Джумла
Абу Муслим Written by  Mar 03, 2017 - 1906 Views

Олимлар тадқиқотлари билан суннатга келишди

Навбатдаги илмий “кашфиёт” маълум бўлди. Виржиния политехника университети (АҚШ) олимларининг аниқлашича, агар ҳар куни овқатланишдан илгари 2 стакан сув ичилса, тана вазнини ушлаб туриш ёки озиш мумкин.
Тажрибада икки гуруҳга ажратилган 55 – 57 ёш оралиғидаги 48 нафар инсон иштирок этганлиги маълум қилинади. Ҳар иккала гуруҳнинг иштирокчилари кам калорияли таомлар истеъмол қилишган, лекин гуруҳларнинг биридагилар – яна ҳар куни 480 миллиграмм тоза сув ичишган.
Уч ойдан кейин аниқланишича, “сувли гуруҳ” аъзолари ўртача 7 килограмм вазн ташлаган, таомланиш пайтида ўзи учун одатий бўлган ичимликларни истеъмол қилган кўнгиллилар эса ўртача 5 килограмм озган. Шунингдек аниқланишича, сув ичган кўнгиллилар назорат гуруҳидагиларга нисбатан 90 калория камроқ истеъмол қилишган.
Олимлар аниқланган эффектни, таомдан олдин ичилган сув ошқозонни тўлдириши муносабати билан инсонлар кам овқат истеъмол қилганлиги билан тушунтиришади.
Илмий тадқиқотлар ва америкалик олимларнинг (бошқаларнинг ҳам) хизматларини камситмаган ҳолда, таъкидлашни хоҳлардикки, замонавий илм – фан илоҳий ҳақиқатлар ва пайғамбар сўзларини шунчаки тасдиқлайди, ваҳоланки улар бундай далил – исботга муҳтож эмас.
Шундай қилиб, 1400 йил илгари Яратганнинг пайғамбари (соллоллоҳу алайҳи васаллам) таомланиш вақтида ошқозонни уч қисмга бўлиш лозимлигини айтган, унинг учдан бир қисми сув учун, учдан бири таом, ва қолган учдан бири ҳаво билан тўлдирилади. Мана шунинг ўзи инсонни кўп еб қўйишдан асрайди.
Сув ва таомни қабул қилишнинг изчиллиги ҳақида  расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ёки таомланишдан олдин, ёки таомланиш вақтида ичиш лозимлигини таъкидлаган. Кейин эмас, чунки таомдан кейинги ичиш касалликка олиб келади.
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…