Джумла
Абу Муслим Written by  Feb 14, 2017 - 1833 Views

Бағдоднинг қулаши умматга нимани англатади?

Еттинчи асрда мўғуллари бутун дунёни забт этиш учун юриш бошлади. Уларга қаршилик кўрсатганлар асосан мусулмонлар эди. Аммо, мусулмонлар, улар томонидан устара сочни қиргандай қиличдан ўтказилди.
Мусулмон оламининг машҳур илм ва маърифат марказлари бўлган шаҳарлар ана шундай вайрон қилинган эди.
Бундан роппа-роса 757 йил муқаддам, яъни 1258 йилнинг 10 февралида Чингизхоннинг набираси Хулагухон бошчилигидаги мўғул аскарлари ўша пайтдаги Ислом дунёсининг юраги ҳисобланган, ер юзининг энг катта машҳур шаҳри, Аббосийлар халифалиги пойтахти - Бағдодга бостириб кирди.
Бунинг оқибатида шаҳар вайрон, тинч аҳоли аёвсиз қирғин қилинди. Мисли кўрилмаган зўравонликлар натижасида бир миллиондан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди. Бежизга бу босқинчилик ўрта асрлардаги ваҳшийликнинг энг чўққиси, дея таърифланмайди. Ўша пайтларда оммавий қирғин қуролини ҳеч ким билмасди. Лекин бу жанг, том маънода, оммавий қирғин бўлди. Аёллар-у қариялар, ҳатто гўдаклар ҳам қатлдан омон қолишмади. Масжидлар вайрон этилди, ижтимоий аҳамиятга молик иншоотлардан тортиб, аҳолининг уйларигача харобага айланди. Ўрта асрнинг энг катта кутубхонасидан кул қолди, бебаҳо қўлёзмалар ёқиб ташланди...
Мўғулларнинг жоҳилона фикрларига кўра, китоб жангавор руҳни сўндирувчи, соғлом ақлга ғов бўлувчи восита ҳисобланган.
Аббосийлар давлатининг халифаси Мутасим асрлар давомида катта машаққат билан барпо қилинган шаҳарнинг вайрон бўлишини кузатиб туришдан ўзга чора топа олмади.
Бағдод қулагандан ўн кун ўтиб, халифа қатл қилинди. Оила аъзолари ҳам қиличдан ўтказилди.
Шу тариқа гуллаб-яшнаган Аббосийлар давлатига, араб-мусулмон тамаддунига, ер юзига алгебра, кимё, тиббиёт ва юзлаб бошқа соҳаларни берган буюк даврга якун ясалади.
Аксар тарихчиларнинг фикрича, бу муҳораба Ислом оламининг йўналишини тубдан ўзгартириб юборди. Мўғулларнинг бу зарбасидан Ислом олами ҳалигача ўзига кела олгани йўқ.
Айнан ўша даврлардан бошлаб Европада ўсиш бошланди. Ғарбнинг Ислом устидан расмий ғалабаси Версал шартномаси ва Сайкс-Пико битимида ўз аксини топди. Ўтмишда Биринчи жаҳон уруши номи билан аталувчи қонли воқеа мўғуллардан сўнг иккинчи марта халифаликка нуқта қўйилиши бўлди.
Бугун мусулмонлар ўз тарихларини яхшилаб ўрганишлари керак. Бундан тўғри хулосалар чиқариб, бор ҳақиқат умматга етказилиши лозим. Бу жиддий муаммо бўлиб, унинг ечими янада мураккабдир.
Нега қудрати жиҳатидан АҚШга тенг бўлган ўрта асрлардаги буюк бир давлат ёввоий, жоҳил, нодон қўшин ва мажусийлар томонидан вайрон этилди?
Маълумки, мўғуллар ғалабаси, бунинг оқибатида Бағдоднинг қулаши салтанатнинг заифлигидан эмас, балки мусулмон дунёси ичкарисининг ўзида қандайдир оғир иллат борлигидандир.
1991 йил, Ҳаж мавсумида, Минода бутун олам ҳожилари шарафига уюштирилган зиёфатида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари: "...Биз ҳозирги кунда сафларимизни бирлаштиришга жуда-жуда муҳтожмиз. Чунки динимиз душманлари ҳамма тарафдан ҳужум қилиш учун фурсат пойлаб турибди. Агар мусулмонлар бирлашсалар, ҳеч қачон енгилмасликларини улар Ислом тарихидан биладилар. "Бадр" жангидан то шу кунгача қадар мусулмонлар фақат ўз ичларидаги ихтилофлари туфайлигина мағлуб бўлишди...", деган эдилар.
Бугун кўпчилик XVIII – XX асрдаги зарбалардан сўнг Ислом яна оёққа турмоқда, деб ёзишмоқда. Тойнби каби классиклар ҳаммани ажаблантирган ҳолда Гегел томонидан "Исломнинг жанозаси" деб айтилган фикр ҳали эрта айтилганини айтиб, "Тарихий ёндашув"да Ислом тамаддуни нафақат тетиклашаётгани, балки ўтган тарихий ҳаётида ўз ўрнини топганлигини... тан олган. Унинг имкониятлари шунчалик кенг эканки, у нафақат асрлар давомида сақланиб қолди, балки йўқ жойдан, мағлуб бўлган, йўқ бўлиб кетиш нуқтасидан қайтадан икки марта қайта туғилди.
Муаммоларни ташқарида эмас, ўзимизда эканини тушуниб етмас эканмиз, истиқболда Ислом дунёси ўзининг бутун гўзаллиги билан қайта туғилиши мумкинлигига умид қилмасак ҳам бўлади.
Ватанпарварлик - бузғунчилик ёки ҳозирги кундагидек вайрон қилгувчи куч эмас, балки инсоният ривожига ҳисса қўшишда эканини тушунишимиз - эртанги кунни ҳис қилишимизга имкон беради, Инша Аллоҳ.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади
Tagged under
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…