Джумла
Абу Муслим

Абу Муслим

Мўминнинг икки сифати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мўмин оқкўнгил ва олийжаноб (инсон)дир. Фожир эса маккор ва разил (кимса)дир” (Бухорий "Адаб"да , Абу Довуд, Термизий, Аҳмад, Ҳоким, Табароний ва Абу Яъло ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).

Туркияда пайғамбарлар музейи пайдо бўлади

Туркияда тез орада пайғамбарлар музейи пайдо бўлади. Унинг қурилиши мамлакат жануби-шарқидаги Шанлиурфа шаҳрида бошланган, бу шаҳарни яна “Пайғамбарлар шаҳри” деб ҳам аташади.

Татарстонда болалар ўртасида ўтадиган ҳар йилги Қуръон ҳофизлари танлови бўлиб ўтди

Тадбир Альматьевск марказий масжидида ўтказилди. Абдулла Аувхадеев танловнинг мутлақ ғолиби бўлди. Ҳомийлар унга мукофот тариқасида қўчқорни совға қилдилар.
Альматьевск райони ва Альматьевск имом- мухтасиби Фаъим ҳазрат Ахметзянов таъкидлашича, Қуръон ҳофизлари танловида иштирок этаётган болаларнинг сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. “Бу энг гўзал ва энг муҳим аҳамият касб этган мусобақа бўлиб, ҳаммамиз учун чинакам байрам бўлиб қолмоқда”, - деди имом- мухтасиб. Танлов давомида болалар Қуръонни тўғри  ва чиройли ўқиш бўйича тўртта ёш гуруҳларида ва ёд олган жузлар бўйича бир неча номинацияларда мусобақалашдилар.  
Ғолиблар ва совриндорларга дипломлар ва пул сертификатлари топширилди.

Тадқиқот: Европада мусулмонларга қарши жиноятлар сони кўпайди

Ҳуқуқ ҳимоячилар исломофобия негизидаги жиноятлар устида тадқиқот олиб бориб, натижаларини маърузада эълон қилди. Туркия Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар жамғармаси (SETA) маълумотига кўра, 2017 йилда Европада исломофобия негизида ҳужумлар сони кўпайган.

"Уламолар жамиятни ўз ва ётга бўлиб қўймаслиги керак"

Ингушетия раҳбари Юнус-Бек Евкуров республика уламоларини жамиятни бирлаштириш йўлида иш олиб боришга чақирди.
“Дин жамиятни бирлаштиришга йўналтирувчи фундаментал омил саналади. Шунга қарамай, бугунги кунда ҳам, кеча ҳам уламоларнинг баъзи вакиллари ўз фаолиятининг асосий тамойили – одамларни бирлаштиришни унутиб қўйдилар. Уламо ўз ҳаракати билан, турмуш тарзи билан ўзаро келишув, юқори маънавият ва чидамлиликнинг намунаси бўлиши керак, республика жамиятини ўз ва ётларга ажратмаслиги керак, барча диний оқим вакиллари ўртасида ўзаро хайрихоҳлик муносабатини ўрнатишлари керак”, - деди Евкуров Ингушетия парламентига ҳар йилги мурожаати муносабати билан сўзлаган нутқида.
У шунингдек, республика раҳбари қошидаги дин ишлари бўйича бошқарма, мусулмон жамоалари етакчилари ва туман масжидлари имомларининг эътиборини “Ингушетиядаги барча диний жамоалар ўртасида келишувга эришиш йўлида” биргаликда ишлашни ташкил этиш заруриятига эътибор қаратди.

Умавийлар халифалиги

 Умавийлар ёки бану Умайя – 661 йил Муовия розияллоҳу анаҳу тарафидан асос солинган халифалар сулоласи. Умавийларнинг Суфёний ва Марвонийлари VIII  аср ўрталаригача пойтахти Дамашқда бўлган Араб халифалигида ҳукмрон бўлган. 750 йил Абу Муслим қўзғолонидан сўнг уларнинг сулоласи қулаган ва ўрнига Аббосийлар келган. Умавий сулоласидагиларнинг ҳаммаси йўқ қилинган, илло халиф Ҳишом ибн Абдураҳмоннинг невараси омон қолган ва Андалусда Қордоба халифалигини барпо қилган. Умавийлар давлати Умайя ибн Абдуш Шамс ибн Абду Маннофга нисбат берилади.

Пайғамбар ﷺ масжиди ичида эътикоф қилиш тақиқланди

Рамазон ойида эътикоф ниятида Пайғамбар ﷺ масжидида эътикоф қилмоқчи бўлган зиёратчилар бу амални фақат масжид томида бажара оладилар. Масжиднинг биринчи қаватида фақат номоз ўқилишига рухсат берилади. Ан-Набавий масжидининг томи ўзида Рамазон ойида эътикоф қилмоқчи бўлган 10 000 зиёратчини сиғдира олади, холос.
Мадинадаги Ҳаж бўйича қўмита раиси, Мадина амири шаҳзода Файсал бин Салмон мажлисда Пайғамбар масжиди томини эътикофга тайёрлаш бўйича  қўмита тавсияларини маъқуллади, дея хабар беради “Марва Тур”.
Шунингдек, мажлисда шаҳзода Файсал ғайриқонуний ахлоқнинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилажак ишларнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Мисол учун, зиёратчилар ўз буюмларини масжидга жойлаштириб, бу билан бошқа диндорларга ноқулайликлар туғдириш ҳоллари учраб туради.

Тўлин ойнинг сири

"Айтинг: "Ҳамду сано Аллоҳ, учундир. Яқинда у сизларга ўз оят-мўьжизаларини кўрсатур. Бас, сизлар у (мўъжизаларни) тан олурсизлар (лекин у кунда тан олишингиз сизларга фойда бермас)”. (Эй Муҳаммад), Парвардигорингиз сизларнинг қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир" (Намл сураси, 93 оят).
"Токи уларга (ушбу Қуръон ростдан ҳам Аллаҳ таоладан нозил қилинган) Ҳақ (Китоб) эканлиги аниқ маълум бўлгунича, албатта, Биз уларга атроф-офоқдаги ва ўз вужудларидаги (Бизнинг борлигимиз ва қудратимизга далолат қиладиган) оят-аломатларимизни кўрсатажакмиз” (Фуссилат, 53 оят).
Сўнгги йилларда илм одамларининг диққатини янги бир мавзу ўзига тортди, у ҳам бўлса, инсон ўғлининг оёқ босиб яқиндан танигани Ойнинг одамга таъсири масаласидир. Олимларнинг тадқиқотларига кўра, катта океанларда маджазир (ой ҳолатига кўра сувнинг кўтарилиши ёки пасайиши — Тарж.) ҳодисаларига тўлин ой сабаб бўлганидек, вужудининг 80 фоизи сув бўлган инсонга ҳам таъсир ўтказар экан. Вужуддаги суюқлик тенглиги бузилади, миядаги тартибли иш фаолияти оқсайди ва юрак уриши тезлашади. Айниқса, юрак ва қанд касалликларида таҳликали оқибатларга йўл очади. Шунингдек, тўлин ой асаб тизимидаги ҳужайраларнинг ишлаш тартибини ҳам бузади ва натижада вужудда мувозанатсизлик ҳолатларини пайдо қилади, вужуддаги электр оқими икки мислга ортади. Тўлин ойнинг айниқса аёлларга кўпроқ таъсир этиши ҳам бор гапдир.

ЖИНОЯТ НИСБАТИ, ВОҚЕАЛАР, ЎЗИНИ ЎЗИ ЎЛДИРИШ
1993 йилнинг августида ой тўлган кунлари Олмонияда одам ўлдириш, ақлдан озиш ва ўзини ўзи ўлдириш ҳодисалари ортганлиги кузатилди. Тадқиқотлар натижасига кўра, тўлин ой фақат Шимолий Оврупа ўлкаларида эмас, ер юзининг ҳамма жойида инсонларга таъсир кўрсатар экан. Психологлар тўлин ой чиққан пайтда инсонда руҳий ўзгариш содир бўлишини айтмоқдалар. Фаранг олими Рене Клауде Гуиллот ойнинг бу кунларида ақлдан озишнинг ортишини қайд этган ва шу кунлари содир этилган жиноятларни текшириб чиқиб мавзу билан алоқадор “Тўлин ой телбаликлари” номли китоб ёзган. Тадқиқотчи, жумладан, шундай дейди: “Фақатгина Франсада эмас, Амрикадаги политсия қайдларидан ҳам тўлин ой кечаларида амалга оширилган жиноятларнинг сонида ортиш борлигини кўрса бўлади”.
Бундан ташқари, ҳиндистонлик икки олим тажриба учун 1980 ва 1984 йилларни олиб, ўша йиллари тўлин ой чиққан вақтларда жиноятлар сони кескин ортганини аниқладилар. Бу икки олимнинг тадқиқотлари нуфузли ва жиддий тиббиёт жаридаси ҳисобланган “British Medical journal" да эълон қилинди.
Тадқиқотчи профессор С.Р.Тхакурнинг фикрича, тўлин ой кунларида ўзини ўлдириш ва бошқа жиноятларнинг ортишига инсон вужудидаги “кел-кет” тўлқинлари сабаб бўлар экан. Тўлин ой чоғида Дунё, Ой ва Куёш айни бир чизиқ устида ётганликларидан, ойнинг тортиш кучида ўзгариш бўлиб, инсон вужудидаги сув миқдори 60 фоизга ошади. Бу туфайли вужудда пайдо бўладиган баданий ва руҳий ўзгаришлар инсонда жиноят қилиш майлини орттиради. Тадқиқотчилар беш йил ичида уч политсия маҳкамасида тўпланган маълумотларни компютерга юклаб, натижаларни тўлин ой вақтлари билан солиштиргач, ана шундай хулосага келдилар (“Илм ва техника” журнали, 298-сон; “Ҳуррият” газети, 1993 й. 3 сентябр; “Тўлин ой Қобуси” , 5-бет.).
 
ВА ИСЛОМДА ТЎЛИН ОЙ

Тўлин ой борасидаги тадқиқотлар, “Айёми бийз” дея таъбир этилган ва қамарий ойнинг 13-14 ва 15-кунларида тутилиши суннат ҳисобланган рўзани хотирамизга келтиради.
1.    Имоми Бухорий, Муслим ва Насоийлар иттифоқ билан билдирганлари ҳадиси шарифда, саҳобалардан Абу Ҳурайра (р.а.) шундай ривоят қилади: “Расули Акрам (с.а.в.) менга ҳар ой уч кун рўза тутишни тавсия этдилар” (Имоми Бухорий. Китабус савм; Фатҳул-борий, 4-жилд, Боби Сийми Бийд, 226-бет; “Айёми Бийд рўзаси”, 5 9-боб, 1880.).
2.    Муслимнинг Абу Дардодан (р.а.) ривоят этганлари ҳадиси муборакда “Ҳабибим, ҳаёт давомида тарк этмаяжагим ҳар ой уч кун рўза тутишимни тавсия этдилар”, дея марҳамат қилинади (Ат-тарғиб ват-тарҳиб, 2-жилд, 120. Китабус-савм.).
3.    Байҳақий, Табароний, Абу Довуд, Насоий, Термизий, Аҳмад Ҳанбал, Баззор, Ибни Ҳиббон “Саҳиҳ”лари ва бошқа ҳадис китобларида бу мавзуга алоқадор бир неча ҳадисларни учратамиз. Масалан, Термизий ва Насоий Абу Заррдан (р.а.) шу ҳадисни ривоят қиладилар: “Эй Абу Зарр, ҳар ой уч кун рўза тутадиган бўлсанг, (ойнинг) 13-14 ва 15-кунлари тут” (Имоми Термизий, 3-жилд, 761-ҳадис; Насоий, 22. Китабус-савм).
Маълумки, ойнинг ўртасидаги бу уч кун тўлин ой кунларидир. Сарвари Олам (с.а.в.) Рамазон рўзасидан ташқари, бу кунларда ҳам рўза тутишни тавсия этиб, яна шундай марҳамат қилганлар:
“Сабр ойининг (Рамазоннинг) рўзаси ва ҳар ойда уч кун рўза тутиш кўкракнинг ваҳарини кетказади”. “Ваҳар” сўзи араб тилида “кин”, “ғайз”, “ўпкаланиш”, “душманлик”, “васваса”, “ҳийла”, “асабийлашмоқ” маъноларида келади.
Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад”ида Абу Зарр (р.а.) Фахри Коинотдан (с.а.в.) шу ҳадисни ривоят қилади: “Ҳар ой уч кун рўза тутиш қалбнинг мағалласини кетказади”.
Саҳобалар сўрадилар: ”Ё Расулоллоҳ, қалбнинг мағалласи недир?” Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қилдилар:”Шайтоннинг ёмонлигидир (яъни, ифлослигидир) (Ал-Фатҳур-раббоний, 10-жилд, 264-ҳадис).
Абу Довуд ва Насоийда Кузома ибн Милҳам шундай дейди:”Саййидул Башар (с.а.в.) бизга айёми бийдда (оқ кунларда) рўза тутмоқликни буюрардилар ва: “Бу нарса йил бўйи (нафл) рўза тутмоқ кабидир”, дер эдилар.
Саййидул Башар (с.а.в.)нинг тўлин ойга тўғри келадиган кунларда рўза тутишни тавсия этишлари ҳақиқатан Ул Зоти муборакнинг қиёматга қадар давом этадиган мўъжизалардан биридир. Чунки:
1.    Пайғамбаримиз (с.а.в.) тўлин ойнинг инсон вужудига ўтказадиган зарарли таъсиридан хабар бермоқдаларки, бу ҳодиса 14 аср сўнг эндигина англашилди ва бу борадаги тадқиқотлар ҳали давом этмоқда.
2.    Пайғамбаримиз (с.а.в.) инсонга бу зарарли таъсирлардан (рўза тутиб — тарж.) сақланишни тавсия этарканлар, даволаниш йўлини хам кўрсатмоқдалар.
Бу иккинчи дастурни ҳануз олимлар етарлича аниқлаб олганича йўқ. Тадқиқотчилар вужудимиздаги табиий мўътадил ҳолатни тўлин ойдан қандай қўриқлай олишимиз хусусида ҳали бир фикр айта олмаяптилар. Зеро, бу янги бир мавзудир (!). Аммо моддада ва маънода раҳбаримиз бўлмиш Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) мўъжизавий тиббиётлари билан асрлар оша нур тутмоқдалар, такрор ва такрор “Тибби Набавий”га диққатни тортмоқдалар, ақл ва қалб бутунлигига эришган табибларни бу сўнгсиз хазинага чорламоқдалар.
Кўрайликчи, тўлин ойнинг инсонларга етказадиган зарарли таъсирларини аниқлаган илм одамлари бунга қарши сақланиш ва даволаниш йўлларини ҳам кашф этадилармикан?! Ҳар ҳолда, орадаги 14 асрлик фарқни кўзда тутиб, шошилсалар, ёмон бўлмас эди.
 
Тадқиқотчи: Рафил КИЛЕЖИ
Интернет маълумотлари ва баъзи китоблар асосида
Абу Муслим тайёрлади

Замзам қудуғида таъмирлаш ишлари ниҳоясига етмоқда

Саудия Арабистонида муқаддас Замзам қудуғини реконструкцияси ва модернизация ишлари деярли ниҳоясига етди. Ушбу қудуқ Каъбадан 21 метр масофада жойлашган. Қайд этилишича, лойиҳа Ҳаж ва Умра зиёратчиларига хизмат кўрсатишни яхшилашга ҳамда Замзам қудуғини қайта тиклашга қаратилган.
Ҳаромайн (Икки Муқаддас масжид) ишлари бўйича Бош президент шайх Абдурраҳмон Ас-Судайс 2017 йил октябрда муқаддас Замзам қудуғи скважиналарини янгилаш лойиҳаси ҳақида эълон қилганди.
Ўшанда у ушбу лойиҳа зиёратчиларини Замзам қудуғи суви билан таъминлаш нуқтаи назаридан ўта муҳимлигини қайд этиб ўтганди.
Лойиҳа икки босқичдан иборат. Биринчи босқич шарқ томондан Замзамга қараган эни 8 метрли ва узунлиги 120 метр бўлган бешта кўприк қурилишини кўзда тутади.
Иккинчи босқичда Замзам қудуғи атрофидаги муҳитни стериализацияси, шу жумладан эски ката масжиднинг бетон ва темир қолдиқларидан тозалаб, Замзам суви таркибидаги зарарли моддаларни иложи борича камайтириш ишларини ўз ичига олади.
Лойиҳада шунингдек, Замзам сувини етказиб беришни яхшилайдиган ўта сув ўтказувчанлик хусусиятига эга махсус стерилланган шағални ишлаб чиқаришни кўзда тутади.
Saudi Gazette газетасида чоп этилган маърузага кўра, 250 нафар инженер, техник ходимлар ва ишчилар томонидан амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари Рамазон ойигача ниҳоясига етади.

Туркиянинг диёнати дунёвий олимларни Қуръоннинг илмий тафсирини ёзишга чақирмоқда

Туркияда Диёнат номи билан танилган Дин ишлари бўйича бошқармаси Муқаддас Қуръоннинг янги тафсирини ёзиш учун табиий ва аниқ фанлар бўйича олимларнинг билимидан фойдаланмоқда.
Диёнетнинг раҳбари профессор Али Эрбаш душанба куни билдиришича, улар “бир неча соҳалар бўйича экспертлар” ёрдами билан тўлақонли тафсир ёзмоқчилар. “Мисол учун, бизда фалакиёт билан боғлиқ оятларни шарҳлаш учун астрономия бўйича эксперт бўлиши мумкин”, - деди Эрбаш Истанбулда ўтган конференцияда.
“Мўминун” сурасида ҳомиланинг бачадонда ривожланиши тўғрисида оят бор. Бу ерда бизга гинеколог ёрдам беради”, - дея қўшиб қўйди у. Эрбашнинг билдиришича, баъзи сураларни яхшироқ тушуниш учун астрономия бўйича кенг  қамровли билимларга эга бўлиш керак ва бу соҳада “чуқур билимларга” эга бўлган одам оятларни яхшироқ таърифлаб бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Қуръон каримнинг табиий фанлар соҳасидаги билимларни ҳисобга олган ҳолда ва мазкур фанлар бўйича экспертларни жалб этиб тафсирини яратишга чақириқлар кам деганда 19 асрдан бери янграб келади. Хусусан, бу ишга Жамолиддин Афғоний каби ислоҳотчилар анчагина куч ва ҳаракатларини сарфлаганлар.

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…