Джумла

Янгиликлар

“Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида”

Бугун “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида” мавзуида бўлиб ўтадиган халқаро илмий-амалий конференция иштирокчиларини Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсуповлар кутиб олишди.

Муфтий ҳазратлари Рамзан Қодировни қабул қилди

2017 йил 16 октябрь куни Чеченистон Республикаси Президенти Рамзан Қодиров Ўзбекистонда меҳмон бўлди. Ташриф чоғида Чеченистон Республикаси Президенти Рамзан Қодировни муфтий ҳазратлари “Ҳазрати Имом” мажмуасида қабул қилди. Муфтий ҳазратлари ва юқори мартабали меҳмон “Ҳазрати Имом” жоме масжидида пешин намозини адо этишди. Шундан сўнг, муфтий ҳазратлари билан бирга “Мўйи муборак” музей кутубхонасида сақланаётган “Усмон Мусҳафи”ни зиёрат қилишди.

Қозоғистонда жанжал: муллалар мамлакатнинг бош масжидини кўнгилхушлик жойига айлантиришган

Қозоғистоннинг мусулмон жамоатчилиги туғилган кунини масжидда нишонлаган маҳаллий богеманинг (актёр, мусиқачи, рассос аҳли) ҳулқидан ғазабланишмоқда. Жанжал марказида мамлакатнинг машҳур продюсери ва мусиқачиси Қидирали Болманов ва унинг турмуш ўртоғи Қаракат Абилиналар намоён бўлишди. Жуфтлик меҳмонлар, баланд мусиқа, шовқин-сурон ва гулдирос олқишлар билан Ҳазрати Султон – Остонанининг марказий масжидида дабдабали тантана уюштришди. Диндорларнинг таассуротларини ижтимоий тармоқлардаги нафратомуз изоҳлар кўрсатмоқда.

Намоз физиотерапевтик таъсирга эга

Ибодат қилувчилар томонидан намоз вақтида амалга ошириладиган ҳаракатлар, умуртқа пастки қисмидаги оғриқлардан халос бўлишга ёрдам беради. Бундай хулосага американинг Бингемтон шаҳридаги Нью – Йорк штатининг Университети илмий ходимлари келишди.

Олимлар ҳашаротларда ақл борлигини аниқлашди

Мева майда пашшалари ҳам худди сут эмизувчилар мияси алгоритми сингари қарор қабул қилади. Бундай янгиликни Science журналида британиялик олимлар эълон қилди. Доимо ҳашаротларга исталган ташқаридан таъсир этувчиларга фақат инстинктга кўра жавоб берадиган оддий минироботларни эслатади деб қаралган. Аниқланишича, бу умуман ундай эмас экан.

Ким бўлган маъқул – гуноҳкорми ёки даҳрий? Рим Папасининг жавоби сизни ҳайратга солади

Рим Папаси Худога бўлган эътиқод асослари ҳақида ноодатий қарашларини билдирди, бу нафақат католикларни, балки мусулмонларни ҳам ҳайрон қолдирди.

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…