Джумла

Сийрат

Абу Муслимнинг ўлими

Ҳижрий 137 йил 24 шаъбон ойи (755 йил феврал ойи) халифа Мансурнинг буйруғи билан умавийларга қарши қўзғолон кўтарган исёнчиларнинг сарварларидан бири Абу Муслим Хуросоний ўлдирилади. Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Доғистон халқларининг достон ва эртакларида Абу Муслим адолатсизлик ва зулмга қарши аёвсиз курашувчи қаҳрамон сифатида талқин қилинган. Бироқ жуда кўп ривоятлар тўқима бўлиб, тарихий ҳақиқатдан анча йироқдир. Бу айниқса, Абу Тоҳир…

Алий ва Муовия ўртасидаги - Сиффин жанги

Аллоҳ таолонинг динига маломат тошларини отувчилар Исломга зарба бериш мақсадида ҳазрати Алий билан Муовия (розияллоҳу анҳум) ўрталарида кечган зиддиятларга батамом таяниб олишади. Улар бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам саҳобаларининг ниятларини шубҳа остига олишни мақсад қилишади. Уларнинг ишини ўзгартириб, бузиб кўрсатишади. Бунинг оқибатида фаҳмлар адашади, қадамлар тойилади. Маълум кишиларнинг адашувига эса уларнинг дин ҳақидаги тушунчалари саёзлиги ва мусулмонларни алдаш, онгини…

Саййида Зайнаб бинт Али

Саййида Зайнаб бинт Али‎ – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳо ва Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг қизлари, яъни Пайғамбаримизнинг невара қизларидир. Карбало воқеалари ҳамда ҳазрати Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг шаҳид бўлишлари ҳақида мусулмонларни воқиф қилишда муҳим ўрин тутган.

Умар ибн Абдулазиз – бешинчи рошид халифа

Умар ибн Абдулазиз 680 йил (ҳижрий 63 йилда) Мадинада дунёга келди, айни шу йили пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Маймуна розиллоҳу анҳо вафот этган эдилар. У Қурайшнинг Умавийлар авлодига мансуб бўлиб, ўша пайтда халифалик мазкур сулола қўлида эди. Унинг тўлиқ исми Умар ибн Абдулазиз ибн Марвон ибн ал-Ҳакам ибн ал-Ос ибн Абд Шамс бўлган. У иккинчи халифа, буюк саҳоба…

Сиз эмасми, ё Расулаллоҳ?

Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулаллоҳ. Чунки Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай деган: “Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон келтиринг” (Аъроф-158)Иймонимнинг асосий пойдеворларидан бири сизга муҳаббат қўйишдир, ё Расулаллоҳ!. Чунки Сиз (с.а.в.) шундай дегансиз: “Сизлардан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва ҳамма одамлардан маҳбуб бўлмагунимча комил мўмин бўла олмайди”. Дарҳақиқат сиз мана шундай муҳаббатга лойиқсиз, ё Расулаллоҳ.

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…