Джумла
Абу Муслим Written by  Apr 16, 2018 - 514 Views

Туркияда пайғамбарлар музейи пайдо бўлади

Туркияда тез орада пайғамбарлар музейи пайдо бўлади. Унинг қурилиши мамлакат жануби-шарқидаги Шанлиурфа шаҳрида бошланган, бу шаҳарни яна “Пайғамбарлар шаҳри” деб ҳам аташади.
Тарихчиларга кўра, Иброҳим алайҳи салом ҳамда яҳудийлар, насронийлар ва мусулмонларнинг олтита пайғамбарлари айнан шу шаҳарда туғилганлар.
Ҳар йили шаҳарни юз минглаб саёҳатчилар зиёрат қиладилар, улар Ислом, насронийлик ва яҳудийлик пайғамбарлари билан боғлиқ диний объектларда ибодат қиладилар.
Эътиборга лойиқ ери шуки, шаҳар зиёратчилар учун  энг оммавий йўналишлар саналган Мадина, Макка ва Қуддуси Шарифдан кейин тўртинчи ўринда туради.
Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…