Джумла

Янгиликлар

Туркияда пайғамбарлар музейи пайдо бўлади

Туркияда тез орада пайғамбарлар музейи пайдо бўлади. Унинг қурилиши мамлакат жануби-шарқидаги Шанлиурфа шаҳрида бошланган, бу шаҳарни яна “Пайғамбарлар шаҳри” деб ҳам аташади.

Татарстонда болалар ўртасида ўтадиган ҳар йилги Қуръон ҳофизлари танлови бўлиб ўтди

Тадбир Альматьевск марказий масжидида ўтказилди. Абдулла Аувхадеев танловнинг мутлақ ғолиби бўлди. Ҳомийлар унга мукофот тариқасида қўчқорни совға қилдилар. Альматьевск райони ва Альматьевск имом- мухтасиби Фаъим ҳазрат Ахметзянов таъкидлашича, Қуръон ҳофизлари танловида иштирок этаётган болаларнинг сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. “Бу энг гўзал ва энг муҳим аҳамият касб этган мусобақа бўлиб, ҳаммамиз учун чинакам байрам бўлиб қолмоқда”, - деди имом- мухтасиб. Танлов…

Тадқиқот: Европада мусулмонларга қарши жиноятлар сони кўпайди

Ҳуқуқ ҳимоячилар исломофобия негизидаги жиноятлар устида тадқиқот олиб бориб, натижаларини маърузада эълон қилди. Туркия Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар жамғармаси (SETA) маълумотига кўра, 2017 йилда Европада исломофобия негизида ҳужумлар сони кўпайган.

"Уламолар жамиятни ўз ва ётга бўлиб қўймаслиги керак"

Ингушетия раҳбари Юнус-Бек Евкуров республика уламоларини жамиятни бирлаштириш йўлида иш олиб боришга чақирди. “Дин жамиятни бирлаштиришга йўналтирувчи фундаментал омил саналади. Шунга қарамай, бугунги кунда ҳам, кеча ҳам уламоларнинг баъзи вакиллари ўз фаолиятининг асосий тамойили – одамларни бирлаштиришни унутиб қўйдилар. Уламо ўз ҳаракати билан, турмуш тарзи билан ўзаро келишув, юқори маънавият ва чидамлиликнинг намунаси бўлиши керак, республика жамиятини ўз ва ётларга…

Пайғамбар ﷺ масжиди ичида эътикоф қилиш тақиқланди

Рамазон ойида эътикоф ниятида Пайғамбар ﷺ масжидида эътикоф қилмоқчи бўлган зиёратчилар бу амални фақат масжид томида бажара оладилар. Масжиднинг биринчи қаватида фақат номоз ўқилишига рухсат берилади. Ан-Набавий масжидининг томи ўзида Рамазон ойида эътикоф қилмоқчи бўлган 10 000 зиёратчини сиғдира олади, холос. Мадинадаги Ҳаж бўйича қўмита раиси, Мадина амири шаҳзода Файсал бин Салмон мажлисда Пайғамбар масжиди томини эътикофга тайёрлаш бўйича қўмита…

Замзам қудуғида таъмирлаш ишлари ниҳоясига етмоқда

Саудия Арабистонида муқаддас Замзам қудуғини реконструкцияси ва модернизация ишлари деярли ниҳоясига етди. Ушбу қудуқ Каъбадан 21 метр масофада жойлашган. Қайд этилишича, лойиҳа Ҳаж ва Умра зиёратчиларига хизмат кўрсатишни яхшилашга ҳамда Замзам қудуғини қайта тиклашга қаратилган. Ҳаромайн (Икки Муқаддас масжид) ишлари бўйича Бош президент шайх Абдурраҳмон Ас-Судайс 2017 йил октябрда муқаддас Замзам қудуғи скважиналарини янгилаш лойиҳаси ҳақида эълон қилганди. Ўшанда у…

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…