Джумла

Интернет илм манбаими ёки жаҳолат манбаими?

Бугунги кунда Интернетдан билим олиш манбаи, хусусан, дин ўрганиш воситаси сифатида ҳам фаол фойдаланилмоқда. Лекин шу билан бирга, у Ислом динини ҳар хил кўринишларда бузиб, тарғиб этиш воситасига ҳам айланиб қолмоқда.
Агар Интернетга диний билим олишнинг бир воситаси сифатида қаралса, у ерга жойлаштирилган баъзи бир қўштирноқ ичидаги “исломий сайтлар” мусулмонларнинг дунёқарашига жуда ҳам катта салбий таъсир кўрсатишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Ваҳоланки уларни исломий сайт, деб аташ жудаям қийин.
Бугунги кунда Интернет халқаро тармоғи инсон онгига таъсир ўтказувчи улкан ахборот қуролига айланиб бўлди ва бундан дин ҳам мустасно эмас. Ҳар хил Интернет сайтлари орқали дин масаласида иғвогарлик мақсадларини кўзлаган салбий ахборотлар диндорларга етказилмоқда. Кўп ҳолларда Ислом динини ниқоб қилиб олиб, мусулмонлар оммасига, айниқса ёшларга Ислом динини бузиб кўрсатувчи чақириқ ва ғоялар ҳам учрамоқда.

Турғунликнинг сабаби нимада?

Келинг, гапни кўпайтирмай саволни кўндаланг қўяйлик: нима учун мусулмонлар кучсиз? Ижтимоий жабҳада дейсизми, сиёсий ёки иқтисодии масаладами – фарқи йўқ – мусулмонлар аҳволи мақтагудай даражада эмас. Сабаб?  Сабаба битта -  илм. Илм ва фандаги турғунлик!.   Замон шиддат билан ўтиб бормоқда, тараққиёт тасаввурга сиғмас даражада ривожланмоқда. Бунда мусулмонлар ҳиссасига келсак, муаммо бор бўйи билан намоён бўлади... Маълумотларга кўра, ер юзидаги мусулмонларнинг сони тахминан 1,476,233,470 етган: Осиёда 1 миллиард, Африкада 400 миллион, Европада 44 миллион ва Америкада 6 миллион. Дунёдаги ҳар бешинчи киши мусулмон; хар битта ҳиндуга 2 та мусулмон тўғри келади, ҳар бир буддистга 2 та,  ҳар бир яҳудийга 100 тадан мусулмон тўғри келади... Демак, сонда салмоқлимиз, салмоқда-чи?

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…