Джумла
Абу Муслим Written by  Feb 19, 2017 - 9628 Views

Бомдод намозига ухлаб қолишнинг олтита сабаби

  Нега сўнгги кунларда бомдод намозига  ухлаб қоляпсиз?
 Энди намоз бошлаган вақтингизни бир эсланг?!  Бомдод намози вақтидан камида бир соат аввал уйғонар эдингиз. Унгача таҳажжудни адо этардинггиз,  зикру дуолар қилардингиз.?.. Ҳозир эса... кеч уйғондингиз-у шошлинч равишда ювиняпсиз, ишга кеч қолмаслик учун...  Намоз қазо бўлган, ҳатто қазони-да  ҳали ҳам адо қилганингиз йўқ?
Ҳаётингизда нимадир ўзгариш бўлганга ўхшайди?
         Нималар бўляпти сизда? Келинг, шуни таҳлил  қилишга уринамиз.
 
  1. Кеч ухлаш
 Кенг тарқалган фикрга зид ўлароқ, туннинг яримида уйқуга кетиш “вақтли уйқуга кетиш” дегани эмас. Бу ҳозирги замоннинг жиддий муаммоси, чунки айни вақт кўнгилхушлик қилиш имкониятларига талаб катта. Авваллари одамлар қуёш чиқиши билан уйқудан туриб, қуёш ботиши билан уйқуга кетишар эди. Бугун Интернет, ТВ, мобил телефонлар ва яна жуда кўп чалғитувчи омиллар бисёрдир. Шуларга чалғиб, тун яримидан оққанини сезмай қоламиз ухлашни хаёлдан чиқариб юборганизга ўзимиз ҳам ҳайрон бўлиб қоламиз. Натижада тахминан соат бир ёки иккиларда уйқуга кетамиз. Бунда  “эрта уйқуга ётдим”, дея фахрланиб ҳам қўямиз. Агар солиҳларнинг ҳаётларини ўрганадиган бўлсак, улар қиёмул лайлга туриш учун кўпинча хуфтон намозидан сўнг уйқуга ётганлар... Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтон намозидан сўнг сўзлашиб ўтиришни ёмон кўраришлари бежиз эмас эди, албатта. Буни ҳам унутмаслик керак. Умуман олганда, агар бомдод намозига тетик бўлиб уйғонишни истасангиз, телефонингизни четга суриб, бир стакан сут ичинг.
 
  1. Уйғотадиган соат билан муаммолар
 “Яна беш дақиқа... илтимос...”. Шу ва шунга ўхшаш сўзлар сизга таниш-а?  
Соатлар жиринглаганида дарҳол туришни ўрганиш керак. Ҳа, уйқунинг энг ширин пайти, яна озгина ухлагингиз келади, бироқ бу услубдан воз кечишга тўғри келади.  Соат занги сизга ёқса-қмаса  вақтида уйғонишингизга ёрдам беради. Агар яна беш дақиқа ухлашни нафсингиз жуда хоҳласа, уйғотадиган соатни керакли вақтдан беш ўн дақиқа олдинга суриб қўйинг:  вассалом! Соат қўнғироғини керакли вақтдан 40-50 дақиқа аввалга қўйиб олманг, чунки у жаранглаганида шайтон «Ҳали эрта-ку», деб сизни алдайди ва уйқу ғолиб келиши эҳтимоли кучайтиради.
 
  1. Кечки пайт кўп таом истеъмол қилиш
 “Мен таомларни ёқтирмайман, улар мени ёқтиришади”!
Кўпчилик кечки кучли таомлар уйқуга таъсир қилишини, яъни чуқур уйқу ҳосил қилишини билмаса керак. Тадқиқотлар оч ётганларга қараганда тўқ қоринга ухлаганлар яхши ухлашини (ва чуқур уйуга кетишини) кўрсатди. Биз очликка чақираётганим йўқ, балки бомдодга ухлаб қолмаслик учун тунда истеъмол қилинаётган таомлар сонига ва вақтига диққат қилишларингизни сўраяпмиз, холос. Қолаверса, кечки таомнинг кўпи соғлиққа ҳам зарар.
 
  1. Қиёмул лайлга туриб, яна ухлаш натижасида бомдод намозга ухлаб қолиш
 Аслида тунги ибодатга туриш суннат. Агар Сиз уни адо қилиш учун уйғонган бўлсангиз, ухлаш учун қайта ётманг. Суннат амални бажариш учун туриб, фарзни ўтказиб юбориш шайтон васвасаси бўлмай нима? Ўзини Абу Бакр розияллоҳу анҳуга ўхшатмоқчи бўлган ҳамда иззат нафси баланд келган  аксар ёшларда бу ҳолат кўп учрайди. Натижада, одамнинг эришган нарсаси – шайтоннинг унинг қулоғига қилган бавли бўлади. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида тонггача ухлаган киши ҳақида зикр қилинди. Шунда у зот: «Унинг икки (ёки бир) қулоғига шайтон бавл қилиб кетибди», дедилар» (Муттафақун алайҳ).
Агар сиз таҳажжуд намозини адо қилишни истасангиз, бомдод намозини ўтказиб юбормаслик учун барча сабабларни ҳозир қилинг. Яъни, бомдод намозини ўтказиб юбориш хавфи аниқ бўлганда таҳажжуд намозини адо қилиб уйқуга кетманг, балки бомдод намозидан ярим соат олдин туринг.
(Дароқе, суннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳажжуддан кейин, баъзан суннатдан кейин озгина мизғиб олганлари ҳадисларда бор. Бу кундузи лоҳос бўлмасликни таъминлайди, дейилган.)
 
  1. Бомдод намозини ўтказиб юборишнинг гуноҳ эканини ҳис қилмаслик
Қизиқ, биз бир неча соатлаб самолётни интизор кутишимиз мумкин, бироқ намозга келганда уни адо қилишни охирги вақтигача сурамиз. Биз намоз масалаларига енгил қараймиз: «Майли, намозни кейинроқ ўқиб оламан», «Ҳозир вақтим йўқ-да», «Ишлар чиқиб қолди»... Энг кўп тарқалган баҳоналар бу. Агар тунги соат икки ёки учларда учишимиз керак бўлиб қолса, аэропортга кечикиб қомаслик учун ҳатто ухламаймиз ҳам. Бундай ҳолатда кимдандир «Кейинги рейс билан учарман»  ёки шунга ўхшаш  баҳоналарни эшитмайсиз.
Бундай мунофиқликнинг илдизи қаерда? Нега энди дунёвий ишларда барча шарт-шароитларига тўлиқ мослашиб, Исломга, ибодатга келганда турли хил важ ва баҳоналарни қалаб ташлаймиз?... Эътирозингиз бўлса, марҳмат, айтинг.  Буларнинг барчаси гуноҳни писанд қилмасликдан бўлса керак. Бирида дунёдаги зиёнимизни аниқ ҳис қилиб турибмиз, шунга кўра ҳаракат қиляпмиз. Охиратдаги ютқазишни эса тўлиқ ҳис қилмаётгандирмиз? Бу иллатнинг давосини, иймонингиз кучли бўлиши йўлларини изланг, китоблар ўқинг, маърузалар тингланг.... Зораки,  келажак ҳаёт учун ҳаракат қилишга тушсангиз...
 
  1. Кун бўйи гуноҳ қилиш
 Бу бомдод намозини ўтказиб юборишнинг асосий сабабидир. Куни билан гуноҳга ботган инсон солиҳ амал қилишга қандай тавфиқ берилишини кутишимиз мумкин? Намоз Исломнинг устунларидан бири, усиз кишининг Исломи савол остидадир? Масаланинг ўта жиддийлигини англаш учун жуда кўп оят ва ҳадисларнинг маъноларини бу ерда келтириша ҳожат йўқ. Исломнинг асосий тамойили: солиҳ амаллар бошқа солиҳ амалларнинг туғилишига сабаб бўлади, маъсият эса бошқа маъсиятларни келтириб чиқаради.
 Агар биз ҳақиқатдан ҳам Аллоҳ таолога яқинлашишни истасак, гуноҳ ишларни қилмаслик учун барча имкониятларни ишга солишимиз керак бўлади. Тўғри, биз фаришталар эмасмиз. Бироқ, агар Аллоҳ таоло «Намоз фаҳш ва мункар ишдан қайтаради», деган бўлса-ю, сиз бунинг амалга ошишига йўл бермаётган бўлсангиз, қандай одам эканингиз ҳақида ўзингиз бир ўйлаб кўринг!
 
Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…