Джумла

Таҳлил

Янги йил: афсона ва воқеълик чорраҳасида

Янги йил қадимдан Ер куррасидаги кўпчилик халқларнинг асосий байрами бўлиб келган. Ҳар бир халқ янги йил ҳисобини одатда қандайдир тарихий ёки афсонавий воқеага боғлаб ўзича белгилаган. Мисрликлар йил санасини ҳар бир сулола ҳукмронлиги бошланишидан ҳисоблашган бўлса, римликлар милоддан олдинги 753 йилдан, яъни Римга асос солинганидан бошлаб юритишган.

Намозсиз Исломни излаганлар

Одамларни калимаи шаҳодатни айтишга ундаётган сабабларни қидирган олимлар ва оддий қизиқувчилар кўплаб кишиларнинг тақдирларини ўрганиб чиқдилар. Улар мавжуд тенденцияларни кузатиб, шундай хулосага келдилар: Исломни қабул қилишда ташқи (мусулмонлар билан муносабатда бўлиш орқали Ислом билан танишиш) ва ички (назарий билимлар орқали Ислом билан танишиш) омиллар роль ўйнамоқда.

Исломнинг нуфузи ортади

Жорий аср сўнггига бориб, Ислом насронийликдан ўзиб кетади, деб хабар қилди америкалик тадқиқотчилар.Сўнгги минг йил ичида ер юзида энг кўп эътиқод қилинадиган дин насронийлик эди. Бундай бўлишига насронийликдаги миссионерлик фаолияти сабаб бўлган эди, бунинг устига европаликлар ўзларига мустамлака бўлган ерларда ҳам фаол равишда ўз динларини тарқатишган. Сўнг бу ерлар мустақил мамлакатларга айланди, бироқ маҳалий аҳоли мустамлакачилар мажбуран ёки бошқа йўллар…

Ислом. Моллар тақчиллиги. Нархлар ошиши. Қашшоқлик

Россия иқтисодий инқироз даврига киргани аниқ бўлиб қолди. Миллий валюта шиддат билан қадрсизланмоқда, санкциялар шароитида халқ истеъмол моллари тақчиллиги сезилмоқда, натижада нархлар ошиб, аҳолининг харид қилиш имконияти пасаймоқда, қашшоққа айланаётган россияликлар сони ҳам ошмоқда.

Қуръон ўргимчаклар ҳақида: Ожизлик ва бераҳимлик намунаси

Аллоҳ Қуръонда шундай дейди: “Аллоҳдан ўзга "дўстлар"ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Албатта уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир. Агар улар билсалар эди, (ўргимчак уяси каби ожиз бутлардан паноҳ истамаган бўлур эдилар). Анкабут сураси, 41-оят

Айбсиз айбдор қилинганлар

Халқаро вазиятнинг қалтислиги, доим содир этилаётган террористик хуружлар ва суриялик қочқинларга боғлиқ воқеалар мусулмонлар ҳақидаги тасаввурга салбий таъсир қилмоқда. Ғарб мамлакатларининг аксар одамлари мусулмон дунёсини оқ-қора билан ўлчайдиган бўлиб қолди. Бироқ одамларни “яхши” ва “ёмон”га ажратиш тўғри эмас, худди Исломни “тажавузкор” ёки “тинчлик дини” дегани каби, деб ёзади Slate нашриёти.

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…