Джумла
Абу Муслим Written by  Apr 11, 2018 - 268 Views

Тадқиқот: Европада мусулмонларга қарши жиноятлар сони кўпайди

Ҳуқуқ ҳимоячилар исломофобия негизидаги жиноятлар устида тадқиқот олиб бориб, натижаларини маърузада эълон қилди. Туркия Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар жамғармаси (SETA) маълумотига кўра, 2017 йилда Европада исломофобия негизида ҳужумлар сони кўпайган.
“2017 йилда мусулмонларга 908 марта Германияда, 664 марта Польшада, 364 марта Голландияда, 256 марта Австрияда, 121 марта – Францияда, 56 марта – Данияда ва 36 марта – Белгияда ҳужум қилишган. Ушбу рақамлар хавотир уйғотса-да, улар Европадаги исломофобия жиҳатидан реал аҳволни акс этмайди”, - дейилади SETA ходимлари Энес Байрақли ва Фарид Ҳафиз тайёрлаган маърузада. SETA бу каби маърузаларни уч йилдан бери тайёрлаб келмоқда, бироқ Европа бўйича 2017 йил учун ҳужжатлар алоҳида аҳамиятга эга.
Маърузада айтилишича, Европа мамлакатлари ҳукуматларининг кўпчилиги исломофобияга қарши махсус чора кўрмаяптилар, Германия расмийлари эса илк бор исломофобияни “нафрат негизидаги жиноятлар” синфи сифатида кўра бошладилар ва натижада полициянинг расмий статистикасида улар “сиёсий жиҳатдан ўринли жиноий ҳаракатлар” сифатида малакаланадиган бўлди.
Ташкилот маълумотларига кўра, Швеция ҳукумати “Ирқчиликка қарши кураш бўйича миллий режа”ни амалга оширишга қарор қилган. Ҳужжатга кўра, исломофобия ҳал қилиниши лозим бўлган муаммо дея тан олинган.
Умуман олганда, маъруза Европада исломофобия негизидаги жиноятлар ўсиб бораётганига далил бўлмоқда ва бу Европа мамлакатларига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…