Джумла
islamonline.uz Written by  Nov 04, 2017 - 1049 Views

Муфтий ҳазратлари энг нуфузли 500 мусулмон рўйхатида

Иордания Қироллик стратегик ислом тадқиқотлар маркази томонидан жаҳоннинг энг нуфузли мусулмонларининг янги 500 талик рўйхати эълон қилинди. 2017 йилги рейтингдан Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов ҳам ўрин олган.
Маълумот учун: Жаҳоннинг энг эътиборли мусулмонларининг 500 талик рўйхати 2009 йилдан бери Иордания Қироллик стратегик ислом тадқиқотлар маркази томонидан тузиб келинади. Муфтий Усмонхон Алимов 2009 йилдан бери рейтингдан мунтазам ўрин олиб келади.
Усмонхон Алимов 1950 йил 1 январда Самарқанд вилоятида туғилган бўлиб, 1982-83 йилларда Бухородаги «Мир Араб» мадрасасида, 1983-87 йилларда эса Тошкент ислом институтида, 1989-90 йилларда Марокашдаги «Каравайин» университетида таҳсил олган. 1987-2000 йиллар давомида Паяриқ туманидаги «Имом Бухорий» масжидида имом-хатиб, 2000 йилдан эса Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Самарқанддаги бош вакили вазифасида фаолият олиб борган. 2006 йил 8 август куни эса Усмонхон Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига тайинланган.
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…