Джумла
Абу Муслим Written by  Dec 15, 2016 - 6704 Views

ШИАЛАР: Тарих ва бугун

 Сўнгги вақтларда дунё фитна олови ичида қолгани рост. Курраи заминнинг турли нуқталарида бўлаётган низо, талотўп, муҳорабалар замирида диний эътиқод омили ётгани сир эмас. Муаммонинг оғриқли жиҳати шундаки, диний экстремизм, мутаассиблик, терроризм деган балони Исломга тамға сифатида ёпитишришга уринишлар яққол намоён бўлмоқда. Тарих тирик гувоҳ: мусулмонлар ҳеч қачон ташқи душмандан енгилмаган, уларнинг мағлубиятига ички фитна ва низолар сабаб бўлган. Ўзи шундоғам турли оқим ва мазҳаблар ўртасидаги низо ва тортишувлар мўминлик даъвосида юрган айрим элат ва қабилларни бир-бирига қонли душман даражасига олиб келди. Йигирма биринчи асрга келиб, мусулмонлар ўртасидаги бундай ноаҳилликдан Исломнинг чин душманлари усталик билан фойдаланмоқда. Ироқ, Сурия, Ливия, Ливан, Яман... хуллас, бир пайтлар дунё тамаддунига улкан маънавий мероси билан ҳисса қўшган мамлакатлар эндиликда вайронага айланди, халқи дарбадар, келажаги эса ҳамон катта сўроқ остида. Бу ерларда бўлаётган урушлар ФИТНА аталмиш кабиҳ иллатнинг аччиқ ҳосиласидир. Ҳолбуки, Қуръони каримда “...фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир”[1], дея марҳамат этилган. Шундай экан, қани илоҳий амрга итоат, қани Сарвари Оламнинг даъватларига лаббай , деб жавоб бермоқ?
 Қуйида мусулмон ўлкаларда катта фитнага сабаб бўлган оқимлардан бири – шиалар хусусида сўз юритилади. Ушбу оқимнинг пайдо бўлиши, ақида ва қарашлари, улар орасидан ажраб чиққан фирқалар, улар томонидан уюштирган фитна-ю исёнлари ҳақида холис маълумот беришга ҳаракат қилинади. Алоҳида қайд этамизки, маълумотлар асосан Ғарб тадқиқотчиларининг манбаларидан олинди. Зеро, мазкур оқимдагилар ва оқим таъсирида бўлганлар аҳли сунна вал жамоатга тегишли манбаларни доим инкор қилиб келган. Шунинг учун ҳам учинчи ва улар учун нисбатан холис саналган тарафнинг манбаларидан кўпроқ маълумот олдик. Бу билан аввало ўзимизга, ўзлигимизга назар солиш, тарихда йўл қўйилган хатолар келажак учун сабоқ бўлиши умиди кўзланди. Тарихдан сабоқ олиб, ўзини, ўзлигини ислоҳ этмаган уммат ўзгалар қўлида қўғирчоққа айланиб, жаҳолат ботқоғига ғарқ бўлмаслигига кафолат йўқ.
Бу борадаги ожизона уринишимизни Аллоҳ хайрли қилсин.

 Абу Муслим

 ***
 
ШИАЛАР: ТАРИХ ВА БУГУН 

Шиалар ( араб. شيعة‎; [шӣ‘а] — гуруҳ, тарафдорлар) — исломдаги асосий йўналишлардан бири. Али ибн Абу Толиб розиллоҳу анҳу ва унинг авлодлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ягона меросхўрлари ва маънавий ворислари сифатида тан оладиган турли хил жамоаларни бирлаштирувчи оқимдир.[2] Ўзининг тарқалиши ва ижтимоий-сиёсий моҳияти жиҳатидан суннийликдан кейин иккинчи ўринда туради.
 Шиалар VII аср ўрталарида, халифа Али розияллоҳу анҳу тарафдорлари бўлган сиёсий гуруҳ сифатида вужудга келган. VII аср охирларига келиб, Ироқ ва Эронда кенг тарқалган ва исломдаги мустақил диний йўналишга айланган. Шиалар аввал ҳар қандай ихтилоф ва ақидавий фарқлардан холи, фақат сиёсий ҳаракат сифатида намоён бўлган. Кейинроқ исломдаги бошқа мазҳаблар билан диний ихтилофлари, ақидавий фарқлари юзага келган.
 
Оқимга таъриф бериш
 
Бошқа мусулмонлар каби шиалар ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Пайғамбар эканига иймон келтирадилар. Уларни бошқалардан, хоссатан, суннийлардан асосий фарқи - улар мусулмон жамоаси бошқаруви Аллоҳ таоло тарафидан танлаб олинган Али розияллоҳу анҳу ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима розиллоҳу анҳо онамиздан туғилган авлодларга тегишли, сайланган имомларга эмас, деган нуқтаи назаридир. Шиалар Абу Бакр, Умар ва Усмон розиллоҳу анҳумларнинг халифаликларини тан олишмайди, уларга фақат танқид назари билан қарашади. Маълумки, Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир гуруҳ саҳобалар тарафидан халифаликка сайланган. Умар розияллоҳу анҳу эса Абу Бакр розияллоҳу анҳу тарафидан тайинланган. Усмон розияллоҳу анҳу эса, Умар розияллоҳу анҳу тавсия қилган олти номзод орасидан танланган.
Шиалар мусулмон жамоасига раҳбар – имом тайинлаш ҳудди пайғамбарлар танлаб олинганидек Аллоҳ таолонинг ҳуқуқи, деб даъво қилади.
 
Тарқалиши
 
Турли хил ҳисоб-китобларга кўра, шиалар мусулмонларнинг умумий сонидан 10 фоиздан 20 фоизигача бўлган нуфузга эга.[3] [4] [5] [6]
Бугунги кунга келиб, шиаларнинг турли хил жамоалари дунёнинг деярли барча ҳудудларида, яъни мусулмон диёрларидан ташқари европа ва америка мамлакатларида ҳам истиқомат қилишмоқда. Шиалар Эрон, Озарбойжон, Ироқ ва Баҳрайнда кўпчиликни ташкил қилади.[7] Турли маълумотларга кўра, Ливаннинг 27 фоиздан[8] 35 фоизгача[9], Кувайтнинг 30 фоиз[10] аҳолиси шиалик таълимоти аосида эътиқод қилишар экан.
Афғонистонда шиалар аҳоли сонининг 15 фоиздан 19 фоизгача бўлган миқдорини ташкил этади.[11] Улар асосан хазарайликлар (улар асосан имомийлар, бироқ улар орасида исмоилийлар ҳам бор), чараймакларнинг бир қисми (исмоилийлар)[12] ва фарсиванлардир.
Саудия Арабистони аҳолисининг 15 фоизга яқини ҳам шиалардан иборат. Улар асосан, Катиф, Даммам ва Хасада кўпчиликни ташкил қилади.[13]
Шимолий Ҳиндистон ва Покистонда ҳам бир нечта қабилалар шиалик оқимига мансуб ҳисобланади. Тожикистоннинг Тоғли Бодохшон вилоятида яшайдиган Помир халқларининг аксари ҳам исмоилийлар оқимига мансубдирлар.
Россияда шиаларнинг сони унчалик кўп эмас. Улар асосан Доғистонда истиқомат қилишади. Россияда истиқомат қиладиган озарбойжонларнинг аксари ҳам шиадирлар (Озарбойжоннинг ўзида аҳолининг 85 фоизи шиалардир)[14].
 
Шиаликнинг бошланиши
 
VII асрда чиққан Ислом уммати ўзининг тарихидаги биринчи асрдаёқ учта йўналишга – суннийлар, шиалар ва хаворижларга бўлиниб кетди. Исломда оқимларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган асосий масала, юқорида қисман айтилганидек, мусулмон юртида раҳбар (имом) ким бўлиши ва қандай бўлиши ҳақида эди. Мусулмонларнинг бир қисми пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам мансуб бўлган Қурайш қабиласининг энг муносиб вакили уммат розилиги билан ҳукуматни бошқара олади, дейишди. Бошқа бир қисми эса бу ҳуқуқ фақат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам оиласи ва ул зотнинг авлодларига (аҳли байт) тегишли, фақат шуларгина қонуний ворис ва маънавий меросхўр деб ҳисобладилар.
VII асрнинг иккинчи қисмида халифа Али розияллоҳу анҳу ва унинг рақиби - Умавийлар ўртасидаги зиддият Али ва унинг болалари тарафдори бўлган диний-сиёсий гуруҳнинг (шиаларнинг) пайдо бўлишига сабаб бўлди. Мазкур гуруҳ кейинчалик мусулмонлар жамоатини иккига – сунний ва шиаларга бўлинишига катта ҳисса қўшди. Бу бўлиниш халифаликдаги сулолалар масаласидан ташқари, мусулмон дунёсига ҳам катта таъсир қилди[15].
Мусулмонларнинг фирқаларга бўлиниб кетиши ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари башорат қилганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Яҳудийлар етмиш бир фирқага ёки етмиш икки фирқага бўлиниб кетганлар. Насронийлар ҳам ўшанча (фирқага бўлиниб кетишган). Менинг умматим етмиш уч фирқага бўлинади”.[16] Ушбу ҳадиснинг турли ривоятлари бор, бироқ уларнинг ҳаммасида мусулмонлар жамоати етмиш уч фирқага бўлиниб кетиши ҳақида зикр қилинган[17].
Алоҳида таъкидламоқ керакки, шиаликнинг келиб чиқиши ҳақида умумий бир қараш йўқ. Баъзилар, бу оқимни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида пайдо бўлган деса, айримлар пайғамбаримиздан сўнг пайдо бўлган, дейди. Шунингдек, “шиалик Али розияллоҳу анҳу даврида бошланган” ёки “Али розияллоҳу анҳу шаҳид бўлганидан сўнг пайдо бўлган”, деган мазмундаги қарашлар ҳам мавжуд.  Машҳур тадқиқотчи олим С. М. Прозоровнинг айтишича: “умумий фикр йўқлигига сабаб, тарихчилар шиаларни Али тарафдорлари десалар-да, аммо уларга аниқ бир таъриф бермаган ва бу сўз маъноси ўзгарганини ҳам ҳисобга олишмаган”[18]. Бошқа бир таниқли олим И. П. Петрушевский шиалик диний оқим сифатида Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг 680 йилда жангда ўлдирилиши билан бошланиб, Аббосийлар ҳукумат тепасига келгунга қадар шаклланган ва шу даврда мазкур оқим ичида ҳам бўлинишлар бошланган деб ҳисоблайди[19]. Шиаларнинг айтишича, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик вақтларида Салмон Форсий, Абу Зарр Ғифория, Миқдод ибн Асвад ва Аммор ибн Ясирлар розияллоҳу анҳумларни биринчи бўлиб “шиа” деб айтилган эмишлар[20].
 
Али розияллоҳу анҳу ҳаққоний ворис сифатида
 
Сўнгги ҳаждан қайтаётганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка ва Мадина орасида жойлашган Ғадир Ҳумм деган жойда Али розияллоҳу анҳу ҳақларида гапирганлар. «Мен кимнинг мавлоси[21] бўлсам, Али ҳам унинг мавлосидир. Эй Аллоҳим, унга валий бўлганга Сен ҳам валий бўлгин! Унга душман бўлганга Сен ҳам душман бўлгин!» дедилар[22]. Шиалар мазкур ҳадиси шарифни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али розияллоҳу анҳуни ворис (ўринбосар) деган маънода айтган дейишади[23].
Суннийларнинг китобларида бу воқеа зикр қилинса ҳам унчалик катта аҳамият берилмайди, шиалар эса ушбу кунни байрам қилиб нишонлашади[24].
Бундан ташқари яна бир ҳадис бор: “Шак йўқки, мен сизларга иккита нарсани ташлаб кетаяпман. Модомики, ул иккисини маҳкам ушларкансиз, мендан сўнг ҳаргиз залолатга кетмайсиз. Икковидан биринчиси кейингисидан улуғроқдир: Аллоҳнинг китоби – осмондан ергача чўзилган арқондир ва (кейингиси) аҳли байтим – менинг авлодимдир. Иккови ҳавз(и кавсар)га келгунча айрилмагай. Демак, иккови борасида менга қандай хилоф қилаётганингизга қаранглар!”.[25]
Али розияллоҳу анҳунинг имоматлигига далил сифатида шиалар яна бир ривоятни келтирадилар. Унга кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қариндошларини жамлаб, уларга: “Сизнинг орангиздан Али менинг биродарим, васий ва халифамдир...”[26] деган экан[27].
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам 632 йил 8 июн куни Мадинада вафот қилдилар. Вафотларидан сўнг ансорийлар бани Саиднинг Сақифа деган жойида йиғиладилар ва пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам халифалари ким бўлиши ҳақидаги масалани кўтарадилар. Сўнг уларга Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумлар келиб қўшилади. Ушбу мажлисда бир нечта саҳоба (Абу Зарр Ғиффорий, Миқдад ибн Асвад ва Солмон Форсий розияллоҳу анҳумлар) Али розияллоҳу анҳу тарафини олиб чиқадилар. Бироқ уларни ҳеч ким тингламайди[28]. Али розияллоҳу анҳу ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам оиласи жанозага тайёргарлик ишлари билан машғул эди[29]. Мажлис Абу Бакр розияллоҳу анҳуга ҳамма байъат беришига келишиш билан иш тугади. Абу Бакр розияллоҳу анҳу вафоти арафасида ўз ўрнига Умар розияллоҳу анҳуни валиаҳд этиб қолдирганларини ёзиб муҳрлатиб қўйдилар ва мусулмонлар жамоаси Умар розияллоҳу анҳуга байъат қилдилар[30]. Умар розияллоҳу анҳу вафот қилаётганида саҳобаи киромларнинг олтитасининг исмини айтиб (Али, Усмон, Саъд ибн Абу Ваққос, Абдураҳмон ибн Авф, Талха ва Зубайр розиллоҳу анҳум), улар орасидан янги халафа танлаб олишни тайинлади. Кўпчилик Усмон розияллоҳу анҳуни халифа этиб сайлади.
Шиалар аввалги учта халифани ҳокимиятни ноқонуний эгаллаб олган, ҳокимият Али розияллоҳу анҳуга тегиши, деб ҳисоблайди. Хаворижлар эса Абу Бакр ва Умар розиллоҳу анҳуларни рошид халифа бўлган деб ҳисоблайди[31].
VIII аср ўрталарида ҳокимиятни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакилар Аббос розияллоҳу анҳудан сулолаларини бошлайдиган Аббосийлар эгаллади. Улар ҳам Али розияллоҳу анҳу авлодлари даъво қиладиган ҳокимиятга даъво қила бошладилар, яъни ўзларини қонуний халифалар, дея Али розияллоҳу анҳу авлодларига рақиб бўлишди. Аббосий халифа Маҳдий расмий равишда аввалги рошид халифаларни ноқонуний ҳокимиятни эгаллаган (узурпатор), пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотидан сўнг халифалик ул зотнинг амакиси Аббос ва унинг авлодларига тегишли деб чиқди[32].
Баъзан Абу Бакр розияллоҳу анҳудан бошлаб аввалги халифаларни демократик йўллар билан сайланган “президент” сифатида тақдим қилмоқчи бўлганлар ҳам бор. Британиялик тадқиқотчи Б. Льюис, нафақат иккинчи балки биринчи халифа Абу Бакр, бизнинг нуқтаи назаримизга кўра, coup d’etat (давлат тўнтариши) йўли билан сайланган. Умар эса, ўзидан олдинги халифа буйруғига кўра, de facto ҳокимиятни қабул қилиб олган.[33] Бу албатта шиаларнинг манбасидан таъсирланиб чиқарилган хулосадир.
 
Али розиялоҳу анҳу халифалиги
 
656 йили Усмон розиллоҳу анҳудан норози бўлганлар унинг уйини қамал қилишади, қирқ кун ўтгач эса, боситириб кириб, Усмон розияллоҳу анҳуни шаҳид этишади. Халифа вафотидан уч кун ўтиб, Али розияллоҳу анҳу халифа бўлиб танланади. Бироқ Сурия волийси, халифа Усмон розияллоҳу анҳунинг қариндоши, Умавийлардан бўлган Муовия розиллоҳу анҳу янги халифага байъат қилишдан бош тортади. Ундан ташқари Али розияллоҳу анҳуга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг яқин саҳобалари Талха ибн Убайдуллоҳ ва Зубайр ибн Аввом ҳамда Пайғамабаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳолар қарши чиқишади. Бу Али розияллоҳу анҳу ва унга мухолиф бўлганлар ўртасида чиққан биринчи фитна эди. Талха, Зубайр ва Оиша розияллоҳу анҳумлар Али розияллоҳу анҳудан Жамал жангида мағлуб бўладилар.
Муовия ва Али розияллоҳу анҳумлар ўртасидаги келишмовчиликларнинг энг баланд нуқтаси Сиффин жанги бўлди. Жанг аввалига Муовия фойдасига бўлмаётган, Али розимяллоҳу анҳуга ғалаба кулиб боқаётган эди. Бироқ Миср волийси Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ҳолатни ўзгартиришга мувоффақ бўлди. Мағлуб бўлаётган Муовия аскарлари найзаларига Қуръон саҳифаларини боғлаб чиқишди. Уруш тўхтатилди. Ушбу жангда Али 25 минг, Муовия эса 45 минг аскарини йўқотди[34]. Али розияллоҳу анҳу тарафида туриб жанг қилган ва шаҳид бўлганларнинг бири - энг таниқли саҳобалардан бири бўлган Аммор ибн Ясир розияллоҳу анҳу эдилар[35]. Сўнг, Али розияллоҳу анҳу ҳакамлар маҳкамасига рози бўлди, бироқ маҳкама ҳам натижасиз якунланди. Али розияллоҳу анҳудан норози бўлган унинг баъзи тарафдорлари ундан ажраб чиқиб, янги бир оқим – хаворижлар оқимини пайдо қилди. Улар Али розияллоҳу анҳуга ҳам, Муовия розиллоҳу анҳуга ҳам қарши бўлди. Жуда кўп Ғарб тадиқотчилари, хусусан Ю. Велльхаузен ҳам шиа ва ҳаворижларнинг оқимини Умавийларга қарши бўлган “диний-сиёсий мухолиф партиялар” деб айтган[36].
660 йил Қуддуси шарифда Муовия халифа деб эълон қилинди[37]. 661 йил январ ойида Али розияллоҳу анҳу Куфа масжидида ҳаворижлар тарафидан шаҳид этилди. Муовия ворислари бир неча йиллар давомида масжид ва бошқа мажлисларда Али розияллоҳу анҳуни лаънатлар эди. Али розияллоҳу анҳу тарафдорлари эса, аввалги уч халифа ва халифаликни ноқонуний эгаллаган Муовия розияллоҳу анҳуни ёмонлашар эди[38].
 
Ҳасан розияллоҳу анҳу халифалиги
 
Али розияллоҳу анҳу ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳоларнинг Ҳасан ва Ҳусайн исмлик икки ўғли бор эди. Ҳадисларнинг бирида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳасан ва Ҳусайн жаннат аҳли ёшларининг саййидларидир», дедилар»[39]. Ушбу ҳадис шиалар учун муҳим ҳужжат бўлиб, буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам авлодиларининг имоматга лойиқ эканига далил, деб ҳисоблашади[40]. Али розияллоҳу анҳу шаҳид бўлганидан сўнг мусулмонлар унинг ўғлини ўзларига халифа, деб Ҳасан розияллоҳу анҳуга байъат қилишади. Муовия розияллоҳу анҳу эса байъат қилишдан бош тортади. Али ва Умавийлар ўртасидаги қарама-қаршилик яна бошланди. Ҳасан розияллоҳу анҳу Муовия билан шартнома тузишга мажбур бўлди. Шартномага кўра, Муовия вафотидан сўнг халифалик Ҳасан розияллоҳу анҳуга ўтиши керак эди. Бироқ кейинчалик, Ҳасан розияллоҳу анҳу ўз аёли тарафидан заҳарлаб ўлдирилган (шиаларнинг айтишича, Муовиянинг буйруғи билан заҳарланган).
Усмон розияллоҳу анҳу шаҳид этилганида муносиб дафн қилинмагани важ қилиниб, Ҳасан розияллоҳу анҳу бобоси Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларига дафн қилинишига рухсат берилмади. Ҳасан розияллоҳу анҳу бобоси ёнида дафн қилинишни истаган эди, бироқ бунга Мадина амири Марвон бин Ҳакам қарши бўлди. Жанозадагиларнинг йўлларини тўсиб қўйди. Катта жанжал чиқай деб қолди, Муҳаммад бин Али Али розияллоҳу анҳунинг кичик ўғил Ҳусайн розияллоҳу анҳуни Жаннатул боқеъда онаси Фотима розияллоҳу анҳо ёнларида дафн қилишга кўндирди[41].
 
Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг шаҳид бўлиши
 
Ҳасан ва Муовия розияллоҳу анҳумлар ўртасидаги келишув Ҳусайн розияллоҳу анҳу томонидан қатъиян рад этилди. У Муовия розияллоҳу анҳуга қасамёд қилишдан бош тортди, лекин у Ҳасан розияллоҳу анҳунинг маслаҳатига кўра, Ҳусайн розияллоҳу анҳуни бунга мажбур қилмади[42]. Муовия розияллоҳу анҳунинг ўлимидан сўнг ҳукумат унинг ўғли Язид I га ўтди. Ҳусайн Язидга ҳам байъат қилишдан бош тортди. Куфаликлар дарҳол Ҳусайн розияллоҳу анҳуга байъат қилиб, ўз садоқатларини изҳор қилдилар ва уни ҳузурларига чақирдилар. Ҳусайн розияллоҳу анҳу ўз қариндошлари ва яқинлари қуршовида Маккадан Куфага қараб йўл олди. Йўл-йўлакай унга Ироқдаги намойиш бостирилгани ҳақида хабар келди, лекин у йўлида давом этди. Найнавада Ҳусайн розияллоҳу анҳу ва унинг 72 кишилик гуруҳи халифанинг 40 минг кишилик қўшинига тўқнаш келдилар. Қонли олишувда Ҳусайн розияллоҳу анҳу ва унинг ҳамроҳлари мағлуб бўлдилар. Жангда кўпчилик ҳалок бўлди, қолганлар асир олинди. Ўлганларнинг йигирмадан ортиғи Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг ва ўз навбатида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг оила аъзолари эди. Хусусан, Ҳусайн нинг розияллоҳу анҳу икки ўғли (Али Акбар, Али Асқар), ота томондан олтита ака-укаси, Ҳасан розияллоҳу анҳунинг уч ўғли, Абдуллоҳ ибн Жафар (Али розияллоҳу анҳунинг жияни ва куёви)нинг уч ўғли, Оқил ибн Абу Толиб (Али розияллоҳу анҳунинг туғишган акаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тутинган укаси ва саҳобий)нинг уч ўғли ва уч невараси ўлдирилди[43].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам невараларининг боши танасидан жудо қилиниб, Дамашққа - халифа Язидга юборилди. Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг ўлими Али розияллоҳу анҳунинг тарафдорларига диний ва сиёсий бирлашишга имконият яратди. Ўзи эса, шиалик ҳаракатининг рамзига айлнади[44].
Шиалар орасида Ҳусайн розияллоҳу анҳу учинчи имом ҳисобланади. У ўлган кун чуқур мотам билан қарши олинади. Ашуро кунида Ҳусайн розияллоҳу анҳуни хотирлаш нафақат шиаларда, балки баъзи суннийлар орасида ҳам кўзга ташланади. Хусусан, Марказий Осиёда Фарғона ва Самарқандда қадимда маҳаллий “эшон”ларнинг аёл муридлари орасида Ашуро куни Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг ўлимини хотирлаб “ашури” деб номланган диний байтлар ўқиш одати бўлган. Ҳиндистон (Декан) ва Индонезиядаги баъзи шофеъй мазҳабидаги мусулмонлар орасида ҳам Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумларни улуғлаш одати мавжуд. Индонезиялик мусулмонларда “”Ҳасан ва Ҳусайн куни” байрам қилинади. Бунга сабаб Индонезиядаги шофеъй мазҳабига Деканнинг таъсири борлигидир. Жанубий Ҳиндистонда Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг акаси Ҳасан авлиё деб эътироф этилади”[45].
Туркийшунос олим В.В.Бартольднинг ёзишича, мусулмонлар жамоаси инқирози 688 йилги Ҳаж мавсумида (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан 56 йил ўтиб) яққол намоён бўлди. Ўшанда ҳожилар бир-бирларига душман бўлган тўртта байроқ билан йиғилишган: Макка ва Мадинада Умаввийларга қарши қўзғолн кўтарган Абдуллоҳ ибн Зубайр, Муҳаммад Ҳанафия (Али розияллоҳу анҳунинг Фотима онамиздан бошқа аёлидан кўрган фарзанди), Умавий халифа Абду Малик ва хаворижлар байроғи остида ҳожилар келишган[46].
 
Аббосийлар ва Али розияллоҳу анҳу авлодларининг мухолифлиги
 
VIII аср ўрталарида Хуросонда Умавийларга қарши қўзғолон бошланди, натижада Умавийлар ағдарилиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакиларидан бошланадиган Аббосийлар сулоласи келди. Аввалида Аббосийлар Али ва Фотима онамиз розияллоҳу анҳум авлодларига қатъий муносабатда бўлмадилар, бироқ кейинроқ, бу икки сулолага мансуб гуруҳлар ўртасида ҳокимият учун нафақат сиёсий, балки диний-мафкуравий кураш бошланди. Али розиллоҳу анҳу авлодини йўқ қилишни халифа Мансур бошлаб берди. Халифа Мансур ўлгач, унинг кирдикорлари фош бўла бошлади, яъни унинг минглаб Али авлодларини қатл қилгани маълум бўлди. У ўлдирган жуда кўп жасадларнинг қулоқларига ўлган одам шахси ҳақида ёрлиқ ёпиштирилган экан. Муҳаммад Муғния берган маълумотларга кўра, Мансур бошқарувда бўлган давр мобайнида мингдан ошиқ Али ва Фотима онамиз розияллоҳу анҳумларнинг авлодлари йўқ қилинган[47].
Аббосийлар даврида баъзи вилоятлар халифаликдан ажраб чиқа бошлади. Ушбу ҳудудларда ҳокимият тепасига Али авлодлари кела бошлади. 786 йили Аббосийлар қўзғолонида иштирок этган Ҳасан розияллоҳу анҳунинг эвараси Идрис 788 йили Марокаш шимолида Идрисийлар давлатини тузди[48]. Шиаларнинг зайдийлар оқими тарафидан ташкил қилган биринчи сулола Идрисийлар бўлди[49]. Бироқ бу сулола Шимолий Африкадаги шиа оқимига мансуб ягона мамлакат эмасди. Барбарларнинг конфедерациясида ҳам шиалик эътиқодининг унсурлари бор эди[50].
813 йили халифа бўлган Маъмун Али авлодлари билан яқинлашиш сиёсатини бошлади. Унинг фармонига кўра, 816 йили шиаларнинг саккизинчи имоми Али ибн Муо Мадинадан Хуросонга келтирилди. Имом келганидан сўнг, халифа Маъмун унга Ризо деб лақаб қўйди ва 817 йили 24 март куни уни ўзининг валиаҳди деб эълон қилди[51]. Имом Ризога ўз қизи Умм Ҳабибни турмушга берди ва Ризонинг ўғли Муҳаммадга (ўша вақт ёши олтида бўлган) бошқа бир қизи Умм Фазлни унаштириб қўйди[52]. Бундан ташқари, Маъмун Аббосийларнинг расмий қора рангли байроғини шиаларнинг яшил рангига алмаштиришга буйруқ берди. Тангаларга ҳам ўз исмидан сўнг “Ризо – мусулмонлар имоми” ёзувни ҳам зарб қилдирди[53]. Маъмун сунний ва шиаларни бир ғоя атрофида бирлаштирмоқчи ҳам бўлди. 827 йили шиаларнинг расмий “Али – одамларнинг энг яхшиси” деган шиор ҳам қабул қилинди, фақат Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин, деган қўшимчадан сўнг. Муовия эса танқид остига олинди[54]. Халифа Маъмун олиб борган сиёсат Аббосий сулоласининг вакиллари орасида норозилик кайфиятини келтириб чиқарди. Улар ўз ўрнида Бағдодда унинг амакиси Иброҳим ибн Маҳдийни халифа деб эълон қилишди.
IX аср бошларида “Имомийлар” деган ном пайдо бўлди, уларнинг бошқа номи “Иснаъашария”дир. Али ибн Исмоил Таммар ва Муҳаммад ибн Ҳалил Саккакларни биринчи бўлиб имомийлар дея бошлашди[55]. Ўша даврга келиб, шиа таълимоти Араб ироқи ва унга қўшни ҳудудларда тарқала бошлади. X аср охирида хоразмий Бобилни шиаларнинг вилояти сифатида келтирган[48]. X асрнинг ўзида Қум аҳолиси шиа бўлган[49]. IX асрда: “Басра – Усмон учун, Куфа – Али учун” дейиладиган Басра ҳам шиаларнинг маконига айланди[48].
 
Исмоилийликнинг кўтарилиши
 
X аср бошларида Ифрикия ҳудудида (ҳозирги Тунис) исмоилийларнинг Убайдуллоҳ бошчилигида исён кўтардилар. У ўзини Али розияллоҳу анҳу ва Фотима розияллоҳу анҳонинг авлодиданман деб чиқди. 910 йил январида Қайрун яқинидаги Раккада Убайдуллоҳ халифа ва маҳдий деб эълон қилинди. Орадан бир неча йил ўтиб, 929 йил қуртубалик амир Абдураҳмон III ҳам ўзини халифа ва мўминлар амири, деб эълон қилди. Шимолий Африкада шиаларнинг давлати ташкил топиши мусулмон дунёси бир-бирига душман бўлган учта халифаликка бўлиниб кетди: Фотимийлар, Аббосийлар ва Қуртубанинг Умавийлари[56]. Фотимийлан нафақат Африка шимолидаги соҳил бўйларини ўзига бўйинсиндирди, балки Сицилияни ҳам эгаллашган эди. Фотимийлар ҳукмронлиги вақтида Қоҳирада Азҳар масжиди қурилди ва мадраса асос солинди. Сўнг бу мадраса Мисрнинг энг йирик олийгоҳига айланди.
XI аср ўрталарида Яман ҳудудида исмоилийларнинг Сулайҳийлар сулоласи ўз ҳукмронлигини ўрнатди[57]. XI—XII асрларда исмоилийлар маҳаллий суннийларнинг қаршиликларига қарамай Тоғли Бадахшонда ҳам ўрнашиб олди[58].
 
Бувайҳийлар
 
X асрда Яқин Шарқда Дайламийлар сулоласи Бувайҳийлар кўтарилиши юз берди. Улар Аббосийларни ўзларига қарам қилиб қўйди. Бувайҳийлар шиаларнинг исноашъарийлар оқимидан эди. Уларнинг даврида шиа ақидаларини тизимилаш ва уларнинг қарашларини ифода қилувчи шиалик ҳам юксалди. Бувайҳийлар Аббосийларнинг рақиблари исмоилий фотимийларга ҳам қарши эди[59]. XIV—XV асрда мавжуд бўлган Қора Қуйунлилар ҳам шиалардан эди[60].
 
Янги давр
 
1501 йил Сафавийлар шайхи Исмоил I ўзини Форс шохи деб, исноашъарийлар йўналишини эса ўз салтанатининг давлат дини деб эълон қилди[61]. Шох фармон чиқарди: “Одамлар майдонларда Абу Бакр, Умар ва Усмонларни лаънатлаш учун ўз тилларига эрк берсинлар, ким бунга қаршилик қилса калласи кесилсин”. Сафавийларнинг ҳукмронлиги қаерга ўрнатилган бўлса, ўша ерда суннийлар ва ўта кетган шиаларнинг қонли таъқиблар уюштирилди[62]. XVIII асрга келиб, Сафавийлар ҳукмронлиги йиқилгач, Озарбойжон ҳудудида йигирмага яқин хон ва султонликлар ўрнатилди. Хонлик ҳудудларида исломнинг ҳар икки оқим вакиллари истиқомат қиларди: қаердадир шиалар кўп бўлса, қаердадир суннийлар кўп эди. Боку хонлиги ва Талиш хонлигининг деярли барча аҳолиси шиалардан иборат эди[63]. Талиш хонлигидаги ҳукмрон сулола тўртинчи имом Сажаданинг ўғли Зайддан келиб чиққанлигини даъво қилишар эди[64]. Ширвон хонлиги аҳолисининг аксар қисми ҳам шиаларда иборат эди, бироқ кўчманчи хончўбонлар суннийлар эди. Хон ҳам шулардан эди[65] [66]. Қорабоғ хонлигида ҳам шиалар кўп бўлса-да, суннийлар ҳам оз эмасди[67]. Дарбант ва унинг атрофидаги хонликларда ҳам шиалар кўп бўлиб, хонлар ҳам шиа оқимига мансуб сулолаларидан эди[68].
1759 йили маронийлар друзлар ёрдамида Шимолий Ливандаги шиаларга қарши қўзғолон кўтаришади. Шиалар жанубга қараб қочишади. Ўша даврга келиб, Ливаннинг марказий ҳудудларини насронийлар мустамлака қилишида фаоллашиб кетади[69].
 
XX аср
 
1910 йили Бухоро амирлигида шиа ва суннийлар ўртасида катта жанжал келиб чиқди. Бухоро амирлигининг ҳукумати раҳбари Астанқул қушбегининг онаси келиб чиқиши эронлик бўлгани учун Бухоро шаҳрида Ашуро маросимини ўтказишга рухсат беради. Авваллари бу маросим фақат эронликлар яшайдиган маҳаллаларда ўтказилар эди. Бухоро кўчаларида шиалар ўз маросимларини ўтказилаётган вақтда суннийлардан иборат шаҳар аҳолиси улар устидан кула бошлашган, уларни мазаҳ қилишган. Бундан жаҳли чиққан эронликлар одамлар устига ёпирилган ва натижада битта бухоролик йигитни ўлдириб қўйишган. Буни кўрган аҳоли шиаларни қирғин қилишни бошлаган. Шиалар эса руслар тассаруфидаги Янги Бухорога қараб қочишган. Чор Россиясининг аскарлари ёрдамида қирғин тўхтатилди. Шундай бўлишига қарамай сунний ва шиалар ўртасидаги тўқнашувлар шаҳар ташқарисида анча вақт давом этиб турди. Сунний ва шиалар ўртасидаги тўқнашув натижасида 500 дан ошиқ бухоролик ва эронликлар ўлдирилди[70].
1943 йил Ливаннинг мусулмон ва насроний жамоалари оғзаки шартнома тузадилар. Бу шартнома “Миллий пакт” номи билан ҳам машҳур бўлиб, Ливан кўп конфессионал давлат бўлишига асос бўлди. Миллий пактга кўра, шиалар мамлакатдаги учта мансабнинг бирига ҳақли эди. Парламент раиси лавозимга шиалар, президент ва Бош вазир лавозимлари эса суннийлар ва насронийлар ўртасида тақсим қилинган эди[71]. 1949 йил Ливан Тараққий социалистлар партияси ташкил қилинди. Уларнинг асоси друзлардан иборат эди[72].
XX аср ўрталарида ислом оламида диний асосга эга янги сиёсий вазият юзага келди. 1970 йилларда мамлакатда озчиликни ташкил қилувчи алавийлар Сурия ҳокимиятини эгаллашди. 1979 йил Эронда бўлиб ўтган инқилобда шох ағдарилиб, унинг ўрнига янги давлат тури ўрнатилди. Инқилобдан сўнг Эронда қабул қилинган конститутцияга кўра, “12 имомни тан олувчи жаъфарий мазҳаби асосидаги Ислом дини Эроннинг расмий дини” деб эълон қилинди[73]. Эронда шиалар режими ўрнатилиб, уларнинг АҚШ ва СССР, дунёвий ва сунний режимларнинг ҳаммасидан баробарига узоқ масофани ушлаб туриши ўша давр сиёсий вазиятида янги омил бўлди. Эрондаги инқилоб XX асрнинг энг муҳим ҳодисаларидан бири деб, айтсак муболаға қилмаган бўламиз.
Баҳрайндаги шиалар Эрондаги инқилобни хурсандчилик билан кутиб олишди. Шиаларнинг баъзилари Баҳрайнни озод қилиш бўйича Исломий жабҳа туздилар, бошқалари эса мамлакатни “Исломий республика” қилиш, баъзилари эса подшоҳга “исломий” ҳукумат ташкил қилишини талаб қилдилар. Баъзи шиалар Баҳрайнни Эронга қўшиш ҳақидаги масалани ҳам кўтаришди. Буларга жавобан мухолифат кучларга (шиаларга) қарши ҳукумат тадбирлар ўтказди. Шиаларнинг жуда кўп фаоллари ҳибсга олинди. 1981 йили 14 декабр шиаларнинг Исломий жабҳаси тарафидан тайёрланаётган давлат тўнтариши олди олингани эълон қилинди. Ҳукумат баҳрайнлик шиалардан ташқари, Саудия Арабистони, Уммон ва Кувайтлик “хумайнийчилар”ни айблаб чиқди[74].
Ислом инқилобидан ироқлик шиалар ҳам таъсирланди. 1968 йили Ироқда “Ислом даъвати” деб номланган яширин сиёсий ҳаракат ташкил қилинган эди. Улар 1979 йили баасчиларга қарши қуролли қўзғолон кўтаришди. Эрон инқилоби раҳбари оятуллоҳ Ҳумайний эса ироқлик шиаларга ҳукмрон режимни ағдариб ташлашга чақирди. Ироқ ҳукумати яширин партияга қарши қаттиқ чораларни кўрди, улар қатағон қилинди. Ҳатто партияга аъзо бўлиш ўлимга маҳкум қилишга асос бўларди. Муҳаммад Бокир Садр ва унинг синглиси Амина Садр аввал ҳибсга олиниб, сўнг қатл қилинди. 1991 йил Ироқ Форс кўрфази урушида мағлуб бўлди ва мамлакатнинг жанубида шиалар қўзғолон кўтаришди (“интифада шаабания”), Ироқ армияси уларни шафқатсиз тарзда бостирди.
1982 йил Исроил босқини даврида Ливан шиаларнинг Амал ҳаракати босқинчиларга қарши курашда иштирок этишди. Ливанда бўлиб ўтган фуқаролар урушида шиаларнинг яна бир ҳарбий гуруҳи пайдо бўлди. Унинг номи “Ҳизбуллоҳ” бўлиб, уларнинг асосий мақсади Ливанда Эрондаги каби Исломий республика қуриш эди.
Афғонистондаги уруш вақтида Эрон афғонистонлик шиаларга ёрдам берди, уларнинг аксари хазарийлар эди. Афғонистон президенти Муҳаммад Нажибулло тарафидан олиб борилаётган “миллий ярашиш” сиёсати доирасида 1987 йилнинг 20-21 сентябрида бутунафғон хазарийлар қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда шиа оқимининг жаъфарий мазҳабини ҳазарийлар яшайдиган жойда кенг тарғиб қилиш, тараққий эттириш ҳақида қарор қабул қилишди. Шиа руҳонийларини тайёрлаш учун махсус мадрасалар ташкил қилишмоқчи бўлишди, Қобулдаги университетнинг диний факультетида ҳам бўлим очилиши режа қилинди[75].
Афғонистон ҳокимиятини толиблар эгаллаганидан сўнг мамлакатдаги шиаларнинг ҳолати кескин ўзгариб кетди. 1995 йил толибларга таслим бўлган Афғонистон шиаларининг партияси раҳбари Ҳизби Ваҳдаь Али Мазарий вертолётдан ташлаб юборилиб қатл этилди. 1999 йили Афғонистон Ислом амирлиги мамлакатда ашуро билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни ўтказишни тақиқлаб қўйди[76].
2002 йили Ямандаги зайдийлар қуролли қўзғолон кўтардилар. Ҳукумат уларни ҳокимиятни эгаллаб, Имом бошчилигидаги ҳукуматни ўрнатмоқчи айби билан чиқишди. Исёнчилар эса биз фақат ўз жамоамизни ҳукумат тарафидан бўлаётган таъқиблардан ҳимоя қилмоқчимиз, дедилар[77].
Исломдаги икки оқим (сунний ва шиалар) ўртасида мулоқотни мўътадиллаштириш мақсадида 2011 йили Жакартада ҳукумат қўллаб-қувватлаши билан Сунний-Шиа уламолар кенгаши тузилди[78].
 
Шиалик ичидаги оқимлар
 
Шиалар ичидаги энг йирик гуруҳлардан бири - имомийлардир, улар ичида бўлиниш юз бериб, улар исноашъарийлар ва исмоилийларга ажралдилар. Оқимлар бўйича ўрта асрнинг машҳур олими Шаҳристоний имомийлар уларнинг бир нечта гуруҳлари борлигини айтиб ўтган.
Бугунги кун исноашъарийлар (зайдилар ҳам) ва шиаларнинг бошқа оқимлари ўртасидан муносабат жуда кескин шаклга кирди. Уларнинг эътиқодлари бир-бирига жуда ўхшаб кетса-да, аслида улар турли хил жамоалардир.
Шиалар аслида иккита йирик йўналишга бўлинган: мўътадиллари (исноашъарийлар, зайдийлар) ва ғулувга кетганлари (исмоилийлар, алавий ва бошқалари)[79]. XX асрнинг 70 йилларидан бошлаб, мўътадил ҳисобланган шиалар, алавийлар ва исмоилийлар ўртасида яқинлашув жараёни кечмоқда. Эрон бошчилигида шиалар бирлашмоқда.
 
Исноашъарийлар (имомийлар)
 
Имомийлар шиалардаги асосий оқимлардан бирининг тарафдорлари, Али розияллоҳу анҳу авлодига тааллуқли 12 имомни тан олувчи мўътадил шиалар. Имомийлар 11-имом Ҳасан Аскарий вафоти (873 й.)дан кейин унинг ёш ўғли Муҳаммадни охирги, 12-имом деб тан оладилар. Ривоятларга кўра, бу имом йўқолган (тарихда ўлдирилган бўлса керак) деб ҳисобланади. Имомийлар уни "яширинган имом", яъни маҳдий деб эълон қилиб, у қайтиб келиши билан адолат тантана қилади, деб ҳисоблайдилар. "Яширинган имом"га эътиқод имомийларнинг асосий ақидаларидан биридир. Улар имомат таълимотини асосий қоида сифатида илгари суради, имомнинг сайлаб қўйилишини рад этади. Улар ўзларининг ҳамма имомларини "жабрдийда" деб билади. Имомийлар шиаларнинг анча кўп тарқалган қисмидир. Имомийлар таълимоти ҳозирги Эроннинг давлат дини ҳисобланади. Имомийлар Ирокда аҳолининг деярли ярмини ташкил этади. Имомий жамоалари Ливан, Кувайт, Баҳрайн, Саудия Арабистони, Урдун, Афғонистон ва бошқа мамлакатларда бор.
1501 йил Сафавийлар шайхи Исмоил I ўзини Форс шохи деб эълон қилгач, юқорида айтилганидек, мамлакатда исноашъарийлар йўналишини ўзи тузган мамлакатда давлат дини деб эълон қилди[80]. Сафавийлар асосан қизилбошлар деб аталувчи кўчманчи турк қабилаларига суянишган. 15 асрнинг 60-йилларида Анадолу, Сурия ва Озарбайжонда кўчманчилик қилган туркман қабилалари орасида пайдо бўлган. Улар ўзларини Ҳайдар ибн Жунайд - сафавийликдаги бешинчи пири муршиднинг издошлари деб ҳисоблашган. Ҳайдар ибн Жунайд тариқатга 1464-1488 йилларда бошчилик қилган ва ўз тарафдорлари орасида махсус бош кийими (тож) кийишни жорий қилган. У қизил рангли кигиздан қилинган узун қулоқчин бўлиб, атрофига салла, 12 қават қилиб ўралган ёки шу рангда тикилган 12 оғдан мато боғланган (шиаларнинг 12 имоми шарафига). Шундан унинг тарафдорларининг номи - қизилбошлар олинган.
 
12 имом
 
Ўн икки имом шиалардага асосий оқим - имомийлар (баъзан "ўн иккичилар" -"исноашария" деб аталади) ўртасида эътиқод қилинадиган имомлар сулоласи.
Халифа Али розияллоҳу анҳу билан Фотима розияллоҳу анҳо (пайғамбаримиз қизи)дан тарқалган авлодлардан иборат. Улар пайғамбар авлоди деб танилади. Имомийлар уларни исломнинг қонуний раҳнамолари деб таниб, халифалар ҳокимиятини ғайриқонуний деб ҳисоблайди. Булар:
Али ибн Абу Толиб,
Ҳасан,
Ҳусайн,
Зайн ал-Обидин Али (вафоти 713 йил),
Муҳаммад ал-Бокир (732 й.в.э.),
Жаъфар ас-Содиқ (700-765),
Мусо ал-Козим (799 й.в.э.),
Али ар-Ризо (818 й.в.э.),
Муҳаммад ат-Тақий (835 й.в.э.),
Али ан-Нақий (868 й.в.э.),
Ҳасан ал-Аскарий (846-873),
Муҳаммад ал-Маҳдий (ривоятларга кўра, 874-878 й.лар орасида йўқолган).
Имомларнинг баъзиларигина ўлдирилган ёки заҳарланган, лекин шунга қарамай, имомийлар уларнинг барчасини халифалар томонидан ўлдирилган, деб ҳисоблайди, уларни жабрдийда ва дин йўлида шаҳид бўлганлар, деб мотам тутади. 12-имом - Муҳаммад ал-Маҳдийни яширинган деб ҳисоблаб, унинг қайтиб келишини кутиш асрлар давомида шиалар орасида анъана сифатида сақланган. Суннийлар орасида ҳам "имом Маҳдий"нинг келишига ишониш маълум ўрин эгаллаб, у замона охир бўлганда келади, деб эътиқод қилинади.
 
Эътиқодларидаги бешта устун
 
Улар тавҳид, адл, нубувват, имомат, қиёматдан иборат 5 та ақидага эътиқод қилинади. Булардан 4 ақидадаги устунлари - тавҳид (Аллоҳнинг ягоналигани эътироф этиш), адл (адолат, Аллоҳнинг одиллиги, яъни такдир ақидаси), нубувват (пайғамбарлик), қиёмат ёки маъод (охират кунининг келиши ва ўлганларнинг тирилиши), асосан, суннийлик таълимоти билан мос тушади. 5-ақида имомат (имомлар ҳокимиятини эътироф этиш) эса, суннийликка ва сунний халифалар ҳокимиятига зидлиги билан фарқ қилади[81].
 
Исмоилийлар
 
Исмоилийлар - шиалар ичида вужудга келган асосий фирқалардан бирининг тарафдорлари. Исмоилийлар ҳаракати саккизинчи аср ўрталарида бошланган. Х – ХI асрларда Яқин ва Ўрта Шаркда кенг тарқалган, имом Жаъфар Содиқ вориси масаласи юзасидан шиалар ўртасида келиб чиққан ихтилоф билан боғлиқ. Исмоилийлар турли даврларда, турли мамлакатларда ҳар хил ном билан аталган: ботинийлар, сабъийлар, таълимийлар, мулҳидлар ва ҳоказо... Исмоилийлар шаклланиши Араб халифалигида зиддият ва халқ қўзғолонларининг кучайиши оқибатида рўй берган. Шиаларнинг баъзи тарафдорлари аббосийлар билан ҳамжиҳат бўлиб, бошқа бир гуруҳ шиалар эса, аббосийларга қарши курашни давом эттиришда Жаъфар Содиқнинг тўнғич ўғли Исмоилни еттинчи имом деб тан олиб, унинг атрофига жипслашди. Аммо Имом Жаъфар маишатга берилган Исмоил ўрнига кичик ўғли Мусо Козимни ворис этиб тайинлади. Бундан норози бўлган Исмоил тарафдорлари унинг вафотидан (762) кейин ўғли Муҳаммад ибн Исмоилни имом деб таниди, шу тариқа имомликни Исмоил авлодида сақлаб қолиш тарафдорлари ўзларини Исмоилийлар деб атай бошлади. Муҳаммад ибн Исмоил вафот этгач, унинг тарафдорлари ўртасида келишмовчилик чиқди. Баъзилар уни охирги - еттинчи имом деб билиб махдий сифатида қайта тирилади, деб ишонди. Тўққизинчи аср иккинчи ярмидан бу таълимот тарафдорларини қараматийлар деб атай бошладилар. Таъқиботлардан Сурия, Хуросон ва бошқа мамлакатларга қочган иккинчи гуруҳ ботиний (маҳфий) имомлар номини олди. Уларнинг фаол даъватлари туфайли Шимолий Африкада Фотимийлар халифалигига асос солинди. Х аср охирида Мағриб, Миср, Сурия, Фаластин, Ҳижозда исмоилийлар ҳокимияти ўрнатилди. ХI аср охирларида исмоилийлар ўртасида тахт ворислиги хусусида нифоқ чиқиб, улар низорийлар билан мустаълийларга бўлиниб кетди. Низорийлар Фотимийлар халифалигига кирмайдиган шарқий ислом мамлакатлариlf (Эрон, Сурия) устун эди. Мустаълийлар эса Миср ва ғарбий ислом мамлакатларида ҳукмронлик қилди. Ҳиндистон (Бомбай)даги ҳозир исмоилийлар жамоалари мустаълийларнинг маънавий ворисларидир. ХI аср охирларида Сурия, Ливан, Ироқ ва Эроннинг тоғли ҳудудларида ҳаракат қилувчи низорийлар таъқиботлардан қочиб, аста-секин Ҳиндистонга кўча бошлади. XIX асрнинг биринчи ярмидан низорийларнинг маънавий раҳбари Оғахон унвони билан юритилади. Низорийларнинг Ҳиндистон ва Кениядаги қароргоҳларидан турли мамлакатларга низорийлар таълимотининг тарғиботчилари юборилади. XIX аср бошларида мустаълийларнинг диний марказлари Ҳиндистон (Гужарот)га кўчди. Ҳиндистонга бориб ўрнашган мустаълийлар довудийлар деб, Яманда қолганлари эса сулаймонийлар деб атала бошлади, улар ўртасида ҳеч қандай ақидавий тафовут йўқ.
Умуман, исмоилийлар таълимотига келганда, у иккига: зоҳирий (ташқи) - очиқ ва ботиний (ички) -махфий таълимотларга бўлинади. Зоҳирий таълимот шиаларнинг умумий таълимотидан кам фарқ қилади, у фирқанинг махфий таълимотидан бехабар бўлган оддий исмоилийлар оммасига мўлжалланган. Ботиний таълимотни мовароуннаҳрлик Насафий (942 йил вафот этган) асослаб берди. Унга кўра, мутлақ Худо ўзидан қуйи бўлган еттита поғонани ажратади (эманация), яъни: мутлақ худо, оламий ақл, оламий жон, бирламчи материя, фазо, вақт ва комил инсон (яъни пайғамбар). Камолотга эришган инсон (ал-инсон ал-комил), исмоилийлар таълимоти бўйича, ўзида "оламий акд"ни акс эттирган нотиқ (гапирувчи) бўлиб, у пайғамбар мақомида бўлади ва ваҳийни инсонларга етказиб беради, ўзида "оламий жон"ни акс эттирган сомит (жим турувчи) эса, оятлардаги ботиний мазмунни тушунтириб беради. Исмоилийлар тасаввурида инсоният тарихи Одам атодан Қоимгача бўлган "буюк давр"дир. У 7 "фитра"дан иборатки, уларнинг ҳар бирига муайян нотиқ (пайғамбар) тўғри келади: Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо, Муҳаммад алайҳисаломлар. Ҳар бир пайғамбар даврининг еттинчи имоми кейинги пайғамбар (нотиқ)га айланади. Демак, Исмоилнинг ўғли Муҳаммад - еттинчи имом, у Қоим қиёфасида еттинчи пайғамбар бўлиб келиши ва "қиёмат қоим"гача ҳукм суриши керак. Исмоилийлар таълимоти, хусусан, қарматийлар мафкураси ислом динининг ўта сўл маслага бўлган. Ўрта аср тафаккурининг йирик намояндалари Рудакий, Ибн Сино, Абу-л-Ало ал-Маъаррий ва бошқаларга қарматийлар мафкураси таъсир кўрсатган. Машҳур шоир ва мутафаккир Носир Хисрав эса исмоилийларнинг йирик намояндаларидан бири эди. Ҳозирги даврда низорийлар Сурия, Эрон, Афғонистон шимоли, Тоғли Бадахшонда, мустаълийлар Яман, Ҳиндистон, Покистон, Мисрда, друзлар Сурия ва Ливанда бор.
 
Друзлар
 
Друзлар шиалар орасида вужудга келган фирқа (диний гуруҳ). Асосан, Ливанда ва Сурияда яшайди. Уларнинг қарашлари исмоилийлар қарашларига яқин. Фирқа фотимийлар халифаси Ҳаким (996-1021 йил ҳукмронлик қилган) даврида пайдо бўлди. Ҳаким умрининг охирида ўзини худо деб эълон қилган ва ўзига эътиқод қилишни талаб этган. У сирли равишда ўлгач, Ливан ва Антиливан тоғларида яшовчи халқлар унга худо деб эътиқод қила бошлаган. Друзлар номи халифа Ҳакимнинг тарғиботчиларидан бўлган Ништегин Дарозий (1019 йил вафот этган) исми билан боғлиқ. Друзлар ўз номини миссионерлари Даразийдан олишган (1017 йил ўлган). Друзларнинг ўзи эса уни муртад деб билишади, ўзларини эса муваҳҳидлар деб номлайди[82].
Друзлар ақидаси ўта сирли бўлганидан фарзандларига ҳам қирқ ёшга етмагунча ўргатишмайди. Друзлар ақидаси бир қанча дин ва мафкуралардан ташкил топган. Жаннат, дўзах, савоб ва жазони инкор қилади. Қуръонни бутунлай инкор қилишади, ўзларининг хос мусҳафлари мавжуд. Мусулмон олимлари друзларни диндан чиққан оқим, деб эълон қилган. Друзлар ақидасига кўра, худо одам қиёфасига кириб, инсонлар ўртасида пайдо бўлиши мумкин (шунинг учун улар Ҳакимнинг қайтишига ишонади). Друзлар Қуръон мазмунини мажозий талқин қилади. Жоннинг кўчиб юриши тўғрисидага тасаввур туфайли ўлимга бефарқ қарайдилар, ислом дини маросимларини бажаришни шарт деб ҳисобламайдилар. Диний байрамлардан фақат қурбон ҳайитини ва шиаларда мотам маросими ҳисобланган ашурони нишонлайдилар. Друзлар суннийлар томонидан таъқиб этилгани учун шиаларга хос бўлган тақийя талабларига амал қиладилар. Барча исмоилийлар каби друзлар ҳам шариатни тан олмайдилар. Друзлар икки қисмга; "омий" ("бехабар") ва "уққол" ("билимдонлар", "хабардорлар")га бўлинади. Друзларда масжидга бориш, намоз ўқиш одати йўқ. Уларнинг ибодатхоналари "халво" деб аталади. Бу ерда пайшанба кунлари фақат "уққол"ларгина тўпланади. Ўрта асрлардан бошлаб, друзлар ўзларининг меросий мулкларига ва ҳукмдор амирлар сулоласига эга бўлган. Ливанда друз амирлари ҳокимияти, айниқса, Фахриддин II Маон (1590-1633) ва Башир II Шиҳоб (1788/ 9—1840) даврларида жуда юксалган. Друзлар Сурия халқининг 1925-27 йилларда французлар ҳукмронлигага ва 1958 йилда Исроилга қарши чиқишларида фаол иштирок этишган.
Друзлардан бўлган амирлар сулоласи ҳам бор. 1949 йили Ливан тараққий-социалистик партиясининг асоси друзлардан иборат[83]. Ҳозирги вақтда друзлар Ливан миллий-ватанпарвар кучлари таркибида жамиятни қайта қуриш учун кураш олиб бормоқда.
 
Алавийлар
 
Алавийлар - шиаликка мансуб фирқалардан бирининг тарафдорлари. IX асрда яшаган Муҳаммад ибн Нусайр Басрий раҳнамо бўлган. Алавийларнинг асосий ақидаси шиаларнинг биринчи имоми халифа Алини илоҳийлаштириш (шундан "алавийлар" номи келиб чиққан), унда худонинг ўзи мужассамланган деб ишонишдан иборат. Уларнинг диний таълимоти ва маросимларига христиан дини ва айрим қадимий эътиқодлар таъсир этган. Христианлардаги муқаддас учлик (троица) каби, Алавийлар ҳам Муҳаммад, Али ва Салмон Форисийни Худонинг уч хил намоён бўлиши, деб эътиқод қилади. Ислом ақидасининг зоҳири ва ботини (сирти ва ичи) бор дейишади ва шу орқали уни бузишга ҳаракат қилишади. Барча ҳаром нарсаларни ҳалол санашади. Улар ўз фалсафаларини юнон, ҳинд, форс ва насроний фалсафалардан жамлашган. Улар Қуёш, Ой ва ёритқичларга сиғинадилар, жоннинг кўчиб юришига ишонадилар. Уларнинг эътиқодида яна қуйидагилар асосий ўрин тутади: алавийларнинг бир қисми Алини ойда яшайди деб эътиқод қилади, баъзилари эса, Қуёшда яшайди, дейди. Алавийлар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламни Али яратган деб эътиқод қилади. Ҳажни эътироф қилмайди. Закотни бошқа мусулмонлардек белгиламайдилар, балки хумс (бешдан бир қисм) берадилар.
Алавийларнинг байрамлари куйидагилардир: Наврўз - баҳор байрами, Еадир байрами, Мубоҳала байрами, Қурбон ҳайити ва шунингдек, насронийларнинг чўқинтириш, барбарлик, Исонинг туғилган куни, хоч каби байрамларини ҳам нишонлайди.
Ҳукмрон диний оқимлар томонидан асрлар давомида таъқиб қилингани сабабли алавийлар ўз эътиқодларини сир тутади, маросимларини кечалари, махфий адо этади. Уларда намоз, рўза ва бошқа ислом маросимлари, масжид каби ибодатхоналар йўқ. Алавийлар ҳозир Сурия ва Туркияда бор. Улар Сурияда аҳолининг 12 фоизини ташкил қилади[84]. Суриянинг олдинги президенти Ҳофиз Асад ва ҳозирги президенти Башар Асад алавийлардан.
 
Зайдилар
 
Зайдилар шиалар орасида вужудга келган фирқа тарафдорлари. VIII аср ўрталарида пайдо бўлган. Зайдийлар Абу Бакр, Умар, Усмон розияллоҳу анҳумларни қонуний халифа эканларини тан олишлари билан исноашарийлар ва исмоилийлардан фарқ қилади[85].
Араб халифалигида зиддиятлар кескинлашиб, гуруҳлар ўртасидаги кураш кучайган, умавийлар ҳокимияти инқирозга учраган даврда вужудга келган. Фирқа шиаларнинг 5-имоми Муҳаммад Бокирнинг укаси Зайд ибн Али Зайн Обидин номи билан аталган.
864 йилда Зайдилар қўзғолони Шимолий Эронда ғалаба қилиб, мустақил давлат вужудга келди. Табаристон, Дайлам, Гилон вилоятларини ўз ичига олган бу давлатдаги зайдилар имомлари 300 йилча ҳукмронлик қилган. 901 йилда улар Яманда ҳам ҳокимиятни қўлга киритади. Яманда зайдилар ҳукмронлига 1962 йил 26 сентябр инқилобигача, яъни Яман республика деб эълон қилингунча давом этган.
Зайдилар Зайдни сўнгги 5-имом ҳисоблаб, ундан кейинги шиа имомларини тан олмайди. Улар ўз ақидалари ва маросимлари жиҳатидан шиалар ва суннийлар ўртасида туриб, ҳар иккала оқимга нисбатан муросасозлик йўлини тутади. Зайдилар яширинган имом Маҳдийга ишонмасликлари, Алидан илгариги уч халифа (Абу Бакр, Умар, Усмон)ни лаънатламасликлари, тақийя тамойилини ва мутьа (ёки сийға) никоҳини инкор этишлари билан шиалардан, авлиёлар ва мозорларга сиғинишни ҳамда дарвишлик ва зоҳидликни инкор этишлари билан бошқа оқимлардан ажралиб турадилар. Ўз ақидаларида муътазийлардан ирода эркинлиги ва Қуръонни Аллоҳ яратганлигини, хорижийлардан эса, диний эътиқодни амалий фаолият билан мустаҳкамлаш тамойилларини қабул қилиб олганлар. Ҳозир Яман аҳолисининг ярмидан кўпроғи зайдилар фирқасига мансуб. Саудия Арабистонида, Покистон ва бошқа давлатларда хам бор.
 
Бошқа оқимлари
 
Аҳли Ҳақ
 
Эронлик шиалар Аҳли ҳақ тарафдорларини "алиилоҳийлар" деб атайдилар. Бу жамоа тахминан XIV fсрда вужудга келган. Ғарбий Эрон ва Шарқий Туркияга, кейинчалик Афғонистон, Ироқ, Сурия, Озарбайжоннинг жанубига ёйилган. Аҳли ҳақ Али азалдан илоҳий ва у Одам атодан то Муҳаммад алайҳиссаломга қадар бўлган пайғамбарларда, шиа имомлари ва келажакда маҳдийда мужассамланади, деб ҳисоблайдилар. Аҳли ҳақ жаннат ва дўзахни инкор этиб, жоннинг янгича шаклга киришига ишонишади. Улар дарвишларга ўхшаб жазавага тушишади, шунингдек, насронийликдаги каби муқаддас учлик ақидаси ҳам мавжуд. Аҳли ҳақнинг ақидасида масиҳийликдаги учлик тушунчаси асосий ўрин тутади. Ҳозирги вақтда Аҳли ҳақ Туркияда шиаларнинг тахминан 90 фоизини, Афғонистонда 15 фоиздан ортиғини, Эронда 8 фоизга яқинини ташкил қилади.
 
Кайсонийлар
 
 Кайсонийлар VII асрда шиалар орасидан ажралиб чиққан фирқа тарафдорлари. Шиаларнинг учинчи имоми Ҳусайн 680 йилда Карбало яқинида ҳалок бўлгандан кейин, тўртинчи имомни эътироф этишда улар орасида ихтилоф юз берган: уларнинг бир қисми Ҳусайннинг ўғли Алини (Зайн ал-Обидин) имом деб таниса, бошқа гуруҳи Ҳусайн ўғилларининг жуда ёшлиги ва раҳнамоликка қобил эмаслигини сабаб қилиб кўрсатиб, Алининг Бану Ҳанифа қабиласидан ўлжа сифатида олинган канизагидан туғилган, жангларда иштирок этиб танилган ўғли Муҳаммад (637-700)ни тўртинчи имом деб эътироф қилган. Барча манбаларда онаси мансуб бўлган қабила номига нисбат берилиб у Муҳаммад ибн Ҳанафия деб аталади. Унинг тарафдори бўлган шиалар яқин сафдоши Мухтор ибн Абу Убайд раҳбарлигида 685 йилда Куфада қўзғолон кўтариб, умавийларга зарба берган, Ҳусайнни ўлдирганларнинг кўпини жазолаган. Қўлга туширилган Куфа хазинасидаги пулларни исёнчиларга тақсимлаб берган. Бу исёнда Абу Амр Кайсон фаол иштирок этган (фирқанинг номи шундан). Кейинчалик, ички ихтилофлар натижасида исёнчилар енгилиб, Мухтор ҳалок бўлган (687). Муҳаммад ибн Ҳанафия бевосита қўзғолонда иштирок этмаган. Кайсонийлар Алини пайғамбар қизи Фотимага уйлангани учун эмас, ўзига хос имомлик хислати учун имом деб танийди, шу сабабли имомлик пайғамбар авлодига ўтиши шарт эмас деб ҳисоблаб, Алининг икки ўғли (Ҳасан ва Ҳусайн)дан кейин имомлик учинчи ўғлига ўтиши керак, деган ғояга асосланган эди. Кайсоний фирқаси камайиб, кейинчалик (XIX аср ўрталарида) тамоман йўқолиб кетган, шиаларнинг кўпчилиги томонидан Али Асқар тщртинчи имом сифатида танилган.
 
Жаъфарийлик
 
Шиалардаги диний-ҳуқуқий мазҳаб. Унга Жаъфар Содиқ асос солган, деб ҳисобласалар-да, аслида XIX – XX асрларда бир неча мужтаҳид ва илоҳиётчилар томонидан ишлаб чиқилган. Жаъфарийлик мазҳаби суннийликдага тўрт мазҳаб (ҳанафий, моликий, шофеъй ва ҳанбалий) қатори исломда бешинчи диний-ҳуқуқий мазҳаб (имомийлар) деб тан олинган. Жаъфарийлик мазҳаби имомийлик ёки исноашъарийлар деб ҳам юритилади. Шиалардаги имомийлик мазҳаби ўзининг шариат ҳукмларини Имом Жаъфар Содиқ фиқҳидан олгани учун жаъфарийлик мазҳаби деб номланади. Бу мазҳабда ижтиҳод эшиклари очиқ ҳисобланиб, мужтаҳид Қуръон ва суннатга таянган ҳолда ижтиҳод қилиши мумкин. Жаъфарийлик мазҳабининг суннийлар мазҳабларидан асосий фарқи: жаъфарийлар қиёсни Қуръон, сунна, ижмоъдан кейинги шариат манбаи эканлигини рад қилади, шиалардаги имомлар нақлларинигина тан олади, вақтинчалик никоҳ (мутъа)га йўл қўяди, хавф пайдо бўлган чоғда ўз эътиқодларини яширади, ижтиҳод (диний ва ҳуқуқий масалалар бўйича мустақил фикр юритиш)га имкон яратади. Жаъфарийлик мазҳаби XVI аср бошларидан Эронда ҳукмрон диний-ҳуқуқий мазҳабга айланган.
XVIII асрда жаъфарийлар учун Каъбадан бошқа суннийларнинг мазҳаби билан бир қаторда намоз учун жой (мақом ёки мусалла) ажратилган[86].
 
Байрамлари
 
Шиалар баъзи суннийлар каби рабиъул-аввал ойида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлудларини нишонлашади[88].
Ражаб ойида меърож кечасини нишонлашади.
1-Шаввол ойида Рамазон байрами.
10-зулҳижжа ойида Қурбон байрам.
Рамазон ойида рўза тутишади.
Умумий саналардан сўнг шиаларнинг ўзига хос нишонлайдиган кунлари бор[88]:
13-ражаб ойи - Али розияллоҳу анҳу туғилган кунлари.
3-шаъбон ойи – имоми Ҳусайн туғилган куни.
11-зул қаъда ойи – Имом Ризо туғилган куни
15 шаъбон ойи – имоми Маҳдий туғилган кунлари
Ғадир Хумм байрами (Пайғамабаримизнинг сўнгги ҳажларида Ғадир Хумм деган жойда бўлиб ўтган воқеалар)
Шиалар куни пайғамбаримизнинг вафоти бўлган 28 сафар куни, имомларнинг вафот қилган кунлари: Ашуро кунлари (Муҳаррам ойининг 1-10 кунигача, имоми Ҳусайн вафот қилган кун, Али розияллоҳу анҳунинг жароҳат олган куни (19 рамазон) ва шаҳид бўлган саналари (21 рамазон), имоми Жаъфар Содиқ ўлган куни (1 шаввол) каби матом кунларига ҳам катта аҳамият беришади[87].
 
Муқаддас жойлари
 
Макка ва Мадина бошқа мусулмонларнинг муқаддас шаҳарлари ҳисоблангани каби шиалар учун ҳам бу шаҳарлар муқаддас ҳисобланади. Бундан ташқари Карболодаги Имом Ҳусайн ва Аббос масжидлари ва Нажафдаги имоми Али масжидлари ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Имомлар ва имомзодалар дафн этилган мақбаралар ҳозир ҳам шиалар учун муқаддас зиёратгоҳ ҳисобланади, ҳатто улар учун ҳаж ўрнини босади. Бундай "муқаддас жойлар" Нажаф, Карбало, Козимайн (Ироқ), Мадина (Саудия, Арабистони), Машҳад, Қум, Шоҳ Абдул Азим (Эрон) шларида жойлашган.
 
Муқаддас жойларига бўлган ҳужумлар
 
1925 йил Бақи мақбараси бузиб ташланган. Бу мақбарада шиаларнинг тўртта имоми дафн қилинган – Ҳасан, Сажад, Муҳаммад Бакир ва Жафар Содиқ.
Шиаларнинг муқаддас жойлари жуда кўп ҳужумларга дучор бўлишган. Аббосийлардан бўлган халифа Мутаваккил 850/851 йиллар имоми Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг мақбарасини бузиб ташлашга буйруқ берди ҳамда уни зиёрат қилишни тақиқлади. Ушбу ҳудудларга каналлар қаздириб, экинзорларга айлантирди. Бироқ халифа вафотидан сўнг имом Ҳусайн розияллоҳу анҳу мақбараси қайта тикланди. X асрда шиаларга қарши бўлган Ғазнавийлар сулоласининг асосчиси амир Сабуктегин шиаларнинг саккизинчи имоми Ризо мақбараси ва унинг ёнидаги масжидни буздириб ташлади. Аммо 1009 йили амирнинг ўғли султон Маҳмуд Ғазнавий тарафидан мақбара қайта тикланди[88]. 1802 йили ваҳҳобийлар Карбалога ҳужум қилишди, имоми Ҳусайн мақбарасини талон-тарож қилиб, сўнг вайрон қилишди. Минглаб шиалар тиғдан ўтказилди, қари, аёл ва болаларга ҳам раҳм қилинмади[89]. 1925 йили иҳвонлар (Саудия Арабистони мамлакати асосчиси ибн Сауднинг ҳарбий қўшинлари) Мадинадаги Жаннатул-Боқий қабрстонидаги имомларнинг мақбараларини бузиб ташлади[90].
1991 йил Ироқ жанубида Форс кўрфазидаги урушдан сўнг Саддам Ҳусайнга қарши бошланган шиаларнинг қўзғолонида Карбалодаги имоми Ҳусайннинг мақбараси зарар кўрди. Ўшанда қўзғолонни бостиришда Саддам Ҳусайннинг куёви Ҳусайн Камол бошчилик қилди. У имоми Ҳусайн мақбараси олдида танкаси билан туриб: “Сенинг исминг Ҳусайн, меники ҳам. Қани кўрамиз ким ҳозир кучли!” деган ва мақбарани ўққа тутишга буйруқ берган. Бироқ шу йилнинг ўзида, мия шишига гирифтор бўлиб, Карбалога қайтиб келган ва қабрдаги зотдан мағфират сўраган[91]. 2006 йили Самаррадаги Тилло масжид портлатилган, натижада мақбаранинг олтин гумбази вайрон бўлди[92].
 
 Манбалар асосида Абу Муслим тайёрлади

 ------
 
[1] Бақара сураси, 191
[2] Ислам. Энциклопедический словарь. М.: «Наука», Главная редакция восточной литературы, 1991. — 315 с.
[3] Shīʿite. Encyclopædia Britannica Online (2010). Проверено 25 августа 2010. Архивировано из первоисточника 28 мая 2012.
[8] International Religious Freedom Report 2010: Lebanon (англ.), U.S Department of state (November 17, 2010).
[11] Country Profile: Afghanistan, August 2008 (англ.), Library of Congress – Federal Research Division
[12] Логинов А. В. Национальный вопрос в Афганистане // Расы и народы. Вып. 20.. — М.: Наука, 1990. — С. 172.
[13] Anees al-QudaihiSaudi Arabia's Shia press for rights (англ.), BBC (24 March 2009).
[14] Religion. Administrative Department of the President of the Republic of Azerbaijan — Presidential Library. Архивировано из первоисточника 22 августа 2011. Религия. Управление делами Президента Азербайджанской Республики — Президентская библиотека
[15] Ислам: Энциклопедический словарь. — Наука, 1991. — С. 298. 
[16] Термизий ривоят қилган
[17] Александр Игнатенко Расколотая умма в ожидании Судного дня // Отечественные записки. — 2003. — Вып. 5 (13). — С. 31-33.
[18] ал-Хасан ибн Муса ан-Наубахти. Шиитские секты / Пер. с араб., исслед. и комм. С. М. Прозорова. — М.: Наука, 1973. — С. 18.
[19] Петрушевский И. П. Ислам в Иране в VII—XV веках (курс лекций). — Изд-во Ленинградского университета, 1966. — С. 242.
[20] Muhammad Husayn Tabatabai. Shi'ite Islam. — State University of New York Press, 1975. — С. 57, прим. 1. 
[21] Бу ердаги «мавло ва валий» сўзларининг маъноси «дўст», «меҳр ва ёрдам» маъноларида келган. Шиалар эса, раҳбар деган маънода келган дейишади.
[22] Ушбу ҳадисни имом Аҳмад ва Ҳокимлар ривоят қилишган
[24] Краткая энциклопедия ислама. — М.: ФАИР-ПРЕСС, 2007. — С. 74. 
[25] Термизий 5/3786, 3788; Насоий 5/8148, 8464; Табароний “Мўъжам ал-авсат” 3/3439, 4/3542; “Мўъжам ал-кабир” 3/2678-2683
[26] Тўқима ривоят
[27] Прозоров С. М. Шиитская (имамитская) доктрина верховной власти // Ислам. Религия, общество, государство. — М.: Наука, 1984. — С. 206.
[28] Петрушевский И. П. Ислам в Иране в VII—XV веках (курс лекций). — Изд-во Ленинградского университета, 1966. — С. 39.
[30] Ислам: Энциклопедический словарь. — Наука, 1991. — С. 241.
[31] Ислам: Энциклопедический словарь. — Наука, 1991. — С. 268. 
[32] Грязневич П. А. К вопросу о праве на верховную власть в мусульманской общине в раннем Исламе // Ислам. Религия, общество, государство. — М.: Наука, 1984. — С. 167.
[33] Климович Л. И. Ислам. — Наука, 1965. — С. 113.
[34] Сиффин. Энциклопедия битв мировой истории. Томас Харболт. 1904
[35] Али-заде, А. А. Аммар ибн Йасир : [арх. 1 октября 2011] // Исламский энциклопедический словарь. — М. : Ансар, 2007.
[36] Петрушевский И. П. Ислам в Иране в VII—XV веках (курс лекций). — Изд-во Ленинградского университета, 1966. — С. 39.
[37] Петрушевский И. П. Ислам в Иране в VII—XV веках (курс лекций). — Изд-во Ленинградского университета, 1966. — С. 44.
[38] Энциклопедическій лексикон. — Санкт-Петербург, 1835. — Т. 1. — С. 515.
[39] Термизий ривояти
[40] The Encyclopaedia of Islam. — Brill, 1986. — Т. 3. — С. 607. 
[41] Большаков О. Г. История Халифата. — Наука, 1989. — Т. 3. — С. 145.
[42] Большаков О. Г. История Халифата. — Наука, 1989. — Т. 3. — С. 103.
[43] ḤOSAYN B. ʿALI i. LIFE AND SIGNIFICANCE IN SHIʿISM. Encyclopædia Iranica. Архивировано из первоисточника 14 октября 2012.
[44] Ислам: Энциклопедический словарь. — Наука, 1991. — С. 285. 
[45] Климович Л. И. Ислам. — Наука, 1965. — С. 240.
[46] Бартольд В. В. Сочинения. — М.: Наука, 1966. — Т. 6. — С. 108.
[47] ал-Хасан ибн Муса ан-Наубахти. Шиитские секты / Пер. с араб., исслед. и комм. С. М. Прозорова. — М.: Наука, 1973. — С. 34.
[48] Ислам: Энциклопедический словарь. — Наука, 1991. — С. 92. 
[49] Encyclopedia of Religion and Ethics, Part 24. — Kessinger Publishing, 2003. — С. 844. 
[50] Семёнова Л. А. Из истории Фатимидского Египта: очерки и материалы. — М.: Наука, 1974. — С. 12.
[51] Петрушевский И. П. Ислам в Иране в VII—XV веках (курс лекций). — Изд-во Ленинградского университета, 1966. — С. 252-253.
[52] ʿALĪ AL-REŻĀ. Encyclopædia Iranica. Архивировано из первоисточника 5 июня 2012.
[53] Петрушевский И. П. Ислам в Иране в VII—XV веках (курс лекций). — Изд-во Ленинградского университета, 1966. — С. 252-253.
[54] История Востока. Восток в средние века. — М.: «Восточная литература» РАН, 2002. — Т. 2. — С. 129.
[55] Ислам: Энциклопедический словарь. — Наука, 1991. — С. 98-99. 
[56] Семёнова Л. А. Из истории Фатимидского Египта: очерки и материалы. — М.: Наука, 1974. — С. 14
[57] Ислам: Словарь атеиста. — М.: Политиздат, 1988. — С. 225. — ISBN 5-250-00 1 25- 4.
[58] Каландаров Т. С. Агиография «апостола памирских исмаилитов» (к 1000-летию Носира Хосрова) // Этнографическое обозрение. — 2004. — № 2. — С. 59.
[59] Босворт К. Э. Мусульманские династии. Справочник по хронологии и генеалогии. — М.: «Наука», 1971. — С. 139-140.
[60] Michael M. Gunter. Historical dictionary of the Kurds. — Scarecrow Press, 2004. — С. 3. 
[61] John Malcolm Wagstaff. The evolution of middle eastern landscapes: an outline to A.D. 1840. — Taylor & Francis, 1985. — Т. 50. — С. 205
[62] История Ирана с древнейших времен до конца XVIII века. — Л.: Издательство Ленинградского университета, 1958. — 390 с
[63] Дубровин Н. Ф. История войны и владычество русских на Кавказе. Очерк Кавказа и народов его населяющих: Закавказье. — СПб., 1871. — Т. 1, книга 2. — С. 328.
[64] Исмаилов Э. Э. Генеалогия Талышинских-Талишхановых. — Баку: Абилов, Зейналов и сыновья, 2001. — С. vi-vii.
[65] Серебров А. Г. Историко-этнографическое описание Дагестана. 1796 г. // История, география и этнография Дагестана XVIII-XIX вв: архивные материалы / М.О. Косвен, Х-М. Хашаев. — М.: Изд. Восточной литературы, 1958. — С. 179.
[66] Броневский С. М. Новейшие географические и исторические известия о Кавказе. Часть II. — М.: В типографии С. Селивановскаго, 1823. — С. 434.
[67] Muriel Atkin. The Strange Death of Ibrahim Khalil Khan of Qarabagh // Iranian Studies, Journal of The Society for Iranian Studies. — Vol. XII (1979). — С. 81.
[68] Бакиханов А. К. Гюлистан-и Ирам. — Баку: Элм, 1991. — С. 123.
[69] История Востока. Восток на рубеже средневековья и нового времени XVI—XVIII вв.. — М.: «Восточная литература» РАН, 2000. — Т. 3. — С. 398.
[70] История народов Узбекистана. — Ташкент: Изд-во АН УзССР, 1947. — Т. 2. — С. 413-414.
[71] Новейшая история арабских стран Азии 1917-1985. — М.: Наука, 1988. — С. 112.
[72] Гордон Ньюби. Краткая энциклопедия ислама. — ФАИР-ПРЕСС, 2007. — С. 200.
[73] Конституции государств Азии: в 3 т. — Институт законодательства и сравнительного правоведения при Правительстве РФ: Норма, 2010. — Т. 1: Западная Азия. — С. 243.
[74] История Востока. — М.: «Восточная литература» РАН, 2008. — Т. 6: Восток в новейший период (1945—2000 гг.). — С. 282-283.
[75] Логинов А. В. Национальный вопрос в Афганистане // Расы и народы. Вып. 20.. — М.: Наука, 1990. — С. 186.
[76] Сикоев Р. Р. Талибы: религиозно-политический портрет. — 2-е изд.. — М.: Институт востоковедения РАН, Издательство «Крафт+», 2004. — С. 195.
[77] Deadly blast strikes Yemen mosque (рус.), BBC (2 May 2008)
[80] John Malcolm Wagstaff. The evolution of middle eastern landscapes: an outline to A.D. 1840. — Taylor & Francis, 1985. — Т. 50. — С. 205.
[81] «Основы вероубеждения» Макарим Ширази, «Основные принципы религии для всех» Урок первый. Реза Остади
[82] Гордон Ньюби. Краткая энциклопедия ислама. — ФАИР-ПРЕСС, 2007. — С. 92.
[83] Гордон Ньюби. Краткая энциклопедия ислама. — ФАИР-ПРЕСС, 2007. — С. 200
[84] Heneghan, TomSyria's Alawites are secretive, unorthodox sect, Reuters (23 December 2011).
[85] Гордон Ньюби. Краткая энциклопедия ислама. — ФАИР-ПРЕСС, 2007. — С. 95. 
[86] Ислам: Энциклопедический словарь. — М.: Наука, 1991. — С. 61.
[87] Дорошенко Е. А. Шиитское духовенство в современном Иране. — М.: Наука, 1985. — С. 69.
[88] Петрушевский И. П. Ислам в Иране в VII—XV веках (курс лекций). — Изд-во Ленинградского университета, 1966. — С. 254.
[89] Иванов Н. А. Труды по истории исламского мира. — М.: Восточная литература, 2008. — С. 442.
[90] Laurence Louėr. Transnational Shia Politics: Religious and Political Networks in the Gulf. — Columbia University Press, 2009. — С. 22.
[91] PAUL LEWISKarbala Journal; Who Hit the Mosques? Not Us, Baghdad Says (англ.), The New York Times (August 13, 1994).
[92] МАКСИМ Ъ-ЗАГОРЕЦКИЙСмерть под куполом (рус.), Газета "Коммерсантъ" (27.02.2006).

Related items

Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…