Джумла
islamonline.uz Written by  Oct 18, 2017 - 1145 Views

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” танлови бошланди

Ўзбекистон мусулмонлар диний идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ташаббуслари билан янги “ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ”, деб номланган танлов эълон қилинади. Ғолиблар муфтий ҳазратларининг махсус дипломи ва совғалар билан тақдирланади.  

Танловнинг мақсади


-  жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ғоясини мусулмонларга етказиш;
-  буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиш;
-  динимизнинг таълимотларини, халқимизнинг бой маънавий-маърифий ва адабий-бадиий меросини, иймон нурига йўғрилган фазилатларини халқаро ахборот тармоқларида, интернет сарҳадларида тарғиб қилиш;
-  ёшларнинг Ватанимиз тарихи, бугуни ва эртаси олдидаги маъсулиятини ошириш;
-  ёш авлодни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш ва зарарли таъсирлардан ҳимоялашга, уларни илм маърифатга, янгиликка, замонавий илғор технологиялар билан танишишга тарғиб қилиш, келажак авлодни муносиб тарбиялаш.

 Танловга тақдим қилинадиган асарларнинг жанр ва йўналишлари:

-  адабий-бадиий (насрий, шеърий асарлар, публицистик мақола, очерк, репортажлар, сценарийлар)
-  тасвирий (фото, графика, хаттотлик, тасвирий санъат, интерактив мультимедиа дастурлар, аудио асарлари)
-  бошқа илмий-маърифий йўналишлар.

 Танловга тақдим этиладиган асарларда Ислом тарихи, илм-фан, маданият ва санъатига бағишланган мавзулар ёритилиши, хусусан, диёримизнинг, буюк аждодларимиз ва замондошларимизнинг Ислом умматининг равнақига қўшган ва қўшаётган улкан ҳиссаси акс эттирилиши, халқимизнинг маънавий-руҳий қиёфаси, Ўзбекистоннинг инсоният тарихида ва бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ёритиб берилиши, халқимизнинг бой маданий ва маърифий мероси, бугуни ва эртаси ифодалаб берилиши мақсадга мувофиқдир.
Иштирокчиларнинг яшаш жойи, миллати, дини, жинси, ёши, савия ва малакаси, шунингдек, танловга юбориладиган асарларни тайёрлаш воситалари чегараланмайди (асарлар анъанавий ва электрон форматларда қабул қилинади).
Юборилган асарлар ва электрон репродукциялар рўйхати муфтий ҳазратлари сайтининг махсус бўлимида маълум қилиб борилади.
Электрон асарларни юбориш учун манзил: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Танловда иштирок этиш учун интернетдаги ушбу манзилга кириб, асарни у ерга юбориш кифоя.

Танлов 1 ноябрдан 1 мартгача давом этади.
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…