Джумла
Абу Муслим Written by  Nov 18, 2016 - 3195 Views

Бизни тўғри йўлга бошлагин!

Ҳақни билган лекин ҳақда бўлмаган ёки ҳаққа қарши бўлганларни кўрганмисиз? Айтингчи, ўзимиз ҳам нафсларимизга эргашиб, ёки заифлик қилиб шулар қаторидан ўрин олмаяпмизмикан? Кимдир, буюк мақсадларга етиш учун фидойилик ва катта сайъи ҳаракатлар талаб қилинади, деб айтиши ҳам мумкин. Бизнинг ҳолатимизда сайъи-ҳаракатларнинг бир ўзи камлик қилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолодан: “Бизни тўғри йўлга бошлагин!”, деб айтамиз. Бу илтижолар бизнинг Аллоҳ таолонинг ҳидоятига қанчалик мухтожлигимизни билдиради. Биз фақат тўғри йўлга бошлагин деб айтмаймиз, балки ялиниб-ёлвариб синовлардан ва ҳаётнинг паст-баландликларидан ва шайтон васвасаларидан паноҳ сўраймиз. Бу ҳақида ўйлаб, пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаломнинг қуйидаги сўзларини бошқача хис қиламиз: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди» (Бухорий ва Муслим). Яъни, фақат аниқ билим эгаси ёки аҳли илмларга эргашаётганларгина муввоффақиятга эришиши мумкин.
Саҳиҳ илм ёки ёнигизда тўғри йўлни кўрсатиб юборадиган шахс бўлмаса, шайтон ҳар қандай одамни залолатга ботириб қўйиши мумкин. Одамлар шундоқ ҳам зулматда интуитив тарзда яхшини ёмондан ажрата олмай сарсондир. Инсон аниқ манҳажга эга бўлиб турса ҳам шайтон уни йўлдан уриш учун тинмай уриниб ётибди. У инсонни номақбул амалларга бошлаб турганига қаноат қилмайди. Унинг бирдан бир мақсади, мўлжалга олган нишони - мўмин одамнинг қалби, эътиқодидир. Чунки, эътиқод ҳар қандай амалнинг пойдевори, асосидир, агар ақида бузуқ ёки нотўғри бўлса одамларнинг қилаётган амаллари ҳам хато бўлади. Бу учун афсус ҳам чекиб ўтирмайди. Душманнинг бундан ортиқ яна қандай орзуси бўлиши мумкин?
Шайтон мўминни васвасага солар экан, унинг ҳатти-ҳаракатларини ҳам ўрганади. У аста-секинлик билан тўғри йўлда қолиш учун керак бўлган барча нарсаларни йўқ қилади. У аввалига нафл намозлари ва қўшимча Қуръони карим тиловатларини ортиқча эканига ишонтиради, сўнг кичик гуноҳларнинг қилинишига бепарво, бекорчи лағв нарсаларга қизиқтириб қўйади. У бунга ўхшаш қизиқишлар мўминни мункардан қайтариб, маъруфга буюриб турадиган тақвадор, солиҳ ва аҳли илмлардан узоқлаштиришини яхши билади. Ниҳоят, одам залолатга ботиб кетмаслигини назорат қилиб турган қалбидаги тақвоси билан ёлғиз қолганида шайтон ўзи энг яхши кўрадиган воситаларининг бирини қўллашга ўтади. У мўминнинг қалбидаги иймони ёки қайсидир бир ақидавий масалаларга шубҳа уруғларини экиб чиқади. Хуллас, мўминнинг заиф жойини топиб, ўз мақсадига эришиш учун барча кучини ишга солади. Заиф жойини топа олмаса, мўминнинг мустаҳкам ақидасида ғулувга кетишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин.
Ё Аллоҳ, шу сабаб мусулмонлар орасида қанча-қанча адашувлар тарқаб кетди. Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом неваралари ўлдирилганидан ғазабда бўлган шиалар ақидаларида ғулувга кетишди, шайтон амалларини чиройлик кўрсатди. Аллоҳ таолони ҳар қандай нуқсонлардан пок эканини исботлаш ниятида мўътазалий ва уларга эргашганлар Қуръон ва Суннатда келган Аллоҳ таолонинг сифатларини ҳам инкор қилишгача боришди. Рай эгаларини танқид қилиш учун баъзи аҳли ҳадислар муқаддас матнларнинг зоҳиринигина эътиборга оладиган бўлишди. Мазҳаб ва фирқалар орасидаги ихтилофларда ғулувга кетишнинг иложиси қолмади. Шуларни эътиборга олган ҳолда қандай қилиб тўғри йўлда собит бўла оламиз?
Мана шунинг учун ҳам мўмин одам қандайдир адашиш ёки адолатсиз чиқарилган қарорларгагина асосланмаслиги керак. Қуръони каримда: «Бир қавмни ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолат қилмасликка олиб бормасин», дейилган (Моида сураси, 8-оят). Қуръон ва Суннат йўли тўғри йўл, ҳақ йўл, қолган йўллар эса шайтоннинг йўлидир, тўғри йўлдан юрган инсон манзилга осон ва саломат етади, Аллоҳнинг розилигини топади. Ноҳақ, эгри йўлдан юрганлар эса азоб-уқубат ва машаққат ичра қолади. Фақат Аллоҳ таолонинг розилигини ўйлаган ва одамлар унга қарши бўлиб қолишдан ҳеч ҳам чўчимаган - Қуръон ва Суннат йўлидан оғмаганларнигина тўғри йўлда деб айта оламиз.
Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз. Бизни тўғри йўлга бошлагин. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига, ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас! Омин!

Баъзи манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади
Tagged under

Related items

Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…