Джумла
islamonline.uz Written by  Jan 15, 2018 - 992 Views

Исроилиёт

Яҳудийлар ва насронийлардан ўтиб қолган ҳамда олдинги умматлар ва набийлар қиссаларига тегишли ривоятлар «исроилиёт» дейилади. Таврот ва Инжилда келган хабарлар қисман Қуръони каримда ҳам зикр этилган. Масалан, Одам алайҳиссалом ва унинг ерга тушиши қиссаси, Мусо алайҳиссалом билан унинг қавмига тегишли нақллар, Исо аллайҳиссалом ва онаси Марям ҳақидаги ривоят кабилар шу жумладандир. Буларнинг ҳаммаси Қуръони каримда ваъз-ибрат учун мухтасар ҳолда баён этилган. Кейинчалик мусулмонлар ана шу қисқа хабарларнинг тафсилотини аввалги умматларнинг ривоятларида кўришган ва уларни ўрганиб иқтибослар олишган. Лекин бу маълумотларнинг ишонарлилигига кўп ҳам эътибор қилишмаган. Ҳолбуки Аллоҳ таоло аҳли китоблар ўзларига берилган Каломни ўзгартириб юборганларини Қуръоннинг бир неча ўринларида билдирган эди. Мусулмонлар исроилиётларга енгиллик ва эътиборсизлик билан қараганлари учун улар тафсир китобларининг кўпига кириб қолган. Исроилиётларнинг масдари асосан тўрт киши номи билан боғлиқ.
Булар: саҳобий Абдуллоҳ ибн Салом, тобеъинлар Каъбул Ахбор, Ваҳб ибн Мунаббаҳ ҳамда Абдулмалик ибн Абдулазиз ибн Журайжлардир.

Уламолар исроилиётларни уч қисмга ажратишган:
  1. Мақбул хабарлар. Уларнинг саҳиҳлиги Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадислари орқали билинган. Масалан, Таврот ва Инжилда зикр этилган Хизр алайҳиссалом исми Бухорий ривоят қилган ҳадисда ҳам келган.
  2. Сукут қилинадиган хабарлар. Уларнинг рост ёки ёлғонлиги маълум эмас. Бу турдаги ривоятларни насиҳат ва ибрат учун лойиқ бир суратда ҳикоя қилиш жоиз. Лекин уларнинг саҳиҳлигига иймон келтирмаймиз, ёлғонга ҳам чиқармаймиз.
  3. Инкор этиладиган хабарлар. Улар динимизга ва соғлом ақлга хилофдир. Масалан Ҳазрати Исонинг хочга осилгани ҳақидаги ривоятлар. Бундайларини тасдиқлаш, қабул этиш, ривоят қилиш мумкин эмас. Бирон зарурат туфайли нақл этилган тақдирда ҳам унга изоҳ бериш вожиб. Кўпгина тафсирлар ана шу ишончсиз хабарлар туфайли саҳиҳлик даражасини йўқотган.
 
Tagged under
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…