътибор қилинган. Балғамнинг масаласига биноан. Балғам у кишининг наздларида нажасдир.
Ва мана шунга биноан агар оғзидан оққан сув аралашган латта билан намоз ўқиса, икки имом наздларида намози жоиздир ва Абу Юсуф наздларида агар зиёда миқдорда теккан бўлса, жоиз эмас. “Асл”да уни зикр қилинган.
Ва  Қозий имом Абу Али ан-Насафийнинг “Фавоид”ларида келадики, агар уй ичида ахлатни ёқиб юборса ва уйни шифтига парланган нажосат тегиб қайтиб инсонни либосига  тегса, нажосатнинг асари кўринмаса, истеҳсонан фасод бўлмайди. Ва шунингдек, агар ҳаво иссиқ бўлса нажосат терлаб тепадан томиб тушса ёки туйнукнинг қопқоғи ёки ахлат чуқурининг қопқоғи бўлса, қопқоғи терлаб, ундан сув томиб турса, истеҳсонан фасод бўлмайди. Ва шунингдек, нажосат парланган жойда,осиб қўйилган кўза бўлса ва уни ичида сув бўлса, остидан буғланган сув томиб турса, покдир(Агар осиб қўйилган кўзанинг ичида сув бўлса ва ифлос сув терлаб кўзанинг тагига тегиб, томиб турса, қиёсан у нажас. Чунки кўзанинг остидаги томчи сув ифлос сувни терлашидан пайдо бўлган томчи сувдир. Ва истеҳсонан нажас эмас, чунки кўза пок ва кўза ичидаги сув ҳам пок ва ундан томиб тушган сув ҳам пок.”Фатавойи Қозихон”)
Том сатҳида кўринувчи ёки кўринмайдиган нажосат бўлса ва том устига ёмғир тушса ва томдан чакка ўтиб, либосга тегса, агар ёмғир ёғаётган ҳолатда теккан бўлса, либосни нажосат қилмайди ва агар ёмғир тўхтаган ҳолатда теккан бўлса, нажосат бўлади.
Ва “Мунтақий” номли китобда келадики, мевадан сиқиб олинган шарбатга либос тушиб кетса ва сиқиб ташласа ва унда ароқнинг ҳидига ўхшаш ҳид қолса, Абу Юсуфнинг наздларида либосни нажосатга ҳукм қилинмайди. Икки имомнинг наздларида эътиборга олингани шуки, совун ҳидига ўхшаш ёки нил бўёғига ёки зиғир ёғи ҳидига ўхшаш бўлса, нажосат бўлмайди.

САККИЗИНЧИ ФАСЛ
НИМА НАЖОСАТ ҚИЛАДИЮ, НИМА НАЖОСАТ ҚИЛМАЙДИ?

Либосга теккан нажосат ва шунга ўхшаш нарсаларга теккан нажосатлар, ”Асл”да келадики, афв қилинган нажосатнинг оз миқдори агар либос ва шунга ўхшаш нарсаларга текса, бир дирҳам миқдоридадир ва агар дирҳам миқдоридан зиёда бўлса, намознинг жоизлигини манъ қилади. Ва дирҳам миқдорича бўлса, намозни манъ қилмайди, лекин гуноҳкор бўлади. Агар дирҳам миқдоридан кам бўлса, уни ювгани афзалроқдир. Агар ўша нажосат билан ўқиса, гуноҳкор бўлмайди.
Ва дирҳам миқдори шаҳрида кўпроқ маълум бўлган дирҳамдир ва мўътабар сўз, тезакқа ўхшаш қуюқ бўлганда дирҳам вазничадир ва пешоб ва ароққа ўхшаш суюқ бўлса, дирҳам кенглигида (яъни, кафт чуқурлиги миқдорида).
Ва “Фатаво”да келадики, киши ариққа тезакни отса, бас ариқдаги сув сачраб инсон либосига тегса, нажосатнинг ранги кўринмаса, нажосат бўлмайди.
Ва бунинг мисолида, эшак агар сувга сийса, инсоннинг либосига сачраб тегса, зарари йўқ.
Либосга агар игналарнинг учичалик сийдик текса, бу афв қилингандир (жамланганда дирҳам миқдоридан ошиб кетмаса).
Агар шу либос озгина сувга тушса, сувни нажосат қиладими? Фақиҳ Абу Жаъфар, нажас бўлади дегувчига ва нажас бўлмайди дегувчига, мана бундай дедилар: Бу сувсиз истинжо қилган масаланинг бир қўриниши, яъни агар сувсиз истинжо қилган жойи истинжо қилганидан кейин нам бўлса, бунинг масаласи мана бундай келади. Агар (дирҳам миқдоридан ошиб кетмаган)сийдик маҳсига сачраб қуриса, сўнг унга масҳ тортса жоиздир(яъни нажосат теккан маҳсининг устига масҳ тортганда қўлдаги озгина сув билан маҳсидаги нажосат аралашиб кетти ва масҳ жоиз бўлди, сув фасод бўлганда эди, масҳ жоиз бўлмас эди, демак нажосат бўлмайди дегувчиларнинг наздида  игналарнинг учичалик нажосат теккан либос озгина сувга тушса, сувни нажосат қилмайди).
Ва қуриган тезак ёки нажосатли тупроқ бўлса ва шамол нажосат устидан эсиб либосга тегса, нажосатнинг асари кўринмаса, нажосат бўлмайди.
Ва агар нажосатларнинг устидан шамол эсса ва ўша жойда осиб қўйилган ҳўл либос бўлса, унга шамол тегса, Шамсул аимма ал Ҳалавоний нажосат бўлади дедилар. Ва агар сув билан истинжо қилса ва латта билан артмаса ва орқа томондан бод чиқса, бунда машойихларимиз ихтилоф қилишган. Ва омма машойихлар айтдиларки, истинжо ўрнида қолган ҳўлга теккан бод баданни нажосат қилмайди.
Ва шунингдек, агар сув билан истинжо қилмаса, лекин терлаши билан иштони ҳўл бўлса ёки сув тегиб ҳўл бўлса, сўнг орқа томондан бод чиқса, нажосат бўлмайди, лекин Шамсул аимма ал Ҳалавонийнинг жавобларида, уни нажосат бўлади дедилар(яъни нажосатни устидан эсган шамол ҳўл латтага тегиб, латтани нажосат қилганидек, орқа томондан чиққан бод инсоннинг ичидаги нажосатга тегиб чиққан бўлади ва истинжо ўрни ҳўл бўлса ёки иштон ҳўл бўлса, бод нажосат қилади. Бу Шамсул аимма ал-Ҳалавонийнинг наздларида).
Ва шунингдек, агар тошни ўзи билан истинжо қилса, сўнг истинжо қилганидан кейин, ўша истинжо ўрни нам бўлса, сўнг ўша намдан баданига ёки либосига тегса, нажосат бўладими ёки бўлмайди деб тўхтаб қолувчига ихтиёр қилинган сўз шуки, у нажосат бўлади ва агар дирҳам миқдоридан кўп бўлса, намози жоиз бўлмайди.
Ва закарининг пешоб чиқадиган тешигидан сийдиги чиқиб, закарнинг дирҳам миқдоридан зиёда жойига ёйилса, намоз жоиз бўлмайди, мана шу саҳиҳдир.
Агар киши кўрпасида ухласа ва кўрпага маний тегиб қуриган бўлса ва киши терлаб кўрпани териси билан ҳўл қилса, агар жасадида намлик асари кўринмаса, нажосат бўлмайди ва агар терлаши кўп бўлиб кўрпани ҳўл қилса, сўнг кўрпадаги ҳўллик жасадига тегса ва намлик асари баданида кўринса, баданини нажосат қилади.
Киши нажосатли ерга оёғини қўйса, агар қуруқ бўлса, нажосат устида турмасдан балки юрса, оёғи нажосат бўлмайди агар нажосат ҳўл бўлса ва оёғи қуруқ бўлса, агар оёғида нажосатдан намлик асари кўринса, нажосат бўлади.
Ва агар оёғига (ёриғига)малҳам киргизса ва молнинг тезагидан оёғига тегса, ҳаддан зиёда бўлмаса, намоз ўқиса, зарари йўқ деб, айтдилар. Тезаклар ҳукми ўтди.
Тоза либосни ҳўл нажосат теккан либос билан ўраб қўйса ва пок либосда нажосат намлиги кўринса ва пок либосдан бирон нарса оқадиган даражада ҳўл бўлмаса ва сиқилганда ундан нажосат томиб тушмаса, машойихларимиз бунда ихтилоф қилишган. Асаҳ сўз, у нажосат бўлмайди.
Ва шунингдек, агар тоза либосни нажосатли либоснинг устига ёки нажосатли ҳўл ерга ёйиб қўйса ва либосда нажосат асари кўринса, лекин уни сиқилганда бирон нарса оқадиган даражада ҳўл бўлмаган бўлса, лекин нам бўлган жойи кўриниб турса, бунда машойихларимиз ихтилоф қилишган. Ва асаҳ сўз нажосат бўлмайди.
Ва агар ахлатни лойга қўшиб лой қилса ва лойни томга босса ва лой қуриса ва ҳўл белбоғни унинг устига қўйса, нажосат бўлмайди.
Тоза сув агар нажосатли тупроққа аралашса ва лой бўлса ёки сув нажас бўлсаю тупроқ тоза бўлса, агар у билан тупроқни аралаштирса, бунда нажосатга эътибор қилинади.  Иккисидан қайси бири нажосат бўлса, лой ҳам нажосат бўлади ва Абу Лайс шуни олганлар ва шунга ўхшаши Абу Юсуфдан ривоят қилинди.
Ва Ибн Яҳё Абу Наср Муҳаммад ибн Салом айтдиларки, иккисидан қайси бири пок бўлса, лой ҳам пок бўлади. Ва бу Имом Муҳаммаднинг бир нарса бошқа бир нарсага айланади, деб айтган сўзлари, яъни агар музлаган сувда бир дона қумалоқ топилса, қаралади. Агар қумалоқ сувга тушиб, сўнг сув музлаган бўлса, муз нажосатдир ва агар қумалоқ музнинг устига тушган бўлса, уч бор ювишлик билан муз пок бўлади.
ЯНА БИР НАВ
Агар итнинг жунидан ип қилса, унинг зарари йўқдир. Ит агар қор устида юрса ва бир инсон ит юрган жойга оёғини қўйса ёки ўша ит босган қорни бир музлаган жойга қўйса, агар ҳўл бўлмаса - буни форсчасига “обнок” дейилади, ўзбекчасига сувлироқ - бўлмаса, зарари йўқ. Ва агар қор сувлироқ бўлса, у нажасдир. Ва шунингдек агар ит лойда юрса ва бир инсон итнинг оёғи теккан жойни босса, оёғини ювиб олади.
Ит агар инсоннинг бирон аъзоси ёки либосини ғазаб билан тишласа, уни ювиш вожиб бўлмайди ва агар ўйнаб туриб тишласа, ювишлик вожиб бўлади.
Ит агар сувга кирса, сўнг сувдан чиқиб югуриб ўтса ва бировнинг либосига тегса, либосни фасод қилади. Агар унга ёмғир суви тегса, фасод қилмайди(яъни ёмғир ёғаётганда итга тегса ва бу сув либосга тегса, фасод қилмайди, ёмғир тўхтагандан кейин итдан сачраб теккан сув фасод қилади. Валлоҳу аълам). Бунинг ҳаммаси мазҳабимизнинг учинчи табақотга мансуб фатаво масалаларида келган.
Ит агар нафас олганида инсоннинг либосига тегса, ҳатто унинг нафаси инсон либосида қотиб қолса, либосни нажосат қилади ва агар идишни яласа, бунинг масаласи қудуқ ҳақидаги фаслда ўтди.
Агар ит лойга сийса, агар сийдик кўринмаса ёки билинмаса, нажосат бўлмайди. Чунки нажосатни сингдириб юборишлик ернинг табиатидандир.

ТЎҚҚИЗИНЧИ ФАСЛ
ЗАРАР ВА МУБОҲ НАРСАЛАР ҲАҚИДА

Қозий Имом Абу Али ан-Насафийнинг “Фавоид”ларида келадики, зиммия аёлнинг агар мусулмон эри уни жимоъ қилса, агар уларнинг динида ғусл қилиш бўлмаса, ғуслга буюрмайди. Аммо агар ароқ ичса, уни ароқ ичишдан манъ қилади. Бу худди саримсоқ ва пиёз ейдиган мусулмон аёлни эри кариҳ кўрганда манъ қилганидек. Ва хотинини черковга чиқишини манъ қилади худди масжидга чиқишини манъ қилганидек. Ва мустаъмал сувни ичишлик ва нажосатли сувдан фойдаланиш сувлар ва мустаъмал сув фаслида ўтди.
Ва “Асл”да келадики, агар жунуб киши овқатланишни ирода қилса, унинг учун икки қўлини ювмоқлиги ва оғзини ғарғара қилмоқлиги мустаҳабдир. Ва ижмо қилдиларки, агар унда енгил нажосат бўлса, сув билан ювмоқ фарз қилинди.
Ва ҳайз кўрувчи аёл овқатланишни ирода қилса, қўлини ювади. Оғзини ғарғара қилишида машойихларимиз ихтилоф қилишган.
Ва жунуб кишига сувни суннатга мувофиқ ичишлик мубоҳ(рухсат) қилинганми? Мубоҳ қилинган ва суннатга хилоф холда ичишлик мубоҳ қилинмаган. Чунки хилоф ҳолда ичса, мустаъмал сувни ичган бўлади.
Жунуб кишининг ухламоқлиги ёки аёлини қайта жимоъ қилмоқлигида зарар йўқ.
Ва таҳоратдан кейин ёки ғуслдан кейин сочиққа артишлигининг зарари йўқ. Бунинг ҳаммаси “Асл”да келади.
Ва “ал-фатаво ан-нисо”да келади, хотинлар ҳаммомга кирсалар, зарари йўқ. Агар хотинлар учун қилинган бўлса, аёлларнинг қиёфасида киради(яъни авратларини беркитган ҳолда).
Агар кепакни инсон ёқса ёки бошини ёки қўлини кепак билан ювса, агар унда кепакдан бирон аср қолмаган бўлса, зарари йўқ ва бу сомон билан ювганни ўрнида бўлади,бу “Навозил”китобида.
Ва Имом Муҳаммаднинг наздида, овқатланишдан кейин кепак ва талқон билан поклашлик совун ўрнидадир ва Абу Ҳанийфа ва Абу Юсуф буни зарар деб кўрмаганлар ва бу Имом Муҳаммаднинг сўзларидир.
Ва “Навозил”китобида келадики, агар хамирни жароҳатга қўйса, унда шифо бор, деб билса, зарари йўқ.
Агар инсоннинг либосида дирҳам миқдоридан зиёда нажосатни кўрса, агар хабарини берса, қабул қилиб ювиб ташлайди, деб қалбига келса ва унга хабарини бермай қўймайди(дарҳол хабар беради) ва агар билсаки сўзига бепарво бўладиган бўлса, айтмайди.
Амри маъруф ҳам шунга ўхшаш. Агар қулоқ соладиган бўлса, вожибдир. Агар қулоқ солмасалар, вожиб эмас.
Ва Имом Сарахсий айтдиларки, амри маъруф мутлақ вожибдир. Бундай фаслларга ажратилмайди.
Кишида касаллик иллати билинса, табиб қон олдирмасанг бўлмайди деб айтса, қон олдиради ва агар олдирмаса, кейин ўлса, гуноҳкор бўлмайди.
Ва ҳуқна (клизма)қилишнинг зарари йўқ. Ва агар хотин кишининг орқа тешиги билан олдинги тешиги ўртасидаги парда йиртилса, эрига орқа тешигига жимоъ қилмаслиги лозим бўлади ва имкони бўлса, ҳаромга тушиб қолмаслик учун ҳалол қилинган жойига яқинлашсин.
Ва киши жума кунини тирноқ олиш учун белгилаб олса ва жумадан ўтиб кетса, кейинги жумага қолдирса,макруҳдир. Ва агар белгилаган вақти ўтмаган бўлса, лекин табаррукан бошқа кунда олса, зарари йўқ ва бу мустаҳабдир. Ва шанба куни тирноқ олишнинг зарари йўқ ва агар тирноғини олса ёки сочини қирса, уни кўмади ва агар ташлаб юборса ҳам зарари йўқ. Ва агар ҳожатхонага ёки ғуслхонага ташласа, макруҳдир. Бунинг ҳаммаси мазҳабимизнинг охирги табақотига мансуб “фатаво” масалаларида келган. Валлоҳу аъламу.

М.Музаффарзода Чустий
“Таҳорат китоби”нинг таржимаси жума оқшомида
ниҳоясига етди.
16.02.2017

ТАРЖИМАДА ФОЙДАНИЛГАН МАНБАЛАР:

1) “Шарҳул виқоя”.Убайдуллоҳ ибн Масъуд тожуш шариа.
2) “Умдатур риоя фи ҳалли шарҳил виқоя”. Мавлоно Абдулҳай Лакнавий.
3) “Фатавойи Қозихон”.Ҳасан инб Мансур инб Абулқосим Маҳмуд ибн Абдулазиз, Фахруддини Қозихон Ўзгандий Фарғоний.
4) “Фатҳул қодийр”. Муҳаммад ибн Абдулвоҳид ибн абдулҳамид Камолуддин ибн Ҳумом Искандарий.
5) “Фатавойи Ҳиндия”. Мавлоно шайхун Низом.
6) “Раддул Мухтор ала дуррил мухтор танвирул абсор” Муҳаммад Амин ибн Обидин.
7) “Маслак ал муттақин”. Сўфи Оллоҳёр.
8) “Ғиёсул луғот” луғати
9) “Ан-наийм” луғати
10) “Қомус ал-жадид”. луғати
11) Зиёвуддин Раҳим, Одилхон қори Исмоилов “Таҳорат китоби”
12) Абдулазим Зиёвуддин “Исломда ўлчов бирликлари”

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…