Джумла
Абу Муслим Written by  Dec 24, 2016 - 2954 Views

Чивин мўъжизаси

Истанбулда ўтказилган Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар ҳақидаги 10 - бутундунё конференциясида Азҳар университети юқумли касалликлар институти директори, биология фанлари профессори Мустафо Иброҳим Ҳасаннинг Аллоҳ таолонинг “Албатта, Аллоҳ чивин ёки ундан устунроқ нарсани мисол келтиришдан уялмас...” (Бақара сураси, 26) ояти каримасини очиқлаб берилган маърузаси тингланди.
Оятдаги “уялмайди” сўзи чивин ажойиблигини ва Яратганга унинг учун уят эмаслигини англатади. Охирги пайтгача ибодат қилувчилар бу оятни шунчаки ўқишган ва Аллоҳнинг нима сабабдан чивинни мисол қилиб келтираётганини, нимага бу учун уялмаслигини таъкидлаётганини тушунишмаган. Ҳозирги кунда фан чивиннинг Аллоҳ томонидан яратилган ажойиб мавжудот эканлигини кўрсатмоқда.
3000 тадан ортиқ чивин тури мавжуд. Бу оятда ажабланарли жиҳатлар кўп. «баъудатун» сўзи чивиннинг жинси урғочи эканлигидан дарак беради. Бу бизнинг давримизга келиб очилган ҳақиқатдир. Инсон фақатгина урғочи жинсидаги чивин билан муносабатда бўлар экан. Фақатгина чивиннинг урғочисига тухумларининг ривожланиши учун инсон қони керак бўлар экан.
Тухумларнинг личинкага айланиши – алоҳида катта ҳикоя. Личинка уч марта қобиғини алмаштиради. Қизиқ, қандай қилиб личинка қобиғини уч марта алмаштиришга ва чивин бўлишга “қарор қилди” экан?
Шуниси аниқки, бу бизга мисол қилиб келтирилаётган митти мавжудот Аллоҳ томонидан махсус шундай тарзда яратилган.
Чивиннинг қон сўриш техникаси мажмуавий тузилмаларнинг ўзаро муносабати натижасида амалга ошириладиган мураккаб тизимга боғлиқдир.
Ўз ўлжасига қўнгандан кейин чивин, даставвал, хартум лаблари воситасида муайян нуқтани танлайди. Чивиннинг шприц игнасига ўхшаш ниши сўриш вайтида орқага итарилиб турадиган махсус қоплама билан ҳимояланган.
Ниш – томирни аниқ топадиган, терини “арралайдиган” ва қон сўрадиган мураккаб мажмуа. Ниш қон томирига етиб борганда арралаш жараёни тўхтатилади. Қон сўришга навбат етади. Инсон қонида уни ивитадиган(қуюқлаштирадиган) фермент мавжуд. Лекин чивин учун бу муаммо ҳал қилинган. Чивин қон сўришни бошлашдан олдин очган ярасига ўзи ажратган махсус суюқликни жўнатади. Бу суюқлик қон ивишини (қуюқлашишини) таъминлайдиган фермент таъсирини кесади. Айни дамда бу суюқлик тешилган жойни оғриқсизлантиради. Дарвоқе, чақилган жойда қичишиш ва шишнинг пайдо бўлишига айнан мана шу қон ивишини(қуюқлашиш) олдини оладиган суюқлик сабаб бўлади. Энг қизиқарлиси шундаки, бу суюқликнинг таъсири чивин учун қонни сўриб олишдан салгина кўпроқдир.

Бир қанча саволлар юзага келади:

1.Чивин инсон организмида қоннинг ивишига (қуюқлашишига) қарши фермент ва ўчирилиши лозим бўлган асаб тизими борлигини қаердан билади?
2. Ўз организмида қон ивишига қарши фермент таъсирини кесадиган суюқлик ишлаб чиқиши учун чивиндан унинг кимёвий таркибини билиш талаб этилади. Хўш, бу уни қандай уддалади?
3. Ҳашорот бу маълумотни қаердандир эгаллади ҳам дейлик(!), лекин у ўз организмида нишга бундай суюқликни синтезлаш ва узатишни таъминлайдиган “техник асбоб - ускуна”ни қандай ишлаб чиқди экан?

Жавоб оддий: чивин бу вазифаларнинг биронтасини ҳам уддалай олмайди, бундай ғайриоддий ва ажабланарли хусусиятни унга Аллоҳ берган – у инсонни ҳам, чивинни ҳам, Осмону Ерни, унинг ўртасидаги барча мавжудотларни яратган Парвардигордир. Чивин – ҳар қандай муносабатда ҳам мўжизадир. Агарда инсон тунги кузатув жиҳозини ХХ асрда кашф қилган бўлса, чивинда бу яратилганидан бери мавжуд. Чивин инсонни қоронғуда 6 кмлик масофадан ҳис қилиши мумкин!
Tagged under

Related items

Login to post comments

Мақсадимиз

  • Сизлардан яхшиликка чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар – ўзлари зафар топувчилардир. (Оли Имрон сураси, 104-оят)
Top
We use cookies to improve our website. By continuing to use this website, you are giving consent to cookies being used. More details…