Джумла
Абу Муслим Written by  Mar 03, 2017 - 1391 Views

Мусулмон уламолари олами Дарвин назариясига қарши

Турли мамлакатлардаги мусулмонлар эволюциянинг дарвин назариясини кўпинча шубҳа остига қўйишмоқда, дея хулоса қилишди Чарльз Дарвиннинг икки юз йиллигига бағишлаб ўтказилган конференция иштирокчилари.
БАА нинг Шаржа шаҳридаги Америка университети физика ва астрономия профессори Нидхал Гесум Мисрдаги Британия Кенгашида бўлиб ўтган конференция иштирокчиларига, мусулмон талабалар ва ўқитувчилар айни дамда Аллоҳ таолога ва Дарвин назариясига ишониш мумкин бўлмаганлиги учун, эволюция назарияси ва креационизм ўртасида кўпинча танлов қилишларини маълум қилди.
Доктор Гесумнинг таъкидлашича, Тунис, Миср, Туркия, Покистон ва Малайзия сингари мамлакатлардаги турли ўқув муассасаларининг талабалари ва профессорлари ўртасида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, уларнинг атига 15 фоизи Дарвин назариясини ҳақиқий деб санайди.
Унинг фикрича, хавотирли жойи шундаки, ўқитувчилар келиб чиқиш назарияси кўринишларини бузишмоқда, уни диний нуқтаи назар билан аралаштириб юбормоқда.
Профессор Шаржадаги Америка университетининг юзта ўқитувчи таркиби аъзолари ва юзта талабалари ўртасида ўтказилган тадқиқот натижаларини тақдим этди. Маълум бўлишича, сўровномада иштирок этган мусулмонларнинг 62 фоизи Дарвин назариясини асоссиз деб ҳисоблайди, бунга 10 фоиз номусулмонлар ҳам қўшилган.
Доктор Гесумнинг таъкидлашича, эволюция агарда матнни том маънода қабул қилинмаса, ислом эътиқодига зид эмас. “Кўплаб мусулмон олимлари, исломнинг олтин асридан бошлаб ҳозирги кунга қадар, эволюцион қарашларни ушлашган”, дейди у.
Эволюция назарияси муаллифининг туғилган куни ва унинг “Кўринишларнинг келиб чиқиши” китобининг 150 йиллиги муносабати билан ўтказилган илмий йиғилишда доктор Гесум иштирокчиларга мурожаат қилар экан, мусулмон уламолари орасидаги шубҳалар христиан креационистлари томонидан қиздирилаётганини маълум қилди.
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…