Джумла

Алий ва Муовия ўртасидаги - Сиффин жанги

Аллоҳ таолонинг динига маломат тошларини отувчилар Исломга зарба бериш мақсадида ҳазрати Алий билан Муовия (розияллоҳу анҳум) ўрталарида кечган зиддиятларга батамом таяниб олишади. Улар бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам саҳобаларининг ниятларини шубҳа остига олишни мақсад қилишади. Уларнинг ишини ўзгартириб, бузиб кўрсатишади. Бунинг оқибатида фаҳмлар адашади, қадамлар тойилади. Маълум кишиларнинг адашувига эса уларнинг дин ҳақидаги тушунчалари саёзлиги ва мусулмонларни алдаш, онгини заҳарлаш учун тарих қатларига пинҳона суқиб юборилган ривоятлар сабаб бўлди.
Мавзуга киришдан олдин Алий ва Муовия (розияллоҳу анҳум) пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассаламнинг саҳобалари эканини эслаб қўйиш керак. Уларнинг саҳоба экани Аллоҳ таоло олдида ҳам мартабалари баланд эканига далолат қилади. Бу ҳақда Қуръон ва саҳобаларнинг фазилатлари баён қилинган ҳадисларда жуда кўп далиллар бор.[1]

Саҳобаларга ўхшаш керак

Ҳар кунлик ташвишлар билан овора бўлиб, муҳим ва муҳим бўлмаган масалалар устида бош қотириб, биз ўзимизни тўғри йўлга бошлайдиган ва икки дунё саодатига етаклайдиган диний илмларни олишга вақт тополмамиз. Ҳаётда қандай мавқега эга бўлишимиздан қатъи назар биз бу машғулот билан шуғулланиб туришимиз керак. Бу шундай машғулотки, вақти-вақти билан биз узоқ ўтмишга саёҳат қилиб туришимиз зарур. Аниқроқ айтадиган бўлсак, айнан Исломнинг пайдо бўлиши, пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг ёнларида юрган саҳобаларнинг ҳаётларини ўрганишга азму қарор қилишимиз зарур.

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…