Джумла
Абу Муслим Written by  Feb 08, 2017 - 1896 Views

Уммат бирлиги

Исломнинг уммати бир-бирларини қайси жамоат ва мазҳабда эканини аниқлаш билан овора-ю жиққамушт бўлиб турган бир вақтда Ғарб дунёси тижорат ва тараққиёт устида тинимсиз меҳнат келмоқда. Шунда ҳам мусалмонларнинг кўзи очилаётгани йўқ. Аксинча, бугунга келиб, ўша Ғарб “ёрдами” билан янаям кўпроқ гуруҳ ва фирқаларга бўлинишни давом этиб, бир-бирларининг қонини тўкишга тушди...
Бундай ҳолат давом этар экан, мусулмонларнинг ер юзида яна пешқадамга айланиши ҳақида ҳатто гап-сўз бўлиши мумкин эмас.

Боғлиқликни таъминлаш


Ғарб жамиятининг ўзининг бугунги тарққиётига бир неча босқичлар орқали етиб келди. Тарақиётнинг ҳар бир янги босқичида дунёда янги-янги савдогарлар, усталар, профессионал сиёсатчилар, мусиқачилар каби ижтимоий гуруҳ ва синфлар пайдо бўла бошлади. Ҳар бир янги босқичда Ғарб дунёсида турли хил мафкуравий ҳаракатлар ҳам ниш ура бошлади: демократлар, миллатчилар, коммунистлар, социалистлар ва ҳоказолар... Эндиликда эса Ғарб оламининг турфалигини бутун дунёдан борган мухожирлар янада бойитмоқда.
Ўз жамиятлари эффектив тарзда ўз вазифаларини бажаришлари учун Ғарб сиёсатчилари турли хил таркибга эга жамиятнинг боғлиқлигини етарли даражада ушлаб туриш вазифасини адо қилишлари керак эди. Ва мазкур масала улар томонидан аввало, бутун жамиятга ягона оммавий маданиятни, ягона қадриятлар ва муваффақиятлар тизимини, ютуқлар, истеъмол, барча чеклашлардан озод қилувчи сохта озодлик ғоясини тарғиб қилиб, мажбуран сингдиришга ҳаракат қилади. Айнан шунинг учун ҳам Ғарб дунёси Ислом дунёсидан келган муҳожирларга дуч келди. Улар эса ўз навбатида, жамиятнинг ахлоқсизлиги ва истеъмолчилик асосидаги қадриятларни қабул қилишга шошилмас эдилар. Бундан эса Ғарб ваҳимага туша бошлади. Ғарб жамиятининг улкан ва доим ўсиб келаётган қисми ассимилия бўлишни истагани йўқ. Бунинг ўрнига у ғарб жамиятида ўзининг қадриятларини олға сура бошлади.
Ғарб жамиятининг ижтимоий ва бутун бошли қадриятлари хавф остида қолди. Шунинг учун жуда кўп билимдонлар тезлик билан мусулмонларни ғарб жамиятга боғлаб қўйиш йўлларини ахтара бошлади. Ассимилияция, интеграция, мультимаданий жамият ва ҳакозаларни ўйлаб тошпишди. Агар ғарб жамиятининг бирлиги, ўзаро боғликлиги узоқ муддат издан чиққан тақдирда Европа мамлакатлари ва ҳатто АҚШ шу заҳоти қартадан ясалган уйчалар каби тезда сочилиб кетар эди.

Жамиятнинг майдалашуви

Бир турдаги қадриятларни барчага мажбур қилаётган Ғарб шу йўл билан ўз бирликларини сақлаб қолиш пайида бўлса-да, бошқа тарафдаг келаётган ҳалокатни кўраётганлари йўқ. Ғарб дунёсининг барбод бўлиши кеча бошланмади,, балки у 500 йил олдин бошланган. Ўшанда ғарб жамияти анаъанвий ижтимоий муносабатларни вайрон қилишга киришган эди. Бу жараён қандай кечаётганини тушуниш учун кичкина мисол келтирамиз. Америкалик олим У. Корнхаузер инсоният жамиятининг боғлиқлигининг учта даражаси борлигини кўрсатиб ўтади.
Биринчи даража – инсонга энг яқин бўлганлар, яъни бу, аввало, унинг оиласи.
Иккинчи даража – ижтимоий гуруҳ, жамоа, иш жойидаги ҳамкасблар ва ҳоказо...
Учинчи даража анча кенг бўлиб, у бутун жамият, миллат ва давлатни қамраб олади. Айнан ҳар қайси даражада жамиянинг ягона организмга бирлашиши, жипслашиши юз беради.
Ўтган асрларда, ғарб дунёсида юқорида зикр қилинган ҳар қайси даражада деградация (таназзул, завол) кузатилди. Инсон оиладан узоқлаша бошлади, қариндош-уруғи билан боғлиқлиги йўқолди. Бундан ташқари, қўшинлари, ҳамкасблари, ҳатто дўстлари билан ҳам алоқаларга путур етди. Инсон жамиятдан ўзининг МЕНлигини қоча бошлади. ТВ ва Интернетнинг тарқалиши билан виртуал кўнгилхушликка муккасидан кетди. Қачонлардир бир бутун бўлган жамият алоҳида индивидумларга ажаршни бошлади, булар бир бирига умуман аоқаси бўлмаган атомларга ўхшаб кетар эди. Яъни жамиянинг атомлашуви юз берди. Бу инсон-атомлар бир қарашда бир хил қадриятларга эгалиги, бир хил универсал магазинлардан кийимларни харид қилишлари, бир хил поезд ва трамвайларда юриши ва бир хил китоб ва газеталарни ўқишар эди. Шундай бўлса-да, уларнинг ҳар қайсиси ўзича ёлғиз эди. Айнан шу жойида, яъни жамиятнинг анъанавий структураси, ижтимоий муносабатлари орқали ғарб дунёси инсонлараро, оилаларора алоқаларни бир неча авлод ичида йўқотиб борди. Мана айнан шу нуқтада Ғарб учун жамият бирлиги, алоқасининг энг қўрқинчли йўқотишлари содир бўлди.

Умматнинг фирқаланиши

Ислом дунёсига келадиган бўлсак, умматни икки карра хавф кутиб турмоқда. Замонавий Ғарб ўзида бор барча кучлари билан ҳали ҳам сақланиб қолган анъанавий мусулмон жамиятларини беюз истеъмолчилар тўдасига айлантириб, уларни осон бошқаришга ҳаракат қилиб келмоқда. Бунга қўшимча тарзда турли хил фитначи ва иғвагорларга қарам бўлиб улгурган мусулмонлар янада кўп муросасиз гуруҳларга, ҳизб ва жамоатларга бўлиниб кетмоқда. Бу эса, ўз ўрнида Ислом умматининг имкониятларини янада заиф қилмоқда.
Ислом умматининг ҳозирги ҳолатини кўрган уламолар мусулмонлар тафриқа уммонига ғарқ бўлиш ҳодисасини бартараф қилиб бўлмайдиган нарса деб айта бошлашди. Ҳатто, россиялик исломшунос Александр Игнатенконинг ёзишича, фирқаланиш Исломнинг табиий шароитда мавжуд бўлиши эмиш. У ўз қарашларини “Фирқаланган уммат қиёматга интизор” (“Расколотая умма в ожидании Судного дня)” деб номланган китобида Ислом умматининг фирқаларга бўлиниш тарихидан барча майда-чуйда тафсилотларигача келтиришга уринган. У, хусусан, қуйидагиларни ёзган: "Юқорида зикр қилинган гуруҳларга айнан ёки қайсидир жиҳатлари билан ўхшаш гуруҳлар келажакда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бу Исломда оқимларга бўлиниш давомий жараён эканлигини кўрсатади. Демак, ўтмишда бўлганидек, бундан буён ҳам янги оқимлар (арабчаси "фирқа") вужудга келиши муқаррар". У ўз фикрини Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ислом уммати 73 фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадислари билан асослашга уринади.
Игнатенконинг ўзи исламофоб эканини эътиборга оласак, унинг жамоатчиликни Ислом дунёсни янада катта фирқаланишлар бўлажагига иғвогорона йўллар билан ишонтиришга уриниши эҳтимоли жужа-жуда юқорилиги ойдинлашади.
Бундай жараёналар ортида ким тургани ҳақида мусулмон одам фикр қилиб қўйиши керак.
Кўринадики, Ислом душманлари умматни шиа ва суннийларга бўлиб ташлаган кунларидан бошлаб то бугундаги иғволаргача Ислом дунёсини бўлиб, парчалаб ташлашга бўлган иштаҳаларини тарк этган эмас.

Икки карра боғлиқлиқ

Яхши маълумки, мусулмонлар учун Ислом нафақат ривожланиш мезони, балки жипслик асос ҳамдир. Аллоҳ таолонинг дини - битта умумийликка – Яратганнинг тавозели қуллари бўлган битта умматга жипслаштира олади. Уммат бирлиги ҳақида жуда кўп гаплар гапирилган ва Исломий манбалардан бунга етарлича ҳужжатлар келтирилган.
Аммо бу сафар Ислом бирдамлигининг шундай ноёб бир жиҳатига тўхталиш мақсадга мувофиқ бўларди. Зотан, у ислом умматини шундай умумқамровли бирдамлигига олиб келадики, бунга ҳеч бир жамият ўз тарихида эришмаган.
Бу ерда гап Исломий биродарлик ҳақида бормоқда. Унга кўра, ҳар бир мусулмон бошқа бир мусулмонга биродардир. Ислом бир мусулмонни бошқа мусулулмонга ака-ука қилади, улар ҳатто таниш бўлмасалар ҳам. Яъни, ҳар бир мусулмон ўзи таниган биродарларидан бошқа яна дунё бўйлаб миллион-миллион бошқа бироларлари борлигини тушунади. Уларни шахсан танимаса ҳам яхши кўришга, кулфатларига ҳамдард бўлишга, ғалабалардан хурсанд бўлиб, мусибатларига ёрдам беришга тайёр. Бошқа бирон бир миллат, бошқа маданият ёки тамаддун ўз жамиятини бирлаштириб турувчи бундай воситага эга эмас. Бундан ташқари, мусулмонлар Ислом умматини бутун тарихи мобайинида улкан боғловчи воситага эгадирлар. Гап шундаки, мусулмонлар нафақат ҳозирги замондаги мусулмонлар билан биродардирлар, улар шунингде,к илгариги мусулмон авлодларидан тортиб то саҳобаларгача биродардирлар. Бундан ташқари, Исломий биродарликнинг асосий моҳияти (контсепцияси) илгари ўтган пайғамбарлар эргашганлар ва уларнинг қавмларидан тортиб, то Одам алайҳиссаломгача ҳам ўз ичига олади. Яъни, мусулмон Ислом биродарлиги ҳиссиёти билан бутун умматини боғлайди ва мустаҳкамлайди. Бу ягона умматга миллиардлаб мусулмонларни бирлаштиради. Агар мусулмонлар биродарликни юксак қадрият ва Аллоҳ йўлидаги севги ва бирдамлик сифатида тўғри тушунса, ҳеч қандай таҳдидлар умматни парчалаб ташлашга эришмайди.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…