Джумла

Туркияда пайғамбарлар музейи пайдо бўлади

Туркияда тез орада пайғамбарлар музейи пайдо бўлади. Унинг қурилиши мамлакат жануби-шарқидаги Шанлиурфа шаҳрида бошланган, бу шаҳарни яна “Пайғамбарлар шаҳри” деб ҳам аташади.

Туркиянинг диёнати дунёвий олимларни Қуръоннинг илмий тафсирини ёзишга чақирмоқда

Туркияда Диёнат номи билан танилган Дин ишлари бўйича бошқармаси Муқаддас Қуръоннинг янги тафсирини ёзиш учун табиий ва аниқ фанлар бўйича олимларнинг билимидан фойдаланмоқда.
Диёнетнинг раҳбари профессор Али Эрбаш душанба куни билдиришича, улар “бир неча соҳалар бўйича экспертлар” ёрдами билан тўлақонли тафсир ёзмоқчилар. “Мисол учун, бизда фалакиёт билан боғлиқ оятларни шарҳлаш учун астрономия бўйича эксперт бўлиши мумкин”, - деди Эрбаш Истанбулда ўтган конференцияда.
“Мўминун” сурасида ҳомиланинг бачадонда ривожланиши тўғрисида оят бор. Бу ерда бизга гинеколог ёрдам беради”, - дея қўшиб қўйди у. Эрбашнинг билдиришича, баъзи сураларни яхшироқ тушуниш учун астрономия бўйича кенг  қамровли билимларга эга бўлиш керак ва бу соҳада “чуқур билимларга” эга бўлган одам оятларни яхшироқ таърифлаб бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Қуръон каримнинг табиий фанлар соҳасидаги билимларни ҳисобга олган ҳолда ва мазкур фанлар бўйича экспертларни жалб этиб тафсирини яратишга чақириқлар кам деганда 19 асрдан бери янграб келади. Хусусан, бу ишга Жамолиддин Афғоний каби ислоҳотчилар анчагина куч ва ҳаракатларини сарфлаганлар.

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…