Джумла
Абу Муслим Written by  Nov 23, 2016 - 2368 Views

Тақводор эканингизни қандай биламиз?

Ҳар қандай одам ўзини ҳақиқий мўмин, қалби эса янги туғилган чақолоқ қалбидан ҳам пок, деб айтиши мумкин. Сўнг, “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ” деб қўйиши ҳам қийин эмас. Бироқ, Аллоҳ таолонинг розилиги ва жаннатни топиш учун тил учида мазкур калималарни айтиб қўйиш кифоя қилмайди, балки бутун ҳаёти давомида ушбу калима асосида яшаш керак бўлади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам даврларида мунофиқлар ҳам яшаган. Улар одамлар олдида мусулмон бўлиб юришгану қалблари эса куфрга тўла бўлган. Аллоҳ таоло мунофиқлар жаҳаннамнинг энг қаъридан жой олишларини таъкидлаб айтган Улар Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламни кўрганларида: “Мунофиқлар ҳузурингга келганларида, гувоҳлик берамизки, сен, албатта, Аллоҳнинг Расулисан, дерлар” (Мунофиқун сураси, 1).
Аллоҳ таоло Қуръони каримда уларнинг сифатларини зикр қилган: “Ва Одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар” (Бақара сураси, 8).
Ундай бўлса, ҳақиқий мўминлар кимлар? Бу энг аввало Аллоҳ таолодан қўрқадиган – тақводор одамлардир. Аллоҳ таолодан қўрқиш ёки қўрқмаслигимизни қандай билсак бўлади? Уларнинг сифати Қуръон ва Суннатда зикр қилинган.
Қуръони каримда: “Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир. Улар намозни тўкис адо этадиганлар ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ қиладиганлардир. Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир. Уларга Роббилари ҳузурида даражалар, мағфират ва карамли ризқ бор” (Анфол сураси, 2-4)
Бошқа бир оятда эса: “Улардан бирон сура нозил қилинган вақтда: «Бу сиздан кимнинг иймонини зиёда қилди?» дейдиган кимсалар бор. Бас, иймон келтирганларнинг иймонини зиёда қилди ва улар шоду хуррам бўлдилар. Аммо қалбларида касали борларнинг ифлосликлари устига ифлослик зиёда қилди ва улар кофир ҳолларида ўлурлар” (Тавба сураси, 124-125).
Аллоҳ таолодан қанчалик қўрқишни тушуниш учун ҳар ким ўзига бериб кўриши керак бўлган бир нечта саволлар пайдо бўлади.
Биринчидан, Аллоҳ таолонинг буюклиги олдида таслим бўлиб, қалблар титрайдими?
Иккинчидан, Қуръони карим оятлари тиловат қилинса ёки ояти карималарни эшитганимизда иймонимиз зиёда бўладими?
Учинчидан, Аллоҳ таолога иймон келтириб, Аллоҳ таолонинг буйруқларига амал қилганларнинг бири эканмиздан қалбдан шоду хуррам бўламизми?
Тўртинчидан, фақат Аллоҳ таологагина сиғиниб, Ундангина мадад сўраяпмизми ёки ҳали ҳам қалбларимиз одамларга умид боғлаб турибдими?
Агар ушбу ёки шу каби саволларга ижобий жавоб бера олсак, эҳтимол тақводорлар сафидан жой олганлардан бўлишимиз мумкин. Ўзимиз хулоса қилишимиз керак бўлади.
Tagged under

Related items

Инқироз ва Тақво Nov 23, 2016 - 2368 Views
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…