Джумла
Абу Муслим Written by  Jan 24, 2017 - 2623 Views

Инқироз ва Тақво

Мусулмон ўзини инқироз вақтида қандай тутиши лозимлиги ҳақида гапирганда, аввало, ислом таълимотига кўра инқирознинг ўзи нима эканлигини, хусусан, Аллоҳнинг қадари тушунчаси билан нақадар алоқадор эканлигини аниқлаш муҳимдир.
Инқироз, таърифига кўра, вазият ёки шароит беқарорлиги, бетартиблиги, кутилмаган ва кескин, одатда, ҳавфли ўзгаришлар юз берадиган муҳим вақт орлиғидир. Инқироз ҳалокат ҳавфини билдиради, бунда ҳар бир ҳаракат соғлом ечимни таъминлаб, келажакдаги ривожланишга сабаб бўлади, ёки ҳалокат олиб келадиган ҳал қилувчи бўлиши мумкин.
Ислом нуқтаи назарига кўра бундай ҳолат мавжуд эмас. Ҳаёт кўр – кўрона давом этмайди, ҳамма нарса Аллоҳ Таолонинг белгилаган тақдирига мувофиқ юз беради вассалом. Шундай экан, инқироз, моҳиятига кўра, ташқаридан қараганда, вазият бизнинг истагимизга зид равишда содир бўлаётганлигини англатади. Яъни ҳаётимиз ва ундаги воқеалар қандай ўзгариши кераклиги ҳақидаги бизнинг шахсий фикримиздир, шундай бўлсада, бу Аллоҳ Таолонинг биз учун белгилаб қўйгани билан мувофиқ бўлмаслиги мумкин.
Шундай қилиб, биз мусулмонлар ташқи инқирозлар мавжудлигини инкор этамиз, чунки улар тасодифий ва бошқарилмайдиган вазият ўзгаришини назарда тутади. Инқироз деганда биз шахсий иродамиз билан Аллоҳ Таолонинг иродаси ўртасидаги ички ихтилофни тушунамиз.
Аллоҳ шундай марҳамат қилади: “Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусибат етмас. Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир” (Тағобун сураси, 11). Бандага Аллоҳнинг қозои қадарисиз, илмисиз ҳеч бир мусибат етмайди, деган эътиқод доимо инсон хотирасида туриши керак. Пайғамбаримиз ҳадисларидан бирида: «...Ва билгинки, сенга етган мусибат адашиб бошқага ўтиши мумкин эмас, агар бошқага бўлса, сенга етмасди...», деганлар.
Бошқача айтганда, бизнинг истагимиз ва Қодир Аллоҳнинг биз учун хоҳлагани ўртасидаги зиддият ички инқироз вужудга келишига сабаб бўлади, бу биз қалбимизда ўз ҳолимиздан нолишга қарор қилиб, ҳасрат ва норозиликка бериладиган, ёки Аллоҳ Таолонинг иродаси устун эканлигини тан олиб, У яхшироқ билишига қатъий ишонч билдирадиган кескин ўзгарувчан фурсатдир.
Аллоҳ нафақат биз мусибат деб ўйлайдиган вазиятларга дуч келишимиз хақида хабар берган. Балки Яратган бундай ҳолда қандай йўл тутишимизни ҳам кўрсатиб берган. У шундай марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир.” (Бақара сураси, 153).
Ва яна Аллоҳ Таоло шундай дейди: “Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ ила бўлур. Улар(ҳоли)га хафа бўлма. Улар қилаётган макрдан сиқилма. Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир” (Наҳл сураси, 127-128)
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни синовга учратур», дедилар» (Бухорий)
Ҳақиқатда, Аллоҳ Таолонинг иродасига итоат қилиб, синовларга сабр қилган инсон учун ташқи инқирозлар фақатгина ҳайрликка бўлади, агарда тақводор ўз ҳолатини имон зиёсига кўра баҳоласа, қанчалик кўп инқироз бўлмасин, у буни шунчалик кўп ҳайр, яхшилик деб қабул қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Энг катта мукофот энг катта бало (имтиҳон) билан биргадир. Аллоҳ таоло бир қавмни яхши кўрса, уларни имтиҳонга солади. Ким (балога) рози бўлса, унга розилик, ким ғазабланса, унга ғазаб бўлади» (Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис деган).
Шундай экан, инқирозлар тақводорга Аллоҳ Таолога тўлиқ итоаткор эканлигини намойиш этиш, моҳиятига кўра, нимага қодир эканлигини исботлаш имконини беради, ва шу орқали Яратганнинг мукофотига ва қайсидир гуноҳларининг мағфиратига эришади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки тикон киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар». (Бухорий, Муслим)
Бас, қатъий имон – бу ҳар қандай ҳолатда ҳам асосий таянчдир, у туфайли исталган ташқи вазиятлар, алалоқибат, Аллоҳ Таолонинг иродасига итоат этган тақводор учун манфаатли бўлади.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Мўминнинг иши ажойибдир, ҳамма амалида унга яхшилик бор. Унга бирор хурсандлик етса, шукр қилади, ўзига яхши бўлади. Агар унга бирор мусибат етса, сабр қилади, бу ҳам унга яхшилик бўлади. Бундай имконият мўминдан бошқа ҳеч кимда йўқ”. (Муслим)

Манба: AlMujtamaa Magazine


Related items

Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…