Джумла
Абу Муслим Written by  Dec 17, 2017 - 1261 Views

Алий ва Муовия ўртасидаги - Сиффин жанги

Аллоҳ таолонинг динига маломат тошларини отувчилар Исломга зарба бериш мақсадида ҳазрати Алий билан Муовия (розияллоҳу анҳум) ўрталарида кечган зиддиятларга батамом таяниб олишади. Улар бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам саҳобаларининг ниятларини шубҳа остига олишни мақсад қилишади. Уларнинг ишини ўзгартириб, бузиб кўрсатишади. Бунинг оқибатида фаҳмлар адашади, қадамлар тойилади. Маълум кишиларнинг адашувига эса уларнинг дин ҳақидаги тушунчалари саёзлиги ва мусулмонларни алдаш, онгини заҳарлаш учун тарих қатларига пинҳона суқиб юборилган ривоятлар сабаб бўлди.
Мавзуга киришдан олдин Алий ва Муовия (розияллоҳу анҳум) пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассаламнинг саҳобалари эканини эслаб қўйиш керак. Уларнинг саҳоба экани Аллоҳ таоло олдида ҳам мартабалари баланд эканига далолат қилади. Бу ҳақда Қуръон ва саҳобаларнинг фазилатлари баён қилинган ҳадисларда жуда кўп далиллар бор.[1]
Шундай қилиб, биз улар тарафидан қилинган ҳаракатлари ва қабул қилган қарорлари юзасидан уларни қоралашимиз мутлақо мумкин эмас.
Энди Алий ва Муовия (розияллоҳу анҳум) ўртасида бўлиб ўтган воқеаларни баён қиламиз. Бу воқеалар кўпроқ Сиффин жанги номи билан ҳам машҳур.
35 ҳижрий йил ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилганидан кейин, халифалик Алий розияллоҳу анҳуга ўтди. Жуда кўп саҳобалар унга байъат қилишди, бироқ баъзи саҳобалар ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг ўлимига сабаб бўлган жиноятчиларга жазо берилмагунича байъат қилишни истамади.[2] Усмон розияллоҳу анҳунинг қотилларига жазо талаб қилаётганлар орасида Муовия розияллоҳу анҳу ҳам бор эди. Ўша вақт у Шомда волий эди.[3] Модомики, у ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳуга қариндош ҳам эди. У Алий розияллоҳу анҳунинг энг биринчи вазифаси айбдорларни жазолаши керак, деб ҳисобларди.[4] Алий розияллоҳу анҳу ҳам бунга қарши эмас эди, бироқ у бирон бир ишни бошлашдан аввал халифаликда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олиш керак, деб биларди. Усмон розияллоҳу анҳуга қарши чиққан одамлар жуда таниқли ва юқори мартабаларга эга шахслар бўлиб, уларга ҳозир қарши чиқилса мусулмонлар орасида катта фитна бўлиши эҳтимоли бор эди.[5] Муовия розияллоҳу анҳу ўша одамларни жазолаш кераклиги талабини қўйганида, бунга Алий розияллоҳу анҳу рози эдилару, аммо дарҳол ўша вақт уларга қарши бирон бир ҳаракат қила олмас эдилар. Муовия розияллоҳу анҳу билан бирга бўлган одамлар уни Алий розияллоҳу анҳуга қарши даъват қилиб, у Усмон розияллоҳу анҳу қотилларини ҳимоя қиляпти ва уларни жазолашни кечиктирмоқда, дерди. Бунинг орасида, Муовия розияллоҳу анҳуга Алий розияллоҳу анҳу Усмон розияллоҳу анҳунинг қотиллари тарафига ўтиб олди деган ёлғон хабар (дезинформация) етиб келди.[6] Шундай қилиб Муовия розияллоҳу анҳу Алий розияллоҳу анҳунинг қайси позицияда турганини охиригача тушунганлари йўқ ва Алий розияллоҳу анҳу ундан рози бўлмаса ҳам ўзи мустақил ҳаракат қилишга қарор қилди.[7]
Алий розияллоҳу анҳуга Муовия розияллоҳу анҳунинг режалари етиб келганида, аввалига Муовия розияллоҳу анҳуга музокаралар учун элчиларни юборди. Агар рад қилса, Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳаракатлари туфайли ҳамда мусулмонлар орасида фитна чиқишининг олдини олиши учун уни  тўхтатиш учун қўшин йиғиб, вазиятни назоратга олиш учун Муовия розияллоҳу анҳунинг олдиларига бормоқчи ҳам бўлдилар.
Орадан бир оз вақт ўтиб, Шомнинг Сиффин деган жойида булар орасида қуролли тўқнашув бўлиб ўтди. Тарафлар келишишга ҳаракат қилишди.[8] Бироқ, охир оқибат икки тараф ҳам катта талафот кўрган жанг бўлиб ўтди. Алий розияллоҳу анҳу қўшинлари ғолиб бўла бошлаганида, Муовия розияллоҳу анҳу қўшинлари жангни тўхтатиб музокара қилишни талаб қилишди.[9] Беҳуда қурбонлар бўлмаслиги учун Алий розияллоҳу анҳу музокараларга рози бўлди. Музокаралар олиб бориш учун ҳар бир тараф биттадан вакил тайинлаши керак эди. Муовия розияллоҳу анҳу қўшинлари тарафидан Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу, Алий розияллоҳу анҳу тарафидан эса Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу вакил қилинди.[10] Бундан ташқари, жанг ҳам тўхтатилишига қарор қилинди ва рамазон ойида[11] охирги қарор қабул қилинадиган бўлди (ўша йил, яъни ҳижрий 37 йил).[12]
Рамазон ойи киргач Амр ибн Ос ва Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳу анҳум) музокара қилиш учун учрашдилар ва келишишга ҳаракат қилишди. Бироқ бу музокарлар ҳеч қандай самара бермади ва ҳар икки тарафни рози қилувчи қарор қабул қилинмади.[13]
Алий ва Муовия розияллоҳу анҳумлар ўртасидаги келиша олмаган воқеаларнинг қисқача баёни шудир.[14]
Улар ҳақидаги воқеаларни батафсил келтиришга ҳожат йўқ, чунки уларнинг кўпи жуда заиф ва ишончсиз манбалардан олинган. Бундан ташқари, тарихнинг шу жойлари ақидавий ҳамда саҳобалар ҳақидаги масалалар сирасига киради. Юқорида зикр қилганимиздек, Қуръони  каримда саҳобаларнинг фазилатлари етарлича зикр қилинган. Тарихнинг мазкур бир лаҳзаси туфайли ҳамда бу масалаларда чуқур кетишимиз билан саҳобалар ҳақида нотўғри тушунчага бориб қолмаслигимиз керак.
                   
Мақолани тугатишимиздан олдин, қуйидагиларни ёдда тутишларингизни маслаҳат берамиз:
  1. Муовия розияллоҳу анҳу пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассаламнинг саҳобаи киромлардан бўлади.[15]
Абдураҳмон ибн Абу Умайрдан қилинган ривоятга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муовияга қарата: “Аллоҳим, уни ҳидоятга бошлагин, ҳидоятланганлар сафига қўш ва у билан ҳидоят қилгин”, деганлар.[16]
Абу Идрис Ҳавлоний бундай дейди: “Умар ибн Хаттоб Умайр ибн Саъдни четлатиб, ўрнига Муовияни Хумс волийи қилиб тайинлади. Шунда баъзи одамлар: “Умайрни бўшатиб, Муовияни волийликка тайинлади”, деб гап қилишганида ҳазрати Умар уларга: “Муовияни фақат яхшилик билан эсланглар, мен Расулуллоҳнинг: “Аллоҳим, у билан ҳидоят қилгин”, деганларини эшитганман”, деди.
Ирбоз ибн Сария  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳим, Муовияга ёзишни, ҳисобни билдиргин ва уни азобдан асрагин”, деганларини эшитганман”. Умар ибн Хаттоб уни Шомга ҳам волий қилди, ҳазрати Усмон буни иқрор этди.[17]
  1. Икки тараф ҳам ўзлари тўғри деб билган нарса билан дин учун жанг қилган (яъни, қандайдир нафслари ёки дунёвий манфаатлари учун курашмаган). Бироқ, аҳли сунна вал жамоат уламоларига кўра, Муовия розияллоҳу анҳу хатога йўл қўйган, Алий розияллоҳу анҳунинг тутган йўли тўғри эди, дейишади. Бу дегани Муовия гуноҳ қилди, дегани эмас, хато ижтиҳод қилган ҳалос, бироқ, у ўзи тўғри деб билган ижтиҳоди учун мағфират қилинади, инша Аллоҳ.[18] Унинг бу ҳаракатлари уни саҳоба сифатида ҳеч камситмайди. Бу воқеалардан оладиган сабоқ: ихтилоф бўлган вақтларда ҳақ йўлда бўлган бир тараф билан муқобил ечим таклиф қилаётган бошқа бир тараф ҳам борлигини кўрсатади. Дин йўлида қилган хизматлари учун Алий ва Муовия розияллоҳу анҳумлардан миннатдор бўлишимиз керак.
Бу воқеалар ҳақида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалам дедилар: «Мусулмонларнинг икки гуруҳи бир-бирлари билан урушмагунича қиймат бўлмайди. Улар ўртасида улкан жанг бўлиб ўтади. Ҳар иккисининг даъвоси битта бўлади».[19]
Ҳофиз ибн Ҳожар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Саҳиҳул Бухорий” китобига ёзган шархида мазкур ҳадис Алий ва Муовия розияллоҳу анҳумлар ҳақида эканини ёзади. Ҳар иккисининг даъвоси Ислом манфаатлари эди.[20]
Бу ихтилоф ҳақида мусулмон уламолар ва миллатнинг фуқаҳолари нималар дейишган? Ҳофиз ибн Касир раҳимаҳуллоҳ бундай дейди: “Усмон розияллоҳу анҳунинг ўлимидан сўнг Алий билан Муовия ўртасидаги нарсалар ижтиҳод ва раъй йўлига кўра бўлгандир. Улар ўртасида жанг бўлиб ўтган, ҳақ ва тўғрилик Алий тарафида эди, Муовия эса салаф ва халаф уламо наздида узрлидир”.[21]
У Ибн Халдуннинг “Тарих”ида ёзишича, Алий розияллоҳу анҳудан Сиффинда ўлганлар ҳақида сўралганида, у қуйидагича жавоб берган эканлар:
“Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мана булардан биронтаси қалби пок ҳолда ўлса, шубҳасиз, Жаннатга киради”.[22]
 
  1. Бу каби масалалар баён қилинган мақолалар ўқилганида, қалбимиз доим очиқ ҳолда бўлиши керак ва ҳеч қачон саҳобалар ҳақида салбий фикр билдириб тилларимизни булғамаслигимиз керак.
Мақола сўнгида рошид халифа Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳнинг ҳикматли сўзлари билан мақолани тугатмоқчиман:
“Қўлимизни қонга ботиришдан Аллоҳ бизни пок сақлаган экан, бас тилимиз билан у пок одамларни ифлос қилмаймиз”. [23]
 
Валлоҳу аъалам
 
 
Манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади
 ----------------------------------
 
 
[1] Му’авия аур Тарихи Ҳақаиқ, 11, Мактаба Ма’арифул Қуръан
[2] Ал-Камил фи ат-тарих, 2-жилд, 461- 466, Дар ал-Ҳадис
[3] Ўша манба, 468, 469; Ал-Маусу’ат ал-Муйяссара фи ат-Тарих аль-Ислами, 1-жилд, 161, Мувасва Иқра
[4] قَالَ: وَخَرَجَ أَبُو الدَّرْدَاءِ وَأَبُو أُمَامَةَ فَدَخَلَا على معاوية فقالا له: يا معاوية على ما تقاتل هذا الرجل؟ فوالله إنه أقدم منك ومن أبيك إسلاماً، وَأَقْرَبُ مِنْكَ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَحَقُّ بِهَذَا الْأَمْرِ مِنْكَ. فَقَالَ: أُقَاتِلُهُ عَلَى دَمِ عُثْمَانَ وَأَنَّهُ أَوَى قَتَلَتَهُ، فَاذْهَبَا إِلَيْهِ فَقُولَا لَهُ فَلْيُقِدْنَا مِنْ قَتَلَةِ عثمان ثم أنا أول من بايعه مَنْ أَهْلِ الشَّام
(البداية و النهاية لإبن كثير، ج ٨، ص ٣٦، دار ابن رجب)
[5] Фатава Маҳмудийя, т. 2, с. 73, Дарул ифта Жами’а Фаруқийя
[6] فَسَارَ جَرِيرٌ إِلَى مُعَاوِيَةَ، فَلَمَّا قَدِمَ عَلَيْهِ مَاطَلَهُ وَاسْتَنْظَرَهُ وَاسْتَشَارَ عَمْرًا، فَأَشَارَ عَلَيْهِ أَنْ يَجْمَعَ أَهْلَ الشَّامِ، وَيُلْزِمَ عَلِيَّا دَمَ عُثْمَانَ وَيُقَاتِلَهُ بِهِمْ، فَفَعَلَ مُعَاوِيَةُ ذَلِكَ، وَكَانَ أَهْلُ الشَّامِ لَمَّا قَدِمَ عَلَيْهِمُ النُّعْمَانُ بْنُ بَشِيرٍ بِقَمِيصِ عُثْمَانَ الَّذِي قُتِلَ فِيهِ مَخْضُوبًا بِالدَّمِ بِأَصَابِعِ زَوْجَتِهِ نَائِلَةَ، إِصْبَعَانِ مِنْهَا وَشَيْءٌ مِنَ الْكَفِّ وَإِصْبَعَانِ مَقْطُوعَتَانِ مِنْ أُصُولِهِمَا، وَنِصْفُ الْإِبْهَامِ، وَضَعَ مُعَاوِيَةُ الْقَمِيصَ عَلَى الْمِنْبَرِ، وَجَمَعَ الْأَجْنَادَ إِلَيْهِ، فَبَكَوْا عَلَى الْقَمِيصِ مُدَّةً وَهُوَ عَلَى الْمِنْبَرِ، وَالْأَصَابِعُ مُعَلَّقَةٌ فِيهِ، وَأَقْسَمَ رِجَالٌ مِنْ أَهْلِ الشَّامِ أَنْ لَا يَمَسَّهُمُ الْمَاءُ إِلَّا لِلْغُسْلِ مِنَ الْجَنَابَةِ، وَأَنْ لَا يَنَامُوا عَلَى الْفُرُشِ حَتَّى يَقْتُلُوا قَتَلَةَ عُثْمَانَ، وَمَنْ قَامَ دُونَهُمْ قَتَلُوهُ. فَلَمَّا عَادَ جَرِيرٌ إِلَى أَمِيرِ الْمُؤْمِنِينَ عَلِيٍّ، وَأَخْبَرَهُ خَبَرَ مُعَاوِيَةَ، وَاجْتِمَاعَ أَهْلِ الشَّامِ مَعَهُ عَلَى قِتَالِهِ، وَأَنَّهُمْ يَبْكُونَ عَلَى عُثْمَانَ وَيَقُولُونَ: إِنَّ عَلِيًّا قَتَلَهُ وَآوَى قَتَلَتَهُ، وَأَنَّهُمْ لَا يَنْتَهُونَ عَنْهُ حَتَّى يَقْتُلَهُمْ أَوْ يَقْتُلُوهُ، قَالَ الْأَشْتَرُ لِعَلِيٍّ: قَدْ كُنْتُ نَهَيْتُكَ أَنْ تُرْسِلَ جَرِيرًا، وَأَخْبَرْتُكَ بِعَدَاوَتِهِ وَغِشِّهِ، وَلَوْ كُنْتَ أَرْسَلْتَنِي لَكَانَ خَيْرًا مِنْ هَذَا الَّذِي أَقَامَ عِنْدَهُ حَتَّى لَمْ يَدَعْ بَابًا يَرْجُو فَتْحَهُ إِلَّا فَتْحَهُ، وَلَا بَابًا يَخَافُ مِنْهُ إِلَّا أَغْلَقَهُ. فَقَالَ جَرِيرٌ: لَوْ كُنْتَ ثَمَّ لَقَتَلُوكَ، لَقَدْ ذَكَرُوا أَنَّكَ مِنْ قَتَلَةِ عُثْمَانَ. فَقَالَ الْأَشْتَرُ: وَاللَّهِ لَوْ أَتَيْتُهُمْ لَمْ يُعْيِنِي جَوَابُهُمْ وَلَحَمَلْتُ مُعَاوِيَةَ عَلَى خُطَّةٍ أُعْجِلُهُ فِيهَا عَنِ الْفِكْرِ، وَلَوْ أَطَاعَنِي [فِيكِ] أَمِيرُ الْمُؤْمِنِينَ لِحَبَسَكَ وَأَشْبَاهَكَ حَتَّى يَسْتَقِيمَ هَذَا الْأَمْرُ
(الكامل في التاريخ لإبن الأثير ج ٢، ص ٥٢٣-٥٢٤، دار الحديث)
[7] Ўша манба; Ал-Камил фи ат-тарих, 2-жилд, 464- 466 ва 469-470, Дарул-ҳадис
وَقِيلَ: إِنَّ عَمْرًا لَمَّا بَلَغَهُ قَتْلُ عُثْمَانَ قَالَ: أَنَا أَبُو عَبْدِ اللَّهِ، أَنَا قَتَلْتُهُ، وَأَنَا بَوَادِي السِّبَاعِ، إِنْ يَلِ هَذَا الْأَمْرَ طَلْحَةُ فَهُوَ فَتَى الْعَرَبِ سَيْبًا، وَإِنْ يَلِهِ ابْنُ أَبِي طَالِبٍ فَهُوَ أَكْرَهُ مَنْ يَلِيهِ إِلَيَّ. فَبَلَغَهُ بَيْعَةُ عَلِيٍّ، فَاشْتَدَّ عَلَيْهِ، وَأَقَامَ يَنْتَظِرُ مَا يَصْنَعُ النَّاسُ، فَأَتَاهُ مَسِيرُ عَائِشَةَ، وَطَلْحَةَ، وَالزُّبَيْرِ، فَأَقَامَ يَنْتَظِرُ مَا يَصْنَعُونَ، فَأَتَاهُ الْخَبَرُ بِوَقْعَةِ الْجَمَلِ، فَأُرْتِجَ عَلَيْهِ أَمْرُهُ، فَسَمِعَ أَنَّ مُعَاوِيَةَ بِالشَّامِ لَا يُبَايِعُ عَلِيًّا، وَأَنَّهُ يُعَظِّمُ شَأْنَ عُثْمَانَ، وَكَانَ مُعَاوِيَةُ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ عَلِيٍّ، فَدَعَا ابْنَيْهِ عَبْدَ اللَّهِ وَمُحَمَّدًا فَاسْتَشَارَهُمَا وَقَالَ: مَا تَرَيَانِ؟ أَمَّا عَلِيٌّ فَلَا خَيْرَ عِنْدَهُ، وَهُوَ يَدُلُّ بِسَابِقَتِهِ، وَهُوَ غَيْرُ مُشْرِكِي فِي شَيْءٍ مِنْ أَمْرِهِ. فَقَالَ لَهُ ابْنُهُ عَبْدُ اللَّهِ: تُوُفِّيَ النَّبِيُّ – صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ – وَأَبُو بَكْرٍ وَعُمَرَ وَهُمْ عَنْكَ رَاضُونَ، فَأَرَى أَنْ تَكُفَّ يَدَكَ وَتَجْلِسَ فِي بَيْتِكَ حَتَّى يَجْتَمِعَ النَّاسُ [عَلَى إِمَامٍ فَتُبَايِعَهُ] . وَقَالَ لَهُ ابْنُهُ مُحَمَّدٌ: أَنْتَ نَابٌ مِنْ أَنْيَابِ الْعَرَبِ وَلَا أَرَى أَنْ [يَجْتَمِعَ هَذَا الْأَمْرُ] وَلَيْسَ لَكَ فِيهِ صَوْتٌ. فَقَالَ عَمْرٌو: أَمَّا أَنْتَ يَا عَبْدَ اللَّهِ فَأَمَرْتَنِي بِمَا هُوَ خَيْرٌ لِي فِي آخِرَتِي وَأَسْلَمُ لِي فِي دِينِي، وَأَمَّا أَنْتَ يَا مُحَمَّدُ فَأَمَرْتَنِي بِمَا هُوَ خَيْرٌ لِي فِي دُنْيَايَ، وَشَرٌّ لِي فِي آخِرَتِي. ثُمَّ خَرَجَ وَمَعَهُ ابْنَاهُ حَتَّى قَدِمَ عَلَى مُعَاوِيَةَ، فَوَجَدَ أَهْلَ الشَّامِ يَحُضُّونَ مُعَاوِيَةَ عَلَى الطَّلَبِ بِدَمِ عُثْمَانَ، وَقَالَ عَمْرٌو: أَنْتُمْ عَلَى الْحَقِّ، اطْلُبُوا بِدَمِ الْخَلِيفَةِ الْمَظْلُومِ، وَمُعَاوِيَةُ لَا يَلْتَفِتُ إِلَيْهِ، فَقَالَ لِعَمْرٍو ابْنَاهُ: أَلَا تَرَى مُعَاوِيَةَ لَا يَلْتَفِتُ إِلَيْكَ؟ فَانْصَرِفْ إِلَى غَيْرِهِ. فَدَخَلَ عَمْرٌو عَلَى مُعَاوِيَةَ فَقَالَ لَهُ: وَاللَّهِ لَعَجَبٌ لَكَ! إِنِّي أَرْفِدُكَ بِمَا أَرْفِدُكَ وَأَنْتَ مُعْرِضٌ عَنِّي، [أَمَا وَاللَّهِ] إِنْ قَاتَلْنَا مَعَكَ نَطْلُبُ بِدَمِ الْخَلِيفَةِ إِنَّ فِي النَّفْسِ [مِنْ ذَلِكَ] مَا فِيهَا، حَيْثُ تُقَاتِلُ مَنْ تَعْلَمُ سَابِقَتَهُ وَفَضْلَهُ وَقَرَابَتَهُ، وَلَكِنَّا أَرَدْنَا هَذِهِ الدُّنْيَا. فَصَالَحَهُ مُعَاوِيَةُ وَعَطَفَ عَلَيْهِ.
(الكامل في التاريخ لإبن الأثير) ج ٢، ص ٥٢٢-٥٢٣، دار الحديث)
[8] Ал-Маусу’ат ал-Муйяссара фи ат-Тарих ал-Ислами, 1-жилд, с. 163, Мувасва Иқра
وَمَكَثَ عَلِيٌّ يَوْمَيْنِ لَا يُرْسِلُ إِلَيْهِمْ أَحَدًا وَلَا يَأْتِيهِ أَحَدٌ، ثُمَّ إِنَّ عَلِيًّا دَعَا أَبَا عَمْرٍو بَشِيرَ بْنَ عَمْرِو بْنِ مِحْصَنٍ الْأَنْصَارِيَّ، وَسَعِيدَ بْنَ قَيْسٍ الْهَمْدَانِيَّ، وَشَبَثَ بْنَ رِبْعِيٍّ التَّمِيمِيَّ، فَقَالَ لَهُمْ: ائْتُوا هَذَا الرَّجُلَ وَادْعُوهُ إِلَى اللَّهِ، وَإِلَى الطَّاعَةِ وَالْجَمَاعَةِ. فَقَالَ لَهُ شَبَثٌ: يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ أَلَا تُطْمِعُهُ فِي سُلْطَانٍ تَوَلِّيهِ إِيَّاهُ، أَوْ مَنْزِلَةٍ تَكُونُ لَهُ بِهَا أَثَرَةٌ عِنْدِكَ إِنْ هُوَ بَايَعَكَ؟ قَالَ: انْطَلِقُوا إِلَيْهِ وَاحْتَجُّوا عَلَيْهِ، وَانْظُرُوا مَا رَأْيُهُ. وَهَذَا فِي أَوَّلِ ذِي الْحِجَّةِ. فَأَتَوْهُ فَدَخَلُوا عَلَيْهِ، فَابْتَدَأَ بَشِيرُ بْنُ عَمْرٍو الْأَنْصَارِيُّ فَحَمِدَ اللَّهَ وَأَثْنَى عَلَيْهِ وَقَالَ: يَا مُعَاوِيَةَ إِنَّ الدُّنْيَا عَنْكَ زَائِلَةٌ، وَإِنَّكَ رَاجِعٌ إِلَى الْآخِرَةِ، وَإِنَّ اللَّهَ مُحَاسِبُكَ بِعَمَلِكَ وَمُجَازِيكَ عَلَيْهِ، وَإِنِّي أَنْشُدُكَ اللَّهَ أَنْ تُفَرِّقُ جَمَاعَةَ هَذِهِ الْأُمَّةَ وَأَنْ تَسْفِكَ دِمَاءَهَا بَيْنَهَا.
فَقَطَعَ عَلَيْهِ مُعَاوِيَةُ الْكَلَامَ وَقَالَ: هَلَّا أَوْصَيْتَ بِذَلِكَ صَاحِبَكَ؟ فَقَالَ أَبُو عَمْرٍو: إِنَّ صَاحِبِي لَيْسَ مِثْلَكَ، إِنَّ صَاحِبِي أَحَقُّ الْبَرِّيَّةِ كُلِّهَا بِهَذَا الْأَمْرِ، فِي الْفَضْلِ وَالدِّينِ وَالسَّابِقَةِ فِي الْإِسْلَامِ وَالْقَرَابَةِ بِالرَّسُولِ – صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ -. قَالَ: فَمَاذَا يَقُولُ؟ قَالَ: يَأْمُرُكَ بِتَقْوَى اللَّهِ (وَأَنْ تُجِيبَ) ابْنَ عَمِّكَ إِلَى مَا يَدْعُوكَ إِلَيْهِ مِنَ الْحَقِّ، فَإِنَّهُ أَسْلَمُ لَكَ فِي دُنْيَاكَ، وَخَيْرٌ لَكَ فِي عَاقِبَةِ أَمْرِكَ! قَالَ مُعَاوِيَةُ: وَنَتْرُكُ دَمَ بْنِ عَفَّانَ؟ لَا وَاللَّهِ لَا أَفْعَلُ ذَلِكَ أَبَدًا.
(الكامل في التاريخ لإبن الأثير) ج ٢، ص ٥٣٠، دار الحديث)
[9] Ал-Камил фи ат-тарих, 2-жилд, 552-553, Дарул-ҳадис
[10] Ўша манба, 555-556; Ал-Маусу’ат ал-Муйяссара фи ат-Тарих ал-Ислами, 1-жилд, 163, Мувасва Иқра
فكتب الكاتب: هَذَا مَا تَقَاضَى عَلَيْهِ عَلِيُّ بْنُ أَبِي طَالِبٍ وَمُعَاوِيَةُ بْنُ أَبِي سُفْيَانَ، قَاضَى عَلِيٌّ عَلَى أَهْلِ الْعِرَاقِ وَمَنْ مَعَهُمْ مِنْ شِيعَتِهِمْ وَالْمُسْلِمِينَ، وَقَاضَى مُعَاوِيَةُ عَلَى أَهْلِ الشَّامِ وَمَنْ كَانَ مَعَهُ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ إِنَّا نَنْزِلُ عند حكم الله وكتابه ونحيي ما أحيى الله، وَنُمِيتُ مَا أَمَاتَ اللَّهُ فَمَا وَجَدَ الْحَكَمَانِ في كتاب الله – وهما أبو موسى الْأَشْعَرِيُّ وَعَمْرُو بْنُ الْعَاصِ -، عَمِلَا بِهِ وَمَا لَمْ يَجِدَا فِي كِتَابِ اللَّهِ فَالسُّنَّةُ الْعَادِلَةُ الْجَامِعَةُ غَيْرُ الْمُتَفَرِّقَةِ.
(البداية و النهاية، ج ٨، ص ٥٦، دار ابن رجب)
[11] Имоми Вақидийга кўра, улар тўқнашган ой Шаъбон ойи эди (Ал-Бидоя ван-Ниҳоя, 8-жилд, 62, Дар ибн Ражаб)
[12] ثُمَّ أَخَذَ الْحَكَمَانِ مِنْ علي ومعاوية ومن الجندين العهود والمواثيق أَنَّهُمَا آمِنَانِ عَلَى أَنْفُسِهِمَا وَأَهْلِهِمَا، وَالْأُمَّةُ لَهُمَا أنصار على الذي يتقاضيان عليه، وَعَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ مِنَ الطَّائِفَتَيْنِ كِلَيْهِمَا عَهْدُ الله وميثاقه أنهما عَلَى مَا فِي هَذِهِ الصَّحِيفَةِ، وَأَجَّلَا الْقَضَاءَ إلى رمضان وإن أحبا أن يوخرا ذَلِكَ عَلَى تَرَاضٍ مِنْهُمَا، وَكُتِبَ فِي يَوْمِ الأربعاء لثلاث عشر خَلَتْ مِنْ صَفَرٍ سَنَةَ سَبْعٍ وَثَلَاثِينَ، عَلَى أَنْ يُوَافِيَ عَلِيٌّ وَمُعَاوِيَةُ مَوْضِعَ الْحَكَمَيْنِ بِدُومَةِ الْجَنْدَلِ فِي رَمَضَانَ، وَمَعَ كُلِّ وَاحِدٍ مِنَ الْحَكَمَيْنِ أَرْبَعُمِائَةٍ مِنْ أَصْحَابِهِ، فَإِنْ لَمْ يَجْتَمِعَا لِذَلِكَ اجْتَمَعَا مِنَ الْعَامِ الْمُقْبِلِ بِأَذْرُحَ
(البداية و النهاية، ج ٨، ص ٥٦، دار ابن رجب)
[13] Ал-Бидоя ван-Ниҳоя, 8-жилд, 64-65, Дар Ибн Ражаб;
وَأَرَادَ عَمْرٌو بِذَلِكَ كُلِّهِ أَنْ يُقَدِّمَهُ فِي خَلْعِ عَلِيٍّ، فَلَمَّا أَرَادَهُ عَمْرٌو عَلَى ابْنِهِ وَعَلَى مُعَاوِيَةَ فَأَبَى، وَأَرَادَ أَبُو مُوسَى ابْنَ عُمَرَ فَأَبَى عَمْرٌو، قَالَ لَهُ عَمْرٌو: خَبِّرْنِي مَا رَأْيُكَ؟ قَالَ: أَرَى أَنْ نَخْلَعَ هَذَيْنِ الرَّجُلَيْنِ وَنَجْعَلَ الْأَمْرَ شُورَى، فَيَخْتَارَ الْمُسْلِمُونَ لِأَنْفُسِهِمْ مَنْ أَحَبُّوا. فَقَالَ عَمْرٌو: الرَّأْيُ مَا رَأَيْتَ. فَأَقْبَلَا إِلَى النَّاسِ وَهُمْ مُجْتَمِعُونَ، فَقَالَ عَمْرٌو: يَا أَبَا مُوسَى أَعْلِمْهُمْ أَنَّ رَأَيْنَا قَدِ اتَّفَقَ. فَتَكَلَّمَ أَبُو مُوسَى فَقَالَ: إِنَّ رَأَيْنَا قَدِ اتَّفَقَ عَلَى أَمْرٍ نَرْجُو أَنْ يُصْلِحَ اللَّهُ بِهِ أَمْرَ هَذِهِ الْأُمَّةِ. …وَكَانَ أَبُو مُوسَى مُغَفَّلًا فَقَالَ: إِنَّا قَدِ اتَّفَقْنَا، وَقَالَ: أَيُّهَا النَّاسُ، إِنَّا قَدْ نَظَرْنَا فِي أَمْرِ هَذِهِ الْأُمَّةِ، فَلَمْ نَرَ أَصْلَحَ لِأَمْرِهَا وَلَا أَلَمَّ لِشَعَثِهَا مَنْ أَمْرٍ قَدْ أَجْمَعَ رَأْيِي وَرَأْيُ عَمْرٍو عَلَيْهِ، وَهُوَ أَنْ نَخْلَعَ عَلِيًّا وَمُعَاوِيَةَ، وَيُوَلِّي النَّاسُ أَمْرَهُمْ مَنْ أَحَبُّوا، وَإِنِّي قَدْ خَلَعْتُ عَلِيًّا وَمُعَاوِيَةَ…وَأَقْبَلَ عَمْرٌو فَقَامَ وَقَالَ: إِنَّ هَذَا قَدْ قَالَ مَا سَمِعْتُمُوهُ وَخَلْعَ صَاحِبَهُ، وَأَنَا أَخْلَعُ صَاحِبَهُ كَمَا خَلَعَهُ، وَأُثْبِتُ صَاحِبِي مُعَاوِيَةَ، فَإِنَّهُ وَلِيُّ ابْنِ عَفَّانَ، وَالطَّالِبُ بِدَمِهِ، وَأَحَقُّ النَّاسِ بِمَقَامِهِ.
(الكامل في التاريخ، ج ٢، ص ٥٦٥-٥٦٦، دار الحديث)
[14] Му’авия аур Тарихи Ҳақаиқ, 135, Мактаба Ма’арифул Қуръан
[15] Фатава Дарул Улум Деобанд, 12-жилд, 256, Дарул Иша’ат; Фатава Раҳимийя, 3-жилд, 87, Дарул Иша’ат
[16] Сунан Термизий, 3842
[17] «Расулуллоҳ атрофидаги одамлар» китобидан
[18] Му’авия аур Тарихи Ҳақаиқ, 139, Мактаба Ма’арифул Қуръан
وَمَذْهَبُ أَهْلِ السُّنَّةِ وَالْحَقُّ إِحْسَانُ الظَّنِّ بِهِمْ وَالْإِمْسَاكُ عَمَّا شَجَرَ بَيْنَهُمْ وَتَأْوِيلُ قِتَالِهِمْ وَأَنَّهُمْ مُجْتَهِدُونَ مُتَأَوِّلُونَ لَمْ يَقْصِدُوا مَعْصِيَةً ولامحض الدُّنْيَا بَلِ اعْتَقَدَ كُلُّ فَرِيقٍ أَنَّهُ الْمُحِقُّ وَمُخَالِفُهُ بَاغٍ فَوَجَبَ عَلَيْهِ قِتَالُهُ لِيَرْجِعَ إِلَى أَمْرِ اللَّهِ وَكَانَ بَعْضُهُمْ مُصِيبًا وَبَعْضُهُمْ مُخْطِئًا مَعْذُورًا فِي الْخَطَأِ لِأَنَّهُ لِاجْتِهَادٍ وَالْمُجْتَهِدُ إِذَا أَخْطَأَ لَا إِثْمَ عَلَيْهِ وَكَانَ عَلِيٌّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ هُوَ الْمُحِقُّ الْمُصِيبُ فِي تِلْكِ الْحُرُوبِ هَذَا مَذْهَبُ أَهْلِ السُّنَّةِ وَكَانَتِ الْقَضَايَا مُشْتَبِهَةٌ حَتَّى إِنَّ جَمَاعَةً مِنَ الصَّحَابَةِ تَحَيَّرُوا فِيهَا فَاعْتَزَلُوا الطَّائِفَتَيْنِ وَلَمْ يُقَاتِلُوا وَلَمْ يَتَيَقَّنُوا الصَّوَابَ ثُمَّ تَأَخَّرُوا عَنْ مُسَاعَدَتِهِ مِنْهُمْ
(شرح النووي علي صحيح مسلم، حديث ٢٨٨٨، كتاب الفتن و أشراط الساعة)
[19] Муттафақун алайҳ.
[20] وَقَوْلُهُ فِئَتَانِ بِكَسْرِ الْفَاءِ بَعْدَهَا هَمْزَةٌ مَفْتُوحَةٌ تَثْنِيَةُ فِئَةٍ أَيْ جَمَاعَةٍ وَوَصَفَهُمَا فِي الرِّوَايَةِ الْأُخْرَى بِالْعِظَمِ أَيْ بِالْكَثْرَةِ وَالْمُرَادُ بِهِمَا مَنْ كَانَ مَعَ عَلِيٍّ وَمُعَاوِيَةَ لَمَّا تَحَارَبَا بِصِفِّينَ وَقَوْلُهُ دَعْوَاهُمَا وَاحِدَةٌ أَيْ دِينُهُمَا وَاحِدٌ لِأَنَّ كُلًّا مِنْهُمَا كَانَ يَتَسَمَّى بِالْإِسْلَامِ أَوِ الْمُرَادُ أَنَّ كُلًّا مِنْهُمَا كَانَ يَدَّعِي أَنَّهُ الْمُحِقُّ
(فتح الباري، ج ٦، ص ٦٩٥-٦٩٦، دار الحديث)
[21] «Расулуллоҳ атрофидаги одамлар» китобидан
[22] Муқаддима Тарих Ибн Халдуна, с. 174, Дар Ихя ат-турас.
[23] Мирқат ал-Мафатих шарх Мишкат ал-масабих, 8-жилд, 3397, Дарул Фикр.

Related items

Ярмук жанги Dec 17, 2017 - 1261 Views
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…