Джумла
Абу Муслим Written by  Dec 19, 2017 - 571 Views

Нукус шаҳрида “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжиди очилди

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистонга қилган сафарлари давомида Нукус шаҳридаги “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжидида бўлиб, бу ерда имом-хатиблар малакасини ошириш ўқув маркази, ётоқхонаси ва кутубхона, масжид ҳудудини ободонлаштириш ва атрофига девор қуриш, нонвойхона ташкил қилиш, ҳовуз, фаввора ва бошқа қулайликларни барпо этиш бўйича кўрсатмалар берган эдилар.
Бу ерда ўтган 11 ой давомида кенг кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди. Масжид маъмурий биносининг биринчи қаватида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистондаги вакиллиги идораси жойлашган бўлиб, унинг барча хоналари қайта таъмирдан чиқарилди. Иккинчи қавватида ахборот-ресурс маркази, 2 кутубхона ташкил этилди. Иссиқ пол қурилди, эшиклари янгисига алмаштирилди. Намоз ўқийдиган маскан реконструкция қилиниб, гумбаз қайта ишланди. Масжид ёнидан минора, ҳовуз, новвойхона, автомобиллар учун тўхташ жойи ва бошқа қулайликлар бунёд этилди. Манзарали дарахт ва гуллар экилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига ташриф доирасида ушбу ҳашаматли масжидга ташриф буюрдилар. Президентимизга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамроҳлик қилдилар.
Давлатимиз раҳбари нуронийлар ва имом-хатиблар билан суҳбатлашди.
Ўтмишда яшаб ўтган буюк аждодларимиз ҳаёти ва маънавий меросини чуқур ўрганиш учун барча шароитларни яратамиз. Аҳоли зиёрат қилиб, чинакам маънавий озуқа оладиган бундай маънавий-маърифий масканларни янада обод қилиб, келажак авлодлар учун сақлашимиз керак, деди президентимиз Шавкат Мирзиёев.
Ушбу масжид маъмурий биносининг биринчи қаватида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистондаги вакиллиги идораси жойлашган бўлиб, унинг барча хоналари қайта таъмирдан чиқарилди.
Шунингдек, масжид ёнида 128 ўринли имом-хатиблар малакасини ошириш ўқув маркази ташкил этилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди.
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…