Джумла
Абу Муслим Written by  Dec 06, 2016 - 1223 Views

Қуръони карим илоҳий ҳақиқатми ёки инсон томонидан ўйлаб топилганми?

1. Қуръони карим Исломда илоҳий манба ҳисобланиб, Исломнинг асосини ташкил этувчи иймон ва Исломнинг ҳам маънавияти, ҳам маърифати бўлмиш асосий диний ақидалар ва қонунларни жамлагандир. Агар Қуръони карим ҳеч қандай хатоликлари йўқ бўлган бир илоҳий манба эканлиги исботланган тақдирда, унинг ўзига ўхшаши йўқлиги ва унга иймон келтириш кераклиги шарт бўлади.
Ислом душманлари ўтмишдан то бугунга қадар Қуръони каримнинг асл илоҳий манбалигига ва унинг асллигига бўлган ишончга путур етказиш учун қўлларидан келган барча ҳаракатларни қилиб келмоқдалар. Ўтмишда Макка мушриклари Қуръони каримнинг илоҳий каломлигини инкор қилиб, унга бўлган ишончни йўқ қилишга ҳам бор имкониятларини ишга солганлар. Уларнинг даъволари қуйидагича эди: “Бу бошқалар ёрдамида ўзи ўйлаб топган ёлғондан бошқа нарса эмас”. Бундан ташқари, улар Қуръони каримни қадимдан қолган афсоналардан иборат бўлиб, буларни Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга эртаю кеч кимдир ўқиб бериб турган, шу туфайли ёзма ҳолатга келган дейишган. Ҳатто улар Қуръони каримни Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга инсониятни ҳидоят қилиш учун туширилганлигини рад этиш мақсадида бир сеҳргар ёки руҳонийнинг асаридир каби даъволарни ҳам қилишган.
Исломга қарши бўлган аксар шарқшунослар уларнинг айбларини қўллаб-қувватлади ҳамда Қуръони карим илоҳий китоб эмас, балки Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам уни ўйлаб топган, деган фикрни дунёда кенг ёйиш учун кўплаб ҳаракатларни амалга оширганлар. Ушбу шарқшунослар Қуръоннинг аслий ва аниқ далилларига қарши бўлганларнинг асоссиз даъволарини такрорлашади одатда.
Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам саводи йўқ инсон бўлган бўлсаларда, ваҳий қилинган оятларни ўзларининг баъзи саҳобаларига ёзиб боришларини топширганлар. Агар у киши саводли бўлганларида бирор кишини ўзларига тушган оятларни ёзиб боришга илтимос қилмасди. Яҳудий ва насронийларнинг ёзувларига ишонганлиги ҳақидаги чақириқ нафақат нотўғри, балки кулгили бўлиб, бир саводи йўқ киши қандай қилиб бошқа муқаддас динлардаги китобларда мавжуд бўлган фикрларни ўзлаштириши, ўқиб тушуниши мумкин? Бу даво ва чақириқлар қачон ва қаерда содир бўлган? Бу каби чақириқлар ҳеч қандай ҳужжат ва далилларга асосланган эмас.
2. Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз даъватларини Маккада ўн уч йил олиб борди. Бу давр мобайнида у киши билан яҳудийлар ўртасида ҳеч қандай алоқа мавжуд эмаслиги тарихий манбаларда аниқ кўрсатилгандир. У кишининг насронийлар билан алоқаси ҳам номутаносиб ҳолатда кенгайган. Бу шу билан боғликки, ул зот 11 ёшларида тоғаси Абдул Мутталиб билан бирга карвонда Шомга сайёҳат қилади. Карвон дам олиш мақсадида бироз муддат тўхтар экан, бир насроний руҳонийси Буҳайро келиб, у киши билан қисқа муддатли суҳбат уюштиради. Қандай қилиб ўша ёшдаги бола қисқа муддатли суҳбат натижасида дин йўриқлари, унинг асосларини ва қонун-қоидаларини тушуниб олиб, ўзлаштириб кетиши мумкин? Нима учун Буҳайро бутун карвон орасидан айнан ёш Муҳаммадни танлаб олиб, унга насроний дини тамойилларини ўргатар экан? Нима учун Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам Буҳайро билан суҳбатдан сўнг ўз нубувватларини тарқатиш учун ўттиз йил кутишлари керак? Бу каби маълумотлар ишонишга ҳам лойиқ эмас.
3. Қуръони карим ўзидан олдинги самовий китоблар каби ягона илоҳ Аллоҳлиги, у коинот ва барча мувжудотларнинг холиқи эканлиги ҳамда ушбу мавжудотлар Унинг ўзигагина қайтарилиши ҳақида хабар беради. Барча илоҳий динларнинг Роббиси Аллоҳ таоло бўлгани учун, асосий диний ақидаларда тафовут кузатилмайди.
Бунинг устига, Қуръони карим ҳам яҳудийлар, ҳам насронийларнинг ақидавий манбаларига эргашган одамлар орасидаги кўплаб эътиқодларга қарши чиққан. Бу эса ўз моҳиятига кўра, Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг яҳудий ва насронийларнинг ақидавий манбаларини ўзлаштириб олган деган даъволарнинг асоссиз эканлигини кўрсатади. Агар бу сабаб бўлганида эди, эътиқодлар ўртасидаги бу фарқ аҳамиятли бўлиши ҳамда асосий эътиқодларни ўз ичига олмаган бўлар эди.
4. Бундан 14 аср олдин Қуръони каримдан бошқа бирор илоҳий манба илмий далиллар, фазовий ҳамда биологик ҳодисалар ҳақида ўз оятларида маълумотлар бермаган. Ушбу оятларнинг соф илмийлиги фақатгина бугунга келиб олимлар томонидан ўрганилиб, тан олинди.
Астрономлар фазовий ҳодисалар олдида ожиз қолишганида, “Бу Илоҳнинг Қудрати” дея ўз ожизлигини изҳор қилишган эди. Саводи йўқ бўлган сўнгги пайғамбар бу каби юқори илмий маълумотларни қаердан олиши мумкин? Яҳудийлар ва насронийларнинг бундай маълумотларга ишора қилмайдиган манбаларидан олинган деган даъволар жуда асоссизлиги шу ерда аниқ бўлади.

Қуръони карим ўзидан олдинги муқаддас китоблардан олинганми?

1. Агар Қуръони карим аввалги муқаддас манбалардан кўчириб олинган бўлса, Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг душманлари маълумотларга эътиборсиз бўлиб, жимгина юраверардилар. Улар бу имкониятдан фойдаланиб, у кишини ёлғончига чиқарар эди. Уларнинг барча чиқишлари асоссиз бўлиб, уларга исбот-далиллар етишмади. Қуръони каримнинг ўзи эса мана шу каби чиқишлар бўлишини, у кишини ёлғонга чиқаришларига ишоралар қилган эди.
2. Қуръони карим олдинги муқаддас манбаларда мавжуд бўлмаган кўплаб буйруқ ва қўлланмаларни, қонун ва қоидаларни ўзида жамлаган. Бундан ташқари, Қуръони карим олдин ўтган пайғамбарлик фаолиятларига қўшимча равишда, аждодларнинг батафсил ҳикояларини ҳам жамлаган. Бунга мисол қилиб Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга насроний ва яҳудий дини тарафдорларига номаълум бўлган воқеа-румликлар ва форслар ўртасидаги зиддиятнинг сўнгги натижасининг хабари келтирилганлигини айтсак бўлади.
3. Қуръони карим инсонларни билим олишга ҳамда инсон онгги ва салоҳиятини қадрашга чорлайди. Шунга кўра, Исломнинг янги таълимотлари ва қоидаларига асосланган ҳолда, мусулмонлар қисқа муддат ичида жоҳилий маданиятлар ўрнига кўп-кўп асрлар ривожланиб келган Ислом маданиятини барпо этди. Агар Қуръони карим олдинги илоҳий динлардан келиб чиққан бўлса, унда нима учун мазкур динлар юқорида зикр этилган Қуръони карим йўриқлар ва таълимотларни ўз ичига олмаган ҳамда Исломдек муҳим рол ўйнамаган?
4. Қуръони карим услубан фасоҳатли ҳамда узвий мантиқли бўлган бир китобдир. Агар у бошқа муқаддас манбалардан ўзлаштирилганда эди, манбаларнинг ҳар хиллиги туфайли тушунарсиз, бир-бирига зид ҳамда номувофиқ бир ҳолда бўлур эди.
Бундан ташқари, Қуръони карим ҳар доим кишилик моҳияти ва сабабига диққат қаратиб, ўзида масал ва мифларни қамрамаган. Ўз душманларидан худди шундай ҳужжат ва далиллар келтириб беришларини талаб қилади:
“...Айтинг: “агар ҳақ бўлсангизлар, ўз исбот-далилларингизни келтиринг”. (Намл сураси, 64)
Бу каби ёндашув бутунлай янгича ёндашув бўлиб, аввалги манбаларда мавжуд бўлмаган.
5. Шу нарса равшанки, Ислом бутпарастликнинг ваҳшиёна эътиқоди, унинг ҳаёт йўлини, ҳамда қўпол одатларини ботил этиб, ўрнига ҳақиқий иймон йўлини ва қадри бўлган ҳаётни олиб кирди. Исломни ўзидан олдинги бутпарастликдан ўзлашганликда айблаган бутпарастлик маданияти энди қаерда қолди?

Қуръони карим бирорта янги диний йўриқлар ва қоидаларни илгари сурмаганлиги тўғрими?

1. Қуръони карим бошқа илоҳий китоб аҳлларига умуман номаълум бўлган далил-ҳужжатларни баён қилади. Мисол учун, Закариё алайҳиссалом ҳақида, Биби Марямнинг туғилиши ва ҳакозалар. Қуръони каримда Тавротда йўқ бўлган бокира Марям ҳақида алоҳида сура мавжуд. Пайғамбар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам бу далилларни қаердан олишлари мумкин?
2. Тавротда ҳикоя қилинадики, Мусони алайҳиссалом Фиръавннинг қизи фарзанд қилиб асраб олган. Қуръони карим эса Фиръавннинг хотини уни топиб, асраб олган дейди. Яна Тавротда шу каби жумлалар учрайди: “Ҳорун олтин билан зийнатланди ва бузоққа ибодат қилди”. Қуръони каримда дейиладики, Сомирийни (Samirri) айбдор эди, Ҳорун эса айбсиз эди.
3. Агар Қуръони карим яҳудий ва насороларнинг муқаддас китобларидан олинган бўлса, у ҳолда нега насронийликнинг асосларидан бўлган (ўғли, отаси ва Худо) тамойилини инкор этади? Нима учун Ислом Ийсо алайҳиссаломнинг хочга михланганлигини, уни қутқариш ҳаракатлари ҳамда Ийсо алайҳиссаломнинг илоҳлигини рад қилади?
4. Қуръони карим пайғамбарларни гуноҳлари кечирилган ҳамда гўзал хулқли дея таърифлайди. Тавротда эса уларнинг баъзилари гуноҳ қилишлари келтирилган.
5. Қуръони каримда буюрилган намоз, рўза, закот ва ҳаж қилиш каби диний ибодатлар қандай бажарилиши муҳокама тарзда баён этилган бўлиб, бошқа бирор динда ушбу батафсил баёнлар-изоҳлар келтирилмаган. Бир кунда беш вақт намоз маълум белгиланган соатларда, Қуръони каримдан маълум оятларни тиловат қилиш ҳамда талаб қилинган ҳолат ва тартибда барпо этилади. Рўза эса саҳардан то қуёш ботгунига қадар ейиш, ичиш ва жисмоний қониқишлардан мутлақ тийилиш орқали амалга оширилади. Садақа ва закот ҳам миқдорига қараб фарқ қилади. Ҳаж ибодати Каъба атрофида айланиш, Арафот тоғи, Сафо ва Марво тоғи орасида 7 маротаба бориб келиш ҳамда шайтонга тош отиш кабиларни ўз ичига олади. Буларнинг барчаси исломий амаллардир. Айтингчи, дунёда яна қайси дин бу каби диний ибодатларнинг манбаи ҳисобланади?!

Қуръони каримнинг жамланиш жараёни ундаги оятларининг аслийлигига таъсир қилганми?

1. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам нозил бўлган илоҳий ваҳийларни ёзиб бориш учун саҳобалари орасидан танлаб олганлар. Улар ёзиш мумкин бўлган ҳар қандай нарсаларга, жумладан пергамент, ёғоч, тери парчалари, тошлар ёки ясси суякларга ёзиб боришган. Ишончли ислом манбаларига кўра, ўша пайтда 29 та котиб бўлган. Уларнинг орасидан энг машҳурлари 4 халифа, Муовия, Зубайр ибн Аввом, Саид ибн Ос, Амр ибн Ос, Убай ибн Каъб ҳамда Зайд ибн Собитлардир.
2. Қуръони карим оятлари ваҳий бўлиши биланоқ ёзиб борган саҳобалардан ташқари ўша пайтда оятлар бошқалар томонидан ҳам ёдлаб борилган. Мазкур анъана то бугунга қадар давом этиб келмоқда. Ўша пайтларда юзлаб мусулмонлар Қуръони каримни ёдлаган эдилар ҳамда Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик чоғларида тиловат қилиб беришарди. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ҳар йили Рамазон ойида Жаброил алайҳиссаломга бир маротаба тиловат қилиб берардилар. Умрларининг сўнгги Рамазон ойида эса Жаброил алайҳиссаломга икки маротаба тиловат қилиб берганлар. Шундай қилиб Қуръони карим ўзининг сўнгги кўринишида ҳар бир ояти Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламга буюрилганидек тартиб олган.
3. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан бир йил ўтиб Қуръони каримни ёд олган саҳобалардан 70 таси Мусайлима ёлғончиларига қарши кечган Ямома жангида шаҳид кетдилар. Ўшанда ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан маслаҳатлашиб, котиблардан бири бўлмиш Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуга Қуръони карим ёзилган ҳужжатларни йиғишни ҳамда мукаммал битта нусха тайёрлашни тайинлашди. Шунга эътиборан, ҳақиқий деб ҳисобланган қўлёзмалар қабул қилинди, ишонарли эмас деб топилганлари рад қилинди. Ишонарли қўлёзма оятлар шулар эдики, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам иккита одам гувоҳлигида айтиб берганлар. Табиийки, Қуръони карим ёдлаган саҳобалар бу масалада жуда муҳим ўрин эгаллаган. Зайд ибн Собит мазкур бурчни тамомига етказиб, битта ёзма нусха ҳолида жамлагач, Абу Бакрга берган. Бу зот вафотларидан олдин Умарга розияллоҳу анҳу, Умар розияллоҳу анҳу эса вафотларидан олдин қизлари Ҳафса розияллоҳу анҳона бериб кетганлар.
4. Халифа Усмон розияллоҳу анҳу даврида таркибидан Зайд ибн Собит ўрин олган 4 котибдан иборат қўмита тузилди. Ушбу котиблар гуруҳи “Ишонч онаси” бўлган Ҳафса розияллоҳу анҳо сақлаб келган асл Қуръони карим қўлёзмадан 5 нусха кўчириб тайёрлашди. Битта нусхаси Маккага, бошқаси Мадинага ва учинчи нусхаси Басрага юборилди. Тўртинчи ҳамда бешинчи нусхалари Куфа ва Дамашққа жўнатилган эди. Тўрт котиб ўзлари кўчирган нусхаларни Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам даврида Қуръони карим ёдлаган ҳофизлар билан текширишган. Мана шу Мусҳафи Шариф нусхалари ўшандан бери мусулмонларнинг қалбида ҳамда қўлларидадир.
Шу кунгача бирор инсон мана 14 асрдан ошибдики, Қуръони каримнинг аслийлигига шубҳа қилиб, хато чиқара олмаган. Бу нуқтаи назар ҳатто Мур, Лаблюс каби машҳур шарқшунослар томонидан маъқулланган. Замондошимиз олмон шарқшуноси Руди Парет Қуръони карим таржимаси муқаддимасида шундай ёзади: “Қуръони каримдаги ҳар қандай оят Муҳаммаддан бошқа бир киши ижод қилган деб шубҳа қилишга ҳеч қандай асос ва сабаб йўқ”. Олмон олими Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан сўнг бирор инсон Қуръони каримнинг бир оятидаги бир сўзни олиб ҳам ёки қўшиб ҳам қўйгани йўқ деган маънони берган.
Халифа Усмон розияллоҳу анҳу даврида кўчирилган Қуръони карим нусхаларини ёлғонга ёки хатога ёки уларни инкор қилишга ҳеч қандай исбот-далил тақдим қилинмаган бугунга қадар. Агар саҳобалардан бирортасининг қўлида бошқа қўлёзма бўлганида уни тақдим қилган бўлар эди. Бу каби ҳолатлар Ислом тарихида умуман бўлмаган. Ҳатто замонамиз вакиллари Аҳмадийлар дея аталувчи бузғунчи секталар ҳам Қуръони каримнинг асл нусхасини эътироф этишган.
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…