Джумла
Абу Муслим Written by  Jan 24, 2017 - 1642 Views

Фарзандингиз “жиҳод”га кетмоқдами? Нега?

Ислом динини яқинда қабул қилган ёки мусулмон экани ёдига тушиб, ибодатларга берилиб кетган фарзандларнинг ота-оналари мазкур мақолани ўқиб, тафаккур қилиб кўришларини жуда-жуда истардим. Зеро, бу - биз каби Исломга қизиқиб, ибодатларга энди бел боғлаганларнинг холис ва самимий фикрлари билан радикал йўлларни танлаётган болаларнинг важларини яхшироқ ажрата билиш имкониятини бериши мумкин.
..."Исломий Давлат"га қўшилиш учун уйидан қочган москвалик талаба қиз ҳақида хабарлар тарқалиши ҳамоно ижтимоий тармоқларда навбатдаги жанжал бошланиб кетди. Буни Исломга қарши навбатдаги жазава десак, тўғри бўлади. Ижтимоий тармоқларда Варвара Караулова ҳақида берилган мақолалар ва уларга "бефарқ" бўла олмаётганлар қолдирган изоҳларнинг аксари "агар фарзандларингиз араб тили ва Қуръони каримни ўрганаётган бўлса" нима қилиш кераклиги ҳақидаги “доно” маслаҳатлардан иборат бўлиб қолди. “Маслаҳатчилар”нинг аксари "уйга қамаб қўйиш", "калтаклаш", "психотерапевтга олиб бориш", "Лубянкага телефон қилиш" каби чораларни “тавсия” қилишдан нарига ўтишмас эди.
Боз устига изоҳ қолдираётганлар Ислом ва мусулмонлар ҳақида бирон нарса дейишдан олдин бирров ўйлаб кўришни ўзларига раво кўришмади. Интернет фойдаланувчилари динимизни "юқумли касаллик" ва "XXI аср вабоси" деб, мусулмонларни эса “яккалаб ташлаш керак” ёки “Саудия Арабистони ёки "Исломий давлат"га депорт қилиниши лозим” дея бонг уриб, уларни (мусулмонларни) “жамият учун хавфли индивид” дейишгача боришди...
Шу ўринда ҳар йили дунёда минг-минглаб инсонлар Исломни қабул қилаётганини алоҳида таъкидлаб қўймоқчиман.
Ўз уйини ташлаб радикал гуруҳларга қўшилаётганлар эса жуда камчиликни ташкил қилади.
Бироқ фарзандларини йўқотганлар учун статистик ҳисоб-китоблар қандай аҳамиятга эга? Шунинг учун ҳам ўз оилаларини ташлаб, мавҳумликка бош урган болаларнинг ҳолатлари фожеадан ўзга нарса эмас. Болаларнинг бундай қарор қабул қилишига 90 фоиз ота-оналарнинг, яъни катталарнинг ўзлари сабабчи экани ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?.. Аксар ҳолатларда улар ўзлари истамаган ҳолда фарзандларини шундай хатарли йўлга итарган бўлиб чиқади.
Балоғатга етиб улгурмаган фарзанд Исломни қабул қилиб, унга қаттиқ амал қила бошласа, ота-онаси негадир буни фожиа каби қабул қилади. Бундай бўлишига сабаблар кўп: оддий қўрқувдан бошлаб, "энди одамлар нима дейди" дейишгача...
Бу ўринда ИШИД вахшийлигининг бўрттириб, икир-чикиригача гапирадиган, аммо “Исломий давлат” мафкурасига Исломнинг умуман алоқаси йўқлигини гапиришни унутаётган ОАВлар ва уларга изоҳ қолдираётганларнинг роли ҳам каттадир...
Фарзанд ўзи учун танлаб олган йўлнинг мазмун-моҳиятини тушунмаслик, тушунишни, ҳатто умумий маънода эътироф этишни ҳам истамаслик – охир-поёни бўлмайдиган жанжаллар юзага келиши, баъзан эса ўртадаги муносабатларнинг батамом узилиши ила якун топади.
Болага ўзининг хусусий мулкидай қарайдиган ота-оналар фарзандга қандай яшаш кераклиги, нимага ишониш, эътиқод қилиш даркорлигини мажбуран ўргатиш ҳуқуқини сақлаб қолиб, ўз фарзанди учун ҳақиқий душманга айланиб қолади. Ишонмасангиз, марҳамат, ҳар қандай психологдан сўраб кўринг: ёши ўн тўртда бўладими, ўттиз тўртга тўлган бўладими - фарқи йўқ, агар бола меҳр кўрмаган, орзу-ҳаваси англаб етилмаган ва энг муҳими, иззат қилинмаган бўлса, ундан ёмон одам бўлиши мумкинми?
Бу ҳолатда янги мусулмонлр учун муаммони ҳал қилиш учун бир нечта йўллар бор, холос.
Қизлар учун – бу никоҳ, акс ҳолларда мувафақиятсиздир. Чунки, бу усул билан улар оила қуришга тайёрланмайди, балки уйдан чиқиб, ўзини тушунадиган бирининг олдига қочишга ҳаракат қиладилар. Афсуски, бу имконсизликдан кўпинча ғаразгўй одамлар фойдаланадилар. Бунинг натижаси ажрашиш ва ҳаётнинг синишига олиб келади.
Йигитлар учун эса – бу уруш. Ахир у ерда сенга ўхшаган одамлар бор. Ўша ерда адолат мавжуд. Ана шу ерда ҳақиқий ҳаёт. Бу ерда эса – атроф сени тушунмайдиган душманга тўла, улар сендан нафратланади, сенга ўзининг шартлари ва қоидаларини ўтказишга ҳаракат қилади. Афсуски, ёшлар табиатан рационал ва радикал бўлгани боис кўп ҳолларда радикалларнинг илмоғига илиниб қолмоқда.
Бироқ урушга кетаётган ўғил ва қизларни бир нарса боғлаб туради, бу ҳам бўлса севилиш ва тушунилиш. Улар ўзларини кимгадир керак деб ҳис қилиши, ғамхўрлик ва эътиборга мухтождирлар. Афсус, бу оддий нарсаларга эришмоқ уларга қимматга тушмоқда. Ота-оналарига ҳам қимматга айланмоқда. Ота-она учун ўз фарзандининг ўлимини кўрмоқдан ҳам оғирроқ нарса йўқ.
Мен ва мендай жуда кўп муслима дугоналарим ҳам шунга ўхшаш нарсани бошимиздан кечирганмиз. Исломга кирганимдан сўнг, мен ҳурмат қилиб қадрлайдиган суюкли ватандошларим менга оч ҳайвонлардай ташланиб кетишди. Уларнинг мақсади ўзларига ўхшамаган бир одамни янчиб, йўқ қилиб ташлаш эди.
Улар мени мамлакатдан ҳайдаш кераклиги, фуқароликдан маҳрум қилиш, ҳатто қатл қилинишим кераклигига даъват қилишди. Ва буни энг жирканч ва ҳаёсиз сўзлари билан ифода қилишди.
Ахлоқий шаклланиб бўлган инсон бўлганим учун ҳам бунга ўхшаш қўрқитишлар, ҳақоратлар ва лаънатлар менга таъсир қилмади. Ҳамкасбларим ҳисобланган журналистлар ҳам аслида кенг дунёқарашга эга бўлиб, турли қотган салбий қолипларга эга бўлмаслиги керак бўлса-да, улар ҳам қора оломондан ҳеч ҳам фарқ қилмас эди.
Тўғрисини айтсам, айни ўша дамда жуда ноумид бўлганман. Тўғри-да, сенга ҳамма нафратини сочиб турса, адекват бўлиш қийин экан.
Ўшанда онамнинг менга бўлган чексиз муҳаббати, холислиги ва садоқати мени ножўя ҳаракат қилишимга йўл бермади. Мени ҳақорат қилишга журъат этганларга у шер каби ташланар, шу баробарида менга нисбатан ўта ғамхўр ҳам эди.
Менинг онам мусулмон эмас. Аммо менинг танловимни ҳурмат қилади. Мен ўз қароримни эълон қилганимдан сўнг, у менга бериши мумкин бўлган ёрдамининг барча турини кўрсатди. У мени ҳеч нарсада айбламади, таъна ҳам қилмади. У доим менинг ёнимда бўлди, мени яхши кўрди ва тушунди. Ишонинг, оддий инсоннинг бахтли бўлиши учун етарли бўлган севги, ўзаро тушуниш ва ҳурматнинг барчаси менда етарли бўлгани учун нафақат динда бардавом қолдим, балки маънавий жиҳатдан ўзгармас ҳолатга эга ҳам бўлдим. Мен ўзимнинг тўғри қарор қабул қилганимни, тобора бахтли бўлиб бораётганимдан англар эдим. Ва бунинг бари бир киши – онам туфайли. Кўпинча, агар бошқа ҳолатда бўлганимда нима бўларди, деб ўйланиб қолардим. Агар онам "боланинг фикри қизиқтирмайди, чунки мен - волиданг бор, демак-ки, ҳаммаси мен хоҳлаганимдек бўлади, менга сенинг ҳолатинг равшанроқ" дейдиган бошқа оналар каби бўлганида-ми?!.. Биласизми, мабодо барчаси шундай бўлганида менга биринчи учраган тўй совғаси ўрнига Калашников автоматини тутган, ҳарбий романтик, соқолли Ромео - менинг сипоҳлар кийган "қаҳрамон"им бўлиб қолган бўлар эди. Чунки сизни уйдагилар яхши кўрмаса, сиз қалбингиздаги чуқур кетган дарз ўрнини қандай бўлмасин тўлдиришга ҳаракат қиласиз. Натижада, “қалблар овчиси” бўлган ғаразли кишилар ўлжасига айланиб қоласиз.
Дугоналаримдан бир қанчасининг ота-оналари ўз қизининг танловидан нафратланиши, уйдаги жанжаллар, "бундан кўра ичиб, чекканинг яхшироқ эди" деган мазмундаги таъналар ҳақида эшитганман. Бундан бадтарроғи "бу ҳунарингдан кўра ливота ("ҳамжинсбозлик") билан шуғулланганинг яхши эди" деганларини ҳам!
СубҳанАллоҳ, ота-оналар, бу каби дашномларни айтаётганингизда нимани кўзлайсиз? Наҳотки кўчама-кўча саёқ итдай турли «ўтиришларда» санғиш ўрнига, кунда беш маҳал ибодат қилувчи ёки баданига нақш солдириб, темир-терсак тақмасдан, ҳижоб ўраб юрувчи фарзандингиздан жиркансангиз? Нимасидан? Ўзининг ҳаёт йўлини мустақил танлаганиданми?
... Москвалик талаба қизнинг “Исломий давлат” сафига қўшилиш учун ўз уйидан қочиб кетиш ҳодисасига қайтайлик... Ўшанда Караулованинг отаси бўлаётган воқеа-ҳодисаларга адекват изоҳ берган.
Масалан, Истанбулда у Ислом дини билан қизиқиб кўрган ва масжидга ташриф буюрган. Берган интервьюларидан бирида, у қатъий атеист экани ҳамда бирор динни тамомила қабул қилмаслигини айтган эди.
“Ҳозирда қизим Ислом дини билан бевосита алоқада эканлигига қарши эмасман ва шуни тушунишни хоҳлардимки, ушбу дин юзага келиши бўйича барча маълумотларни тушунишни ва бу дин нимаси билан ўзига жалб қилаётанини билишни истайман”, дея Россиянинг нашрларидан бирида Павел Караулов ўз фикрини билдирди.
Бундан ташқари Варвара Караулованинг дадаси ота-оналарга бундай ҳолатларда ўзини қандай тутиш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берибди. Ҳусусан, унинг таъкидлашича, ўз фарзанди ҳаётига:
“Муаммогача” – фарзанд атрофидаги дўстлар доираси ҳамда Интернетини ҳам тушуниш керак. Фарзандингиз нимага қизиқаётгани ва қизиқишлари қандай шаклланганини ҳам билишингиз керак. Агар қизиқиш ёки интровертлик унсурлари намоён бўлса – бу ҳам хавотирга солиши мумкин. Тадқиқ этилаётган предметлар спецификаси, бу маданиятлар, мафкуралар, динларга тааллуқли – кўпчиликнинг онгида содир бўлаётган нарсаларга қаттиқ таъсир кўрсатиши мумкин. Агар буларнинг ҳаммаси ўзини кўрсатиш билан ифода топаётган ўсмирлик чоғидаги антагонизм асосида рўй бераётган бўлса, эътиборимиз ҳам юқорироқ бўлиши керак”, деган мазмундаги Карауловнинг сўзларини иқтибос қилади gazeta.ru.
Сўнг фарзандни қутқариш учун нима қилиш керак, қаёққа қараб қочиш керак ҳақида гапириб, ушбу манба катта матнда рақамлар ҳақида ҳам оғиз очади, мутахассислар фикрини келтиради. Бироқ негадир ўз фарзандини севиш, унинг танловини ҳурмат қилиш, хатто уни тушунмасангиз ҳам у қандай бўлса, шундай қабул қилиш лозимлиги ҳақида бирор сатр лом-мим дейилмаган. Чунки, онам айтмоқчи, фарзандлар бизнинг шахсий мулкимиз эмас, шунинг учун ҳам улар қандай яшаши ва нимага ишониши кераклиги бўйича қатъий буйруқ бера олмаймиз.
Азиз ота-оналар, фарзандларингиз Исломга амал қилишни бошлабдими, қўрқманг ва хавотир олманг! Уларни бу йўлдан қайтарманг, улар билан ушбу масалада жанжаллашманг ва бошқа ҳаракатлар билан уларни воз кечишга кўндирманг. Улар билан самимий тарзда гаплашинг, тушунишга ҳаракат қилинг ва уларни қўллаб-қувватланг! Ва ниҳоят хурсанд бўлинг! Чунки динда холис бўлиб, чин мўмин бўлаётган ушбу бола сизнинг кежалакдаги умидингиз, ахир!
Бу Аллоҳ таолонинг тақдири ҳамдир...
Хуллас, динга қаршилик бўлган жойда радикаллашув хавфи ҳам шунчалик ортади.
Бу ўз исботини топган ҳақиқатдир.

Райёна (Ольга Черных)
Абу Муслим тайёрлади
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…