Джумла

Татарстонда болалар ўртасида ўтадиган ҳар йилги Қуръон ҳофизлари танлови бўлиб ўтди

Тадбир Альматьевск марказий масжидида ўтказилди. Абдулла Аувхадеев танловнинг мутлақ ғолиби бўлди. Ҳомийлар унга мукофот тариқасида қўчқорни совға қилдилар.
Альматьевск райони ва Альматьевск имом- мухтасиби Фаъим ҳазрат Ахметзянов таъкидлашича, Қуръон ҳофизлари танловида иштирок этаётган болаларнинг сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. “Бу энг гўзал ва энг муҳим аҳамият касб этган мусобақа бўлиб, ҳаммамиз учун чинакам байрам бўлиб қолмоқда”, - деди имом- мухтасиб. Танлов давомида болалар Қуръонни тўғри  ва чиройли ўқиш бўйича тўртта ёш гуруҳларида ва ёд олган жузлар бўйича бир неча номинацияларда мусобақалашдилар.  
Ғолиблар ва совриндорларга дипломлар ва пул сертификатлари топширилди.

Чақалоқнинг жинси

Сиз туғилажак чақалоқнинг ўғил ёки қиз бўлиши нимага боғлиқлигини биласизми? Қуръон оятлари чақалоқнинг жинси унинг отасига боғлиқ бўлишини билдирмоқда. Чақалоқнинг жинси эркакдан она қорнига тўкиладиган суюқликка боғлиқ бўлади. Бошқача қилиб айтганда, унинг жинси отадан келадиган манийнинг ҳужайраларига боғлиқ бўлар экан. Она организми туғилажак боланинг насли аниқланадиган жараёнда иштирок этмайди.

Мишарий Рошид Ал-Афасийдан 20 маслаҳат

Мишарий Рошид – бутун  дунёга таниқли Қуръон ҳофизи, даъватчи, Исломий нашидлар куйловчиси. Қуйида динимизнинг муқаддас китобини ёдлашдек улуғ ишга бел боғлаганлар учун Қуръони Каримни икки йил ичида ҳифз қилган мутаҳассисдан маслаҳатлар.

Муқаддас Қуръондаги илмий мўъжизалар борасида олимларнинг фикрлари

1) Др. Персауд. Бу инсон Анатомия фани, педиатерапия ва болалар соғлиги бўйича профессор, акушерлик соҳасининг етакчи олими, Канададаги Манитоба Университетининг “ишлаб чиқариш соҳаси фанлари“ бўйича профессоридир. У 16 йил давомида Анатомия департаменти бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган. Ўз соҳасининг жуда машҳур олимларидан. 22 та китоб ва 181 дан ошиқ илмий мақолалар муаллифи. 1991 йилда Канадада Анатомия соҳасида кўплаб мукофотларга сазовор бўлган. Бу кишидан ўзи тадқиқот олиб борган Қуръондаги илмий мўъжизалар ҳақида сўрашганда, қуйидагича изоҳ берган:
“Менингча, Муҳаммад жуда оддий одам бўлган. Чунки, у ўқишни, ёзишни билмаган. Тўғрисини айтганда, у саводи йўқ бир киши бўлган. Бугун бизлар 1400 йил олдинги давр ҳақида суҳбатлашаяпмиз. У ерда бир саводсиз киши илм оламига тааллуқли бўлган инсонни ҳайратлантирадиган жуда ишончли баёнотлар билан чиққан. Шахсан мен бу қандайдир бир оддий имконият бўлиши мумкинлигини тушуна олмайман. Чунки бу ерда жуда кўп аниқликлар мавжуд. Др. Мур айтганидек, бу ерда қандайдир илоҳий илҳом ва робита борлигини тушуниш мен учун умуман қийин эмас ва айнан шу нарса уни ушбу баёнотлар қилишга бошлаган”.

Қуръон: булутлар

Олимлар булут турларини ўрганиб, ёмғирли булутлар аниқ бир системага кўра шаклланиб юзага келишини ҳамда баъзи босқичларда бошқа булутлар ҳамда шамоллар билан алоқага (реакцияга) киришишини  аниқлаганлар.
Ёмғирли булут турларидан бири - бу момақалдироқли булут. Метеорологлар момақалдироқли булутлар қандай шаклланишини ҳамда қандай қилиб улардан ёмғир, дўл ва чақмоқ ҳосил бўлишини ўрганиб чиққанлар. Уларнинг аниқлашича, момақалдироқли булутлар ёмғир ҳосил қилиш учун қуйидаги босқичлар орқали ҳаракат қилади:

Мишарий бин Рошид

Шайх Мишарий бин Рошид бин Ғорийб бин Муҳаммад бин Рошид ал-Афасий милодий 1976 йили 5 сентябрь куни (ҳижрий ҳисобда 1396 йили 11 Рамазонда) Кувайтда таваллуд топган машҳур имом ва қорилардан биридир.
У аввалига Қуръони Карим куллиётининг “Зикрул-Ҳакийм” сабоқларига қатнашиб, Қуръон ёдлаш, таржима ва тафсир бўйича таълим олди. Сўнгра Саудия Арабистонининг Мадинаи Мунаввара шаҳридаги Мадина Ислом дорулфунунига ўқишга кирди.

Эй Роббим, албатта, менинг қавмим ушбу Қуръонни тарк этдилар

Бўш дақиқанг пайдо бўлганида сенинг фикрларингни нималар банд қилмоқда? Тонгда уйғонганингда сенинг қўлларинг нима нарсалар томон узра узалмоқда? Онгинг чарчаганда қалбинг нималарни шивирламоқда?
Диндорнинг қалби бундай дамларда беихтиёр Қуръон оятларини тиловат қилади. У худдики мана шу араб калималарининг тўлқинларига мосланган ва фақат улардан хотиржамлик ва тинчликни топади.

Қуръон: чуқур денгизлар ва ички тўлқинлар

Аллоҳ Қуръонда дейди: “Ёки (кофирларнинг қилган амаллари) устма-уст тўлқин ва унинг ҳам устида (қора) булут қоплаб олган денгиздаги зулматларга ўхшайди. (Улар) устма-уст зулматлардир. У ўз қўлини чиқариб (қараса) кўришга яқин бўлмас...”. (24:40)

Қуръон тинглангандаги мўъжиза

Қуръон Аллоҳ таоло томонидан пайғамбаримиз Муҳаммадга (соллоллоҳу алайҳи васаллам) берилган мўъжизадир. Аллоҳ Каломининг эшитиш ва товушга оид мўъжизаси Қуръонга хос бўлган жуда кўплаб ажойиб хислатлардан биридир.
Инсоннинг эшитиш қобилияти, кўриш ва сезиш билан бир қаторда маълумотларни қабул қилишнинг асосий усули ҳисобланади. Бугунги кунга келиб илм-фан томонидан товуш тўлқинлар кўринишида тарқалувчи куч эканлиги, улар инсон қулоқларига етиб бориб, эшитиш органлари орқали қабул қилиниши белгиланган. Кейинги босқич маълумотларга бош мия орқали ишлов беришдир: тушуниш, фикр юритиш, хоҳиш ва бошқалар. Кейин эса бошқа барча ҳиссиёт органларида товушнинг таъсир этиш реакцияси юз беради. Бунда ушбу товушнинг аниқ мақсадга йўналтирилган вазифаси бор ёки йўқлиги аҳамиятсиз: яъни ушбу товуш мулоҳаза ва мақсад, хоҳиш ва ҳаракат уйғотувчи ҳикоя каби таъсир этадими, ёки шунчаки бизни ўраб турган муҳитнинг оддий товуши холосми. Барча бу реакциялар биз эшитган товуш ўзида нимани олиб келаётгани, унинг мазмуни, ритми сабабли вужудга келади, яъни улар инсон қалби ва танасида психосоматик реакциялар кўринишида намоён бўлади.

Қуръон: денгиз ва дарёлар

Маълумки, замонавий фан иккита турли денгизлар туташганда, уларнинг ўртасида бир тўсиқ бўлишини аниқлади. Ушбу тўсиқнинг вазифаси ҳар икки денгизни ажратиб туришдир. Уларнинг ҳар бирининг ўз ҳарорати, шўрлиги ва зичлиги бўлади. Мисол учун, Медитерриан денгизи суви илиқ, шўр бўлиб, Атлантика океани сувига қараганда зичлиги пастдир. Медитерриан денгиз суви Гибралтар тоғ этагидан ошиб Атлантика океанига қўшилар экан, ўзининг илиқлиги, шўрлиги ҳамда кам зичлиги хусусиятларини йўқотмаган ҳолда қарийб 1000 метр океан тубига       кириб боради. Ушбу денгиз суви шу чуқурликда ҳам барқарор туради. (1-расм). Устига-устак денгиздаги кўплаб тўлқинлар, кучли тебранишлар ҳамда сувларнинг баланд-пастга кўтарилиб тушишлари ушбу тўсиқни бузиб ўтмайди ёки уларнинг ўзаро аралашиб кетишига сабаб бўла олмайди.

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…