Джумла

Мувозанат

Халқнинг хилоф илмига берилиб кетиши сабаби

 Халқнинг хилоф илмига берилиб кетиши сабаби, мунозара ва жадал офатларининг тафсилотлари ва унинг мубоҳ бўлиши шартлари Билгилки, Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сўнг давлатни ҳидоятга эргашган хулафои рошидинлар бошқардилар. Улар Аллоҳ маърифатига эга олим, ҳукм чиқаришда етук фақиҳ, фатво беришда мустақил зотлар эди. Машварат тақозо этувчи ҳоллардагина фуқаҳоларга мурожаат қилар, бошқа пайтларда эса, улардан ёрдам кутиб ўтирмас эдилар. Шунинг учун уламолар…

Сохта ислом экстремизмининг белгилари

Яқин кунларда замонамизнинг нуфузли ислом олимларидан бири шайх Юсуф Қарзовийнинг «Исломий тафаккур - иймонсизлик ва экстремизм ўртасида» номли китоби Россияда чоп этилади. Бу китоб кўп жиҳатдан яқинда Қувайтда доктор Одил ал-Фалах томонидан ижтимоий доктрина сифатида илгари сурилган «мўътадиллик ёки Исломда ўрталик йўли (ал-васатия)» ғоясининг диний асосланишидир. Халқаро Васатия марказига доктор Юсуф Қарзовийнинг шогирди – шайх Айсам Башир раҳбарлик қилмоқда.

Фарзандингиз “жиҳод”га кетмоқдами? Нега?

Ислом динини яқинда қабул қилган ёки мусулмон экани ёдига тушиб, ибодатларга берилиб кетган фарзандларнинг ота-оналари мазкур мақолани ўқиб, тафаккур қилиб кўришларини жуда-жуда истардим. Зеро, бу - биз каби Исломга қизиқиб, ибодатларга энди бел боғлаганларнинг холис ва самимий фикрлари билан радикал йўлларни танлаётган болаларнинг важларини яхшироқ ажрата билиш имкониятини бериши мумкин.

Уламоларимизга қандай муомала қилишимиз керак?

Парвардигори олам Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Сен: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!” деб айт”. (Зумар сураси, 9) “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир” . (Мужодала сураси, 11)

Дунёвий фанлар: шайтон васвасасими ёки Аллоҳ берган кучми?

Нур ва зулмат, билим ва жаҳолат ўртасида фарқ қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! Илм олишимизга буюрган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мукаммал ва батамом саловоту саломлар бўлсин! Қуръони каримда илм олиш ва уни тарқатишга бўлган чақириқ бир нечта жойда зикр қилинади. Бу китоб фикр қиладиган ва эшитадиган ва қалби билан кўрадиган ақл эгалари учун нозил қилинган. «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!»…

Тақводор эканингизни қандай биламиз?

Ҳар қандай одам ўзини ҳақиқий мўмин, қалби эса янги туғилган чақолоқ қалбидан ҳам пок, деб айтиши мумкин. Сўнг, “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ” деб қўйиши ҳам қийин эмас. Бироқ, Аллоҳ таолонинг розилиги ва жаннатни топиш учун тил учида мазкур калималарни айтиб қўйиш кифоя қилмайди, балки бутун ҳаёти давомида ушбу калима асосида яшаш керак бўлади.

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…