Джумла

Инсон иймон билан туғилишини дунёвий илмлар ҳам тасдиқламоқда

Инсон иймонда туғилишини Бристол Университети профессори Брюс Худ (Bruce Hood) бошчилигида ўтказилган илмий изланишлар натижасида тасдиқланди, деб хабар беради «The Sunday Times».

Инсон ҳам занглайдими?

Аллоҳ таоло инсонни икки мураккаб унсур - руҳ ва жисмдан яратди. Унга турли хулқ - атвор, шакл-шамойилни ризқ қилиб берди. Пок фитратда туғилган гўдак шу икки асоснинг тарбия этилишига муҳтождир. Ўтган салафларимиз энг аввало рухий тарбияга этибор қилганлар. Чунки бу дунёда ҳам, охиратда ҳам жисмнинг роҳатда бўлиши учун, аввало ана шу рухнинг тозалиги катта аҳамиятга эгадир.

Эй инсон!

Эй инсон! Қачонлардир сен бу оламда бўлмагансан. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтганидай: “Ўша инсон Биз уни бундан олдин ҳеч нарса бўлмай турганида яратганимизни эсламайдими?!” (Марям сураси, 67).
Кейин Аллоҳ сени кичкинагина томчидан яратди ва сенга эшитиш ва кўриш қобилиятини берди. “Ҳақиқатда инсонга, у эсга олинадиган нарса бўлмаган бир замон келмадими? Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Синаш учун, бас, уни эшитадиган, кўрадиган қилдик” (Инсон сураси, 1-2).
Секин – асталик билан сен нимжон боладан навқирон ўспиринга айландинг, кучга тўлиб улғайганингдан кейин эса, куч – қувватинг сени яна тарк эта бошлади. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир” (Рум сураси, 54).

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…