Джумла
islamonline.uz Written by  Apr 15, 2017 - 2267 Views

Мишарий бин Рошид

Шайх Мишарий бин Рошид бин Ғорийб бин Муҳаммад бин Рошид ал-Афасий милодий 1976 йили 5 сентябрь куни (ҳижрий ҳисобда 1396 йили 11 Рамазонда) Кувайтда таваллуд топган машҳур имом ва қорилардан биридир.
У аввалига Қуръони Карим куллиётининг “Зикрул-Ҳакийм” сабоқларига қатнашиб, Қуръон ёдлаш, таржима ва тафсир бўйича таълим олди. Сўнгра Саудия Арабистонининг Мадинаи Мунаввара шаҳридаги Мадина Ислом дорулфунунига ўқишга кирди.
У юқорида айтилган “Зикрул-Ҳакийм”да асосан қуйидаги устоз-шайхлардан дарс олди: Шайх Аҳмад Абдул Азиз Зайёт, Шайх Иброҳим Алий Шаҳата Самманудий ва Шайх Абдур Роҳман Ридвон.
Мишарий бин Рошид устози Аҳмад Абдул Азиз Зайётга Хафс бин Осим қироати бўйича Қуръонни тўлиқ тинглатган (ёдлаб топширган).
Хозирда Мишарий Кувайт шаҳридаги Масжидул Кабийр (катта жомеъ-масжидда) имомлик қилади ва ҳар йили Рамазон ойларида мазкур масжидда хатми Қуръон ила Таровиҳ намозларини ўқитади.
Бундан ташқари Мишарий Рошид АҚШдаги икки нафар масжидга ҳам ташриф буюрган. Булар: Калифорния штатидаги Ирвин Ислом Маркази (Islamic Center of Irvine - ICOI) ва Мичигандаги Детройт Ислом Маркази (Islamic Center of Detroit – ICD) масжидлари.
Мишарий – оилали. Икки қизнинг отаси. У кўпчиликка Абу Нураҳ куняси билан ҳам машҳурдир.
Мишарийнинг Қуръони Карим тиловати ва қироатига оид қуйидаги икки махсус телеканали ҳам бор: AlafasyTV ва AlafasyQ.
Мишарий бин Рошид шу билан бирга машҳур муншид (нашид айтувчи) ҳамдир.
Унинг 100 дан зиёд нашидлари мавжуд.
Масалан: “Толаъал бадру алайна”, “Кун маъаллоҳ”, “Анта Роҳманий”, “Шафийъул холаиқи” ва ҳоказо...
2009 йилнинг август ойида айтган “Рамазон” номли нашиди араб, инглиз ва француз тилларида кенг оммага тақдим этилди. Мишарий бин Рошиднинг Қуръони Карим тиловати ёзилган компакт дисклари кўплаб мусулмонлар томонидан севиб тингланади.

Энг ожиз банда тайёрлаган
Tagged under
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…