Джумла
Абу Муслим Written by  Nov 09, 2016 - 1898 Views

Умар ибн Абдулазиз – бешинчи рошид халифа

Умар ибн Абдулазиз 680 йил (ҳижрий 63 йилда) Мадинада дунёга келди, айни шу йили пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Маймуна розиллоҳу анҳо вафот этган эдилар. У Қурайшнинг Умавийлар авлодига мансуб бўлиб, ўша пайтда халифалик мазкур сулола қўлида эди.
Унинг тўлиқ исми Умар ибн Абдулазиз ибн Марвон ибн ал-Ҳакам ибн ал-Ос ибн Абд Шамс бўлган. У иккинчи халифа, буюк саҳоба Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг эвараси эди.
Ривоят қилинишича, Абдулазиз ибн Марвон Умар ибн Абдулазиз онасига уйланмоқчи бўлганларида: "Менга тўрт юз динор йиғиб беринглар, мен расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам байтларидаги қизга уйланмоқчиман, чунки улар солиҳалардир", деганди. Шундай қилиб у Умар ибн Абдулазиз онасига уйланган эди. Унинг исми Умм Осим бинт Осим ибн Умар ибн Ҳаттоб эди.
Умар ибн Ҳаттоб тез-тез эски кийимларини кийиб, оддий аҳоли қандай яшаётганлигини билиш учун шаҳарга тушар эди. Туни билан Мадина кўчаларини кезиб чиққан халифа тонгга яқин қаттиқ чарчади ва уйларнинг бири ёнида дам олишга қарор қилди. Шунда у ердаги она ва қизининг суҳбатини эшитиб қолди.
- Қизим, уйғонсангчи? Ҳозир сутчи келиб қолади. Биз сутни сувга аралаштиришга улгуришимиз керак.
- Она, ахир қандай қилиб бундай қилиш мумкин? Сиз халифа Умарнинг сутни сувга аралаштиришни тақиқлагани ҳақида эшитмаганмисиз?
- Нима қилибди, қизим! Халифа Умар ҳозир ўз тўшагида маза қилиб ухлаб ётибди. У биз сутга сувни аралаштираётганимизни қандай қилиб кўриши мумкин?
- Она, халифа Умар ухлаётган бўлса, Аллоҳ ҳам ухлаётган бўладими? Аллоҳ бизни кўрмайди, деб ўйлайсизми? У бизни қилаётган ишимизни кўрмаяпти, деб ўйлайсизми? – деди қиз онасига қарата.
Онаси нима деб жавоб қилишини билмай, жим қолди. У ўз хатосини тушунди ва айтган сўзлари учун пушаймон бўлиб, тавба қилди.
Бу суҳбатни эшитиб турган Умар ибн ал-Ҳаттоб розияллоҳу анҳу, ўз-ўзича жим йиғлади. Мустаҳкам иродага эга ва Аллоҳга гуноҳкор бўлишдан қўрқиб, унга муҳаббат қўйган янги авлод вояга етмоқда эди. Унинг кўзлари севинч кўз ёшлари бўлиб, Аллоҳга мана шундай авлодни берганлигидан миннатдорчилик изҳори эди. Халифа уйга қайтгач, қилган биринчи иши шу бўлдики, ўғилларига ўша қизга уйланишни тавсия этди ва унга у кишининг ўғиллари бўлмиш Осим уйланди.
Мана шу никоҳдан Умар ибн Абдулазизнинг бўлғуси онаси дунёга келди.
Аллоҳнинг пайғамбари саллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Абдулазиз ўз замонасининг энг яхши кишиларидан бири бўлганига гувоҳлик берганлар.
Аббос ибн Рашид ривоят қилади: «Умар ибн Абдулазиз хўжайинимнинг олдиларига келди. Сўнгра у кетишга ҳозирланди. Хўжайиним саллаллоҳу алайҳи васаллам менга дедилар: «Борда уни чақириб кел». Биз ташқарига чиққанимизда қоп-қора илонга дуч келдик. Умар отдан тушди, илонни олди ва уни кўмиб ташлади. Ва биз бир одамнинг қасам ичаётганини эшитиб қолдик. У қичқирарди: «Шошманглар, шошманглар, мен Аллоҳнинг пайғамбари саллаллоҳу алайҳи васаллам бу илон ҳақида: «Сен қумли ерда ўласан ва сени ўша куннинг энг азиз кишиси кўмади» деганларини эшитганман. Умар деди: «Сен мени хурсанд қилувчи кишиларданмисан?». У деди: «Мен мана шу водийда Аллоҳнинг пайғамбари саллаллоҳу алайҳи васалламга байъат берган тўққиз кишидан бириман. Ва мен у Зотнинг мана шу илон ҳақида айтганларини эшитганман». Шунда Умар ҳушини йўқотгудек даражада қаттиқ йиғлади. Сўнгра деди: «Эй Рашид, бу гапни то жоним узилгунга қадар ҳеч кимга айта кўрма».
Умар ибн Абдулазиз ҳали халифа бўлмаганларида Мадинага келди ва Марвонникига тушди. Пешин намозидан сўнг, у ўнлаб ўқувчиларини ёнига чақирди. Қачонки, улар етиб келишганида у деди: «Мен сизларни мукофот бериладиган ва ҳақиқат масаласида менга ёрдамчи бўладиган мажлисга чақирдим. Мен сизларнинг фикрларингизсиз бирор нарса қилишни истамадим. Агар сиз қонунларни бузаётган бирор кимсани кўриб қолсангиз, ёки ёрдамчиларимдан бирор бири адолатсизлик қилаётганини билсангиз, бундай вазиятда менга зудлик билан хабар беринг». Қачонки ўқувчилар ундан узоқлашганида, улар дейишди: «Уни Аллоҳ энг яхши мукофотлар билан сийласин». Умар халифа Валид ҳузурига ташриф буюрди ва унга кўрсатмалар берди, Ҳажжож ҳаракатига қарши чиқди ва уларга душман бўлди. Умар ибн Абдулазиз ўз атрофига Уммавийларни тўплади. Ҳақиқатни айтганда, уларнинг Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий томонидан амалга оширилган адолатсизлик, зулм ва гуноҳлари учун узр сўради. Уммавийлар сўзсиз Исломни қабул қилган, унинг мўъжизаларига ишонган ва ҳурмат қилган, аммо тўғри йўлдан хато йўлга қараб кетишаётган эди. Ҳажжож Умар устидан халифа Валидга шикоят қилди. Ва алал оқибат халифа уни Ҳижозга ноиб этиб тайинлади. Умар ибн Абдулазиз Ҳажжожга қандай қарши турган бўлса, уммавийлар билан ҳам ҳудди шундай музокаралар ўтказди. Халифа Умар ибн Абдулазизни ҳузурига чақирди ва унга деди: «Халифани ҳақорат қилганлар масаласида нима дея оласан? Уларни ўлдириш керакми?». Умар сукут сақлади. Халифа жаҳл отига минди ва такрор сўради: «Халифани ҳақорат қилганлар масаласида нима дея оласан? Уларни ўлдириш керакми?»
Ҳақиқий иймонда мустаҳкам бўлган ва ҳеч нарсадан ташвишланмаган Умар ибн Абдулазиз деди: «Эй иймон келтирганларнинг соҳиби, у бирор бир жонни ноҳақ ўлдирармиди?».
Валид деди: «Йўқ, лекин халифани ҳақорат қилиш, бу тақиқ чегарани бузиш деганидир». Умар сокин ҳолатда деди: «Агар қоидабузарлик тақиқланган бўлса ва уни кимдир бузса, қилмишига яраша жазо олиши даркор. Бу уни ўлдириш дегани эмас». Халифа Валид қўллари билан уни чиқиб кетиши мумкин эканлигини кўрсатди. Умар у ердан чиқиб кетди. Умар халифанинг олдидан кетар экан, унинг ортидан кимнидир юборишини кутарди. У дейди: «Мен унинг олдидан кетдим ва ортимдан бирор кимсани юборишини кутдим. Олдимга кимдир яқинлашганида, уни халифа юборган одам деб ўйладим». Шундан сўнг халифа уни Ҳижоз ноиблигидан озод этди ва Умар ибн Абдулазиз Мадинани тарк этди. Мадинадан чиқиб кетар экан, ўз биродари Муҳазимга шундай деди: «Эй Муҳазим, биз Мадинани инкор этувчилардан бўлиб қолмайлик, деб қўрқаман», деб Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадина ёмонликлардан йироқ деган сўзларига шаъма қилди. Музаҳим ундан бундай фикрларни йироқлаштиришга ҳаракат қилди. Улар Шомдаги Сувайд туманига етиб боргунларига қадар йўл юришди. Умар ибн Абдулазиз шу ерда истиқомат қилдилар. У отаси Абдулазиз ибн Марвоннинг сўзларини ёдга олди: «Аллоҳдан қўрқ ва ўз ниятларингни амалда исбот қил. Кимда дин бўлмаса, унинг нияти ҳам бўлмайди. Тўғри ниятли бўл ва пулдан узоқ юр. Ким билан иш қилаётган бўлсанг, унга нисбатан меҳрибон бўл. Чунки ҳаётда меҳрибончиликдан ҳам кўра, яхши нарса йўқ». Умар ёлғиз ҳаёт кечиришга, дунё ҳавасларидан ўзини тўхтатишга, ҳақиқат йўлида жиҳод қилишга азму қарор қилди. Валиднинг вафотидан сўнг халифаликни унинг иниси Сулаймон бошқара бошладаи. У иниси Валидга қараганда яхши инсон эди. Сулаймон Умар ибн Абдулазизга бўлган муҳаббатига қарамай, уни ноиб этиб тайинлашга қўрқарди. Шу боис у иккиси ўртасида фақат биродарлик ришталарини қолдирмоқчи бўлди. Зарур ҳолатларда ундан маслаҳат сўрайдиган бўлди.
Кунлардан бир кун халифа Умар ибн Абдулазизга ҳарбий қўшин жойлашган қароргоҳга ташриф буюришга чақирди. Ўз қўшинини кўрсатаркан, халифа ундан сўради: «Нима дейсан эй Умар?». Умар ибн Абдулазиз деди: «Мен дунё ҳаваси бир бирини еяётганини кўряпман, сен бўлса жавобгарликни ўз зиммангга олгансан».
Сулаймон ибн Абдумаликнинг касаллиги ортганда, у ўз ўрнига одам қўйишга шошилди. Унинг болалари ҳали ёш эди. У Рожа ибн Хайва билан маслаҳатлашди ва ундан сўради: «Бу вазифага энг мос келадиган одам ким?». Рожа ибн Хайва деди: «Умар ибн Абдулазиз – энг муносиб номзоддир». Сулаймон унинг фикрига қўшилди ва деди: «Мен у билан ўртада шайтон аралашмайдиган келишув қиламан».
Умар ибн Абдулазиз ўз тушида Аллоҳнинг пайғамбарини саллаллоҳу алайҳи васаллам кўрди, у Зот дедилар: «Демак сен ҳукмдор бўлдинг эй Умар. Иккалалари ҳаракат қилгандек ҳаракат қилгин». Умар ибн Абдулазиз: «Уларнинг иккалалари?» Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бу Абу Бакр ва Умарлардир».

Илмга бўлган муносабатлари
Умар ибн Абдулазиз доимий равишда илмга интилар, уламолар билан доимий мулоқатда бўлиб, улардан маслаҳатлар олардилар. Айтишларича, у кишининг отаси Абдулазиз ўғилларини Мадинага ўқишга юборар экан. Солиҳ ибн Кисанга мактуб бериб юборди ва у кишидан ўғилларига диний ва дунёвий илмларни ўргатишини илтимос қилиб сўради. Умар ибн Абдулазиз шу қаторда Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утбадан илм олди. У кишининг айтадилар: “Мен доим олижаноб инсонлар билан дўстлашганман. Аллоҳдан қўрқадиган одамлардан дарс олганман. Одамларни бошқара бошлаганимдан сўнг, майда-чуйда илмларга муҳтожлик сеза бошладим. Шу сабабли майда-чуйда деб ҳисобланган билимларни ҳам ўрганинг».
Айтишларича, Умарнинг ёш бола пайтида йиғлаб ўтирганини онаси кўриб, “Сени нима йиғлашга мажбур қилди?”, деб сўради. У ўша пайтда Қуръонни ёддан билар эди. “Мен Қуръонни эслаб, йиғладим”, деди. Шунда онаси ҳам йиғлади. Улғайганда эса, у Мадинанининг валиси бўлди. У киши қўпол, катта гавдали инсон эди.
У киши халифа бўлганларидан сўнг, ҳузурларига Муҳаммад ибн Каъб Каразий кириб: “Эй Умар, сизга нима бўлди? Соғлиғингиз, рангингиз, сочларингиз, юзларингиз нега сўлғин?”. Шунда Умар жавоб қайтарди: “Эй ибн Каъб, сиз мени қабрда кўрганингизда эди. Орадан уч йил ўтар-ўтмас, кўзларимни ўрнида тешик, юзларим шилиниб тушган, оғзимдан мадда томиб турган, бурним эса узилиб тушиб, атрофида қуртлар юрганини кўрсангиз, юзингизни терс буриб олган бўлардингиз». Бир куни Умар ёнларига Салим ибн Абдуллоҳ ва Муҳаммад ибн Каъб Каразийни чақириб, “Мен қилаётган ишимдан жуда хавотирдаман, менга маслаҳат беринг”, дедилар. Шунда Салим: “Агар сиз ўзингизни Аллоҳнинг жазосидан қутқармоқчи бўлсангиз, кексаларни ўз отангиздек, катталарни ўз акангиздек, кичикларни эса ўз фарзандингиздек кўринг. Ҳамда отангизни ҳурмат қилинг. Акангизга сахий бўлинг, фарзандларингизга эса меҳр-оқибатли бўлинг”. Рожа ибн Хайва: “Агар сиз ўзингизни Аллоҳнинг оловидан қутқармоқчи бўлсангиз, ўзингизга тилаган нарсани мусулмонларга ҳам тиланг. Ўзингизга раво кўрмаган нарсани эса уларга ҳам раво кўрманг. Сўнг, бехавотир ўлишингиз мумкин».
У ўрганган илмлари орасида иснод-ал-ҳадис (бу ҳадислар занжири) бор. У киши табъа тобеинлардан ва тобеинлардан жумладан, Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Жаъфар, Ибн Абу Салом аль-Маҳзумий, Саиб ибн Язид, Абдуллоҳ ибн Саломий ва бошқалардан келтирилган ҳадисларни ўрганганлар. У кишининг ибодатлари Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ибодатларига жуда ўхшар эди. Анас ибн Молик у киши ҳақида шундай деди: «Мен Умардек Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб намоз ўқийдиган бошқа имомни кўрмадим. У киши қуръатни чўзмасдан, рукъу ва саждаларни ҳам ҳудди расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдек бажарар эдилар. Маймун ибн Меҳран шундай дедилар: «Бизга у кишининг муҳтожликлари бордир, деган мақсадда у кишининг ҳузурларига бордек. Аммо биз рўпарамизда устозни кўрдик. Биз у кишининг ҳузурларида ўзимизни шогирддек ҳис қилдек. Ростан ҳам у киши олимларнинг устози эдилар».

Халифа бўлишлари
Умар ибн Абдулазиз ҳижрий 99 йил Сулаймон ибн Абдумаликнинг вафотидан сўнг, унинг васиятига биноан халифа этиб тайинланди. Чунки унинг ўғли Аюб ҳали балоғат ёшига етмаган эди. Довуд ўғли эса, Константинаполда бедарак йўқолган эди. Шу сабабли Сулаймон ибн Абдумалик васиятида Умар ибн Абдулазизни халифа бўлмоғини тайинлади. Васиятда шундай ёзилган эди: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу хат мусулмонларнинг амири ва Аллоҳнинг қули бўлган Сулаймон томонидан Умар ибн Абдулазизга. Ростан ҳам мен уни ўзимдан кейин халифа этиб тайинлайман. Ундан сўнг эса, Язид ибн Абдумалик халифа этиб тайинлансин. Аллоҳдан қўрқинг ва унга итоатда бўлинг. Ҳар хил гуруҳларга бўлинмангизлар, акс ҳолда заиф бўлиб қоласизлар». Сулаймон ўлганидан сўнг, Умар уни кафанлаб, жаноза намозини ўқиди. Уни дафн этиб қайтишганларидан сўнг, Умарнинг ёнига халифанинг от-аравасини келтиришди. “Бу нима?”, деб сўради Умар. “Бу халифанинг от-араваси”, дейишди. “Бунинг менга нима алоқаси бор. Менга ўз отимни келтирингизлар”, деди ва ўз отига ўтириб, уйга қайтди. Хизматкори ундан “Сиз нега бундай хавотирли кўринасиз”, деб сўради. Шунда Умар жавоб берди: “Мени бўйнимга юклатилаётган вазифадан жуда хавотирдаман. Ер юзининг қайси томонида бўлмасин, жанубдами, шарқдами Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларини ҳар қандай муаммоларини ҳал қилишимга тўғри келади. Улар бу ҳақ-ҳуқуқларга ҳақли бўлсалар ҳам улар буни ёзишмайди ҳам, талаб ҳам қилишмайди. Мен уларга нима кераклигини қаердан биламан?»
Бир ривоятда унинг хотинининг айтишича, у киши кечгача ишлаб, ишдан бўшаганларидан сўнг, давлат хазинасидан олинган шамни ўчириб, ўз маблағларига олинган шамни ёқиб, икки ракаът намоз ўқидилар. Қўлларини дуога очиб, дуо қила бошладилар. Юзларидан ёш оқа бошлади ва бу тонг отгунча давом этди. Шунда мен у кишидан сўрадим: “Эй мўминлар амири, бирор ҳодиса содир бўлдими? Нима сабабдан бу тунни бу ҳолатда ўтказдингиз”. “Ҳа, мен ўзимни ўзим шундай бир ҳолатда кўрдим-ки, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам умматларининг амири сифатида озга қаноат этгувчи, йўлдан адашган, камбағал, муҳтож, жабр кўраётган асир ва шунга ўхшаганларнинг устидан ҳукм чиқараман ва мен шу нарсани билдим-ки, эрта қиёмат куни қудрат соҳиби бўлган Аллоҳ мана шуларни мендан сўрайди ҳамда менга қарши уларнинг тарафида Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам турадилар. Мен шу нарсадан жуда ҳам қўрқдим».
Халифа бўлганларидан сўнг, жума намозини ўқиб беришлари
Давлат юритган халифаларнинг бешинчииси бўлган, Умар масжидга кириб келиб, минбарга чиқиб: “Эй инсонлар, бу иш менинг зиммамга мени хоҳиш-истагим билан эмас ва менинг талабим билан ҳам эмас, мусулмонларнинг маслаҳати билан ҳам эмас, юклатилингани сабабли мен сизларни ўзимга байъат айтишга чақирмайман. Сиз ўзларингизга шундай одам танлашингиз мумкин». Шунда одамлар бир овоздан: “Биз танлаб бўлдик, эй мусулмонларнинг йўлбошчиси. Биз сиздан розимиз. Сиз бизни тўғри йўлдан бошқаринг».
Яна бир манбада айтилишича, Умар халифа бўлганларидан сўнг, минбарга чиқиб: “Эй инсонлар, бу мансабга мендан розилик сўрамасдан, сизга эса танлов қолиришмади”, деб минбардан тушдилар. Шунда одамлар: “Биз сизни танладик. Эй мусулмонларнинг йўлбошчиси, биз сиздан розимиз”, деб бир овоздан қичқиришди. Шунда Умар минбарга чиқиб, Аллоҳга ҳамд, Пайғамбар Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга саловат-дурудлар айтиб, шундай дедилар: “Мен сизларга Аллоҳдан қўрқишни маслаҳат бераман. Ҳар бир қилаётган иш олдида Аллоҳдан қўрқув туради. Кейинги ҳаётингиз учун меҳнат қилинг. Охират ҳаёти учун меҳнат қилганни Аллоҳ бу дунёсини ҳам обод қилиб қўяди. Яширин ишларингизни тузатинг. Аллоҳ сизни очиқ ишларингизни тузатади. Ўлимни эсланг, у сизга етмасидан сиз унга чиройли тайёргарлик кўриб қўйинг. Бу уммат ҳеч қачон буюк Аллоҳга ва унинг пайғамбари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга ва Аллоҳнинг китоби Қуръонга ҳеч қандай шак-шубҳа келтирмайдилар. Аммо улар динор ва дирҳам устида тортишадилар. Аллоҳга қасамки, мен ҳеч қачон ёлғон гувоҳлик бермайман ва ҳеч кимни ҳақ-ҳуқуқини тортиб олмайман”.
Шундан сўнг овозларини баланд қилиб: “Эй инсонлар, ким Аллоҳга итоат этган бўлса, ўшанга итоат этинг. Ким Аллоҳга итоат этмаса, унга итоат этиш йўқ. Менга итоат этинг, чунки мен Аллоҳга итоат этаман. Агар мен Аллоҳга исён қилсам, сиз менга исён этинг”.
Шундан сўнг минбардан тушиб, у киши халифа ўтирадиган хонага кириб, хизматкорларга бу ердаги халифага тегишли бўлган ҳамма безаклар ва кийимларни сотишни ва ундан тушган пулни мусулмонлар ғазнасига қўшишни буюрди. Шу билан бир қаторда у одамларнинг шикоятлари бўлса, бемалол келиб, унга учрашларини овоза қилишни буюрди. Шу услуб билан Сулаймон ва унинг ёрдамчиларига тегишли бўлган нарсаларни ғазнага қайтарди. Ҳар бир тушган шикоятни алоҳида кўриб чиқиб, уларга тегишли бўлган масалаларни ҳал қилиб бердилар. Одамлар у кишининг бу ишларидан қувониб, у кишининг иш юришларидан рози бўлишди. У киши ҳар бир тушган шикоятларни кўриб чиқаётганини эшитган хаворижлар бир жойга тўпланиб: “Биз бу одамга қарши курашмаслигимиз керак”, деган қарорга келишди.
Мусулмонлар амири ўз ишларини якунлаб, дам олиш мақсадида ўз хоналарига кириб, ётдилар. Шу пайт ўғиллари ёнларига келиб: “Эй мўминлар амири, нима қилмоқчисиз?”, деб сўради. Шунда (Умар ибн Ҳаттоб) нинг эвараси шундай деб жавоб берди: “Озроқ ётиб ухламоқчиман, ўғлим”. Шунда Абдулмалик ибн Умар: “Шикоятларни кўриб чиқмай ухлайсизми?”, деб сўради. Умар: “Ўғлим, кеча тунда бобонгиз Сулаймоннинг уйида эдим. Туни билан ухламадим. Пешин намозигача ухлаб олиб, кейин шикоятларни кўриб чиқаман”, деб жавоб бердилар. Шунда ўғиллари: “Эй мўминлар амири, сизга бирор зот пешин намозигача яшайсан, деган хабарни етказдими?”, деб сўради. Шунда Умар ибн Абдулазиз ўғилларига юзланиб: “Эй ўғлим, ёнимга келинг”, деб чақирдилар. Ўғиллари ёнига келгач, у кишига яхшилаб тикилиб, пешоналаридан ўпиб: “Мени динимга бефарқ бўлмаган шундай зурриётни менга ато этган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин”.

Умар ибн Абдулазиз рошид халифаларнинг ҳақиқий йўлини тутдилар
Али ибн Ҳусайннинг айтишича, адолат йўлини қарор топдирганлар етти нафардирлар. Беш нафарлари олдин ўтиб кетишган, улардан икки нафари қолган. Ўтганлари Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ва Умар ибн Абдулазиз эдилар. Ҳасан деди: «Агар Маҳдий ҳақида гап кетса, унда у Умар ибн Абдулазиздир, Исон ибн Марямдан бошқа Маҳдий йўқдир». Суфён Саврий деди: «Беш нафар халифа бор эди: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ва Умар ибн Абдулазиз (р.а)».
Аҳмад ибн Ханбал деди: «Ҳақиқатга кўра, Аллоҳ ҳар юз йилда умматнинг динини тўғирлаш учун бир киши юборади. Диққат билан назар ташлайдиган бўлсак, биринчи юз йилликда Умар ибн Абдулазиз, иккинчилари эса – Шофеъий бўлдилар».
Умар (р.а) адолатли эдилар ва одамлар бу адолатни ҳис этишар, кўришар ва у ҳақида гапиришар эди. Малик ибн Динор деди: «Умар халифа бўлганида чўпонлар тоғда шундай дейишди: «Қайси адолатпеша инсон ҳукмрон бўлди?». Улардан сўрашди: “Сизлар қаердан биласизлар буни?” Улар жавоб беришди: «Одамлар устида адолатли халифа ҳукмрон бўлса, ўшанда бизни бўри ва шерлар безовта қилишни бас қилади». Қўйларига бўрилар ҳамла қилмай қўйган бошқа бир чўпондан бу ҳақда сўрашганида, у шундай деди: «Агар бош адолатли бўлса, унда тана азият чекмайди».
Умар одамларга деди: «Ўз юртларингизга қайтиб кетинг, бўлмаса ораларингиздан бу ердаги бирор кишини унутиб қўяман. Мен у ерга сизлар устиларингиздан ҳоким тайинладим. Агар ораларингиздан кимдир бундан афсусда эканлигини билдирса, унинг шикоятини кўриб чиқмагунимча, ҳеч нарса демайман. Аллоҳ билан қасам ичаман, ўзимга ёки оиламга пул бўла туриб, сизларни унутсам, унда мени бахил ҳисобланг». Умарга бир сўз айтиш учун унинг ёнига бадавийлардан бир киши келди ва деди: «Эй тўғри эътиқодлиларнинг ҳукмдори, олдинга эҳтиёж ва азоб етаклаб келди. Аллоҳ мен ҳақимда сендан Якшанба куни сўрайди». Умар деди: «Лаънат бўлсин сенга, нима деганингни қайтар қани?». Бадавий нима деган бўлса, барчасини такрорлади. Шунда Умар бошини қуйи эгди ва шундай қаттиқ йиғладики, кўз ёшлари ерга тушди. Бироздан сўнг бошини кўтариб, сўради: «Сизлар нечи нафарсиз?». – «Мен ва саккиз қизим». Умар унга уч юз, қизларига юз дирҳам тайинлади ва унга юз дирҳам бериб, шундай деди: «Бу менинг пулларимдан, мусулмонларнинг ғазнасидан эмас. Бор, буларни ишлат». Умар (р.а) ўз ходимларини бадавийнинг ортидан жўнатди ва унинг асл ҳолатини аниқлашга ва бу билан уларга молиявий қандай кўмак бера олишини билиш учун юборди.
Мадинадаги қозилардан бири бўлган Рабоҳ ибн Ҳиббон деди: «Умар ибн Абдулазиз томонидан бизга юборилган барча хабарлар фақат аҳли Суннанинг яхши яшаши ёки мусулмонларга пул улашиш ёки бирор бир яхшилик қилиш билан боғлиқ ишлар бўлар эди. У мусулмонларнинг турмуши ҳақида доим сўраб-суриштирар эди». Бир сафар унинг ҳузурига Мадинадан одамлар келганида, у улардан сўради: «Анави ерда ўтирган камбағалларнинг ҳоли не кечди?». Улар дедилар: «Эй иймон келтирганларнинг ҳукмдори улар энди йўқ. Сиз уларга Байтулмолдан берган пулларингиз эвазига бойиб кетишди». Дейиладики, ҳожилар бир сафар Умарга хат ёзишади ва муқаддас Каъба деворларини олдингидек ёпишни сўрашади. У уларга жавоб хати ёзади: «Мен бундан кўра, ночор одамларга кўмак бериш зарурлигини кўриб турибман. Чунки улар Муқаддас уйга қараганда, бу нарсага эҳтиёжлари кўпроқдир». У ночор одамларга тарқатиш учун пул тақсимлади, аммо пуллари қайтиб келди, чунки одамлари ичида ночорлари йўқ эди. Умар ибн Абдулазиз одамларни бойитиб юборган эди. Умар даврида пул зарб қилинган бўлиб, унда шундай деб ёзилган эди: “Аллоҳ садоқат ва адолатга амр этди”.
Дейиладики, Удай ибн Артут Умарга хат ёзади. Унда шундай сўзлар битилган эди: «Ишчилардан бўлган одамлар менга қадар Парвардигорнинг бойлигидан кўп пул олишган эди. Мен ҳозир улардан бу пулларни қайтариб олиш авҳолидамасман. Агар ҳукмдор менга амр этса, уларни қандайдир йўл билан жазолашим мумкин». Умар жавоб ёзди ва шундай деди: «Таажжубланарли, жуда ҳам таажжубланарли. Сен мендан Аллоҳнинг жазосидан гўё ҳимоя қиладиган қалқони бор одамдек, одамларни жазолаш ҳақида сўраяпсан. Ва ҳудди менинг буйруғим сени Аллоҳнинг жазосидан қутқариб оладигандек гап айтгансан. Боқ, кимдадир уларга қарши аниқ кўрсатма бўлса, унининг молини ол. Кимдир буни инкор этса, унда уни Аллоҳга бўйин эгишга мажбур қил ва индамасдан қўйиб юбор, майли, кетаверсин. Аллоҳ билан қасам ичаман, Унинг ҳузурида уларнинг қони билан эмас, макри билан туриш афзалдир!». Умар ибн Абдулазиз ўз ходимига ёзади: «Аллоҳдан қўрқ, ҳақиқатга кўра, Худодан қўрқиш шундай нарсаки, фақатгина қабул қилиш ва кечиришга ҳақи бор Зотгина бу ишни қилади ва Унинг ўзи мукофотлайди. Кўпчилик бу тушунчалар ҳақида ваъзхонлик қилади, аммо уларнинг ўзларида бу нарса кам». Бошқа бир ходимимга эса шундай ёзади: «Олимларга айт аҳли суннани оёққа турғазиш учун масжидларга тарқалишсин, ҳақиқатга кўра, у ўлгандир». Боқа бирига ёзади: «Қўлингни мусулмонлар қонига бўяма, қорнингни уларнинг бойлиги билан тўлдирма, тилингни уларнинг шахсиятидан сақла! Агар шундай қилсанг, билки: “Фақат одамларга зулм қиладиган ва Ерда ноҳақ ҳадларидан ошадиган кимсалар (ни айблаш ва зулму зўравонликлари учун жазолаш)гагина йўл бордир. Ана ўшалар учун аламли азоб бордир” (Шўро сураси, 42).
Умар мана шундай ҳолатда ўз ходимларини ўргатган ва уларга насиҳатлар қилган. Улар одамлар орасида яхшилик ва адолатни қарор топтиришга хизмат қилишган. У Абдулҳамид ибн Абдураҳмонга ёзади: «Куфа халқи уларнинг дини адолат ва раҳмдиликка чорласа-да, камбағалликдан азият чекди. Энг асосий нарса сенинг қалбингдир, уни Аллоҳга таслим эт».
Дейиладики, у Ямандаги ходимига шундай деб ёзади: «Мен сенга хат ёзганимдан кейин мен сенга мусулмонларнинг шикоятларига жавоб қайтаришингни амр этаман. Менга жавоб бер. Сен иккаламиз ўртамиздаги масофа ҳақида яхши биласан, аммо ўлим билан масофа ҳақида эса билмайсан. Боқ ва мусулмонларнинг шикоятлари билан шуғуллан. Менинг мактубимга жавоб ёзмасанг ҳам майли. Одамларни гуноҳларига яраша жазоланг. Агар жазо бир қамчи бўлса-да, Аллоҳ белгилаган чегарадан оширманг».
Халифа Умар ибн Абдулазиз даврида битта ҳам ночор одам қолмади. Одамларга хайр-эҳсон бериш имконияти бўлмади. Яҳё ибн Саид ҳикоя қилади: «Умар ибн Абдулазиз мени хайр-эҳсон қилиш учун Африкага жўнатди. Биз у ерга камбағалларни қидириб топиш мақсадида, йўлга тушдик. Аммо биз ҳеч қандай камбағал одам топа олмадик. Шунда биз қуллар сотиб олдик ва уларни озод қилиб юбордик».

Дунёвий ҳаётлари
Айтишларича, Умар халифа бўлганларидан сўнг, бир кун ҳовлиларидан йиғи овози эшитилди. Сўрашганларида, Умар хотинларининг олдига шундай танлов қўйган эканлар: “Истасанг, шу ерда яша. Истасанг отангникида яша. Менинг зиммамга юклатилган вазифа шунчалар оғирки, мени аёлларга қарашга имкониятим йўқ”. Умарнинг қўрқичларидан бири айтишича, Умар халифа бўлмасидан олдин, соғликлари яхши, ранглари тоза ва доим қимматбаҳо кийимларда юрар эдилар. Халифа бўлганидан сўнг, ранглари сўлғин, қорайган, ўзлари озиб, фақат тери билан суяклари қолган, эгниларига эса ғижимланган кийимда юрадиган бўлдилар. У киши менга пул бериб, садақа сўрайдиган ҳар бир қўлга тарқатгин деб, бериб юборардилар.
Халифа бир куни ҳуфтон намозидан сўнг, уйларига қайтдилар. Рўпараларидан қизлари чиқди. Оддий салом-аликдан сўнг, қизлари негадир оғизларини ёпиб, ўзларини четга олишди. Ҳайрон бўлиб: “Нима гап?” деб сўрадилар. Шунда қизлари кечки таомга нон ва пиёздан бошқа ҳеч нарса қолмагани сабабли, улар пиёз ва нон еганларидан оғизларидан келаётган бадбўй ҳидни тўсганларини айтишди. Шунда мўминлар амири йиғладилар ва қизларига қараб: “эй менинг қизларим, отангизни оловга тиқадиган чиройли ҳаёт сизларга нимани беради?” Шунда Умар ибн Абдулазизнинг бир қизлари ёнларига келиб, дугонасининг қулоғида қимматбаҳо тошли сирға кўрганлигини ва шундай сирғадан менга ҳам олиб беринг деди. Шунда мўминлар амири хизматкори Музаҳимни чақириб, икки бўлак чўғ олиб келишни буюрди. Музаҳин чўғни олиб келгач, қизларини ёнларига чақириб: “Агар сен икки чўғни қулоқларингда ушлаб туролсанг, мен сенга ҳудди шундай иккита қимматбаҳо тошли сирға олиб бераман”, дедилар.
У киши оталаридан қолган қирқ минг динордан воз кечдилар ва бу пулларни мусулмонлар ғазнасига қўшдилар. Мусулмонлар амири кичик бир ерни ўз пулларига сотиб олиб, шу ерда қилинадиган деҳқончиликдан йилига тушадиган икки юз динор пул билан кифояландилар. Шу пул билан у киши ўзлари ва оилаларини боқардилар”.

Халифанинг камтарлиги
Бир куни Умар қулларига: “Йилпиғич билан мени йилпиб тур”, дедилар. Қуллари йилпиб туриб, ўзи ухалб қолди. Шунда Умар ўрниларидан туриб, йилпиғични олиб, қулларини йилпиб турдилар. Шунда қуллари уйғониб, дод солиб юборди. Шунда Умар: “Сен ҳам менга ўхшаган инсонсан. Сени ҳам ҳудди мендек, иссиқ ҳолдан тойдирган. Сен мени йилпиганинг каби, мен ҳам сени йилпиб турдим”, дедилар.
Бир кун Умар ибн Абдулазиз Умар ибн Муҳожирга: «Эй Умар, агар сиз мени тўғри йўлдан адашиб, нотўғри йўлга кираётганимни сезсангиз, ёқамдан тутиб, қаттиқ силкиб: “Нима қилаяпсан?” дейишни унутманг”.
Буюк қудрат соҳиби бўлган Аллоҳнинг розилиги учун тўғри йўлни кўрсатувчи, шижоатли бўлган Умар ибн Абдулазизни сўзлари нақадар гўзал: “Аллоҳнинг бандаларига берадиган ёрдами, уларнинг ниятларига қарабдир. Агар бандаларининг ниятлари бутун ва тўлиқ бўлса, унга Аллоҳнинг ёрдами ҳам шунга қараб бўлади. Агар банданинг ниятлари яхши ва тўлиқ бўлмаса, унга Аллоҳнинг ҳам ёрдами тўлиқ бўлмайди».
Умар ибн Абдулазиз (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) дедилар: «Ким намозга совуққон бўлса, у шариатнинг бошқа қонун-қоидаларига ҳам кўпроқ совуққондир».

У кишининг раҳмдиллик ва кечиримликлари
Умарнинг Фотима деган хотинларидан ўғиллари бор эди. Шу ўғиллари бир куни кўчага болалар билан ўйнагани чиқди. Ўйнаб юрган болалардан бири жароҳат олиб, қонга беланиб қолди. Шу бола ва Умарнинг ўғлини Фотиманинг ёнига олиб боришди. Аёлларнинг қичқирганини эшитиб, ташқарига чиқдилар. Бир аёл у кишига қараб: “Бу мени ўғлим, у етим”, деди. Шунда Умар ундан “Унга байтулмолдан нафақа бериладими?” деб сўрадилар. “Йўқ” деб жавоб берди аёл. “Унда уни менинг қарамоғимга ёзиб қўйинг”, дедилар. Шунда Фотима “бу Аллоҳнинг хоҳиши, уни менинг ўғлим жароҳатламади”, деди. Шунда Умар: “Сизлар уни қўрқитдингиз”, дедилар.
Айтишларича, бир одамдан жуда қаттиқ жаҳли чиқди ва уни ҳузурларига олиб келишни буюрди. У кишини олиб келиб, белларигача ечинтириб, даррани ҳам тайёрлаб қўйшди. Одамлар буни Умарнинг ўзи жазолайди деб ўйлашди, аммо у киши чиқиб: “Уни қўйиб юборингизлар” дедилар Аллоҳнинг қуйидаги сўзларини ўқидилар: “...ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади” (Оли Имрон сураси, 134).
Бир куни Умар тунда тансоқчилари билан келаётган эдилар ва йўлдаги масжидга кириб, қоронғуликда ухлаётган одамни кўрмай қолдилар ва унга тўқишиб кетдилар. У деди: “Аҳмоқмисан?”, деди. Тансоқчилар бирдан у одамни излай бошлашди. Шунда Умар: “Эй тўхтанглар, у мендан аҳмоқмисан, деб сўради. Мен йўқ, деб жавоб бердим, холос”.
Айтишларича, Умар ибн Абдулазиз ҳақида бир киши ёмон гапларни гапирди. Умар у кишига: “Сен мени шайтон султонлик васвасаси билан йўлдан уришини истадингми? Агар мен ҳозир сени жазоласам, эрта қиёматда мени жазолашади”, деди ва у кишини кечирди.
Бир куни Умар минбарда ўтирганларида у кишининг ёнларига бир одам келиб: “Мен гувоҳлик бераман, сен гуноҳкорсан”, деди. Умар у кишига: “Сен буни қаердан биласиз? Сиз ёлғон гувоҳлик беряпсиз ва бу гувоҳлигингиз инобатга олинмайди.

Умарнинг ибодати ва итоати
Умар ибн Абдулазизнинг сандиғи бор эди. Унда ўз дағал матодан тикилган либосини сақларди. Шунингдек, уйи ўртасида бир жой бор эдики, Умар у ерда ибодат қилар, у ерга ҳеч ким кирмаган эди. Тун чўкканида у сандиқни очар, либосни кияр, ибодатга шўнғир ва тонгача йиғлаб чиқарди. Умар барча суннатларни амалга оширар, витрни ўқигач, ҳеч ким билан гаплашмас, душанба ва пайшанба кунлари, Ашуро ва Арафада рўза тутар, ҳар куни оз-оздан Қуръон ўқир эди.
Умарнинг йиғиси ва Худодан қўрқиши
Бир сафар Ибн Ихтам исмли бир киши Умар ибн Абдулазизнинг олдига келди ва Умар йиғлайвериб, ҳушини юқотмагунга қадар ваъз-насиҳат қилди. Умар Қуръон ўқиётганда йиғлар ва у билан бирга Фотима ҳам йиғларди. Уйдаги барча йиғлади, сўнгра Фотима бунинг сабабини сўради: « Эй иймон келтирганларнинг ҳукмдори, нега йиғладингиз?». У деди: «Эй Фотима, мен Аллоҳ қаршисида турган бир гуруҳ одамларни эсладим: Жаннатга тушувчилар гуруҳи ва Оловга тушувчилар гуруҳидир». Шундан сўнг у қичқириб юборди ва ҳушидан кетди. Умар ҳар кечаси ўқувчиларини йиғар ва улар ўлим ҳамда қайта тирилиш куни ҳақида гаплашишар ва барчалари мотамдаги сингари йиғлашарди. Умар қаршисида ўлим ҳақида гапирилса, у ҳудди қуш сингари титрар ва соқоллари ҳўл бўлгунча йиғларди.
Умар ибн Абдулазизнинг хизматкори шундай дейди: «Бир сафар у кўзларида ёш билан ўрнидан турди ва мен уйғонмагунимча йиғлайверди. Хизматкор деди: «Эй мўминлар ҳукмдори, сизни йиғлашга нима мажбур этди?». У деди: «Эй ўғлим, мен Аллоҳ қаршисида бўлишим ҳақида ўйлаб кетдим». Шундан сўнг у ҳушини йўқотди ва тонг отгунга қадар ўзига келмади». Хизматкор деди: «шундан сўнг то ўлимига қадар уни кулганини ҳеч қачон кўрмадим». Дейиладики, бир сафар унинг олдига ўғли Абдулмалик келди ва сўради: «Эй отажон, сизни йиғлашга нима мажбур этди?». У деди: «Ўғлим мени, отанг шуни тиладики, бу дунё отангни танимасин, отанг бу дунёни танимасин. Аллоҳ билан қасам ичаман, ўғлим мени, мен йўқолиб қолишдан қўрқдим. Аллоҳ билан қасам ичаман, ўғлим мени, мен Дўзахга тушадиганлардан бўлиб қолишдан қўрқдим».

Унинг жониворларга бўлган муҳаббати
Умарнинг меҳрибончилиги нафақат инсонларга, балки жониворларга ҳам қаратилган эди. Унинг ёш хизматкори бўлар эди ва унинг хачири бор эди. У ҳар куни бир ярим дирҳам келтирар, кунлардан бир куни эса уч дирҳам олиб келди. Умар ибн Абдулазиз ундан сўради: «Сенга нима бўлади?». Ўғлон деди: «Мен тўла бозорлиқ қилдим». Одамлар халифаси деди: «Аммо сен хачирни қийнаб қўйдинг», – ва болага хачирни уч кун давомида дам олдиришга буюрди. Ва мўминлар ҳукмдори одамларга отларга азоб бўлмаслиги учун, уларнинг ипидан қаттиқ тортишга ва йиртқичларни тиғли нарсалар таёқлар билан уришни тақиқлади. Жониворларга оғир бўлмаслиги учун қонунсиз пойгалар ўтказишни, сўйишларга қўйларни етаклашни, сўйилиши керак бўлган жонивор кўз олдида пичоқни чархлашни тақиқлади. Адолатли халифа Миср ҳокимига шундай нома йўллади: «Мен туяларга минг қадоқ юк ортилишини эшитдим. Агар бу мактуб сенга етиб борса, туяларга беш юз қадоқдан ортиқ юк ортилмаслигига қарор чиқар».

Умарнинг ўлими ва унинг болаларига насиҳати
Ўлим олдидан Умар ибн Абдулазизнинг олдига қариндоши ва куёви Маслам ибн Абдулмалик келди ва унга деди: «Эй мўминлар амири, сиз ўз фарзандларингизнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва пулларини олиб, уларни ўзингизга тобе қилиб қўйдингиз. Бу хатони тўғирлашнинг қандайдир йўллари бордир? Агар сиз менга ёки менга ўхшаган оила аъзоларингизга уларнинг оталиғини топширганингизда Аллоҳ хоҳласа яхши яшаётган бўлишарди». Умар дедилар: «Мени кўтарингизлар ва ўтказиб қўйинглар». Уни ўтказишгач, у деди: «Аллоҳга ҳамд бўлсинки ва Аллоҳга қасамки эй мусулмонлар, сизлар мени қўрқитаяпсизлар? Сизнинг гапларингизга келсак, мен болаларимни ҳақ-ҳуқуқлари ва пулларини олиб қўйганим йўқ. Мен уларга бу нарсани тақиқлаб ҳам қўйганим йўқ. Мен уларга тегишли бўлган нарсани олиб ҳам қўйганим йўқ, бошқаларга тегишли бўлган нарсани уларга бериб ҳам қўйганим йўқ. Сизга ва сизга ўхшаган оила аъзоларимга уларнинг оталиғини бермаганимнинг сабаби, уларни китоб эгаси бўлган Аллоҳнинг ўзи паноҳида асрайди. Умарнинг фарзандлари: икки тоифадаги одамлар бўлиши мумкин. Бири: Аллоҳдан қўрқувчи ва Аллоҳ улар кутмаган жойдан таъминлашига ишонувчи ёки гуноҳ ишларга мойиллиги бор инсонларга. Агар шундай бўлганида мен уларни пул билан таъминлаб, гуноҳ ишлар қилишларига биринчи ёрдамчи бўлишни истамайман”. Шундан сўнг Умар ибн Абдулазиз: “Фарзандларимни ёнимга чақириб келинглар”, деди. Ўндан ортиқ одам келди. У уларни таништириб: “Эй фарзандларим, мен шундай танлов олдида қолдим: сизлар бой бўлиб, оталарингиз дўзахга тушиши ёки сизлар камбағал бўлиб, оталарингиз жаннатга тушиши. Менга сизлар камбағал бўлиб қолиб, оталаринг жаннатга тушгани, бой бўлиб оталаринг дўзахга тушганидан яхшироқдир. Эй болаларим, ўрнингиздан туринг, Аллоҳ сизларни ўз паноҳида асрасин, ҳеч қандай гуноҳ иш қилишингизга йўл қўймасин ва доим сизни яхшилик билан сийласин”.

Манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…