Джумла
Абу Муслим Written by  Jan 05, 2017 - 1714 Views

Нигерия: закот фондлари минглаб инсонларни қашшоқликдан асраб қолмоқда

Лагос. – Бу якшанба Лагосда нигериялик “Закот ва садақа фонди” ташкилотчилиги асосида, юзлаб кам таъминланган нигерияликларга пул ва моддий ёрдам бериш маросими бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, Исломнинг учинчи устунини амалга ошириш мобайнида йиғилган маблағлардан, ўнлаб инсонларнинг тиббий ва ўқув муассасасидаги ҳисоби тўлаб берилди, деб хабар беради фонднинг ижрочи директори Сулейман Олагунжу (Sulayman Olagunju).
Олагунжунинг сўзларига кўра, закот Нигериядаги кабағалликка қарши курашда энг самарадор восита бўлиб қолмоқда. Бу ердаги 180 миллионга яқин мамлакат умумий аҳолисининг 61 фоизини кам таъминланганлар ташкил этади, шунга кўра у бадавлат мусулмонларни ва ўрта ҳол синфни закот бериш анъанасини орттиришга чақирди.
Мусулмонлар нигерияликларнинг деярли ярмини ташкил этади ва аҳолининг ўта қашшоқ гуруҳи саналади.
Маросимда чиқиш қилар экан, Олагунжу, аҳолининг шошилинч тиббий ҳаражатларининг, хусусан, жарроҳлик операциялари, буйрак касалликларини, эшитиш, кўриш билан боғлиқ муаммолар ва бошқа касалликларни даволаш учун кетган ҳаражатларининг қопланганлиги катта аҳамият касб этганлигини таъкидлади.
2016 йилда фонд томонидан 21 минг нигерияликларга, шу жумладан Лагоснинг 700 та аҳолисига ёрдам кўрсатилди.
Бундан ташқари, ёрдамнинг бир қисми қишлоқ хўжалиги ва автомобил техникаси, музлатиш ва офис жиҳозлари кўринишида берилди.
“2016 йилнинг ноябрига қадар, мамлакатдаги иқтисодий қийинчиликларга қарамасдан, тўпланган закот миқдори 355 минг долларни ташкил этди... Бу керак бўлганига қараганда жуда ҳам кам миқдор бўлсада, фонд секин – асталик билан муқаддас манбаларда кўрсатилган барча саккиз тоифадаги закот олувчиларга ғамхўрлик қилишни ўз зиммасига олишга умид қилмоқда, бу эса нигериялик мусулмонлар орасида закот маданиятининг томир отганлигидан далолат беради”, - деб таъкидлади фонд директори.
“Жоиз” Нигерия закот ва вақф ишонч фонди ижроия котиби имом Абдуллохи Шуайб (Abdullahi Shuaib) ҳам мусулмонларни ночорлар миқдорини камайтириш ва жамиятда мувозанатни сақлаш учун исломнинг учинчи устунига амал қилишга чақирди, деб ёзади AlMujtamaa Magazine.
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…