Джумла
Абу Муслим Written by  Jan 23, 2017 - 1344 Views

Интернет илм манбаими ёки жаҳолат манбаими?

Бугунги кунда Интернетдан билим олиш манбаи, хусусан, дин ўрганиш воситаси сифатида ҳам фаол фойдаланилмоқда. Лекин шу билан бирга, у Ислом динини ҳар хил кўринишларда бузиб, тарғиб этиш воситасига ҳам айланиб қолмоқда.
Агар Интернетга диний билим олишнинг бир воситаси сифатида қаралса, у ерга жойлаштирилган баъзи бир қўштирноқ ичидаги “исломий сайтлар” мусулмонларнинг дунёқарашига жуда ҳам катта салбий таъсир кўрсатишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Ваҳоланки уларни исломий сайт, деб аташ жудаям қийин.
Бугунги кунда Интернет халқаро тармоғи инсон онгига таъсир ўтказувчи улкан ахборот қуролига айланиб бўлди ва бундан дин ҳам мустасно эмас. Ҳар хил Интернет сайтлари орқали дин масаласида иғвогарлик мақсадларини кўзлаган салбий ахборотлар диндорларга етказилмоқда. Кўп ҳолларда Ислом динини ниқоб қилиб олиб, мусулмонлар оммасига, айниқса ёшларга Ислом динини бузиб кўрсатувчи чақириқ ва ғоялар ҳам учрамоқда.
Афсуслар бўлсинким, мана шунақанги нотўғри талқин қилишлар сабабли кўпчилик Ислом дунё миқёсидаги жамият хавфсизлигига таҳдид манбаи, деган янглиш фикрга келмоқда.
Ислом динининг бу кўринишда намоён бўлиши террористик актлар тайёрлашда “исломий” тавсифлардан фойдаланиш, радикал кайфиятдаги унсурлар ва фақат портлатиш орқали тасвирлаш, гаровга олиш, ўзини “шаҳид” қилиш ва номусулмонларга тажовузкорона муносабатда бўлишлар манфаатдор томонларга жуда ҳам қўл келмоқда.
Афсуски, ёш мусулмонларда Интернетда “яшаш”га бўлган “замонавий” интилишлар пайдо бўлмоқда ва бу орқали шубҳали манбаалардан олаётган “билим”лари уларнинг онги ва хулқига зарар етказадиган ҳолатга олиб келмоқда.
Интернетда кўп дуч келинадиган моҳирлик билан баён этилган гумроҳлик ва асоссиз ғоялардан бир нечтасини далиллар келтириб ўтамиз:
- Ғайридинларнинг мол-мулки ҳалол;
- Экстремистик услубларга асосланган ва фақат куч ишлатиш билан чегараланган, жойи, вақти ва шарт-шароитларини ҳисобга олмаган ҳолда Аллоҳ сўзини юксалтириш учун глобал жиҳодни бошлаш ва киритиш;
- Машҳур уламо ва олимларнинг фикрлари танқидчи тарафкашларнинг фикрларига тўғри келмагани учун, уларни давлат олдида лаганбардорлик қилганликда ва ҳақиқатни яширишда айблаш ва ҳақорат қилиш;
- Шахсни, шартларни ва вақтни ҳисобга олмаган ҳолда, фойдаю зарарини билмасдан ўз жонига қасд қилиш орқали шаҳидликка эришиш ҳаракатларини амалга оширишни маъқуллаш.
Интернет ёрдамида сўзлашувчига ўз шахсиятини яширишни таъминлаш орқали, кўпчилик ўзининг аксарият нотўғри ва ноаниқ дин ҳақидаги тушунчасини ифода этиш учун кафолатланган эркинликка эга бўлишди. Бир инсон виртуал ниқоб тақиб Интернет орқали ҳамла қилади ва унга ёқмайдиган нарсалар ва инсонлар ҳақида гап бошлайди. Хато қилиш инсонга хос бўлган хусусиятлиги учун у ўзининг билимини ҳисобга олмаган ҳолда, бир қатор давлатларнинг тизими, миллатлар, ижтимоий гуруҳлар ва, албатта, диний масалаларни муҳокама қилишни бошлайди.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳу: “Ҳой Одамлар! Фикрларингиздан қайтингиз! Аллоҳга қасамки, мен ўзимни Абу Жандал кунида шундай ҳолда кўрдимки, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларини рад қилишга қодир бўлсам рад қилган бўлар эдим”.
Интернет шахси ноаниқ шайхларнинг фатволари, радикал гуруҳларнинг шиорлари, кишиларнинг динга бўлган шахсий қарашлари ва жоҳилона фикрлар билан тўлиб кетди.
Машҳур олим Ибн Қаййум: «Урф-одат ва анъаналарни, вақт ва шарт-шароитни ҳисобга олмасдан, фақат китобда кўрсатилганига асосланган ҳолда фатво берувчилар адашиб қоладилар ва бошқаларни ҳам адашишларига олиб келадилар. Шу аснода ҳаракат қиладиган муфтийнинг динга қарши жинояти барча инсонларни яшаш жойи ва вақти, характери ва одатлари орасидаги фарқларини ҳисобга олмай, ягона тиббиёт китобига асосланиб даволайдиган шифокорнинг жиноятидан ҳам ёмонроқдир. Бунақанги билимсиз шифокорлар ва муфтийлар дин ва инсонларнинг соғлигига энг катта зиён етказишади. Аллоҳдангина ёрдам сўраймиз» ("Иъламул-муваққиийн ъан Роббил-аламийн", 3/89).
Интернетдаги шунга ўхшаш маълумотлар исканжасига тушиб ва ўз билимсизлигига ва ўз манфаатини ўйлашга тушиб, ўзининг фикрини маъқуллайдиганларга келсак, у ўзини ва бошқаларни алдайди, ёки бизда унга таъсир қилиш имкониятлари йўқ.
Биз биламизки комил дин бор, лекин комил инсонлар йўқ. Исломни одатий тушунувчи ва тушунтирувчи олимларнинг китоб ва меҳнатлари талаб этилмайдиган бўлиб қолди: ёшлар асосан вақтларини интернетда ўтказишади, бу эса ўзининг ғараз мақсадларини диндан фойдаланган ҳолда, Ислом номидан фанатизм ва энг кескин радикал ғояларни тарғибот ва ташвиқот қилувчи ҳар хил сайтларнинг мустаҳкам жойлашувига имкон яратиб берди.
Биз фақат огоҳлантиришга ҳаракат қиляпмиз - Интернетдан ҳақиқат билан умуман боғлиқ бўлмаган маълумотларни олишга осон йўл қидирманг.
Исломда дини оғиздан оғизга ўтиб ўрганилади. Дин бизга Аллоҳ таъолодан Жаброил алайҳиссалом орқали, Жаброил алайҳиссаломдан Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам орқали, ундан саҳобаларга ва кейинги авлодларга ўтиб келган.
Фақат интернет сайтлар, китобчалар ва қўлланмачалар билан чекланган ҳолда тўғри ва тўлиқ диний илм олиш ва устига устак уни тарқатиш эса мутлақо мумкин эмас. Чунки инсонларнинг тушунишлари, илм даражаси ҳар хил ва ҳар ким ўқиган ва кўрганларини ўзича қабул қилади. Агар инсон атрофида унданда илмлироқ киши бўлмаса, у адашиши ва бошқаларни ҳам йиллаб адаштириб юриши мумкин, чунки унинг ўзини тўғри йўлга бошловчи киши йўқ.
Доим ёдда тутиш кераки, интернетдаги ҳар бир ўқилган, эшитилган ва кўрилган маълумотларга ўйлаб ёндашиш лозим. Биз динда ўзимизни тутиш билан дин учун кўзгу бўлишимиз керак. Шошилинч хулосалар чиқаришдан ва айниқса амаллар қилишдан эҳтиёт бўлинг, чунки дин бу ўйин эмас, балки ё жаннат неъматларига, ё дўзах азобларига олиб борувчи жиддий йўлдир!

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Related items

Жаҳолат салтанати Jan 23, 2017 - 1344 Views
Интернет одоблари Jan 23, 2017 - 1344 Views
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…