Джумла
Абу Муслим Written by  Jan 30, 2017 - 3135 Views

Агарда хутба (маъруза) зерикарли бўлса

Биз масжидда ўтирибмиз. Чиройли кийинган, сафнинг аввалида, қанақадир бошқача, муҳим, руҳлантирадиган нарсани тинглашга тайёр, Росулуллоҳ мероси бўлган ҳикмат дурдоналари билан танишиш илинжида. Бизнинг юрагимиз мана ҳозир ёш, ёрқин, ҳаракатчан, ёки аксинча, тажриба туфайли улғайган ва соч – соқолига оқ оралаган - имом – хатиб чиқади ва биз кўпдан бери интиқ бўлиб юрган ва бизнинг асосий саволларимизга жавоб бўладиган нимадир дейди деган умидларга тўла.
Мана минбарга бир инсон чиқмоқда, унинг қўлларида қоғозлар бор. У бошламоқда.
Йўқ, гапиришни эмас – ўқишни. Том маънода ўқишни.
“Бугун биз сизлар билан эътиқод ҳақида гаплашамиз”.
Дастлабки ўн беш дақиқа сизга “имон” “эътиқод” эканлиги ва у диннинг бир бўлаги эканлиги ҳақида маълумот бериш билан ўтади. Кейинги ўн дақиқа кўпроқ эътиқодга эга бўлиш лозимлиги ҳақида гапирилади. Яна беш дақиқа эътиқод сустлиги – ёмонлиги уқтирилади.
Бугун на ёш ва ҳаракатчан, на кекса ва доно кишининг бўлмаслиги, бунинг ўрнига маҳаллий масжиддаги якшанба мактаблари иккинчи синф ўқувчисининг конспекти сингари мароқли маъруза ўқилиши англашилгач, сизнинг умидларингиз дарҳол чиппакка чиқади.
Бундай ҳолда нима қилиш керак?
Биринчидан – жума хутбаси чақириқ, эслатма, илҳом манбаси ва муҳим маънавий, ижтимоий, ахлоқий, фалсафий, маданий ва сиёсий масалаларда жамоат диққатини жалб қилиш усули, эътиқод ва амал қилишга қайтарадиган, Аллоҳга ҳамд айтишга ва инсон ҳолатини яхшилашга хизмат қиладиган бўлиши лозим. Агарда хутба мана шу талабларнинг ҳеч қайси бирига жавоб бермаса ва бу доимий содир бўлаётган бўлса, биз буни масжид раҳбариятига юмшоқлик билан, мулойим, лекин қатъий кўринишда етказишимиз керак. Агарда биз буни қилишга дангасалик қилаётган бўлсак – нимадан шикоятчимиз ўзи?
Лекин агарда хутба бизга айнан бугун унчалик қизиқарли туюлмаятган бўлса, бизда барибир муқобил танлов бор – хутбада ўзимиз иштирок этишимиз мумкин.
Биринчидан, биз тавозе билан тинглашни ўрганишимиз лозим. Ва шунда...биз жараёнда фаол иштирок этамиз ва бу бизга қизиқарли ва фойдали бўлади.

I қисм. Хутбани тинглаётганда нимани эсда тутиш керак

1. Биз Аллоҳга сиғинамиз, қандайдир маънавий устунларга эмас, лекин улар баъзида ҳақиқатда айнан Аллоҳга сиғиниш орқали келади.
Баъзида шундай ҳоллар бўладики, ибодат қилиш жарёнида бизни қандайдир теранлик, Яратганга нисбатан чексиз ҳурмат, эъзозлаш, садоқат туйғуси чулғаб олади. Бу туйғулар ва ҳолат ҳақида деярли барча тазкия (қалб мусаффолиги) ҳақидаги китобларда айтиб ўтилган. Лекин биздан намоз вақтида бундай туйғулар ўтиш ўтмаслигидан қатъий назар, Аллоҳ Таолога иложи борича тўлиқ эътиқод қилишга ҳаракат қилиш лозим. Худди шу нарса хутбага ҳам тегишли. Баъзида у тингловчига янги маънавий – маърифий уфқларни очади, баъзида эса йўқ. Лекин Аллоҳ Таолога эътиқод қилиш Унинг кўрсатмаларига амал қилиш демакдир, қандайдир алоҳида маънавий – маърифий кечинмалар ортидан қувиш эмас.
Солиҳнинг – Аллоҳ Таоло билан руҳий яқинлик қидираётган инсон - энг катта хатоларидан бири – бу маънавий чўққиларга интилишидир, эътиқод қилишга эмас. Агарда янги маънавий тўсиқдан ўта олмаса, у ўз эътиқодидан шубҳалана бошлайди ва бу эринчоқликка ва жидду – жаҳднинг йўқолишига олиб келиши мумкин: ахир у ўзининг мақсади этиб Аллоҳга ибодат ва итоат қилишни эмас, балки қандайдир кечинмаларни қўйганда.
Шунинг учун, ўзимизга вақти – вақти билан масжидда ўтириш ва маърузани тинглашнинг ўзи – Аллоҳга ибодат қилиш ва Унинг росулининг (соллоллоҳу алайҳи васаллам) суннатига амал қилишнинг қимматбаҳо имкони эканлигини эслатиб туришимиз даркор.
2. Сиз буни олдин эшитган бўлсангизда, тавозе кўрсатинг
Шайх Абдул – Фаттоҳ Абу Ғудда (Abdul Fattah Abu Ghuddah) (роҳимаҳуллоҳ) ёзади:
“Агарда сизга ... жуда яхши таниш бўлган нарсани гапириб беришса, ўзингизни буни билмайдигандай тутинг. Ўз тушунчаларингизни билдиришга шошилманг, бўлманг. Аксинса – диққат билан тинглаётганингизни кўрсатинг”.
Ҳурматли тобеин имом Ато Абу Раббоҳ шундай деган: “Ўспирин у туғилмасидан олдин ҳам мен эшитган бирон нарса ҳақида гапириши мумкин. Лекин мен уни ҳудди илгари бу нарсани эшитмагандай тиглайман”.
Икки халифа – Умар бин Абдул – Азиз ва Хишом бин Абдул – Малик - даврида имом бўлган Холид ибн Саффон Тамимий шундай деган: “Агарда сенга олдин эшитган нарсанг ёки сенга маълум бўлган янгилик ҳақида гапиришса, жам бўлганлар олдида ўзингнинг хабардор эканлигингни кўрсатиш учун тўхтатиб қўйма. Бу қўполлик ва ёмон одатдир”.
Иззат – ҳурматли имом, имом Молик, Лаис бин Саад ва Саид Саурийнинг сафдоши Абдуллоҳ бин Ваҳоб Қурайший Масри шундай деган: “Баъзида бир инсон унинг ота - онаси ҳали турмуш қурмаган пайтидаёқ мен эшитган бирон нарсани айтиб беради. Шунга қарамасдан, мен буни ҳеч қачон эшитмагандай тинглайман””.
Ал Хафиз Хатиб Бағдодий ўз шеърида шундай ёзган:
“Гапирилаётганнинг Адан Ясигача (ипидан игнасигача) билсанг ҳам ҳеч қачон бўлма”.
Таъкидлаш жоизки, бир неча бор тингланган оят ва хадисларни такрорлаш, янги маъно, мазмун ва янги фикрларни очиши мумкин, демак, янги тушунчалар чегараси очилиши учун эшитиш ва сабот билан кутиш лозим.
Кўпинча, оят ёки хадиснинг бошини эшитишимиз билан, биз ҳаёлан жумлани якунлаймиз ва дарҳол тинглашни тўхтатамиз, чунки бизга нима демоқчилигини ва қандай тушунтириш бермоқчилигини олдиндан биламиз. Бу одат тусига кириб қолса, биз жума маърузасидан олиш мумкин бўлган нимадир янги, муҳим нарсани ўрганиш қобилиятини йўқотиб қўямиз
3. Дурдоналарни қўлга киритинг: исталган хутба, у зерикарли ва яхши тайёрланмаган бўлсада, биз англашимиз учун ҳеч бўлмаганда битта қимматбаҳо ғояни ўз ичига олади.
Ҳаттоки хутба жуда зерикарли туюлса ҳам ёки қайсидир қадимги исломий матндан сўзма – сўз ўқиб берилаётган бўлса ҳам, у барибир Росулуллоҳнинг (соллоллоҳу алайҳи васаллам) ҳикматлари билан бойитилган, демак, таркибида ҳеч бўлмаганда битта дурдона фикр мавжуд.
Битта маъруза вақтидаги воқеани эслайман. Ўша сафардаги ғоя дунё (бу дунё ҳаёти) – ёмон эканлигидан иборат эди ва имом буни қайта – қайта такрорлади. Чарчоқли меҳнат кунидан кейин бўлганлиги сабабли кўзим илинибди. Аксига, имом ёмон араб талаффузида оятларни ғудраниб ўқирди. Ва дабдурустдан маърузасининг охирида у имом Ғаззолийнинг ажойиб сўзларини ўқиб эшиттирди:
“Эътиқод қилувчи – бу кема, дунё эса – бу сувдир. Сув кема ортида қолар экан, у сузади. Лекин сув кемага кирса, у чўкади. Шундай экан дунёдан сузиб ўтинг, чўкиб кетмаслик учун, унинг қалбларингизга киришига йўл қўйманг”.
Бу ўхшатишдан менинг кўзларимдаги ёш оқиб кетишига оз қолди ва мен бошқалар сингари тинчгина мудраётган, телефонда ўйнаётган ёки деворга тикилиб ўтирган бўлганимда қанчалар йўқотган бўлардим деб ўйладим.
Имом хатиб ким бўлишидан қатъий назар, агарда у бизга Аллоҳ Таолони эслатар экан, биз уни тинглашимиз лозим ва шундагина мана шундай дурдоналар бизнинг қулоғимиз олдидан ўтиб кетмайди, агарда Аллоҳ ҳохласа, қалбимиздан ҳам.

II қисм. Хутбага фаол киришиш

4. Сизга битта нарсани қанчалар кўп эслатишса ҳам, мукаммал эмаслигингизни ҳисобга олинг, шунинг учун галдаги эслатмани эшитар экансиз, яхшиси такомиллашишга томон ҳаракат қилиш ҳақида ўйлаб кўринг.
Кўп ҳолларда хутба давомида бизларга айнан бир хил панд – насиҳатлар беришади ва буни энг қизиқарли кўринишда амалга оширишмайди: имом хатиб яхшироқ бўлиш лозимлиги ҳақидаги оят ва хадисларни шунчаки ўқиб беради. Шунга кўра, сиз ҳаттоки бу нарсаларнинг айнан сизга қандай алоқаси борлиги ҳақида ўйлаб кўришга ҳам уринмайсиз: сиз буларнинг ҳаммасини ота – онангиздан, ўқитувчиларингиздан, уламолардан, бошқа имом хатиблардан юз марталаб эшитгансиз, китобларда ўқигансиз. Одатда бу тавсиялар қуйидагича бўлади:
Ибодат қилинглар (кўпроқ/ яхшироқ/ ўз вақтида);
Қуръон ўқинг (кўпроқ/ яхшироқ/чуқур мулоҳаза қилиб);
Ҳайр – эҳсон қилишда хасис бўлманг;
Инсонларга меҳрлироқ бўлинг;
Диёнатлироқ ва тақводорроқ бўлинг ва ҳоказо.
Буларнинг ичидан ҳеч бирини оддий иш деб аташ мумкин эмас. Барча бу тавсияларнинг ортида – ҳикматлар уммони бор. Доно инсонлар ва нотиқлар бу тавсиялар тингловчиларда ҳақиқатда улкан аҳамият ҳосил қилиши учун ўз сўзларига керакли қувват, шавқу – завқ, таъсирчанлик қўшган ҳолда, муносиб равишда етказа оладилар. Лекин бу жумадаги сизнинг қаршингиздаги хатиб ана шундай бўлмаслиги мумкин.
Ўзингизга ишонган ҳолда “мен биламан” деб таъкидлаб, эшитишни ўчириб қўймасдан, бу галдаги эслатишдан фойдаланиб қолган афзалроқ. Бу сизга ўйлаб кўриш ва англаш жараёнини бошлаш имконини беради, натижада сизда етарлича тафаккур қилиш қуввати пайдо бўлади ва бу хутбанинг охирига қадар сизга диққатни жамлаш учун етарли бўлади.
Зерикиш ва эснаш ўрнига, режа тузиш ва ниҳоят, мана шу кўп марталаб эшитилган тавсияни амалга ошириш учун бу вақтдан фойдаланиб қолинг. Мисол учун:
Намоз сифатини яхшилаш: “Намозим яхши бўлиши учун, мен аниқ нима қила оламан? Балки гапираётганимни яхшироқ тушунишим керакдир? Тонгда ухлаб қолмаслик учун нима қилиш керак? Намозда қандай қилиб яхшироқ диққатни жамлаш мумкин? Балки бошқа сураларни таржимаси, тафсири билан ёдлаган маъқулдир? Ва бошқалар.
Қуръонни ўқиш: Қуръонга бўлган муносабатимни яхшилаш учун нима қилишим мумкин? Бу Китобдаги менинг энг яхши кўрган, ўқиган вақтимда Аллоҳ Таолонинг ва бу Китобнинг буюклиги ҳақида мени доим ўйга толдирадиган фурсатим қайси? Мен бу ҳолатни янаям кўпроқ ҳис этишим мумкинми, ва қандай қилиб бошқатдан ўқий бошлашим мумкин? Энг яхши кўрган сурам қайси ва у менга нима сабабдан ёқади?”
Раҳмдил бўлиш: Мен қачон ҳақиқатда инсонларга бўлган бардошимни йўқотаман ва меҳрибонлик ҳақида унутиб қўяман? Ҳамма билан қўполманми? Оиламга бўлган муносабатимда мен қандай қилиб яхшироқ бўлишим мумкин? Фарзандларимгачи? Бегоналар биланчи?
Шундай қилиб, хутба ўша битта мавзуга доир такрорий жумлалар рўйхатидан иборат эканлиги бизга англашилганидан кейин, бу вақтни ўзимизнинг диннинг турли жабҳаларидаги камчиликларимиз ва етарли бўлмаган ишланмаларимизни фаол қидиришга ва эшитиш пайтида, ўзимизни ўнглашга доир стратегиямизни ишлаб чиқишни бошлашга сарфлаганимиз маъқул.
5. Агарда Қуръон оятлари хутба маърузасида аниқ равшан ҳолда келтирилмаётган бўлса, гапирилаётган нарса билан улар қандай алоқадорликда бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Агарда чуқурроқ тушунтириш ҳақида билсангиз, у ҳақда ўйлаб кўринг.
6. Агарда ҳадис ҳеч қандай тушунтиришларсиз айтилаётган бўлса, унинг сизнинг ҳаётингизда қандай акс этаётгани ҳақида ўйлаб кўринг, Росулуллоҳ бу сўзларни қандай ҳолда айтиши мумкинлигини тасаввур қилиб кўринг.
Кўп ҳолларда хутба мобайнида у ёки бу ҳадислар керак бўлган тушунтиришлар берилмасдан ёки маъруза мавзусига алоқаси очиқланмасдан келтирилади. Хатиб айтади: “Амаллар ниятларга боғлиқдир” ва биз дарров зерика бошлаймиз, чунки биз буни ислом ҳақида ниманидир тушуна бошлаган пайтимиздан бери эшитамиз.
Зерикиш ўрнига, бугун, бу ҳафтада, бу ойда ниманидир бажарар эканмиз, бизнинг мақсадимиз нима бўлганлиги ҳақида эслашимиз мумкин. Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи васаллам) Мадинага ҳижратларидан кейин кимларнинг орасида яшаганликлари ҳақида ўйлаб кўриш мумкин, чунки ўша пайтда инсонлар турли сабабларга кўра кўчиб ўтишган, фақат Аллоҳ ва унинг Росули учун эмас: кимдир пул учун, кимдир уйланиш учун. Пайғамбарнинг сафдошлари унинг ҳар ким ниятига ярашасини олади деган сўзларини қандай қабул қилишганлиги ҳақида тасаввур қилиб кўринг. Шунингдек, нима сабабдан жуда кўплаб ҳадис тўпламлари айнан шу билан бошланиши ҳақида ўйлаб кўришимизга арзийди.
Бундай фикрлар ва кўп такрорланаётган ҳадислар ҳақидаги ўйларимиз, уларни аниқ ҳаракат қилишга чақириқдай қабул қилишимизга имкон яратади – фақат такаббурлик билан ўзингизга “Мен буни юз марта эшитганман!” деманг.
7. Ҳеч нарса ёрдам бермаган вақтда, шу мавзуга доир барча яхши билган ва эшитганларингизни ҳотирлашга бошланг ва ҳаёлан имоми хатиб бераётган маълумотларга уларни жойлаштиринг. Шу фикрлар билан қалбингизни юмшатиш учун диққатингизни жамланг, уларнинг онгингизда ўрнашиб қолишига имкон яратинг ва кейин хатиб гапираётган нарсаларни амалга оширишга доир кичкина аниқ қадамларга эътиборингизни қаратинг.
Бу ҳаёлий саёҳат давомида сизга ҳаётингизда намоён бўладиган бирон янгилик очилсин.
8. Хатибни эмас, ўзингизни муҳокама қилинг
Агарда хутба ёмондай туюлсада, бу нотиқлар мусобақаси ёки томоша эмас. У юқори даражадаги танқидчилар томонидан муҳокама этишга мўлжалланмаган.
Хутба насиҳат қилиши ва эслатиши лозим. У қанчалар зерикарли бўлмасин, биз ҳам Аллоҳ Таолога ибодат қилишга ва мақбул бўлишга доим ҳам мутлақо улгуравермаймиз. Яна шукр қилиш ҳақида тинглаш - қанчалар зада қилганлиги ҳақида ўйлашдан олдин, ҳақиқатда шукр қилиш ўзи нима эканлиги ҳақида фикр юритиш яхшироқ. Яхшиликни олиб, ёмонидан узоқлашиш. Масжидда бўлганимизга ва панд – насиҳатларни тинлаш бахтига муяссар бўлганимизга миннатдор бўлишимиз.
9. Тажвид, араб тили ва ислом илмларини ўрганаётганлар учун.
Хутбани тинглар экансиз, эҳтиёт бўлинг, қалбингизга манманликни киритманг. Хутба аксар ҳолларда балки сиз ўрганаётган тажвид, араб тили ва ислом илмини ўрганиш билан шуғулланмаганларга мўлжалланган.
Акс ҳолда сиз Шайтонга сизнинг қалбингизга кириб, жам бўлганларнинг ичида ақллироқ эналигингизни ва улар билан биргаликда ўтириш ва тинглаш – нақадар зерикарли эканлиги ҳақидаги фикрларни уқтиришига имкон яратиб берасиз. Бу тузоқ. Яхшиси ўзингизнинг 5, 10, 15 йил олдинги ҳолингизни ҳотирланг ва Аллоҳ Таоло бугун сизга Ўзининг сўзларини эшитиш имконини бергани учун миннатдор бўлинг.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади.
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…