Джумла
Абу Муслим Written by  Mar 01, 2017 - 5929 Views

Гўшт

Ўша куни ошхонада одатдагидан одам кам эди. Биродарлар (улар тўрт киши эди) яқиндаги бир стол атрофига ўтиришди. Яна битта биродарлари кеч қолаётганди. Агарда бешинчилари келган бўлганда, аллақачон буюртма берган бўлишарди. Лекин у кеч қолаётганди. У щзи шундай, доим кеч қолиб юради.
- Менга қаранглар, - деди бошқаларига мурожаат қилар экан, биродарлардан бири, - келинглар усиз бошлаймиз. Кутишимиз шартми? У доим кеч қолади. Жонга тегди.
Эътироз қилувчилар бўлмади, ҳамма бош қимирлатиб розилик билдирди. У бу сўзларни тугатиши билан, официант янги, қовурилган гўштни олиб келди, унинг ҳиди шу ондаёқ бутун ошхонани эгаллаб олди.
- У нафақат биз билан учрашувларга кеч қолади, - деди чапда ўтирган биродар, ўзи эса  гўшт бўлагини иштиёқ билан тишлар экан, - эшитишимча, у масжидга ҳам иккинчи ракатга келаркан. Тасаввур қиляпсизларми, ҳар намознинг иккинчи ракатига...
- Мен ҳам эшитгандим, - жавоб берди унга биродарлардан бири, гўштни лаззат билан чайнар экан, - айтишларича, у намозларини ҳам ўтказиб юборар экан. Масжидга бормайди. Уйда намоз ўқийдими ёки йўқми, ким билсин...
Оғзи тўлалигидан гапира олмаётган биродарларнинг учинчиси таомини итариш мақсадида шарбат ичиб, мулоқотга қўшилди:
- Соқолини ҳам калталатиб ташлади, ёш болага ўхшаб қолди. Уни машинасини кўрдингларми? Мен бундай машинада ҳаттоки қишлоққа боришга ҳам уялган бўлардим. Айтганча, у машинани кредитга олибди, шундай ми?
- Йўқ, кредитга эмас, “она капитал”гамидией, ҳозир эслолмайман, - деди тишлари орасига кириб қолган гўштни махсус чўп билан кавлаётган биродарлардан яна бири, - қолган маблағни эса камбағалларга садақа қилмасдан, ҳовлисига сарфлабди.
У кекириб:
- Гўшт ширин экан-а, биродарлар?
- Ҳа, маша Аллоҳ.
- Қаранглар, унинг ота-онаси билан муносабатлари қандай? Улар хотинининг ҳижобига қарши эмиш?
Биродарлардан бири курсига ястаниб:
- У ерда, қисқаси, у ота-онаси билан ҳеч қачон келиша олмайди. Уларга эркакчасига бир марта қатъий айтиб, мавзуни ёпа олмайди. Бунақаларни умуман тушуна олмайман. Ва биз мана шундайларни биродар деймиз-а, субханаллоҳ.
- Гапирма. Аслини олганда, қанақа жоҳил бўлишган бўлса, ўшандайлигича қолишмоқда. Ҳақиқий мунофиқлик! Мен эшитишимча, у умуман... Э, ана у келяпти.
Бешинчи биродар столга тезлик билан яқинлашарди. Унинг озғин танаси ва эскирган кийими, ундаги қаттиқ ҳорғинликдан ва хавотирдан далолат бериб турарди. У биродарларининг ёнига келди. Улар ўрниларидан туришди.
- Ассалому алайкум, биродар! – деган овозлар эшитиларди, биродарлар янги келиб қўшилганга табассум қилишар, қўлини сиқишарди. – Тезроқ ўтир, бўлмаса гўшт совиб қолади.
У ўтирди. Қўлларини артди. У жуда ҳам оч эди.
- Нима еяпсизлар, - тановулни бошлар экан, сўради у, - бу таомнинг номи нима?
- Биз билмаймиз ҳам, менюга қараб кўрчи, у ерда ёзилган бўлиши керак.
У гўштни бир бўлагини оғзига солиб, менюни қизиқиш билан ўргана бошлади. Тўсатдан у қотиб қолди. Чайнаб бўлинмаган гўшт бўлаги унинг оғзидан чиқиб, шимига тушиб кетди ва уни ифлос қилди.
- Бу ерда, - деди у талмовсираб, - “Биродарингнинг гўшти” – ошхонанинг энг яхши таоми деб ёзилибди.
Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир” (Ҳужурот сураси, 12).

Интернетдан
Абу Муслим тайёрлади
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…