Джумла
Абу Муслим Written by  Nov 03, 2016 - 2902 Views

Қуръони каримни ёдлаш учун тавсиялар

Қуръони Каримни олти йил ичида оғир бўлмаган усулда ўрганиш имкони бор. Бошида ўн икки йил мобайнида дастурни кузатиб бориш ва вақти-вақти билан тезликни ошириш зарур. Ким Қуръонни энди ўрганаётган, бунинг устига тажвид қоидаларидан бехабар бўлиб, араб тилини ўрганишдан бошласа, бу даврга яна бир йил қўшиш керак бўлади.
Хуллас:
1. Биринчи кун. Ярим саҳифа ўқинг, сўнгра ана шу ярим саҳифадаги оятларни уч мартадан қайта ўқинг. Кейин эса барчасини биргаликда яна бир марта ўқинг.  Ана ундан кейин ана шу ярим саҳифани ёддан уч марта қайта-қайта ўқинг (қараб-қараб ўқиса ҳам бўлади).
2. Иккинчи кун. Саҳифанинг иккинчи ярмини худди шу усулда ўрганинг ва иккаласини биргаликда такрорланг (бир ёки икки марта).
3. Учинчи кун. Ўрганган ушбу саҳифангизни уч марта ўқинг ва уч марта ёддан такрорланг (қараб-қараб ўқиса ҳам бўлади).
4. Тўртинчи кун. Айнан мана шу саҳифани ҳудди учинчи кун сингари ўрганишни давом этинг. Фақат саҳифага камроқ қаранг.
5. Бешинчи кун. Ўрганган саҳифангизни намозларингизда такрорланг. Шундай қилинг-ки, уларни ҳеч бўлмаганда битта намозингизда такрорланг. Бешинчи кун кейинги саҳифага ўтишнинг биринчи куни ҳисобланади. тўрт кундан сўнг сиз намозингизни янги саҳифада ўқийсиз. Олдингисини такрорлаш рўйхатига киритиб қўйинг.
Такрорлаш: Бир кунда қанча жуз ўрганган бўлсангиз, шунча саҳифа такрорланг. Улар кўпайиб кетса, қараб-қараб ўқишингиз мумкин, чунки ўрганиш қийин бўлиб қолади. Аммо, ҳофизлар айтганидек, қайғуришнинг ҳожати йўқ: саҳифалар бир неча йил давомида такрорланиб борилса,хотирага мустақил ўрнашиб қолади.
Хотирани нима мустаҳкамлайди?
1. Ҳар бир ўқилган саҳифанинг тафсирини ҳам ўқиш тавсия этилади (Масалан, муфтий ҳазратларининг "Тафсири Ирфон"и). Агар сиз араб тили асослари билан яқиндан таниш бўлсангиз, сизга жуда осон бўлади. Ўрганиш жараёнида эса, бу илмингиз ҳам яна орта боради, иншааллоҳ.
2. Ўрганаётган саҳифангизни аудио ҳолатда эшитинг (Миншавий ва Ҳусарий қорилар тавсия этилади). Бошланғич босқичда ўқиш ҳолати яхшиланмагунча бир вақтнинг ўзида ҳам эшитиб, ҳам ёдлаганларингизни такрорланг.
3. Истакка қараб, асосан энди бошлаётганлар, тажвид сирларидан бохабар бўлиш учун Қуръон ўқитувчи мураббийга мурожаат қилмоқликлари керак бўлади. (Агар сиз яшаётган жойда бундай ўқитувчи топилмаса, бугунги кунда уларни скайп орқали ҳам топиш имкони мавжуд).
4. Сизга мусҳаф би аль-тажвид (Унда Қуръондаги ҳарфлар тажвид қоидасига қараб, турли рангларда бўлади) ҳам ёрдам бериши мумкин. Аммо имкон ва вақт топиб, одатий кўринишдаги саҳифаларни ўқишни ўргана боринг.
5. Қуръонни ҳар куни ўрганган жойингиздан мустақил ўқишни машқ қилинг, ана шунда маълум бир вақт ичида бутун китобни ўқиб-ўрганиб чиқасиз. Бир кунда камида бир жузгача (20 саҳифа) боринг. Мусхаф (китоб)ни тунги қўшимча ибодатлар вақтида тик туриб ёки ўтириб ўқишингиз ҳам мумкин.
12 йиллик дастур ўз ичига ёдлаш ва такрорлаш кунларини ҳамда Қуръонни жузлар бўйича ўқиш кунларини олади.
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…