Джумла

Назм

Сирож ул-муслимин. Алишер Навоий

БИСМИЛЛОҲИР-РАҲМОНИР-РАҲИМ Чу йўндум хомаи мушкин шамома, Қилай деб Ҳақ оти бирла зебнома.Таололлаҳ зиҳи, халлоқи Маъбуд Ки, махлуқот андин бўлди мавжуд.Йўқ эрдин ҳар не бор ул қилди изҳор, Борин йўқ айлабон ҳам бўлгуси бор.Қилиб барҳақ улусқа анбиёси, Муҳаммад барчасининг пешвоси.Мунга юз минг салом андин дамодам, Яна авлодию асҳобиға ҳам.

Она Туркистон. Рауф Парфи

Турон. Туркистон. Ватан. Кўз ўнгимизда туркийларнинг қадимиятдан Она Ери, Турк дунёсининг тарихий Ватани — салобатли жуғрофий ҳудуд намоён бўлади. Туркистон ғояси халқларимизнинг азалий муқаддас орзуси, миллий мафкурасидир.

Арбаъин. Алишер Навоий

БИСМИЛЛОҲИР-РАҲМОНИР-РАҲИМ Ҳамд ангаким, каломи хайрмаол Қилди элга расулидин ирсол. Ул расулеки, ҳам каломи фасиҳ Элга тегурди, ҳам ҳадиси саҳиҳ, То улус жаҳлдин халос бўлуб, Илм хилватгаҳига хос бўлуб, Чун тамуқдин нажот топқайлар, Ужмоҳ ичра ҳаёт топқайлар. Жалла зикруҳ зиҳе илоҳи рафиъ, Азза кадруҳ зиҳе расули шафиъ.

Яна олдим созимни. Чўлпон

СУЙГАН ЧОҚЛАРДАГўзалларнинг маликаси экансан,Буни сенинг кўзларингдан ўқидим.Ўқидим-да истиқболим қушигаХаёлимдан олтин қафас тўқидим.Гунафшалар қулоғимга мадҳингниСўзлаб-сўзлаб чарчадилар, битмади…Аламзада булбул йиғлаб, кечаларАламингнинг сўнгин тамом этмади.Кўзингдаги ҳикоянинг мазмунинШоир бўлсам, айтиб-айтиб йиғлардим.Ўшал, эски жароҳатли қалбимниСатрларнинг наштари-ла тилардим.Хаёлимнинг қип-қизилдан кийинганПарилари, ҳурларини кўрдингми?Аламимдан гуллар эккан йўлларданКоинотга ҳаёт сочиб юрдингми?Йўлларингда шеър айтса сўлган барг,Қулоғимга мусиқалар келтирур.Қачон сенинг мусиқали овозингСенинг мени суйганингни билдирур?1921 йил.

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…