Джумла
Шахноза Олимбой қизи Written by  Шахноза Олимбой қизи Feb 22, 2017 - 1614 Views

Алхамдулилллаҳнинг мўъжизавий хусусияти

Синовларга юз тутганда сабр қилиш ва умидворликнинг қадр – қиммати ҳақида Қуръон ва Суннатда жуда кўп гапирилган. Лекин, сабр ва ҳаётга ижобий назар билан қараш инсон кўнглини даволовчи иккита асосий восита эканлигини биласизми?
Қуръони каримда бундай дейилади: “Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер. Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар. Ана ўшаларга Роббиларидан саловатлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир” (Бақара сураси, 155-157).
Замонавий илм – фан тадқиқотларига кўра, бундай кўринишдаги ибодат инсонни саломатликка етаклаши мумкин. Бернард Женсен ўзининг “Илм - фан ва иридодиагностика” (муқобил тиббиёт – мисол учун, кўз рангдор пардасининг ҳолатига қараб касалликларга ташхис қўйиш) китобида шундай дейди: “Замонавий шифокор инсон асосий механизми унинг бадани эмас, балки уни назоратқилувчи мияси эканлигини англайди”. “Соғлиғингиз - танловингиз” китобида шифокор Тед Мортер юқоридаги фактни тасдиқлайди: “Салбий фикрлар – инсон организмида кислоталар ҳосил бўлишининг асосий манбасидир, улар ўз навбатида касалликларни келтириб чиқаради, чунки инсон танаси ҳудди жисмоний хавфга реакция билдириши сингари, муайян фикрлар сабаб юзага келган салбий ақлий ва руҳий стрессларга жавоб беради”.
Тадқиқот натижаларига кўра, шифо бўлимларида ётган 70 % беморларнинг органик хусусиятли шикоятлари йўқ. Бу жуда ҳам баланд кўрсаткич. Тиббиёт нуқтаи назаридан улар хасталигининг очиқ – ойдин ички асоси йўқ, касалликлар жисмоний шартларга кўра чақирилган. Фрейднинг ўзига ўзи баҳо бериш концепцияси, инсонлар соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда, жисмоний ва ақлий жиҳат ажралмас эканлигини унутиб, диққатларини кўпроқ ақлий жиҳатга қаратишига имкон туғдирмоқда.
Ақлий жиҳат мия билан боғлиқ, мия эса – бу орган, у ҳам бошқа аъзолар каби, инсон аъзоларини озиқлантирувчи манбалардан озиқланади, ва ҳудди улардай муаммоларни қабул қилишга мойил. Миянинг ҳам, танамизнинг бошқа аъзолари сингари ишлаб туриши учун глюкозага эҳтиёжи бор. У калий ва ёғлардан глюкозани ажратиб олиш хусусиятига эга бўлган бошқа тўқималардан фарқ қилади. Қанд миқдорининг камайиб кетишидан энг кўп мия азият чекади. Фрейднинг фикрига кўра, руҳий тахлил шизофрения каби касалликларни олдини олишга тўғри келмайди, бундай касалликларни биокимёвий жараёнлар келтириб чиқаради.
Мия – бошқа органлар билан ўзаро уйғунликда фаолият олиб борадиган аъзодир. Шунинг учун ҳам ақлий жиҳат жисмоний ҳолатга таъсир кўрсатади. Мисол учун, фикрлаш ва таълим олиш организмдаги озуқа моддаларини емиради, айниқса фосфорни.
Аллоҳнинг росули Муҳаммаднинг (соллоллоҳу алайҳи васаллам) ҳадисида шундай дейилади: “Кучли деб ҳаммани енгадиган кишига айтилмайди. Ғазабланган пайтда ўзини қўлга ололган одам кучлидир!” (Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Демак, жисмоний кучнинг калити сабр ва хотиржамликда экан.
Фосфор ақлий зўриқиш ва кўнгил нотинчлигида емириладиган ягона модда эмас. Ҳиссиётга жавоб берувчи асосий аъзо – қалқонсимон без керагидан ортиқ ишласа, инсон йод танқислигини ҳис этади. Ишни йўқотиш, оилавий ажрим ёки бошқа жойга кўчишлар сабабли вужудга келадиган стресс организмда калий ва натрий етишмаслигига олиб келади.  
Ҳаттоки, қондаги қанд миқдорининг пастлиги ҳам эмоционал ҳаяжонланишлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи васаллам) ҳаётнинг ҳар бир соҳасида мўтадилликни сақлашни тавсия этганлар. Лекин аксар ҳолларда биз ҳиссиётларимизни бошқара олмаймиз ва эмоциялар қурбонига айланамиз. Ҳаяжон уйғотадиган нимадир содир бўлса, қондаги қанд миқдори ошади ва биз қувватсизлик ва чарчоқни ҳис қиламиз.
“Алҳамдулиллаҳ” ни айтиш инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Бу сўз хотиржамлик бахш этади. Инсон ўз саломатлигини асрашни хоҳлар экан, хотиржамликни сақлаши ва ўзини зўриқиш ва стресслардан ҳимоя қилиши лозим. Ва стресснинг зарарли таъсирига қарши туришнинг ягона усули – бу осойишталик ва Аллоҳ Таолога бўлган ишончни сақлаш, унинг марҳаматидан умидвор бўлишдир.
Агар инсон ақлий ва жисмоний соғлиғининг бир – бирига ўзаро алоқадорлигига эътиборсиз ҳаракат қилар экан, соғлиғининг муҳим жиҳатини эсдан чиқараётган бўлади. Барча соғлиқ билан боғлиқ муаммолар сингари, бу ерда ҳам профилактика (олдини олиш) аҳамиятлидир. Шунинг учун, эмоцияларнинг салбий таъсиридан қочишнинг энг самарали усули – бу ўзини назорат қилиш ва Қуръон ва Ҳадиснинг ҳикматларини амалда қўллашдир.  
Борингизга “Алҳамдулиллаҳ” денг, ниманидир қилмоқчимисиз “иншаАллоҳ”, ажойиб нарсани кўрдингизми “субханАллоҳ” денг. Сабрингиз тугаб, кучсизланяпсизми “астағфируллаҳ”. Қийинчиликларга дуч келдингизми “Аллоҳу Акбар” дея таъкидланг. Айнан мана шу беш сўзда инсоннинг соғлиғи ва шифоси яширинган.

Сайда Хайат
Шахноза Олимбой қизи таржимаси
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…