Джумла
Абу Муслим Written by  May 26, 2011 - 2930 Views

Ғулув ва такфирдан огоҳлантириш

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз умматини ғулувга тушиб қолишдан огоҳлантирган бир ажойиб воқеа бор. Жундуб Бажалий ушбу масжидда бизга Ҳузайфа розияллоҳу анҳунинг хадис айтиб берганини айтган эди:

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен сизлардан қўрқадиган нарсам, бир киши Қуръон ўқийди. Ҳатто унга ажойиботлари кўрсатилади ва у Исломга ёрдамчи бўлганида, уни Аллоҳ хоҳлаган нарсага ўзгартиради. У Исломдан ажралиб чиқади ва Исломни ортига улоқтиради-да, қўшнисиникига қилич кўтариб бориб, уни ширкда айблайди", дедилар. Шунда мен: "Эй Аллоҳнинг набийси! Улардан қайси бири ширкка лойиқроқ? Айбланганми ёки айбловчими?" деб сўрасам, у зот: "Балки, айбловчи", дедилар. Ибн Ҳиббон ҳамда Ибн Касир ҳам ривоят қилган.

Мазкур ҳадис катта аҳамиятга эга, ундаги инсоннинг ҳолати кишини ўйлантиради. Бу инсон Исломда катта ғайрат кўрсатса-да алалоқибат қурол кўтариб, қон тўкиб такфирчилар мафкурасига асир бўлади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом мазкур ҳадисда бундай одамнинг уч сифатини зикр қилдилар:
1. Бундай одам Қуръони каримни ўрганишга кўп диққат қилади. У Қуръонни ўрганишда кўп ҳаракат қилади, хатто мусулмонлар орасида машҳур ҳам бўлиб кетади. Қуръонни ўргангани учун ҳам одамлар орасида обрўси яхши тарафга ошиб боради.
2. Ушбу одам Қуръони карим ажойиботлари, гўзалликларни кўради, чунки Қуръони карим гўзалликка эга бир ёруғликдир. Бу одам Қуръони каримга қаттиқ муҳаббат қўяди ва уни кўп тиловат қилади. Қуръони каримни қалбдаги муҳаббат билан доим ўқиб юрган одамларда бўладиган нурни унда ҳам кўришади.
3. Бу одам Исломга нисабатан қаттиқ жидду жаҳд ва ғайрат қилади. У Ислом ҳодими ва ҳимоячисига айланади.
Бироқ бир вақт ўтгач, унинг одамлар орасида катта обрўси борлигига қарамасдан, бу одам тубдан ўзгариб кетади. Одамлар бундан ҳайрон бўлишади ва улар нима қилишини билмай қолишади. Бу одамнинг ўзгаришига сабаб унинг Қуръони Карим оятларини нотўғри тушуниши ва нотўғри таъвил қилиши бўлади.У ўзининг шахсий райига суянади, нотўғри хулосалар чиқара бошлайди. Натижада такфирчига айланиб қолади, қўшнисини мушрик деб эълон қилади. Бироқ шу билан тўхтаб қолмайди. У ўзига жиҳодни фарз билиб, одамларга қурол билан қарши чиқади ва уларнинг қонларини тўка бошлайди.
Ҳер қачон у насиҳатни олмайди. Бу ишидан тўхташга чақирилса унинг қайсарлиги яна шунча ортаверади, чунки у Қуръонни ўзича нотўғри тушуниб олганидан одамларни тингламайди.
Бироқ, унинг Қуръони каримни нотўғри тушунишига, таъвил қилишига ҳатто нотўғри йўлда эканини ўзи ҳам кўра олмаслигига сабаб нима экан?
Бунга сабаб, у Қуръонни ўзича, ўз райи билан таъвил қилгани, уламоларнинг айтганларини ўрганмагани ва уларни тан олмагани бўлса ажабмас! У Қуръонни ўзининг хато бўлган райи ва хомҳаёлига асосланиб таъвил қилади. У Қуръон номидан Унда йўқ нарсаларни ҳам айтади.
Шундай бўлса ҳам одамлар у ҳақида шошиб қоладилар, чунки уни яқин ўтмишда ҳамма яхши деб билар эди. Одамлар уни солиҳ деб билгани, Қуръонга муҳаббати бўлгани ҳамда Ислом ҳодими экании учун унга ишонишни давом этаверади.
Энди бу одамнинг яна қанча одамларга зарар қилиши мумкин экани ҳақида бир ўйлаб кўринг. Такфирчилар қанчалик хавфли экани ҳақида ҳам бир фикр қилиб кўринг. Юқорида зикр қилинган ҳадисдан Қуръони каримни нотўғри тушуниш оқибатида хавфли оқибатлар келиб чиқишини билиб оламиз.
Бунинг энг ёмон тури етарли илми бўлмаса ҳам Қуръонни ўзича тушуниш, Суннатга ўзича амал қилиш ва тўрт мазҳабдан бирортасига қатъий эргашмасликдир.
Тўғри динни саҳобаларнинг тушунчасидан ва уларнинг диний таълимотларни кундалик ҳаётларига қандай татбиқ қилишларидан ўрганиш керак. Чунки, дин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали уларга бевосита етказилган. Демак, уларга эргашиш шунчаки бир чақириқ эмас, балки бу энг тўғри йўлдир.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…