Джумла
Мубашшир Аҳмад

Мубашшир Аҳмад

Мусулмон бўлмаганларни байрамлари билан табриклашнинг ҳукми

Ислом оламидаги йирик олимларнинг илмий фаолиятларини кузатиб бир нарсага амин бўлдим. Шайх Юсуф Қарзовий, доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий, шайх Муҳаммад Ғаззолий, профессор Абдуллоҳ бин Байя каби алломаларнинг китоб ва фатволарини ўқисангиз исломнинг оламшумул, инсонларга раҳмат дини эканининг, ҳукмлари ҳар замону маконга мувофиқ енгил ва мослашувчанлигининг, таълимотлари эса олийжаноблик ва бағрикенгликка асосланганининг гувоҳи бўласиз. Бугун ана шундай васатийлик тамойилларига мувофиқ илмий фаолияти ва фатволари билан танилган аллома, Бутунжаҳон уламолари иттифоқи раисининг собиқ ўринбосари, профессор Абдуллоҳ бин Байя ҳафизаҳуллоҳнинг долзарб фатволарини ҳукмингизга ҳавола қиламиз. Фатво катта ҳажмли бўлсада уни синчиклаб, тоқат билан охиригача ўқисангиз нафақат мавзу балки исломнинг бу тўғридаги асосларидан ҳам хабардор бўласиз.

Соч эктириш

Савол: Тепакал бўлиб қолган йигит соч эктириши, ёки парик кийиши мумкинми?

Гиёҳвандлик

Маълумки, ароқ динда ҳаром қилинган ичимлик бўлиб, уни ичиш гуноҳи кабиралардандир. Уни ҳалол билган киши кофир бўлади ва ичганга ҳад урилади. Бунга далил жуда кўпдир. Аллоҳ таоло айтади: “Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор, бутлар ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг хар биридан узоқ бўлингиз! Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!” (Моида сураси, 90-91-оятлари)  

Ҳайвонни бичиш ва куйдириш

Савол: Баъзилар ҳайвонни бичишади ёки белги қўйиш учун куйдиришади, қулоғини қирқишади. Бу ишлар шаръан дурустми?

Ким мўминнинг айбини яширса...

Ислом динимиз мўминларни Қуръони каримнинг жуда кўп оятларида Аллоҳга иймон келтиришга ва солиҳ амаллар қилишга чақиради. Шу билан гуноҳ ишлар қилмаслик, ёмонликлардан узоқ бўлишга тарғиб этади. Солиҳ амалларга қанчалик тарғиб, ёмонликларни не қадар таъқиқ этмасин, яхшига савоб, ёмонга гуноҳ ваъда қилмасин, гуноҳкорнинг дунёдаги жазосини ҳад ёки таъзир тимсолида белгиламасин, шариатимиз жиноятчининг гуноҳини исбот этишда, унга ҳукм қилишда ўзига хос йўл тутади, услуб қўллайди.

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…