Джумла
Тошкенбой

Тошкенбой

Чумолининг кўзидаги компас

Агар биз бирор ўзга давлат ёки шаҳарга саёҳат қилсак, бизга албатта йўл кўрсатувчи ҳамроҳ керак бўлади. Хусусан, биз билмаган бирор нотаниш жойга борсак бизнинг ёнимизда компас ёки харита бўлиши шарт. Харита бизнинг қаерда турганимизни, компас эса қайси йўналиш бўйлаб ҳаракатланишимиз зарурлигини кўрсатади. Биз йўқолиб қолмаслик ёки манзилимизга етиб олиш учун мана шу нарсалардан ёки инсонларнинг кўрсатмаларидан фойдаланамиз. Ҳеч ўзингизга Аллоҳ таолонинг бошқа яратиқлари қандай қилиб ўз йўлини топиб олар экан деган саволни бериб кўрганмисиз? Чўлнинг қоқ ўртасида ёки бепоён далаларда тирикчилик ғамида ташқари чиққан чумоли қандай қилиб адашмасдан ўз инини топиб кела олади деб ўйлаб кўрганмисиз?

Қуръон ўғриси…

2014 йил, 21 май
Азиз кундалигим,
Ишонасанми? Мен бугун маза қилдим. Нақд бешта чўнтакка тушдим. Нақд пулдан ташқари, “Ligne” ўт олдиргичини ҳам ўғирлабман. Энди ким ҳар куни Виктория услубида тамаки чекади? Ҳа-ҳа… Мен. Тахмининг тўғри чиққанига мукофот йўқ, айтиб қўяй. Ўғирлаган нарсаларим орасида мен анчадан бери орзу қилаётган “Badollet” қўл соати ҳам бор. Яна иккита қўл телефони ҳам. Мен уларни яқин атрофдаги ўриндиқда ташлаб келдим. Арзимайдиган нарсани деб орқамдан тушишларини хоҳламайман. Агар улар S5 бўлганда, уларни ўзимда сақлаб қолиш ҳақида ўйлаб кўрар эдим. Ҳай майли, унут буларни.
Эй, кундалигим. Биласанми, ўғирлаган нарсаларим орасида бир қанча “шахсий” суратлар ҳам бор экан. Энди мен уларни “шантаж” учун ишлатаман. Менга “маладес”! Мен МУСОман. Ихм, ихм! Э майли, мен ҳозир шунақа чарчаганманки. Учта зингер бургер, иккита кола ичдим. Росаям уйқум келяпти. Лаънати! Уйқу дори сотволиш эсимдан чиқибди. Кеча тугаб қолган эди-я. Кўзларим ҳеч чарчаб турган танам билан чиқиша олмайди-да. Жин урсин… энди дорихонага боришим керак. Хайр!

Саратон касаллигига қарши энг зўр восита - Иймон саломатлиги!

Шифокорлар, психологлар ҳамда жамиятшунослар ҳам ҳозирги кунда дунёда ўлимнинг энг олди сабабларидан бўлиб турган саратон касаллигига қарши курашиш мақсадида турли хил тадқиқот ишларини айнан мана шу ҳаёт кушандаси устида олиб бормоқдалар.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти берган маълумотларга кўра, 2012 йилнинг ўзида 14 миллион одам саратон касаллигига чалинган ва 8,2 миллион бемор ушбу касалликдан вафот этган. Ҳисоб-китобларга кўра, келгуси 20 йил ичида бу касаллик билан оғриганлар сони яна 70%га ўсиши мумкин.

Набавий суннатнинг дунёвий фойдаси

Ислом дини 14 асрлик тарихида инсониятни ўзининг мўжизалари билан хайратга солиб келади. Икки олам сарвари, пайғамбарлар хотими Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларининг долзарблик масаласи эса кундан-кунга мусулмонлар орасида ҳам, номусулмонлар орасида ҳам ўз исботини топмоқда. 

Қуръон коинотга парвоз қилиниши сирини очди

«Агар Биз уларга осмондан бир дарвоза очиб қўйсаг-у, ундан (осмонга) кўтарила бошласалар ҳам, албатта улар: «Шак-шубҳасиз, бизларнинг кўзларимиз боғланиб қолди, балки бизлар сеҳрланиб қолган кишилардирмиз»,- деган бўлур эдилар». Ҳижр сураси, 14-15.
Бирлашган Араб Амирликларида истиқомат қилувчи олим, профессор Аднан Шариф инсоният тарихидаги биринчи космонавт ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этди. Ҳижр сурасининг 14-15-оятларидан иқтибос келтирар экан, тадқиқотчи 1961 йил Юрий Гагарин илк бор коинотга чиққанида Ер сайёрасини кузата туриб, “Мен нимани кўряпман. Мен туш кўряпманми, кўзларимга ишонмайман” каби жумлаларни айтиб ўтган. Бу жумлалар парвозларни бошқариш маркази томонидан ёзиб олинган. Унинг фазода айтган сўзлари ғарб оммавий ахборот воситаларида кўп бор эътироф этилган бўлишига қарамай, шўро пайтида бунга кўп эътибор қаратилмаган.

Радикализмнинг сабаби нимада?

Мутаассиблик ва радикализм муаммоси, минг афсуски, охирги ўн йил ичида мусулмон олами учун жуда ҳам долзарб бўлиб улгурди. Бу масала СССРдан кейиноқ буни бошдан кечирган бизнинг давлатимизга ҳам тегишли. Бу мавзу биз яшаётган жамиятда барқарорлик ва жадал ривожланишдан манфаатдор бўлган ҳар бир инсонни қизиқтирмай қолмайди. Бир нарса аниқки, бу муаммони ҳал қилиш учун, аввало, унинг келиб чиқиш манбаасини ўрганиб чиқиш керак.
Бу ҳақида қанча кўп ўйлаганимиз сари, кўпроқ тушуна борамизки, Россия мусулмонлари орасида бу муаммонинг келиб чиқиш сабаблари талайгина ва бунинг тагига етиш учун муаммони таркибий қисмларга ажратиб чиқиш лозим.
Ҳар қандай жиддий можарони ўрганиш жуда ҳам қийин - можаро қанчалар кўп илдиз отган бўлса, уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш шу қадар мушкул. Бизнинг давлатимиздаги мусулмон жамияти ҳақида фикр юритар эканмиз, СССР қулагандан кейинги ички можароларга кўплаб обектив ва субектив характерга бўлган омиллар ўз таъсирини ўтказди. Мен ташқи омилларни обектив, ички омилларни эса субектив деб баҳолаган бўлар эдим.

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…